Результаты сравнительного изучения распространенности кровепаразитарных болезней крупного рогатого скота в сельской местности в верховьях Зеравшанского оазиса

CC BY f
148-153
50
11
Поделиться
Н Каримова , Ветеринарно-исследовательский институт

Докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Изучено распространение кровепаразитарных заболеваний крупного рогатого скота в верховьях Зарафшанской долине, при этом установлено широкое распространение тейлериоза, пироплазмоза и бабезиоза, а также переносчиков болезней

Похожие статьи


background image

148

УДК:619.616.993.192.615.084

ЗАРАФШОН ВОХАСИНИНГ ЮҚОРИ ХУДУДЛАРИДА ҚИШЛОҚ

АХОЛИСИ МОЛЛАРИДА ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ҚОН-ПАРАЗИТАР

КАСАЛЛИКЛАРИНИ ТАРҚАЛИШ ДАРАЖАСИНИ ТАҚҚОСЛАБ

ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ

Каримова Н.У.

Докторант Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Резюме:

Изучено распространение кровепаразитарных заболеваний

крупного рогатого скота в верховьях Зарафшанской долине, при этом
установлено широкое распространение тейлериоза, пироплазмоза и бабезиоза,
а также переносчиков болезней.

Ключевые слова

: исследования, развития крови, паразитарные болезни,

животные, товар сельского населения

Пироплазмоз (гемоглобинурия) Тейлериоз (оғир холати)

Илмий тадқиқотлар Зарафшон вохасининг юқори худудларида жойлашган

Ургут, Булунгур, Тайлоқ, Жомбой туман худудларига сафарлар уюштирилди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида сафар уюштирилган барча туман
худудларида қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари эпизоотик холатни
ташкил қилиши ва чорвачиликни ривожлантиришда катта иқтисодий зарар
келтираётганлиги чорвадорлар ва ветеринария ходимлари томонидан эътироф
этилди. Ушбу далилларни исботига амин бўлиш мақсадида ҳар бир туман
худудидан биттадан манзил ёки қишлоқ ахолиси моллари олиниб уларни
кўпчилиги клиник кўрикдан ўтказилди, касаллик тарқатувчи каналар терилди,
уларни турлари аниқланди ва шу билан бир вақтда паразитологик текширишлар
учун молларни периферик қон томирларидан суртмалар олинди. Жумладан,
Зарафшон дарёсининг юқори худуди чап қирғоғида жойлашган Ургут туман
Сарой қишлоқ, Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида жойлашган Тайлоқ туман


background image

149

Зарафшон қишлоқ, Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Булунғур
туман Мўғол қишлоқ ва Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган
Жомбой туман Қўриқхона қишлоқ ахолиси молларида қорамоллар қон-
паразитар касалликларини тарқалиш даражаси, касаллик қўзғатувчи
паразитларни патогенлик, марфологик хусусиятларини таққослаб ўрганиш
бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Кана биотоплари (Зарафшон д.ёқаларида) Каналанган мол

Ветеринария ҳисобот далилларига эътиборан Сарой қишлоқ ахолисининг

220 бош молларидан ўтган 2020 йили 16 боши тейлериоз ва 12 боши пироплазмоз
билан касалланганлиги, Зарафшон қишлоқ ахолисининг 210 бош молларидан
12 бош тейлериоз ва 14 боши пироплазмоз, Мўғол қишлоқ ахолисининг 250 бош
молларидан 13 боши тейлериоз ва 12 боши пироплазмоз, Қўриқхона қишлоқ
ахолисининг 180 бош моллардан 11 боши тейлериоз ва 8 боши пироплазмоз,
2 бош бабезиоз билан касалланганлиги маълум қилинган

2021 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижасида Ургут туман Сарой

қишлоқ ахолиси молларидан 6 боши тейлериоз, 3 боши пироплазмоз, 1 бош
бабезиоз(франсаиеллёз), Тайлоқ тумани Зарафшон қишлоқ ахолиси молларидан
3 боши тейлериоз, 6 боши пироплазмоз ва 2 бош бабезиоз, Булунғур тумани
Мўғол қишлоқ ахолиси молларидан 5 боши тейлериоз ва 2 бош пироплазмоз ва
1 бош бабезиоз, Жомбой тумани Қўриқхона қишлоқ ахолиси молларидан 5 боши
тейлериоз, 3 боши пироплазмоз, 2 бош бабезиоз билан касалланганлиги
аниқланди (1-жадвал).


background image

150

1-жадвал

Зарафшон вохасининг юқори худудларида қорамоллар қон-паразитар

касалликларини тарқалиш даражасини таққослаб ўрганиш натижалари

Худуд

Мол сони Касаллик

2020вет.ҳ-ти

бўйича

касалланган

2021 йилда касалланган

моллар

50 бош молдан олинган

қон суртмаларини

паразитологик текшири

Ургут туман
Сарой қишлоқ ах.
Моллари

220

Тейлериоз

Пироплазм

Бабезиоз

16
12

-

6
3
1

Тайлоқ туман
Зарафшон қиш.
ах. Мол

210

Тейлериоз

Пироплазм

Бабезиоз

12
14

-

3
6
2

Булунгур тум
Муғол қиш.
ах.моллари

250

Тейлер

Пироплазм

Бабезиоз

13
12

-

5
2
1

Жомбой
Туман Қўриқхона
қ.ах.моллари

180

Тейлериоз

Пироплазм

Бабезиоз

11

8

-

5
3
2


Касалланган молларда тейлериоз ва пироплазмозни клиник белгилари ва

периферик қон томирларидан олинган суртмаларда паразитар реакция намоён
бўлганлиги аниқланди. Касал моллардан штаммлар ажратилди ва улар
криоконсервация қилинди. Шу билан бир вақтда касалланган моллардан
касаллик тарқатувчи каналар терилди ва улар культивацияга қўйилди. Эпизоотик
холатга яна ҳам аниқлик киритишда паразитологик текшириш учун ҳар бир
қишлоқ ахолиси молларидан 50 бош молдан қон суртмалари олинди. Қон
суртмалари этил спиртида фиксация қилинди ва Романовский Гимза краскасида
бўялди ва паразитологик текширишлар олиб борилди.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида Зарафшон вохасининг йўқори

худудларида қорамоллардан олинган қон суртмаларини паразитологик
текширишлар натижасида ушбу худудларда қорамоллар 28% гача тейлериалар
ва 14 % гача пироплазмалар билан зарарланганлиги аниқланди (2-жадвал).


background image

151

2-жадвал

Қон суртмаларини паразитологик текшириш натижалари

Ҳудудлар

Манба

Қон суртмаси

сони

Қон суртмаларини паразитологик

текширишлар натижаси

Сарой қишлоқ

ахолиси моллари

Зарафшон

вохасини

юқори худуди

50

8 таси (16%) тейлериялар, 4 таси

(8%) пироплазмалар билан

зарарланганлиги аниқланди.

Зарафшон

қишлоқ ахолиси

моллари

Зарафшон

вохасини

юқори худуди

50

12 таси (24%) тейлериялар, 7 таси

(14%) пироплазмалар билан

зарарланганлиги аниқланди.

Мўғол қишлоқ

ахолиси моллари

Зарафшон

вохасини

юқори худуди

50

10 таси (20%) тейлериялар, 6

таси(12%) пироплазмалар билан

зарарланганлиги аниқланди.

Қўриқхонақишл

оқ ахолиси

моллари

Зарафшон

вохасини

юқори худуди

50

14 таси (28%) тейлериялар, 5 таси

(10%) пироплазмалар билан

зарарланганлиги аниқланди


Зарафшон вохасининг юқори худудларида қорамоллар қон-паразитар

касалликларини тарқатувчи каналар фаунаси ҳамда тарқалиш даражасини
аниқлаш бўйича тадқиқотлар Ургут, Тайлоқ, Булунгур, Жомбой туман қишлоқ
ахолиси қорамолларида олиб борилди. Касалланган моллардан касаллик
тарқатувчи каналарни имаго шакли терилди ва улар культивацияга қўйилди.

Олиб борилган тадқиқотлар натижаси 3-жадвалда келтирилган бўлиб

ундан маълум бўлишича тадқиқотлар олиб борилган худудларда каналанган
молларни 32 % гача бўлган миқдорини Boophilus сalcaratus, 68% гача бўлган
миқдорини Hyalomma anatolicum ташкил қилиши аниқланди, H.detritum
каналари кузатилмади.

Каналардан генерация олиш жараёни Каналарнинг тухум қўйиш

(генерация)


background image

152

3-жадвал

Касаллик тарқатувчи каналар фаунаси

Т.р.

Хўжалик

Текши

рилган

қорамо

л сони

Каналанган

мол сони ва

%

Ш у н д а н

B.Calcarat

us %

H.anatolicu

m %

H.detri

tum %

1.

Ургут тум Сарой
қ.ах. моллари

110

37

(33,64%)

12 бош

(32,29%)

25 бош

(67,57%)

-

2.

Тайлоқ
тум.Зарафшон
қишлоқ а.м.

120

35

(29,18%)

20 бош

(57,58%)

15 бош

(42,43%)

-

3.

Булунғур тум
Мўғол қишл.ах.
мол.

100

44

(44,00%)

14 бош

(31,82%)

30 бош

(68,19%)

-

4.

Жомбой туман
Қўриқхона қишл.
ах мол.

98

27

(27,56%)

9 бош

(33,45%)

15 бош

(55,56%)

-


Шундай қилиб, Зарафшон вохасининг юқори худудларида Boophilus

сalcaratus каналанган молларни 32 % гачасини ташкил қилган бўлса, Hyalomma
anatolicum каналари каналанган молларни 68% гача бўлган миқдорини ташкил
килди ва шу билан бир вақтда Hyalomma detritum каналари тарқалмаганлиги
эътироф қилинди.

Хулосалар:

1.

Тадқиқотлар олиб борилган Зарафшон вохасининг юқори худудларида

жойлашган Ургут туман Сарой қишлоқ ахолиси молларини 220 бошидан 6 боши
тейлериоз, 3 боши пироплазмоз, 1 бош бабезиоз(франсаиеллёз), Тайлоқ тумани
Зарафшон қишлоқ ахолиси молларини 210 бошидан 3 боши тейлериоз, 6 боши
пироплазмоз ва 2 бош бабезиоз, Булунғур тумани Мўғол қишлоқ ахолиси
молларидни 250 бошидан 5 боши тейлериоз ва 2 бош пироплазмоз ва 1 бош
бабезиоз, Жомбой тумани Қўриқхона қишлоқ ахолиси молларини 180 бошидан
5 боши тейлериоз, 3 боши пироплазмоз, 2 бош бабезиоз билан касалланганлиги
аниқланди.

2.

Зарафшон вохасининг йўқори худудларида қорамоллардан олинган қон

суртмаларини паразитологик текширишлар натижасида ушбу худудларда
қорамоллар 28% гача тейлериалар ва 14 % гача пироплазмалар билан
зарарланганлиги аниқланди.

3.

Зарафшон вохасининг юқори худудларида Boophilus сalcaratus

каналанган молларни 32 % гачасини ташкил қилган бўлса, Hyalomma anatolicum
каналари каналанган молларни 68% гача бўлган миқдорини ташкил килди ва шу
билан бир вақтда Hyalomma detritum каналари тарқалмаганлиги эътироф
қилинди.


background image

153

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Распространение

пироплазмидозов

в

Заравшанской

долине.

Ж.Ветеринария, 1996,№3 б.17-18.

2 Гафуров А.Г. Развите протозоологической науки в Узбекистане ж.

Сельское хозяйства Узбекистана,1999, №4 – С. 26–27.

3.

Ғафуров А.Ғ.,Давлатов Р.Б.,

Расулов Ў.И.

Қишлоқ

хўжалик

ҳайвонларининг протозой касалликлари. Китоб.Самарқанд 2010. – 125 б.

4. Ғафуров А.Ғ. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг протозой касалликлари

ва протозоология фанининг тюксалиш имкониятлари. Ҳайвон ва паррандаларда
ўта хавфли касалликларнинг тарқалиши ва уларга қарши кураш
чоралари.Самарқанд 2016-68 – 72 б.

5. Ғафуров А.Ғ., Давлатов Р.Б., Расулов Ў.И. Ветеринария протозоологияси.

Ўқув қўлланма Самарқанд 2013й. – 120б.

Библиографические ссылки

Распространение пироплазмидозов в Заравшанской долине. Ж.Ветеринария, 1996,№3 6.17-18.

Гафуров А.Г. Развите протозоологической науки в Узбекистане ж. Сельское хозяйства Узбекистана, 1999, №4 - С. 26-27.

Гафуров А.Г.,Давлатов Р.Б., Расулов У.И.Кишлок хужалик хайвонларининг протозой касалликлари. Китоб.Самарканд 2010. - 125 б.

Fафуров A.F. Кишлок хужалик хайвонларининг протозой касалликлари ва протозоология фанининг тюксалиш имкониятлари. Х,айвон ва паррандаларда ута хавфли касалликларнинг таркалиши ва уларга карши кураш чоралари.Самарканд 2016-68 - 72 б.

Гафуров A.F., Давлатов Р.Б., Расулов У.И. Ветеринария протозоологияси. Укув кулланма Самарканд 201 Зй. - 1206.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов