Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодиётига интеграциялаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатни мустаҳкамлаш корхоналарнинг барқарор ривожланишини бошқаришнинг самарали механизмларини шакллантириш ва ҳар томонлама ривожлантиришни талаб қилади.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети хузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари" илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган "Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантириш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январидаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида“ги ПФ-60-сонли Фармони ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Бунда миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суратларини таъминлаш доирасида бир қанча мақсадлар қуйилган бўлиб уни амалга ошириш миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, иқтисодий тизимнинг молиявий инфратузилмасини ривожлантириш, инсон капиталини такомиллаштириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш ва минтақавий ривожланишнинг давлат иқтисодий сиёсати билан боғлиқдир. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида юз бераётган глобал жараёнларнинг миллий иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, илмий ходимлар, изланувчилар ўз илмий-амалий таклифлари билан иштирок этишди.