Эффективность карбоксаза при лечении острого гнойно-катарального эндометрита у коров

CC BY f
189-194
48
23
Поделиться
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследовали эффективность препарата корбаказа в лечении и профилактике гнойного катарального и острого эндометрита коров после отела

Похожие статьи


background image

189

УДК. 619:618.177. 084: 636.22.28

СИГИРЛАРДА ЎТКИР ЙИРИНГЛИ-КАТАРАЛ ЭНДОМЕТРИТНИ

ДАВОЛАШДА КАРБОКАЗ ПРЕПАРАТИНИНГ САМАРАСИ

О.Ў. Қўлдошев, М.Т. Исаев, Ж.Н. Очилов,

Н.С. Салохиддинова

Аннотация:

В статье исследовали эффективность препарата корбаказа

в лечении и профилактике гнойного катарального и острого эндометрита коров
после отела.

Аnnotation:

The article examines the effectiveness of the druq karbokaz in the

treatment and prevention of purulent catarral and acute endometritis after calvinq of
cows.

Калит сўзлар:

Эндометрит, препарат, профилактика, йирингли катарал

эндометрит, пуштсизлик, акушерства, гинекология, карбоказ, прозерин,
пенстреп, сигир, тана.


Кейинги йилларда зотли махсулдор сигирларда туққандан кейинги

эндометрит касаллиги 16-24 фоизни ташкил этиши, бу касалликни даволаш ва
олдини олишда юқори самара берувчи препаратларни яратишни талаб этади.

Сигирларда туққандан кейинги эндометрит касаллигини даволашда

карбоказ препаратининг самарадорлигини ўрганиш бўйича экспериментал
тажрибалар 31 бош, 3 гуруҳ эндометрит билан касалланган сигирларда олиб
борилди. Назорат гуруҳида бўлган 8 бош сигирлар бачадони 2-3 минут енгил
массаж қилиниб,ювилгандан сўнг(риванолни 1-5000) суюқлиги билан, сўнгра
бачадон ичига йодапен препаратдан микроорганизмларга қарши қўлланилди.
Бундан ташқари даволанишнинг 1- чи куни синэстролни 2 % ли ёғдаги
эритмасидан 2 мл дан мускул орасига ва 2- чи, 5- чи кунлари тери остига
40 ТБ окситоцин ва пенстреп антибиотигид 20 кг/тв 1 мл мускул орасига
юборилиб даволанди.

Тажрибада бўлган 1- чи гуруҳдаги 13 бош йирингли – катарал эндометрит

билан касалланган сигирлар бачадони 2-3 минут енгил массаж
қилиниб,ювилгандан сўнг (риванолни 1-5000) суюқлиги билан, бачадон ичига
хар 3 кунда 20-25 мл дан карбоказ препаратини суспензияси шприц катетор
орқали юбориб даволанди. Тажрибада бўлган 2- чи гуруҳдаги 10 бош сигирларга
бачадони массаж ва ювилгандан сўнг, мускул орасига 2 мл сурфагон препарати,
ва хар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан карбоказни полимер суспензияси
препаратидан тери остина 1-чи ва 7 чи кунлари юбориб даволанди.


background image

190

1-жадвал

Сигирлар туққандан кейинги йирингли- катарал эндометрит касаллигини

даволашда

карбоказни полимер суспензияси препаратини самараси

Гуруҳлар

Қ

ўллган

пре

па

ра

тл

ар

м

иқ

дори

Та

жри

ба

да

бўлган си

ги

р-

ла

р бош с

он

и

Шундан соғайганлари

Қ

ис

ир бўл

иб

ю

рга

н к

ун

ла

ри

Қ

Қ

ис

ир бўл

иб

қолди

Ота

ла

нди

бош

1-чи

даволаш-

дан сўнг

2-чи

даволаш-

дан сўнг

Бош

%

Бош

%

1-чи

Тажриба

гуруҳи

карбоказ

препарати

бачадон ичига

20-25 мл дан

юборилиб

даволанди

13

10

76,9

13

100

558

0

13

100%

2-чи

тажриба

гуруҳи

карбоказ

препарати хар

100 кг т/в 5

мл дан тери

остига

юбориб

даволанди

10

8

80,0

9

90,0

665

1

9

90,0%

Назорат

гуруҳи

Умумий

даволаш

усули

қўлланилди.

8

4

50,0

6

75,0

774

2

6

75,0%


Аниқландики, 1-чи тажриба гурухида бўлган 13 бош сигирларни биринчи

даволашда карбоказни полимер суспензияси препарати бачадон ичига
қўлланилган гуруҳдаги сигирлардан 10 боши 76,9 %, иккинчи даволашда қолган
3 боши (100%) ҳам соғайди уларни қисир бўлиб юрган кунлари 58 кунни ташкил
этиб, тўлиқ куйга келиб оталанганлиги аниқланди.

Иккинчи тажриба гуруҳида бўлган 10 бош сигирларни биринчи даволашда

корбаказни полимер суспензияси препарати 100 кг тирик вазнига 5 мл дан тери
остига қўллаб даволаганда 8 бош (80,0%) сигирлар ва иккинчи даволашда 9 бош
(90,0%) соғайди ва уларни қисир бўлиб юрган кунлари 65 кунни ташкил этган
бўлса 1 бош сигир брак қилинди, 9 бош сигир 2 ойдан кейин ректал
текширилганда бўғозлиги аниқланди.

Назоратда бўлган 8 бош сигирлар биринчи даволашда 4 боши (50,0%),

2-чи даволашда эса 6 бош (75,0%) сигирлар соғайган бўлса уларнинг қисир бўлиб
юрган кунлари 74 кунни ташкил этиб, даволанган сигирларнинг 2 боши қисир
қолиб 6 боши бўғоз бўлганлиги аниқланди.

Сигирлар туққандан кейинги йирингли-катарал эндометрит касаллигини

даволашда карбоказни полимерли суспензияси препарати бачадон ичига юбориб
даволаш усули тери остига қўллашдан кўра даволаш самарадорлиги
юқорилигини ва сигирларни куйга келиб оталанишида юқори самарага эга
эканлигини кўрсатди.


background image

191

Шундай қилиб, карбоказни полимерли суспензияси препарати сигирлар

туққандан кейинги йирингли-катарал эндометрит касаллигини даволашда

бачадон ичига юбориб даволашда ҳам тери остига юбориб даволашда ҳам

назоратдаги даволаш усулидан ўзининг самараси юқори эканлигини кўрсатди.

Карбоказ полимер суспензияси

препаратини даволовчи самарасини ўткир

эндометрит билан касалланган 3 гуруҳ сигирларда олиб борилди. Назорат

гуруҳида бўлган 10 бош сигирлар бачадони 2-3 минут енгил массаж қилиниб,

ювилгандан сўнг (риванолни 1-5000) суюқлиги билан, сўнгра бачадон ичига

йодапен препаратдан микроорганизмларга қарши қўлланилди. Бундан ташқари

даволанишнинг 1- чи куни синэстролни 2 % ли ёғдаги эритмасидан 2 мл дан

мускул орасига ва 2- чи, 5- чи кунлари тери остига 40 ТБ окситоцин ва пенстреп

антибиотигидан 20 кг/тв 1 мл мускул орасига юборилиб даволанди.

Тажрибада бўлган 1- чи гуруҳдаги 15 бош ўткир эндометрит билан

касалланган сигирлар мускул орасига 2 мл дан клопростин препарати ва

бачадони 2-3 минут енгил массаж қилиниб,ювилгандан сўнг (риванолни 1-5000)

суюқлиги билан, бачадон ичига хар 3 кунда 20-25 мл дан карбоказ препаратини

суспензияси шприц катетор орқали юбориб даволанди. Тажрибада бўлган 2- чи

гуруҳдаги 13 бош сигирларга бачадони массаж ва ювилгандан сўнг, мускул

орасига 2 мл клопростин препарати, ва хар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан

карбоказни полимер суспензияси препаратидан тери остига 1-чи ва 7 чи кунлари

юбориб даволанди.

2-жадвал

Сигирлар туққандан кейинги ўткир эндометрит касаллигини даволашда

карбоказ полимер суспензияси препаратини самараси

Гуруҳлар

Қ

ўллган

пре

па

ра

тл

ар

м

иқ

дори

Та

жри

ба

да

бўлган

си

ги

р-

ла

р бош

сон

и

Шундан соғайганлари

Қ

ис

ир бўл

иб

ю

рга

н к

ун

ла

ри

Қ

ис

ир бўл

иб

қолди

Ота

ла

нди

бош

1

-

чи

да

вола

шда

н с

ўн

г

2

-

чи

да

вола

шда

н с

ўн

г

Бош

%

Бош

%

1-чи

Тажриб

а

гуруҳи

карбоказ

препарати

бачадон ичига

20-25 мл дан

юборилиб

даволанди

15

13

86,6

15

100

61

1

14

93,3%

2-чи

тажриб

а

гуруҳи

карбоказ

препарати хар

100 кг т/в 5 мл

дан тери

остига

юбориб

даволанди

13

10

76,9

12

92,3

65

2

11

84,6%

Назорат

гуруҳи

Умумий

даволаш

усули

қўлланилди.

10

6

60,0

8

80,0

76

3

7

70,0%


background image

192

Аниқландики, 1-чи тажриба гурухида бўлган 15 бош сигирларни биринчи

даволашда корбоказни полимер суспензияси препарати бачадон ичига
қўлланилган гуруҳдаги сигирлардан 13 боши 86,6 %, иккинчи даволашда қолган
3 боши (100%) ҳам соғайди уларни қисир бўлиб юрган кунлари 61 кунни ташкил
этиб, тўлиқ куйга келиб қочирилганда 1 боши оталанмаган қисир ва қолган
14 боши бўғоз бўлганлиги аниқланди. Оталаниш даражаси 93,3 % ташкил этди.
Иккинчи тажриба гуруҳида бўлган 13 бош сигирларни биринчи даволашда
корбаказни полимер суспензияси препарати 100 кг тирик вазнига 5 мл дан тери
остига қўллаб даволаганда 10 бош (76,9%) сигирлар ва иккинчи даволашда
12 бош (92,3%) соғайди ва уларни қисир бўлиб юрган кунлари 65 кунни ташкил
этган бўлса 1 бош сигир брак қилинди ва 1 бош сигир қисир бўлиб чиқди, 11 бош
сигир 2 ойдан кейин ректал текширилганда бўғозлиги аниқланди. Оталаниш
даражаси 84,6 % ташкил этди.

Назоратда бўлган 10 бош сигирлар биринчи даволашда 6 боши (60,0%),

2-чи даволашда эса 8 бош (80,0%) сигирлар соғайган бўлса уларнинг қисир бўлиб
юрган кунлари 76 кунни ташкил этиб, даволанган сигирларнинг 3 боши қисир
қолиб 7 боши бўғоз бўлганлиги аниқланди.

Сигирлар туққандан кейинги ўткир эндометрит касаллигини даволашда

карбоказни полимерли суспензияси препарати бачадон ичига юбориб даволаш
усули тери остига қўллашдан кўра даволаш самарадорлиги юқорилигини ва
сигирларни куйга келиб оталанишида юқори самарага эга эканлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, карбоказни полимерли суспензияси препарати сигирлар

туққандан кейинги ўткир эндометрит касаллигини даволашда бачадон ичига
юбориб даволашда ҳам тери остига юбориб даволашда ҳам назоратдаги даволаш
усулидан ўзининг самараси юқори эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари
сигирларни бепушт юриш даврини қисқартиришда препарат яхши самара
беришини кўрсатди.

Карбоказ препаратининг сигирларда жинсий аъзолар касалликларини

профилактика қилишдаги самарадорлиги ўрганиш бўйича қуйидаги тажрибалар
олиб борилдт. Таркиби антибактериал моддаларга бой бўлган, сигирлар
туққандан кейинги жинсий касалликларни даволашда яхши самарага эга бўлган
карбоказни полимерли суспензияси препаратини сигирлар туққандан кейинги
касалликларни олдини олишда самарадорлигини ўрганиш мақсадида бўғоз ва
туққан сигирларда бачадонни инволюцион жараёни кечишини яхшилаш ҳамда
бачадон касалликларида синовдан ўтказилди.

Карбоказни полимерли суспензияси препаратини сигирлар туққандан

кейинги касалликлардан профилактика қилиш самарасини ўрганиш мақсадида
40 бош буғоз сигирларда олиб борилди. Тажрибада бўлган сигирларда
карбоказни полимерли суспензияси препаратини юбориш миқдори ҳам
ўрганилди.

Тажриба учун ажратилган 40 бош буғоз сигирлар 4 гуруҳга бўлинди.

Биринчи гуруҳда бўлган 12 бош сигирларга карбоказни полимерли суспензияси
препаратини 20 мл дан тери остига 4 марта, 50-60, 20-30,10-15 кун туғишига
қолганда ва туққан куни юборилди. Иккинчи гуруҳ сигирларга 3 марта 20-30,
10-15 кун туғишига қолганда ва туққан куни, учунчи гуруҳга 2 марта туғишига


background image

193

10-15 кун қолганида ва туққан куни, тўртинчи гуруҳга (назорат) тривит 10 мл
миқдорда 2 марта туғишга 10-15 ва туққан кун юборилди. Жадвалда
келтирилган.

Клиник текширишлар натижасида карбоказни полимерли суспензияси

препарати қўлланилгандан сўнг сигирларда туғиш жараёнини енгил кечиши,
туққандан кейинги йўлдош ушланиб қолиши ва эндометрит касаллигига чалиниши
1,15-2,45 мартага камайганлиги аниқланди. Карбоказни полимерли суспензияси
препаратни 3 ва 4 марта қўллаш туққан сигирларда туққандан кейинги
касалликларни олдини олишда яхши самара бермасада туғиш жараёни сигирларда
енгил кечиши кузатилди аммо препарат 2 марта юборилган сигирларда туғиш
жараёни енгил кечиши билан туққандан кейинги касалликлар билан касалланишни
олдини олишда юқори самара бериши тажрибада аниқланди.

3-жадвал

Карбоказ препаратини сигирлар туққандан кейинги

касаллигини олдини олишдаги самараси

Т/р

Гуруҳлар

Препаратларни қўллаш

схемаси

Ҳайвонлар

бош сони

Шундан туққандан

кейинги

касалланганлари

бош

сони

%

ҳисобда

1.

1-чи

тажриба

гурух

Корбаказ препарати 4

марта қўлланилганда

13

5

38,4

2.

2-чи

тажриба

гурух

Корбаказ препарати 3

марта қўлланилганда

12

4

33,3

3.

3-чи

тажриба

гурух

Корбаказ препарати 2

марта қўлланиганда

8

2

25,0

4.

4-чи назорат

гурух

Тривит 2 марта

қўлланилганда

7

4

57,1


Препаратни қўллашда юқори самара ва кам харажат 2 марта қўллашда

эришилиб, бунда яъни сигирлар туғишига 2 ҳафта қолганда ва туққан кунида
қўлланилганда эришилди. Сигирларни туққандан кейинги касалланиши 25,0 %
га ёки 2,4 мартага камайди. Бизнинг фикримизча карбоказни полимерли
суспензияси препарати фармакологик томондан таъсир доираси хилма хил
бўлиб, туғишдан олдин қўлланилганда буғозликнинг охирги кунларида сигирлар
жинсий органларда қон ва линфа суюқликларини оқишини тезлаштиради ва
қонга жинсий гормонларни ишлаб чиқаришни кучайтиради ҳамда моддалар
алмашинувини яхшилайди. Карбоказни полимерли суспензияси препарати бўғоз
сигирлар туғишга яқин қолганида организмида моддалар алмашинуви жадал
кечиши натижасида ҳосил бўладиган заҳарли моддаларни зарарсизлантиришда
ва туғиш жараёни енгил кечишини таъминлаб, туққандан кейинги
касалликларни олдини олади.


background image

194

Карбоказ препарати сигирлар туққандан кейинги эндометрит касаллигини

олдини олишда 2 марта қўлланилганда яхши самара бериши аниқланди, бунда ўз
навбатида препарат кам сарф қилиниши мехнат сарфи ҳам кам бўлиб
хўжаликларга иқтисодий самара олиб келади.

Шундай қилиб:

Карбоказнинг полимерли суспензияси сигирлар

туққандан кейинги йирингли-катарал эндометрит касаллигини даволашда
бачадон ичига юбориб даволашда ҳам тери остига юбориб, даволашда ҳам
назоратдаги даволаш усулидан ўзининг самараси юқори эканлигини кўрсатди.
Карбоказнинг полимерли суспензияси сигирлар туққандан кейинги ўткир
эндометрит касаллигини даволашда бачадон ичига юбориб даволашда ҳам тери
остига юбориб даволашда ҳам назоратдаги даволаш усулидан ўзининг самараси
юқори эканлиги аниқланди. Бундан ташқари сигирларни бепушт юриш даврини
қисқартиришда препарат яхши самара бериши аниқланди.

Карбоказ препарати сигирлар туққандан кейинги эндометрит касаллигини

олдини олишда 2 марта қўлланилганда яхши самара бериши аниқланди, бунда ўз
навбатида препарат кам сарф қилиниши мехнат сарфи ҳам кам бўлиб
хўжаликларга иқтисодий самара олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Багманов М.А.

Акушерско-гинекологическая

патология

коров

(диагностика,комплексная терапия и профилактика).-Ульяновск, 2005. 207с.

2. Қўлдошев О.У. Муртазин Б.Ф. Ферма ва фермер хўжаликларида

ветеринария-санитария ва зоогигиеник шарт- шароитларни яратиш.
Зооветеринария № 1. 2010 й. с 25-26.

3.

Қўлдошев О.У. Муртазин Б.Ф Қорамолларни жинсий касалликларини

даволаш ва олдини олиш. Тўртинчи халқаро илмий конференция. Тўртинчи
халқаро илмий конференция ЎзВИТИ. Самарқанд 2011 йил.

4.

Қўлдошев О.У. Сигирлар эндометрит касаллигини даволаш ва олдини

олишда самарали усуллар. Тўртинчи халқаро илмий конференция ЎзВИТИ.
Самарқанд 2011 йил.

5. Қўлдошев О.У. Муртазин Б.Ф., Бобоев Т.М. Лечения и профилактика

акушерско-гинекологических заболеваний коров полимерными соединениями
антисептических препаратов. Тўртинчи халқаро илмий конференция ЎзВИТИ.
Самарқанд 2011 йил.

6. Ш.Б.Ата-Курбанов, Б.М.Эшбўриев. Ҳайвонлар қўпайиш биотехникаси

Сам ҚХИ. Самарқанд 2012 й.

7. Қўлдошев О.У. Муртазин Б.Ф., Бойбулов. Б.Ш. Окмирзаев Г. Влияний

породности скота на возникновений и течения мастита коров в фермерских
хозяйствах. Тўртинчи халқаро илмий конференция ЎзВИТИ. Самарқанд 2011 йил.

8. Қўлдошев О.У.,

Мавланов С.И.

Сигирлар

акушер-гинекологик

касалликларини даволаш. Зооветеринария № 10.с 33-34. 2012 й

9. Қўлдошев О.У.,

Эшимов Д.

Қорамоллар

акушер-гинекологик

касалликларини даволаш ва олдини олиш. Сам ҚХИ. Қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқаришни ривожлантиришда инновацион технологияларининг роли. Проф-
ўқитув. Илмий амалий конф. 1 қисм. 2012 й.

Библиографические ссылки

Багманов М.А. Акушерско-гинекологическая патология коров (диагностика,комплексная терапия и профилактика).-Ульяновск, 2005. 207с.

Кулдошев О.У. Муртазин Б.Ф. Ферма ва фермер хужаликларида ветеринария-санитария ва зоогигиеник шарт- шароитларни яратиш. Зоовстсринария № 1. 2010 й. с 25-26.

Кулдошев О.У. Муртазин Б.Ф Корамолларни жинсий касалликларини даволаш ва олдини олиш. Туртинчи халкаро илмий конференция. Туртинчи халкаро илмий конференция УзВИТИ. Самарканд 2011 йил.

Кулдошев О.У. Сигирлар эндометрит касаллигини даволаш ва олдини олишда самарали усуллар. Туртинчи халкаро илмий конференция УзВИТИ. Самарканд 2011 йил.

Кулдошев О.У. Муртазин Б.Ф., Бобоев Т.М. Лечения и профилактика акушерско-гинекологических заболеваний коров полимерными соединениями антисептических препаратов. Туртинчи халкаро илмий конференция УзВИТИ. Самарканд 2011 йил.

Ш.Б.Ата-Курбанов, Б.М.Эшбуриев. Хайвонлар купайиш биотехникаси Сам КХИ. Самарканд 2012 й.

Кулдошев О.У. Муртазин Б.Ф., Бойбулов. Б.Ш. Окмирзаев Г. Влияний породности скота на возникновений и течения мастита коров в фермерских хозяйствах. Туртинчи халкаро илмий конференция УзВИТИ. Самарканд 2011 йил.

Кулдошев О.У.,Мавланов С.И. Сигирлар акушер-гинекологик

касалликларини даволаш. Зооветеринария № 10.с 33-34. 2012 й

Кулдошев О.У., Эшимов Д. Корамоллар акушер-гинекологик касалликларини даволаш ва олдини олиш. Сам КХИ. Кишлок хужалик ишлаб чикаришни ривожлантиришда инновацион технологияларининг роли. Проф-укитув. Илмий амалий конф. 1 кием. 2012 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов