Лечение и профилактика эфемерной лихорадки крупного рогатого скота

CC BY f
328-332
68
23
Поделиться
Х Салимов, Ветеринария илмий тадқиқот институти

в.ф.фд.,профессор

А Менглиев, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

в.ф.ф.д.(PhD) 2

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье расматриваются вопросы клиничес-ких признаков, патологоанатомических изменений, диагностики, лечения, меры борьбы и профилактики эфемерной лихорадки крупного рогатого скота

Похожие статьи


background image

328

УДК 619:616-036.22

ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ЭФЕМЕР ИСИТМАСИ КАСАЛЛИГИНИ

ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ

Салимов Х.С.

,

в.ф.фд.,профессор, Ветеринария илмий тадқиқот институти

Менглиев А.С.,

в.ф.ф.д.(PhD)

2

, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш

институти

Салимов И.Х.

,

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти


Аннотация:

В

этой статье расматриваются вопросы клиничес-ких

признаков, патологоанатомических изменений, диагностики, лечения, меры
борьбы и профилактики эфемерной лихорадки крупного рогатого скота.

Калит сўзлар:

қорамол,

эфемер, иситма, вирус, пашша, дезинсекция,

дезинфекция

Долзарблиги.

Эфемер иситма (уч кунлик, Термиз иситмаси) – ўткир

кечувчи трансмиссив вирус касаллиги бўлиб, асосан қорамолларда қисқа
муддатли (гр.-эфемер-қисқа) иситма, бурун, оғиз, қизил ўнгач, кўз шиллиқ
пардаларининг яллиғланиши, гавда ва оёқ мускулларининг таранглашиши
(қотиши, тортишиши), қийин ҳаракат ва оқсаш билан характерланади.

Бу касаллик мамлакатимиз учун экзотик касаллар тоифасига киради, чунки

эфемер иситмаси биринчи марта 1984, 2- марта 2002 йил ва 3- марта 2012 йилда
қорамоллар орасида қайд қилинган.

Касаллик биринчи марта 1867 йилда, кейинчалик 1907, 1908, 1915

йилларда Африка қитъаси, 1887-1891, 1906-1908, 1919 йилларда Осиё қитъаси
мамлакатларида, 1936-1937 йилларда Австралияда қорамоллар орасида рўйхатга
олинган. Шунинг учун ушбу касаллик айниқса, Африка, Австралия ва Японияда
яхши ўрганилган ҳамда уни қўзғатадиган вируснинг антиген бўйича яқин
авлодлари мавжудлиги аниқланган. Шунингдек, эфемер иситмаси Европа
мамлакатларидан Финландия, Германия, Чехия, Словакия, Голландия ва
Данияда ҳам қорамоллар орасида қайд қилинган.

Эфемер иситмаси асосан эпизоотия бўлиб тарқалади ва иқтисодий зиёни

ҳайвон маҳсулотларининг кескин пасайишидан, қисман касал ҳайвоннинг
ўлишидан, даволашга кетган дори-дармонлар, дезинфекция ва дезинсекция
харажатларидан ташкил топади.

Касалликни Rabdoviridae оиласига мансуб, нуклеоласида рибонуклеин

кислота сақловчи лимфотроп Bovine ephemeralis fever rabdovirus вируси
қўзғатади. Вирус организмга киргандан кейин, унга қарши организмда вирусни
нейтралловчи ва комплементни боғловчи антителолар ҳосил бўлади. Касаллик
контагиоз эмас, Culex annulirosis, Anopheles annulipes ва бошқа авлодларига
мансуб пашшаларнинг қорамолларни қонини сўриши жараёнида аввал вирус


background image

329

уларга ўтади ва кейин пашшалар орқали соғлом ҳайвонга ўтади. Юқорида
таъкидланган пашшалар орқали вирус соғлом қорамолга механик ўтмайди, балки
уларнинг организмида яшайди. Шунинг учун ҳам пашшалар табиатда ушбу
касалликнинг

резервуари

ҳисобланади. Эфемер иситмаси касаллиги жуда тез

тарқалиши билан характерланади.

Касаллик қўзғатувчининг манбаи

бўлиб касал

ва вирус ташувчи қорамоллар ҳисобланади. Бундай ҳайвонларнинг қонини
сўрган пашша, аввало эфемер иситмаси вирусини ўзига олади, кейин у соғлом
ҳайвон қонини сўриш жараёнида уни ушбу вирус билан зарарлайди. Вирус билан
зарарланган пашшалар кучли шамол воситасида юзлаб километр масофага
учириб кетилиши оқибатида касаллик вируси фақатгина бирор бир ҳудуд билан
кифояланмасдан, балки вилоят, мамлакат, ҳаттоки қитъа бўйича тарқалиши
мумкин. 2002 йилнинг август ойида Сурхондарё вилояти ҳудудида қорамоллар
орасида кузатилган ушбу касалликни кучли шамол воситасида Афгонистондан
вирус билан зарарланган пашша олиб келган деган хулосага келинди. Чунки, бу
касаллик Осиё, китъаси ҳудудларида (Индонезия, Япония, Хитой, Хиндистон)
турли вақтларда рўйхатга олинган.

Эфемер истимаси касаллигининг клиник белгилари.

Касалланган

молларда тана ҳароратининг бирдан 40

0

С дан 42

0

С гача кўтарилиши, қорамоллар

мускулларининг титраши, оқсаш, кўздан ёш оқиш, кўз, бурун ва оғиз шиллиқ
пардаларининг яллиғланиши, оғиздан сўлак ва бурундан шиллиқ ва сассиқ
суюқлик оқиши, кўринадиган шиллиқ пардаларнинг қизариши, иштаханинг
тезда пасайиши, кўп ҳолларда бутунлай йўқолиши, қорин атонияси, қалтираш,
холсизланиш ва ётиш холатлари кузатилади. Тана харорати 80 % холатда 2-3
кундан сўнг, 10-20 % холатда эса 4-5 кундан сўнг меъёрга келади. Айрим
молларда йўталиш, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашиши сезилади, 90-95
% молларда ковшаш тўхтайди. Оёқ бўғинлари қўл панжалари билан босилса
оғриқ сезилади. Бўғинларнинг эгилувчанлик харакати сусаяди, моллар ўз
оғирлигини кўтаролмасдан (расм) кўпинча ётади.

Касалланган қорамолни қийналиб тик туриши


Касалликдаги патологоанатомик ўзгаришлар. Эфемер иситмадан ўлган ёки

мажбурий сўйилган қорамоллар ёриб кўрилганда асосий ўзгаришлар
конъюнктива, бурун, оғиз бўшлиғи, томоқ ва ҳиқилдоқ шиллиқ пардаларида
қизариш ва яллиғланиш белгилари кўринишида кўзга ташланади. Шунингдек,


background image

330

яллиғланиш белгилари тизза, сакраш ва тос-сон бўғинларида ҳамда ширдон
шиллиқ пардаларида аниқланади. Бошқа ички аъзоларда айтарлик
патологоанатомик ўзгаришлар кузатилмайди.

Эфемер иситмасига диагноз қўйиш.

Дастлабки диагноз клиник

белгиларга, эпизоотологик маълумотлар ва патологоанатомик ўзгаришлар
асосида қўйилади. Якуний диагноз 1-3 кунлик оқ сичқонларга ва бузоққа
биологик синов қўйиш, иситма вақтида лейкоцитлардаги вирус антигенини
люминецент микроскопда флуоресцентланувчи антителоларни кўришга,
шунингдек, серологик реакциялар (иммунодиффузия, комплимент боғлаш ёки
нейтраллаш реакциялари) ёрдамида вирусга қарши касал организмда
шаклланган антителоларни аниқлашга асосланган.

Эфемер иситмаси касаллигини даволаш усуллари.

Касал мол дастлаб

тоза ва салқин алохида жойга ажратилади. Махсус даволаш учун эфемер
иситмасига қарши гипериммун қон зардоба ёки реконвалецент қон зардоби
қўлланилади. Бундан ташқари, симтоматик даволаш усули яхши самара беради
ва қуйидагича даволанади:

ҳар куни бир марта 10 % кофеин натрий бензоат ёки камфора молнинг

оғирлигига караб 5-12 мл гача тери остига юборилади;

6 соат оралиқ билан антибиотиклардан пенициллин, тетрациклин,

ампициллин, гентамицин хар 1 кг тирик вазнга 2-4 минг бирлик хисобида мускул
орасига юборилади ёки сульфаниламид препаратларидан бири: норсульфазол,
сульфантрол, сульфадемизин, анальгин ёки аспирин молнинг вазнига караб 1-4,0
г гача хар куни икки марта сув билан ичирилади;

касал молдаги атония, гипотонияга карши 10-12 мл чемерица дамламаси

ёки сут кислотаси, ёки молнинг вазнига қараб 15-50 мл глаубер тузи 500 мл сув
билан ичирилади;

хар куни 1 марта 0,9 % ли стерил физиологик эритма 500 мл миқдорда ёки

5 % ли ош тузи эритмаси 250 мл миқдорда, 5 % ли аскорбин кислотаси, 10-20 мл
10 % ли калций хлорид эритмаси билан вена томирига юборилади;

хар куни 1 марта 5-10 % ли глюкоза 200-400 мл миқдорда йодли

препаратларнинг бири (йодинол) билан вена томирига юборилади.

Оёқ бўғинларига камфора ёғи камфора спирти суртилади, оғиз шиллиқ

пардаларига 5 % ли ош тузи, 1:1000 нисбатдаги калий перманганати ёки шунга
ўхшаш бошқа бирорта дезинфекцияловчи дорилар билан ишлов берилади.

Касалликни олдини олиш ва қарши кураш тадбирлари.

Мойил

ҳайвонларни ушбу касаллик вирусидан ҳимоя этишнинг асосий йўли –
мамлакатимизга зотни яхшилаш мақсадида келтирилаётган қорамолларни ушбу
касаллик бўйича соғлом ҳудуддан келтириш, уларни профилактик карантинда
сақлаш даврида клиник қаттиқ назорат этиш ҳисобланади.

Молхоналарни тоза ва озода сақлаш, ветеринария – санитария

тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, яъни чорвачилик биносига киришда
дезобарьер ўрнатиш, биноларга киришда дезинфектор билан обдон ҳулланган
дезогиламлар орқали киришни ташкил қилиш, ҳар 10 кунда 3-4% ли ўювчи
натрий, 5-10% фаол хлорли оҳак, 2-3% ли формальдегид билан мунтазам
дезинфекция қилиш, тўпланган гўнгни биотермик зарарсизлантириш,


background image

331

гематофагларга (қон сўрувчи ҳашарот) қарши биноларни 3% ли креолин, 0,015-
0,025% циперметрин, 0,5% ли эктомин ёки 0,0062-0,125% ли нурел -Д нинг сувли
эмулсияси билан дезинсекция қилиб туриш, ҳайвонлар резистентлигини
ошириш учун уларни зоогигиеник талаблар доирасида сақлаш, тўйимли ва
витаминли озуқалар бериш қорамоллар орасида эфемер иситмани олдини
олишга ёрдам беради.

Қорамолларни эфемер иситмасидан махсус профилактика қилиш учун

тирик ва фаолсизлантирилган культурал вакциналар, гипериммун ҳамда
реконвалесцент қон зардобларини ушбу препаратларни қўллаш бўйича
“Қўлланма” асосида ишлатиш тавсия этилади.

Ушбу

касаллик

қорамоллар

орасида

клиник,

эпизотологик,

патологоанатомик, серологик ва вирусологик усулларда аниқланса, ветеринария
Қонуни доирасида ферма ёки аҳоли пункти носоғлом деб эълон қилинади ва унга
туман (шаҳар) бош ветеринария нозири далолатномаси асосида ҳоким қарори
билан

чеклов

қўйилади. Носоғлом пунктда барча чеклов тадбирларини бажариш

ва касалликни тарқалмаслик чоралари кўрилади. Фермага янги қорамолларни
кириши, чиқиши, уларни бошқа гуруҳлар билан аралаштириш ман этилади.
Касаллик қўзғатувчи манба ҳисобланган касал ҳайвонлар дарҳол алоҳида бинога
ажратилади, бутунлай гематофаглардан ҳимоя қилиш учун изоляторда ҳар куни
юқорида таъкидлангандек тартибда дезинфекция, дезинсекция тадбирлари
ўтказилади ва касаллар даволанади.

Касалликка диагноз қўйилгандан сўнг шу манзилга хизмат қилаётган

ветеринария мутахассиси шу хўжалик, ферма раҳбари ёки фуқоролар йиғини
раиси ва тегишли мутассади кишилар билан хамкорликда қуйидаги тадбирларни
бажаришга мажбур:

айнан шу манзилда сақланувчи барча қорамолларни клиник кўрикдан,

термометриядан ўтказилади, барча касал ва касалликка гумон моллар
ажратилади ва алоҳида сақлаш чоралари кўрилади;

касаллик аниқлангандан сўнг туман Бош ветеринария врачи рухсатисиз

хўжаликдан, ахоли яшайдиган қишлоқдан молларни ташқарига, узоқ яйловларга
чиқаришга, бошка жойдан янги мол киритишга йўл қўйилмайди;

носоғлом манзилдаги қорамоллардан бирор хил биологик препарат (қон

зардоби, дифибринланган қон ва хоказолар) олиш таъқиқланади;

касалланган қорамоллар турган бинолар чеклаш тамом бўлганга қадар хар

10 кунда 1 марта дезинфекция қилиб турилади, унинг учун иссиқлиги 70-80

0

С ли

2-3 % ли ўювчи натрий, 5 % ли сульфат ва карбол кислоталари аралашмасидан,
2-3 % ли формалиндан фойдаланади;

дезинсекция учун 0,5 %ли неоцидол, 0,015 % ли цимбуш ёки каратэ, 0,5 %

ли эктомин эритмалари ишлатилади;

кичик ва оқмайдиган кўлмак сув манбаларида қуритиш чоралари кўрилади

ёки у ерларда дезинсекция тадбирларини ўтказиш зарур бўлади; қорамолларни
пода қилиш, харакатини тўхтатиш ва улар билан қон сўрувчи пашшаларнинг
алоқасига халақит берувчи барча чора-тадбирлар кўрилади.



background image

332

Хулосалар:

1.

Чорвачилик фермалари, деҳқон фермер хўжаликлари ва аҳоли

хонадонларидаги ҳайвонлар сақланадиган биноларни режа асосида мунтазам
равишда 0,5 %ли неоцидол, 0,015 % ли цимбуш, каратэ, 0,5 % ли эктомин, 3% ли
креолин, 0,015-0,025% циперметрин, 0,0062-0,125% ли нурел-Д эритмаларининг
бири билан профилактик дезинсекция қилиш қорамолларнинг эфемер иситмаси
касалигини бошқа ҳудуддан кириб келишини ҳамда тарқалишини олдини олади.

2.

Эфемер иситмаси билан касалланган қорамолларни махсус даволаш

учун ушбу касалликга қарши гипериммун қон зардоби, реконвалецент қон
зардоби 0,5-1,0 мл/кг дозада тери остига қўлланилади. Уларнинг умумий
миқдори 120 мл дан ошмаслиги ва 20 мл дан 6 жойга юбориш яхши самара
беради.

3. Касал ҳайвонларни қуйидаги усулда симтоматик даволаш тавсия

этилади: а)

ҳар куни

бир марта 10 % кофеин ёки камфора молнинг оғирлигига

караб 5-12 мл гача, 10-12 мл чемерица дамламаси ёки сут кислотаси ёки молнинг
вазнига қараб 15-50 мл глаубер тузи 500 мл сув билан ичирилади; 1 марта 0,9 %
ли стерил физиологик эритма 500 мл миқдорда ёки 5 % ли ош тузи эритмаси 250
мл миқдорда, 5 % ли аскорбин кислотаси, 10-20 мл 10 % ли калций хлорид
эритмаси билан вена томирига юборилади; 1 марта 5-10 % ли глюкоза 200-400
мл миқдорда йодли препаратларнинг бири (м:йодинол) билан вена томирига
юборилади; б) оёқ бўғинларига камфора ёғи ёки камфора спирти суртилади, оғиз
шиллиқ пардаларига 5 % ли ош тузи, 1:1000 нисбатдаги калий перманганати ёки
шунга ўхшаш бошқа бирорта дезинфекцияловчи дорилар билан ишлов берилади;
в) 6 соат оралиқ билан антибиотиклардан бири (пенициллин, тетрациклин,
ампициллин, гентамицин ва бошқ.) хар 1 кг тирик вазнга 2-4 минг/б хисобида
мускул орасига юборилади ёки сульфаниламид препаратлардан бири:
норсульфазол, сульфантрол, сульфадемизин, анальгин, аспирин молнинг вазнига
караб 1-4,0 г дозада хар куни икки марта сув билан ичирилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Борисович Ю.Ф., Кириллов Л.В. Инфекционных болезни животных. - М.,

“Агропромиздат”, 1987.-С.,67.

2. Временная инструкция о мероприятиях по профилактике и борьбе с

заболеванием крупного рогатого скота эфемерной лихорадкой. -Ташкент, 2003.- С.-7.

3. Макаров В.В. Эфемерная лихорадка крупного рогатого скота. В кн.:

Ветеринарный энциклопедический словарь. - Изд. “Советская энциклопедия”,
М.,1981. – С.-599.

4. Салимов Х.С, Қамбаров. Эпизоотология, дарслик. - Тошкент, 2016. –Б.475-481.
5. Татаринцев Н.Т. Эфемерная лихорадка крупного рогатого скота. В кн.:

Инфекционные болезни животных. - М., “Агропромиздат”, 1987.-С.-67.

6. Шишков В.П. Ветеринарный энциклопедический словарь. М., “Советская

энциклопедия”, 1981.-С.,639.

Библиографические ссылки

Борисович Ю.Ф., Кириллов Л.В. Инфекционных болезни животных. - М., “Агропромиздат”, 1987.-С.,67.

Временная инструкция о мероприятиях по профилактике и борьбе с заболеванием крупного рогатого скота эфемерной лихорадкой. -Ташкент, 2003.- С.-7.

Макаров В.В. Эфемерная лихорадка крупного рогатого скота. В кн.: Ветеринарный энциклопедический словарь. - Изд. “Советская энциклопедия”, М.,1981.-С.-599.

Салимов Х.С, Кдмбаров. Эпизоотология, дарслик. - Тошкент, 2016. -Б.475-481.

Татаринцев Н.Т. Эфемерная лихорадка крупного рогатого скота. В кн.: Инфекционные болезни животных. - М., “Агропромиздат”, 1987.-С.-67.

Шишков В.П. Ветеринарный энциклопедический словарь. М., “Советская энциклопедия”, 1981.-С.,639.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов