Хусусий банклар ресурс базасини мустаҳкамлашда капиталнинг ўрни

Матлуба Мирзаева

Иқтисодиётнинг рақамли сегментига тегишли бош манба -тракзакцион секторнинг ўсишидир. Транзакцион секторнинг бош бўғини эса банкдир . Шунинг учун ҳам ҳозирги рақамли иқтисодиёт даврида мамлакат иқтисодиётини, унинг ривожланишини банкларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам банклар фаолиятининг эркинлиги, уларнинг рақобатдошлиги ва энг асосийси мустаҳкам капитал базасига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки банк капитали банк фаолиятининг бошланғич молиявий асоси ва кейинчалик унинг ривожланиши, барқарорлиги ҳамда хавфсизлигини таъминловчи манба ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт шароитида банкларнинг капитали ҳақида фикр юритганда "банк капиталлашув даражаси" тарзида ҳам сўз кўп қўлланилади. Банкларнинг капитали, макроиқтисодий омил сифатида уларнинг ликвидлигини таъминлашга ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлашга бевосита таъсир қилади.

21

Просмотров

11

Загрузок

hh-index

0

Цитаты