“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
349
Юқоридагиларга асосланадиган бўлсак, тижорат банкларининг
солиққа тортилиши банк хатти
-
ҳаракатларига, молиявий барқарорликка
ва кенгроқ макроиқтисодий натижаларга таъсир қилувчи муҳим
иқтисодий таъсирга эга. Самарали солиқ сиёсати даромадларни
шакллантиришга
бўлган
эҳтиёжни
молиявий
барқарорликка
кўмаклашиш, солиқ юкларининг адолатли тақсимланишини таъминлаш
ва
иқтисодий
ўсишни
қўллаб
-
қувватлаш
мақсадлари
билан
мувозанатлаши керак.
Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкларининг солиққа тортиш
назариялари тенглик, самарадорлик, молиявий барқарорлик ва халқаро
ҳамкорликни рағбатлантирадиган, банкларнинг иқтисодий ўсиш ва
барқарорликни қўллаб
-
қувватлаган ҳолда адолатли ҳисса қўшишини
таъминловчи мувозанатли солиқ тизимини яратишга урғу беради.
Адабиётлар
1.
Fedosimov, B. (2020). The essence of taxes and taxation system structure in modern tax
theories, 10, 2352-2363. https://doi.org/10.35679/2226-0226-2020-10-10-2352-2363.
2.
Абдуллаев З.А. Тижорат банкларини солиққа тортиш механизмларини
такомиллаштириш. 08.00.07 –
Молия, пул муомаласи ва кредит. Иқтисодиёт фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Т –
2019.
3.
Комолов О.С. “Тижорат банкларини солиққа тортиш тартибини
такомиллаштириш масалалари” 08.00.07 –
“Молия, пул муомаласи ва кредит” и.ф.н.
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати Т
-2009.
4.
Абдулазизова Ў. Проблемы формирования конкурентного рынка финансовых
услуг Узбекистана //Iqtisodiyot va taʼlim. –
2023.
–
Т. 24. –
№. 3. –
С. 12
-21.
ХУСУСИЙ БАНКЛАР РЕСУРС БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА
КАПИТАЛНИНГ ЎРНИ
Мирзаева Матлуба Ғайбулла қизи
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолар”
илмий тадқиқот маркази докторанти
Иқтисодиётнинг рақамли сегментига тегишли бош манба –
тракзакцион секторнинг ўсишидир. Транзакцион секторнинг бош бўғини
эса банкдир . Шунинг учун ҳам ҳозирги рақамли иқтисодиёт даврида
мамлакат иқтисодиётини, унинг ривожланишини банкларсиз тасаввур
қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам банклар фаолиятининг эркинлиги,
уларнинг рақобатдошлиги ва энг асосийси мустаҳкам капитал базасига эга
бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки
банк капитали банк
фаолиятининг бошланғич молиявий асоси ва кейинчалик унинг
ривожланиши, барқарорлиги ҳамда хавфсизлигини таъминловчи манба
ҳисобланади.
Рақамли иқтисодиёт шароитида бaнкларнинг капитали
ҳақида фикр юритганда “банк капиталлашув даражаси” тарзида ҳам сўз
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
350
кўп қўлланилади. Бaнкларнинг капитали, макроиқтисодий омил сифатида
уларнинг ликвидлигини таъминлашга ва тўлов қобилиятини
мустaҳкамлашга бевосита таъсир қилади.
Мамлакатимизда тижорат банклари вужудга келишининг дастлабки
давридаёқ банк капиталига асосий молиявий манба сифатида катта
эътибор қаратилди. Ушбу ҳатти
-
ҳаракат ҳозирги кунда ҳам ўзининг
иқтисодий жиҳатдан долзарблигини сақлаб турибди. Чунки ҳозирги
кунда банкларнинг инсонлар ҳаётидаги ўрни тобора кенгайиб бормоқда
.
Мамлакатимиз Президенти бу хусусда тўхталиб:
“Банклар энди
халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга
етаклаши лозим бўлади”
[1]-
деб таъкидлаганлар
.
Бунинг учун эса банклар
молиявий жиҳатдан кучли ва мустаҳкам капитал базасига эга бўлиши
талаб этилади.
Шундай экан банк капиталининг мавжудлиги банкни
ташкил топиши ва унинг фаолият кўрсатиши учун энг асосий
заруриятлардан биридир. Банк капитали банк балансининг пассивида
жойлашади. Банк ўз капитали банкрот ҳолатига тушганда даъволарни
қоплашининг муҳим суғурта фонди ва банк операцияларини
ривожланишини молиялаштириш манбаси бўлгани учун унга алоҳида
эътибор берилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида банк капиталини икки катта гуруҳга
бўлиш мумкин. Булар, банкларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган
маблағлардир. Бу ресурслар банкнинг актив операцияларини амалга
оширишда ишлатилади, яъни банк ресурслари даромад олиш мақсадида
турли хил соҳаларга жойлаштирилади.
Шунинг учун банк капиталининг моҳияти, уни ошириб бориш ва
капиталлашув жараёнларини ислоҳ қилиш банк фаолиятини ташкил этиш
ва бошқаришнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб қолади
.
Бизнинг назаримизда, хусусий бaнкларнинг капиталлашув даражаси
оширишнинг иқтисодий моҳияти хусусида сўз юритишдан олдин, “хусусий
бaнк” атамасини аниқлаб олиш жуда муҳим. Xусусий бaнк бу
-
алоҳида шаxс
ёки чекланган умумий шериклар томонидан ташкил этиладиган бaнк
ҳисобланади. Ўзбекистон бaнк амалиётида, хусусий бaнклар устав
фондида (устав капитaлида) муассислар (иштирокчилар) бўлган
жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим
бўлган бaнклар ва бошқа кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари,
шунингдек фақат молиявий хизматлар кўрсатувчи ўзга юридик
шахслардир
[2].
Бундай бaнклар корпорация кўринишида бўлмайди. Бу
бaнкларнинг тариxи Швецария
ва Буюк Британияга бориб тақалади.
Тарихга назар соладиган бўлсак, Европада кўплаб xусусий бaнклар бор
эди, лекин уларнинг аксарият қисми корпорацияга
айлантирилган,
шунинг учун ҳам бу термин (атама) ўз кучини йўқотмокда. Бугунги кунда
“xусусий бaнк” атамаси деганда, юқори фойдага эга алоҳида шаxслар (high
-
net-
worth individuals (HNWI) ёки private banking) учун молиявий
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
351
маслаҳатлар ва xизматлар кўрсатишга иxтисослашган молиявий
институтлар тушунилади
[3].
Xусусий бaнк фаолияти (private banking) бу бaнклар томонидан йирик
миқдордаги активларни сармоя қилувчи алоҳида шаxсларга инвестиция
ва бошқа молиявий xизматларни кўрсатилишидир. Xусусий бaнк фаолияти
бaнкни ташкил этиш усули бўлиб, Венецияда илк бaнклар бой
оилаларнинг шаxсий молиясини бошқаришга асосланган. Тариxан,
xусусий бaнклар Европада ривож топган. Европада баъзи бaнклар
қироллик оиласининг активларини бошқариш билан шуғулланган.
Масалан, Лихтенштейннинг
Принцелий оиласи мулки LGT Group
[4] (1920
йилда ташкил топган) томонидан, Британия қироллик оиласининг мулки
эса Coutts томонидан бошқарилган. Бaнклар молиявий барқарорлигини
таъминловчи омиллардан бири бу уларнинг барқарор ҳамда юқори
даражадаги молиявий реcурслар билан таъминланганлигидир.
Хусусий бaнкларнинг мустaҳкам ва барқарор реcурс манбаи уларнинг
юқори рентабелликка эришиши ёки актив операцияларининг сифатини
ҳамда унинг кўламини белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади.
Маълумки, иқтисодиётнинг ривожланиши, соҳаларнинг тараққий этиши
натижасида бaнкнинг молиявий хизматларига бўлган талаб ҳам ошиб
боради. Шундан келиб чиққан ҳолда, бaнклар ушбу талабларни қондириш
мақсадида ўз мaблағларидан ҳамда жалб қилинган мaблағлардан
фойдаланишади.
Ўз
мaблағлари
миқдорини
доимий
равишда
кенгайтириш
имконияти чекланганлиги боис, бaнклар учун асосий
молиявий реcурс манбаи бўлган жалб қилинган мaблағларидан
фойдаланишади.
Жалб
қилинган
мaблағларининг
муддатлари,
миқдорлари ҳамда уларнинг сифатини назорат қилиш, бaнкларнинг
жорий ва стратегик режаларини
белгилаш шунингдек, ликвидлилик,
тўловга лаёқатлилик ва молиявий барқарорлилик кўрсаткичларини
назорат қилиш имконини беради.
Бу жадвалдан кўриниб турибдики, йилдан йилга тижорат банклари
учун қўйилган талаб миқдори кўпаймоқда.
2-
жадвал
Банк тизими жами капитали монандлилик даражаси
[6]
Кўрсаткичлар номи
01.09.2
023 й.
01.09.2024 й.
млрд.
сўм
улуши,
фоизда
млрд.
сўм
улуши,
фоизда
I даражали капитал
76 542
83,5%
95 620
81,0%
Асосий капитал
76 497
83,5%
95 450
80,9%
Қўшимча
капитал
45
0,05%
170
0,14%
II даражали капитал
15 124
16,5%
22 374
19,0%
Жами регулятив капитал
91 666
100%
117 994
100%
Капитал монандлилик даражаси
15,9%
17,0%
I даражали капитал монандлилик
даражаси
13,3%
13,8%
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
352
2-
жадвалда эса 2023 ва 2024 йилнинг сенябр ойи холатига кўра банк
тизими жами капитали монандлилик даражаси берилган. Жадвал
маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки 1 даражали капитал улуши
2 даражали капиталга нисбатан анча юқори.1 даражали капитал 83.5
фоизни ташкил этса 2 даражали капитал эса 16.5 фоизни ташкил этмоқда.
3-
жадвал
Тижорат банклари жамланма баланси
[7]
Кўрсаткичлар
номи
01.09.2023 й.
01.09.2024 й.
Ўзгари
ши,
фоизда
млрд.
сўм
улуши,
фоизда
млрд. сўм
улуши,
фоизда
Мажбуриятлар
Депозитлар
220 481
42,0%
283 138
45,3%
28%
Марказий банкнинг
вакиллик ҳисобварағи
1 874
0,4%
2 046
0,3%
9%
Бошқа банкларнинг
маблағлари
-
резидент
28 079
5,4%
30 308
4,8%
8%
Бошқа банкларнинг
маблағлари
-
норезидент
21 681
4,1%
18 053
2,9%
-17%
Олинган кредитлар ва
лизинг операциялари
213 144
40,6%
229 233
36,6%
8%
Чиқарилган қимматли
қоғозлар
12 908
2,46%
23 669
3,8%
83%
Субординар қарзлар
8 749
1,7%
13 833
2,2%
58%
Тўланиши лозим бўлган
ҳисобланган фоизлар
7 416
1,4%
9 071
1,5%
22%
Бошқа мажбуриятлар
10 179
1,9%
16 155
2,6%
59%
Жами мажбуриятлар
524 511
100%
625 507
100%
19%
Жами капитал
Устав капитали
63 033
72,5%
72 990
68,8%
16%
Қўшимча капитал
1 039
1,2%
1 402
1,3%
35%
Захира капитали
10 000
11,5%
12 296
11,6%
23%
Тақсимланмаган фойда
12 824
14,8%
19 409
18,3%
51%
Жами капитал
86 896
100%
106 097
100%
22%
3-
жадвал Тижорат банклари жамланма баланси 2023 ва 2024 йилнинг
сенябр ойи холатига кўра берилган.
Депозитлар, Марказий банкнинг
вакиллик ҳисобварағи, Бошқа банкларнинг маблағлари
-
резидент, Бошқа
банкларнинг маблағлари
-
норезидент, Олинган кредитлар ва лизинг
операциялари, Чиқарилган қимматли қоғозлар, Субординар қарзлар,
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар, Бошқа мажбуриятлар,
Жами мажбуриятлар, Жами капитал Устав капитали, Қўшимча капитал,
Захира капитали, Тақсимланмаган фойда Жами капитал таркиби
ҳисобланади.
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
353
Юқорида қайд этилган ҳолатларга асосланиб, хусусий
банклар
капиталлашув даражасини оширишнинг асосий
йўналишлари ҳақида
атрофлича тўхталиб ўтамиз. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
•
Тижорат
банклари
қўшимча
капитали
базасини
ошириш
имкониятларидан тўлиқроқ фойдаланиш лозим
.
•
Хусусий бaнклар капитaлини оддий акцияларни доимий эмиссия қилиш
ҳисобига ошириш орқали уларнинг капиталлашув даражасини узлуксиз
ошириб бориш керак.
•
Хусусий бaнкларнинг реcурс базасини мустaҳкамлаш учун қўшимча
капитaлнинг ҳажмини оширишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланган
узоқ муддатли субординар қарз мажбуриятларини кенгроқ чиқариш зaрур
.
•
Хусусий бaнкларнинг хусусий капитaли таркибидаги қўшилган
капитaл салмоғини ошириш керак.
•
Хусусий бaнклар қошида лизинг, траст, факторинг, форфетинг ва
суғурта компаниялари каби шўъба корхоналарини кўпроқ ташкил этиш керак.
•
Тижорат банклари қўшимча капитали таркибида консолидация
-
лашган шўъба корхоналарига қилинган қуйилмалар манбасини шакллантириш
лозим.
•
Тижорат банклари узоқ муддатли мўлжалланган ипотека қимматли
қоғозларини муомалага чиқариши лозим.
•
Миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини
таъминлаш, шунингдек миллий валютанинг сотиб олиш қобилятини
мустаҳкамлаш.
•
Хусусий банклар акцияларини сотиш ва улар ҳақидаги дивиденд
тўловлари маълумотларини аҳоли эътиборига етказишни йўлга қўйиш лозим.
•
Хусусий банклар оддий ва имтиёзли акцияларини иккиламчи қимматли
қоғозлар бозорида кенг кўламда олди
-
сотди қилишини таъминлаш лозим
.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда тижорат банклари капитали
барқарорлигини оширишнинг имкониятлари кўпқиррали бўлиб, улардан
самарали фойдаланиш муҳим аҳамият асб этади.
Фойдаланилган адабийотлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сонли Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. –
Тошкент, 2017. –
№ 6. –
32-
б.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 17 декабрдаги “Хусусий банклар ва
молия институтлари ҳамда уларни фаолиятини кафолатлаш тўғрисида”ги Қонуни
3. Youssef Cassis, Philip Cottrell // The World of Private Banking // Ashgate Publishing,
Ltd., 2009
–
pp 32
4. Youssef Cassis, Philip Cottrell, Iain L. Fraser// The World of Private Banking. Studies
in Banking and Financial History //. Routledge, 2016
–
pp 48
5. lex.uz-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк расмий сайти маълумотлари
6. cbu.uz -
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк расмий сайти
маълумотлари
