Инновацион сиёсат: ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишининг пойдеворидир

301-309
23
5
Поделиться
Холбекова, Ф. (2023). Инновацион сиёсат: ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишининг пойдеворидир. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 301–309. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp301-309
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган инновацион сиёсат ва инновациянинг моҳияти ҳамда уни иқтисодиёт тармоқларига киритиш, мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланиш стратегияси ва модели, инновациялар ва тадбиркорликни мустаҳкамлаш учун бозор механизмларидан самарали фойдаланиш, инновацион сиёсатини тўғри шакллантириш, йўналишини тўғри белгилаб олиш, инновацион стратегиясини тезкор режалаштириш масалалари баён қилинган. Шунингдек хориж давлатларида қўлланиладиган инновацион тажрибалар келтирилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

301

ИННОВАЦИОН СИЁСАТ: ҲУДУДЛАР ИҚТИСОДИЁТИ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ПОЙДЕВОРИДИР

Холбекова Ферузахон Расуловна,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация

.

Мақолада Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган

инновацион сиёсат ва инновациянинг моҳияти ҳамда уни иқтисодиёт

тармоқларига киритиш, мамлакат иқтисодиётининг инновацион

ривожланиш стратегияси ва модели, инновациялар

ва тадбиркорликни

мустаҳкамлаш учун бозор механизмларидан самарали фойдаланиш,

инновацион сиёсатини тўғри шакллантириш, йўналишини тўғри белгилаб

олиш, инновацион стратегиясини тезкор режалаштириш масалалари баён

қилинган. Шунингдек хориж давлатларида қўлланиладиган инновацион

тажрибалар келтирилган.

Калит

сўзлар

:

илмий

-

техник салоҳият, инновация, иқтисодий ва

ҳуқуқий шарт

-

шароит, фаол инвестиция сиёсат, инновацион сиёсат,

диверсификация, экспорт салоҳияти, стратегик ўйинлар, инновацион

қарорлар, инновацион усуллар, худудий инновацион сиёсат.

КИРИШ

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида

иқтисодий ислоҳотларни

амалга ошириш ижтимоий

-

иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифаларидан

бири –

бу ишлаб чиқариш корхоналарининг рақобатбардошлигини

ошириш, ташқи ва ички бозорлар учун сифатли, рақобатбардош

маҳсулотларни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш ва сотишда

замонавий савдо хизматларини ташкил қилиш ҳамда ушбу хизмат

имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Янги Ўзбекистонни ривожлантириш тараққиёт стратегиясининг

бешта

устувор

йўналишларидан

бири

“миллий

иқтисодиётни

ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида

таъминлашга

йўналтирилган

макроиқтисодий

барқарорликни

мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш,

миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ

хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда

давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий

ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва

унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни

комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий

-

иқтисодий тараққий эттириш,

инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти

тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш”


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

302

Инновацияларнинг пайдо бўлиши ортида –

узоқ йиллар давомида амалга

оширилган ўта машаққатли меҳнат ётади. Аммо кўпинча, инновацияни

яратишдан кўра, уни сингдириш ўта қийин масалага айланади. Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инновацияларга “яшил чироқ”ни ёқиш

мақсадида,

“Ўзбекистон

Республикаси

Инновацион

ривожланиш

вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Инновацион фаолият ва инновацион маркетинг тушунчаларининг

асосини “инновация” сўзи тавсифлайди. Таъкидлаш керакки, бу тушунчага

ўзбек, рус ва хориж адабиётларида ҳам кўплаб таърифлар берилган.

“Инновацион фаолият” атамаси негизида, кўриниб

турибдики, авваламбор,

“инновация” сўзи, ушбу сўз негизининг ўзида эса, “новация” сўзи ётади.

Ўзбек тили луғатига бу сўзлар хорижий тиллардан кириб келган. Чунончи,

инглизча

“innovation”,

русчасига

“инновация”

сўзи

луғатларда

“нововедение”, “новаторство” сифатида талқин этилган. Рус тилида

берилган талқинга кўра, бу сўз ўзбек тилига “янгилик киритиш”, “янги

усул”, “киритилган янгилик” каби маъноларда таржима қилинган ва

изоҳланган. Ўзбек тили изоҳли луғатида “Инновация” атамасига –

иқтисодиётда техника ва технологиянинг янги турлари (авлодлари)ни

жорий этиш мақсадида сарфланган маблағлар тушунчаси сифатида

келтирилган.

“Инновация” моҳиятан мураккаб ва кўп қиррали масала бўлиб, бу

иқтисодчи олимлар ёндашувидаги фарқлар билан ҳам изоҳланади.

Хорижнинг иқтисодий адабиётларида “инновация” салоҳиятли фан –

техник тараққиётни янги маҳсулотлар ва технологиялар кўринишида

рўёбга чиқиши сифатида талқин қилинади.

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги

Миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини таъминлаш,

Давлатнинг инновацион дастурини шакллантириш, энг аввало,

инновацион жараёнларни бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга

ошириш, зарур ҳажмларда, мақбул шартларда хорижий инвестицияларни

жалб этиш, муқобил лойиҳаларни танлаб олишнинг амалий механизмини

шакллантириш, белгиланган давлат устуворликлари асосида энг муҳим

тармоқларни қўллаб

-

қувватлаш, минерал хом ашё ресурсларини ва қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ҳамда ишлаб чиқаришни

жадал ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини қўллаб

-

қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш бугунги куннинг муҳим

вазифаларидан ҳисобланади.

Илмий муаммонинг қўйилиши

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатлар

натижасида хомашё захиралари экспортидан тайёр маҳсулотлар

экспортига ўтилиши инновацион ривожланиш билан боғлиқдир. Мамлакат

иқтисодиётининг инновацион ривожланиш стратегияси ва модели,


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

303

инновациялар

ва

тадбиркорликни

мустаҳкамлаш

учун

бозор

механизмларидан самарали фойдаланиш, инновацион сиёсатини тўғри

шакллантириш, йўналишини тўғри белгилаб олиш, инновацион

стратегиясини тезкор режалаштириш масалаларини ҳал қилиш зарур

бўлади

Тадқиқот мақсади

Ҳозирги

кунда жаҳон миқёсида инновацион фаолият доирасида,

тўғри инновацион сиёсатни шакллантириш

мазмун

-

моҳиятига турлича

ёндашувлар мавжуд бўлиб, корхоналарнинг имкониятларини ҳисобга

олган ҳолда инновацион сиёсатни юритишга ва уни амалга оширишга

қаратилган омилларни татбиқ этиш талаб этилмоқда. Шу боисдан ҳам
ҳудуд иқтисодиётининг

пойдевори ҳисобланган инновацион фаолият

услублари ишлаб чиқиш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Илмий моҳияти

Инновацияларни

иқтисодий

ўсишнинг

муҳим

омилига

айлантиришни таъминлайдиган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт

-

шароитларни

яратиш. Инновациялар ва

тадбиркорликни мустаҳкамлаш учун бозор

механизмларидан юқори даражада фойдаланиш, мулкчилик шаклидан

қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг имтиёзлар

яратиш.

Қўлланилган

методология

Тадқиқот ишида иқтисодий таҳлилнинг қиёслаш, тизимли ёндашув,

танланма кузатув, мантиқий ёндашув каби услубларидан самарали

фойдаланилди.

Асосий қисм

Бутун жаҳон иқтисодчи олимлари “инновация” атамасига таъриф

беришда, турлича ёндашувларни амалга оширишган. Улар “инновация”га

бир

-

биридан фарқли равишда инновацияларни яратиш, ривожланиш каби

таърифлар

билан

бойитганлар.

Масалан,

биринчи

ёндашув

тарафдорларидан бири Х.Бернет: “Инновация –

яратиладиган янгилик, ҳар

қандай ғоя, фаолият ёки моддий натижа” бўлиши мумкин деган маънода

таъриф берган бўлса, П.Ф. Друкер

“Инновацияни –

бизнеснинг янги бир

тури” деб қайд этган. Иккинчи ёндашув олимлари биринчи ёндашув

олимларидан фарқли равишда асосий эътиборни ишлаб чиқаришга
қаратишган. Умуман олганда, жаҳоннинг кўзга кўринган иқтисодчи

олимлари “инновация”га таърифларни

турлича бериб, бир

бирларининг

фикрини тўлдириб боришган. Масалан, Я.

Кук ва П.

Майерслар «инновация

ғоянинг пайдо бўлишидан унинг тайёр маҳсулотга айланиб, бозор

истеъмолига чиққунга қадар бўлган бутун жараён» деб таъриф беришган.

М.Додгсоннинг таъкидлашича, «инновация –

у ўзига илмий,

технологик, ташкилий ва молиявий фаолиятни мужассам этган ҳолда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

304

тижоратга янги (ёки такомиллашган) маҳсулот, ёки янги (ёки

такомиллашган)

ишлаб

чиқариш

жараёнини,

ёки

янги

(ёки

такомиллашган) ускунани таклиф этишдир».

Инновацион назарияни асосий ривожланиш босқичи В.Зомбрат,

В.Митчерхил, Й.Шумпетер тадқиқотларига тўғри келган. Инновациялар

назариясини шаклланиши ва ривожланишига, дастлаб, австриялик

иқтисодчи олим Й.Шумпетернинг ҳиссаси катта. У инновацион

конъюнктура силжишлари манбаларини таҳлил қилиш натижасида, ишлаб

чиқаришнинг янги омилларини ажратди ва уларга қуйидагиларни

киритди:

янги хусусиятларга эга маҳсулотни ишлаб чиқариш;

янги илмий кашфиёт ёки тижоратлаштириш усулига асосланган

ишлаб чиқариш услубини жорий этиш;

саноатнинг бирон

-

бир тармоғида тақдим этилмаган, янги савдо

бозорларини ўзлаштириш;

хомашёнинг янги манбасидан фойдаланиш;

ишлаб чиқаришни тегишли тарзда қайта ташкил этилишини амалга

ошириш, монополликни таъминлаш.

Биринчи бор Йозеф Шумпетеронинг асарларида “иқтисодий

инновация” тушунчаси пайдо бўлди. Унинг фикрича инновациянинг асосий

хусусияти шундаки, инноватор (ижрочи) уни амалиётга жорий қилиш

билан боғлиқ жараёндан қўшимча бойлик олади. Шунинг учун ҳар қандай

янгилик амалиётга ижбоий қўлланмагунча ва фойда келтирмагунча

инновация ҳисобланмайди.

Бизнинг фикримизча агар бирор ишлаб чиқариш иқтисодиётга

ижобий таъсир кўрсатса, аҳолининг ижтимоий ҳаётида катта аҳамиятга эга

бўлса, ушбу ишлаб чиқаришни технологик томондан ривожлантириб

бориш ҳам инновациядир.

Инновацион сиёсат қуйидаги асосий тамойиллар асосида

шакллантириб борилади:

мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланиш стратегияси

ва моделини устувор вазифа деб эътироф этиш;

илмий

-

техник салоҳиятини самарали ривожлантириш ва ундан

фойдаланиш ҳамда уни иқтисодий сиёсат мақсадларига мувофиқ равишда

ислоҳ қилиш;

маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар манфаатларини

оптималлаштириш, интеллектуал мулкни даромад манбаи сифатида тан

олиниши;

худудий аҳолининг мехнат кўникмаси ва менталитетини инобатга олиш.

“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “Таркибий

ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи

тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

305

рақобатбардошлигини ошириш” устувор йўналишида: –

"Ишлаб чиқаришни

модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб

чиқариш,

транспорт

-

коммуникация

ва

ижтимоий

инфратузилма

лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб

бориш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало,

маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча

қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга

қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада

модернизация ва диверсификация қилиш, принципиал жиҳатдан янги

маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи

бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш"га

эътибор қаратилган. Шунинг билан биргаликда маҳаллийлаштиришни

рағбатлан

-

тириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни

кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш,

фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик

саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш,туризм

индустриясини

жадал

ривожлантириш,

экспорт

фаолиятини

либераллаштириш ва соддалаштириш, йўл

-

транспорт инфратузилмасини

янада ривожлантириш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига

ахборот

-

коммуникация технологияларини жорий этиш каби вазифаларни

инобатга олган. Ушбу

ислоҳотларни амалга ошириш инновацион ёндошув ва

қарашларни ҳудудий ўрганишларни талаб қилади.

Агар юқорида келтириб ўтилган

Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини

таҳлил қиладиган бўлсак, инновацион сиёсатнинг асосий тамойили

ҳисобланган мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланиш

сратегияси ва модели муҳтарам юртбошимиз

Шавкат Мирзиёев томонидан

белгилаб берилган.

Инновацион сиёсатни тўғри шакллантириш қийин жараён бўлиб,

унинг қуйидаги уч асосий жиҳати мавжуд:

1.

Инновацион сиёсат йўналишини тўғри белгилаб олиш.

Ушбу босқичда келажакда юзага келиши мумкин бўлган бозор

муносабати холатларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги мақсадларни

тахмин қилиш вазифаси ҳисобланади. Бу ерда қийинчилик, худуд

инновацион сиёсатини ишлаб чиқарувчилар ҳаёт тажрибасига кўпроқ

таянишга тўғри келади. Шундан сўнг улар келажакда муқобил мақсадларга

эришиш фикрларни шакллантиришлари керак. Бу ерда қарор қабул

қилишнинг асосий усули –

инновация сиёсати йўналишини тўғри танлаш

усулидир.

2.

Инновацияни режалаштириш стратегияси.

Ушбу босқичда аввалги босқичда танланган мақсадларга

эришишнинг муқобил усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш зарур.

Кейин, таққослаш ва баҳо бериш орқали барча кераксиз вариантлардан воз


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

306

кечилиб, якуний стратегия ишлаб чиқилади. Ушбу стратегияда

инновацияни излаш ва ривожланишнинг умумий йўналиши, инновация

мақсадларига эришиш йўллари, шунингдек унинг техник

-

иқтисодий

асослари тасвирланади. Шунингдек, стратегик режалаштиришнинг якуний

натижаси бевосита инновацион лойиҳани яратишдир.

Инновацияни режалаштиришнинг тезкорлиги.

Бу ерда инновацион лойиҳа алоҳида босқичларга бўлинади. Олинган

босқичларнинг бир қисми сифатида, инновацион сиёсатни ишлаб

чиқарувчилар ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишга қаратилган

алоҳида тадбирларни режалаштириши керак. Ҳар бир вазифани маълум

бошлаш ва тугатиш санасини, ижрочилар сонини, керакли ресурслар
миқдори ва бошқаларни аниқлаб олиши керак. Тезкор (операцион)

режалаштириш натижасида инновацияни амалга ошириш бўйича батафсил

изчил ҳаракат режаси белгилаб олинади.

Инновацион сиёсат йўналишини тўғри белгилаб олишнинг қуйидаги

бир неча усуллари мавжуд:

1.

Сценарий ёзиш усули.

Ушбу усулнинг мақсади инновацияни амалга ошириш бўйича

батафсил режани тайёрлаб олишдан иборат. Аслида, сценарий келажакда

инновацияларга эга бўлган мантиқий ва муқобил вазиятнинг ифодасидир.

Дастлаб, жараёнларнинг келажакдаги ривожланиш сценарийсини тузиш ва

унинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини аниқлаш

учун жамоа танлаб олинади. Кейинчалик, корхона томонидан келажакдаги

вазиятни аниқлаш ва таҳлил қилишда ёрдам берадиган махсус саволлар

яратилади. Ўйин тартиб ва қоидалари асосида ўйинчиларнинг турли

ҳаракатларини ёзадиган сценарий яратиш мумкин. Келажакда юзага

келадиган вазиятни таҳлил қилиш, уларга эришиш учун мақсадларни

аниқлаш тўғри инновацион сиёсатни ишлаб чиқишга имкон беради. Ушбу

усулнинг афзаллиги шундаки, инновацион сиёсатнинг ривожланиши билан

шуғулланувчи мутахассис келажакда бозорда юзага келиши мумкин бўлган

вазиятни ўрганади ва у билан боғлиқ босқичларга осонлик билан

эришилиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш имконияти яратилади.

2.

Дельфи усули.

Дельфи усули бу –

келгусидаги воқеаларни башорат қилиш усули

бўлиб, унда инновацион сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этувчилар ўз

фикрларини ўрганиш учун анкета сўровномалари ёрдамида бошқа

экспертларнинг фикрларини якка тартибда ўрганиб чиқади. Бундай

ҳолатда мутахассис экспертларни зарур ахборот билан таъминлаш ва гуруҳ

аъзолари ўртасида бевосита алоқа алмашинишига йўл қўйилмайди. Бу

психологик

омилларнинг

таъсирини

йўқ

қилади:

очиқчасига

гаплашмаслик, шахсий адоватлар, айрим кишиларнинг фикрларини

эътиборга олиш ва бошқалар. Анкета сўровлари бир неча турдан


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

307

фойдаланган ҳолда ўтказилади, сўров натижалари инновацион сиёсатни

ишлаб чиқишда иштирок этувчиларга юборилади ва уларда илгари

эътиборсиз бўлган вазиятларни ҳисобга олишга имкони туғилади. Маълум

бир даврдан кейин ҳар бир иштирокчига анкета сўровлари бўйича қўшимча

саволлар тақдим этилади ва уларнинг дастлабки баҳолашларидаги фарқ

ўрганиб чиқилади. Натижада инновацион сиёсатни ишлаб чиқишда

иштирок этувчилар қилган башоратларни тан олиш ёки тўғрилашга

имконият пайдо бўлади.

Сўнгра мутахассисларнинг умумий фикрлари асосида келажакнинг

башоратларини тасвирлайдиган сценарий ишлаб чиқилади. Сценарийнинг

натижаси –

асосий мақсадни шакллантирувчи “мақсад дарахти”

деб

аталадиган мустақил тизимни яратишга хизмат қилади. “Мақсад

дарахти”ни яратиш нафақат режа мақсадларининг сифат жиҳатидан

мувофиқлаштирилган ва сифатли бўлишини таъминлайди, балки уларнинг

муҳимлигини бироз миқдор томонидан ҳам баҳолаш имконини беради.

Хорижий ривожланган давлатлар инновацион фаолиятни амалга

оширишда илмий тадқиқот ишларига катта хажмда инвестиция киритиб

келмоқда, масалан Германия ялпи ички маҳсулотининг 2,7 фоизини, АҚШ

2,8 фойизини, Япония 3,5 фоизини, Россия 1,04 фоизини илмий –

тадқиқот

ишларига йўналтирган.

Сингапур собиқ бош вазири Ли Куан Ю

шундай фикрни билдиради:

“Кўпчилик мендан Сингапурнинг ривожлангани ҳақида сўраб, шундай

савол беришади: “Қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб,

миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айландинглар? Бу

“мўъжиза”ни қандай амалга оширдингиз?” Уларга

жавобан шундай дедим:

“Мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги

бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетининг кўпроқ қисмини

таълимга йўналтирдим”.

Ли Куан Юнинг фикрларидан кўриниб турибдики, интeллeктуaл мулк

инновацион фаолиятнинг асосини ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, инновацион сиёсатнинг ташкилий

жиҳатдан қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:

1.

Худудий инновацион сиёсат.

2.

Хўжалик юритувчи субъект инновацион сиёсати.

Худудий инновацион сиёсат билан хўжалик юритувчи субъект

инновацион сиёсатининг фарқи шундаки, худудий инновацион сиёсат,

макро даражада намоён бўлиб, уни шакллантиришда

“Дедукция” усулига,

хўжалик юритувчи субъект инновацион сиёсати, микродаражада намоён

бўлиб, уни шакллантиришда “индукция” усулига таянамиз. Лекин

инновацион сиёсатни ишлаб чиқишда алохида

-

алохида худудни ҳам

хўжалик юритувчи субъектни ҳам ўзига хос хусусиятлари ва жиҳатлари

ҳисобга олиниши керак.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

308

Хулоса ва таклифлар

Инновацион сиёсатни олиб боришда, корхона фаолиятини

мустаҳкамлашда фикримизча, минтақа

ва хўжалик юритувчи субъектлар

инновацион сиёсатига қуйида келтирилган тартибда таъриф бериш мумкин.

Минтақавий

инновацион сиёсат

бу ҳукумат томонидан қабул

қилинган хуқуқий

-

меъёрий, ижтимоий

-

сиёсий ҳужжатлар (қонун ва қонун

ости ҳужжатлар) асосида айнан ушбу ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, шарт

-

шароити, маҳаллий ахоли меҳнат кўникмаси ва менталитети, географик

жойлашидан келиб чиқиб, инновацига оид қарорларнинг қабул

қилинишидир.

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

инновацион

сиёсати

микродаражада намоён бўлиб, хукумат томонидан қабул қилинган

хуқуқий

-

меъёрий, ижтимоий

-

сиёсий хужжатлар (қонун ва қонун ости

хужжатлар) асосида хўжалик юритувчи субъектнинг ўзига хос ишлаб

ичқариш технологияси ва юқори даражада даромад келтиришини ҳисобга

олган холда инновацига оид қарорларни қабул қилинишидир.

Ҳудудий

инновацион сиёсатни олиб боришда қуйидаги омилларга

эътибор берилиши кераклигини таъкидлаб ўтмоқчимиз:

1.

Минтақанинг географик жойлашган жойи ва табиий ресурслари.

2.

Минтақанинг иқтисодий салоҳияти ва ишлаб

чиқариш

кучларининг жойлашиши.

3.

Маҳаллий аҳолининг келиб чиқиш тарихи ва минталитети.

4.

Маҳаллий аҳолининг ишлаб чиқариш маданияти ва кўникмаси.

5.

Илмий тадқиқотга яратилган муҳит.

6.

Минтақанинг маъмурий

-

бошқарув тизими томонидан олиб

борилаётган ижтимоий

-

иқтисодий сиёсат.

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект инновацион

сиёсатини олиб боришда қуйидаги омилларга эътибор берилиши керак:

1.

Илмий

-

техник салоҳият.

2.

Моддий

-

техник таъминот базаси.

3.

Фаолият тури ва мулкчилик шакли.

4.

Тўловга қодирлик

даражаси.

5.

Бошқарув тизимини шакллантириш даражаси.

Шунингдек, ишлаб чиқилган инновацион сиёсатни амалиётга қўллаб,

ижобий натижага эришишда ҳар хил рағбатлантирувчи механизмлардан

фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, инновацион фаолиятни

амалга оширишда илмий тадқиқот тизимига солиқ имтиёзларини қўллаш,

илмий

-

техник фаолиятни субсидиялаштириш, илмий

-

техник махсулот

яратувчи ва истеъмолчиларини узоқ муддатли имтиёзли кредитлар билан

таъминлаш, илм

-

фан ходимларининг меҳнатини рағбатлантириб бориш,

ёш илмий ходимларни қўллаб

-

қувватлаш.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

309

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли Фармони.

2.

Камилжанов Б.И. Инновациявий менежмент услубларини

такомиллаштириш Т.; Фан, –

2007. 172 б.

3.

Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.А., Голдман Й.Д. Инновацион

менежмент. Дарслик

-

Т.; ТДИУ. 2011. 6

-

б.

4.

Қаххоров

А.Ж.. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий

электрон журнали №6, ноябрь

-

декабрь, 2015 йил. www.iqtisodiyot.uz

5.

Васильева Л.Н., Муравьева Е.А. Методы управления инновационной

деятельностью. Учебное пособие

-

М.: КНОРУС, 2005.

320с.

6. Dodgson M. The management of technological innovation: An

international and strategic approach.

Oxford University Press, 2000.

7. Cooke Ian, Mayers P. Introduction to Innovation and Technology Transfer

Boston: Artech House, Inc., 1996.

8. The Theory of Economic Development (1934). https://dic.academic.ru

9.

Расходы на НИОКР (в

% от ВВП). Данные Всемирного банка за

2008 год.

10. www.Central Asia.com

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони.

Камилжанов Б.И. Инновациявий менежмент услубларини такомиллаштириш Т.; Фан, – 2007. 172 б.

Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.А., Голдман Й.Д. Инновацион менежмент. Дарслик -Т.; ТДИУ. 2011. 6-б.

Қаххоров А.Ж.. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали №6, ноябрь-декабрь, 2015 йил. www.iqtisodiyot.uz

Васильева Л.Н., Муравьева Е.А. Методы управления инновационной деятельностью. Учебное пособие- М.: КНОРУС, 2005. – 320с.

Dodgson M. The management of technological innovation: An international and strategic approach. – Oxford University Press, 2000.

Cooke Ian, Mayers P. Introduction to Innovation and Technology Transfer Boston: Artech House, Inc., 1996.

The Theory of Economic Development (1934). https://dic.academic.ru

Расходы на НИОКР (в % от ВВП). Данные Всемирного банка за 2008 год.

www.Central Asia.com

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов