Балиқларнинг лигулёз билан зарарланишидаги ўзгаришлар

CC BY f
219-223
54
13
Поделиться
Р Уракова, Ветеринария илмий-тадқиқот институти

кичик илмий ходим

О Джураев, Ветеринария илмий-тадқиқот институти

в.ф.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Самарканд вилоятининг айрим туманлари балицчилик хужаликларидаги сув хавзаларида балицлар лигулёз касаллигининг клиник белгилари, мавсумий динамикаси, патологаонатомикузгаришлари уамда лаборатория текшириш натижалари ёритилган.

Похожие статьи


background image

219

УДК: 639.331.7

БАЛИҚЛАРНИНГ ЛИГУЛЁЗ БИЛАН ЗАРАРЛАНИШИДАГИ

ЎЗГАРИШЛАР

Р.М. Уракова

кичик илмий ходим, Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Джураев О.А.,

в.ф.н. Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Аннотация.

Мақолада Самарқанд вилоятининг айрим туманлари

балиқчилик хўжаликларидаги сув хавзаларида балиқлар лигулёз касаллигининг
клиник белгилари, мавсумий динамикаси, патологаонатомик ўзгаришлари ҳамда
лаборатория текшириш натижалари ёритилган.

Калит сўзлар:

балиқ, касаллик, лигулёз, цестода, қўзғатувчи, Ligulidae,

плероцеркоид, балиқчилик, сув хавза.

CHANGES IN LIGULOSIS INFECTION OF FISH.

R.M. Urakova

Junior Research Fellow, Scientific Research Institute of Veterinary

O.A. Djuraev

PhD, Scientific Research Institute of Veterinary

Annotation.

The article describes the clinical signs, seasonal dynamics,

pathological changes, as well as the results of laboratory studies on feeding fish ponds
in fish ponds in some areas of the Samarkand region.

Keywords:

fish, disease, ligulyosis, cestoda, pathogen, Ligulidae, plerotserkoid,

fishing, water basin.


Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалигининг барча

соҳаларида, хусусан балиқчиликда ҳам, кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга
оширилди.

Жумладан, Республикамизда овланадиган балиқларни кўпайтириш, янги

турларини интродукция қилиш ва касалликларининг олдини олиш борасида
муайян ютуқларга эришилди.

Шулар билан бир қаторда, балиқлар касалликларини аниқлаш ва уларга

қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари етарли даражада олиб
борилмаган.

Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, балиқлар касалликларини

аниқлаш, балиқчилик хўжаликларида паразит популяциялари миқдорини


background image

220

назорат қилиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишга қаратилган
илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги

ПҚ–2939сон “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ–3657-сон
“Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори ва 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ–4005-сонли “Балиқчилик
соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисидаги»
хамда 2022 йил 13 январдаги ПҚ–83-сон “Балиқчилик тармоғини янада
ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорлари
балиқчилик сохасини ривожлантиришга қаратилган.

Хозирги кунда з

амонавий ихтиопатология сохасида

интенсив усулда

балиқ етиштириш, балиқларни сунъий озуқалар билан боқиш, авитаминозлар
(витаминлар етишмовчилиги) ва моддалар алмашинувининг бузилиши
оқибатида инфекцион ва инвазион касалликларнинг пайдо бўлиши
кузатилмоқда. Балиқлар касалликлари этиологиясини ўрганиш давомида
балиқларнинг ёппасига нобуд бўлиши билан бир вақтнинг ўзида балиқларга бир
нечта омилларнинг таъсир кўрсатиши маълум бўлди. Шу сабабли балиқларнинг
нобуд бўлиши сабабларини биргина омил таъсири билан изоҳлашнинг ўзи айрим
ҳолатларда етарли ҳисобланмайди ва самарали натижаларга олиб келмайди.
Балиқ касалликларини олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларини ишлаб
чиқиш бугунги кунда долзарб масала хисобланади.

Шу сабабдан балиқчилик хўжаликларида лигулёз касаллигини клиник

белгиларини ўрганишни асосий мақсад қилиб қўйилди. Лигулидозлар деярли
барча балиқчилик хўжаликларида кенг тарқалган бўлиб, кўпроқ табиий сув
ҳавзалари: дарёлар, сув омборлари, кўллар ва ҳовузларда учрайди Одатда
балиқларнинг ремнецлар билан оммавий зарарланиши сув ҳавзаларида рўй
беради ва бу эса ўз навбатида балиқларнинг кўплаб қирилиб кетишига сабаб
бўлади. Бунинг натижасида бундай сув ҳавзаларида балиқ маҳсулдорлиги кескин
камайиб кетади. Бундан ташқари, лигулёз балиқ маҳсулотининг сифатига ва
балиқ заҳираларининг қайта ишлаб чиқарилишига кучли таъсир этади. Лигулёз -
балиқларнинг цестодоз ясси чувалчанглар типи, Cestoda синфи, Лигулидае
(Ligulidae) оиласига мансуб Лигула интециналис (Ligula intestinalis) цестода
инвазион личинкаси – плероцеркоид балиқларнинг, асосан карп турдаги
балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилиб ички органларнинг
атрофияси, пуштсизлик, айрим пайтларда эса қорин деворининг ёрилиши ва
балиқларнинг нобуд бўлиши билан характерланади. Қўзғатувчининг жинсий
вояга этган шакли турли балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик
қилади. Личинкалар – йирик тасмасимон шаклда бўлиб, узунлиги 3-120 см ва эни
0.5-1.7 см. Личинкалар танасининг ташқи томони бўғимларга бўлинганлиги
сезилмайди, аммо ички метамерия аниқ билинади, танасининг олд қисми
юмалоқлашган, бўйинчаси аниқ эмас. Касалланган балиқ сув юзасига қалқиб
чиқади, унинг қорни шишган бўлади, озиқланишдан тўхтайди, кучли ориқлаб,
соғлом балиқларга нисбатан 20-50% га оғирлиги камаяди. Ремнецлар балиқлар
қорин бўшлиғида жойлашиб, ўлчами катталашиб, ички органлар (айниқса жигар,


background image

221

сузгич пуфаги ва жинсий безлар) ни қаттиқ сиқиб қўяди ва уларнинг
функциясини бузади. Бу эса ўз навбатида, жинсий безларнинг атрофиясига олиб
келади ва оқибатда паразитар кастрацияга сабаб бўлади. Паразитларнинг
механик таъсиридан ташқари, балиқ организмига ўзларининг модда алмашинуви
маҳсулотларини ажратиб, интоксикацияга сабабчи бўлади. Алоҳида органлар
фаолиятини ва умумий моддалар алмашинувини бузади. Касалланган балиқлар
ғайриодатий ҳаракатлар қила бошлайди. Шунинг учун ҳам балиқлар лигулёзи
баъзан “

балиқлар қутуриши

” деб ҳам аталади. Лигулёзга ташхис касалликнинг

клиник белгилари ва балиқларни ёриб кўрганда, уларнинг қорин бўшлиғида
плероцеркоидларни топиш орқали қўйилади.

Тадқиқот материаллари ва услублари.

Тадқиқотларимиз илмий-

тадқиқод ишлар режаси асосида амалга оширилди. Тадқиқотлар давомида
Самарқанд вилоятига қарашли Пастдарғом, Каттакурғон, Пайариқ, Оқдарё
туманлари балиқчилик сув хавзаларига хизмат сафарларида бўлиб, ушбу
туманларга қарашли балиқчилик хўжалик эгалари билан биргаликда балиқ сув
хавзаларидаги эпизоотик холатини ўрганиб, балиқлар орасида касаллланиш
холатлари учраш-учрамаслиги тўғрисидаги анамнез маълумотлар олинди.
Самарқанд вилоятига қарашли балиқчилик фермер хўжаликларининг бирида
балиқларда касаллланиш яъни балиқларнинг кам харакатлиги, кўпрок
сохилларда сузиб қолиши, қамишлар кўп жойларга туриб қолиши, қорин
бўшлиғида шиш пайдо бўлиб, ўлим холатлари кўзатилаётганлиги аниқланди.

Ушбу анамнез маълумотларга кўра ҳамда балиқ касалликларинннг

мавсумий динамикасига асосланиб, бирламчи паразитар лигулёз деб гумон
қилинди. Шундан сўнг ушбу балиқчилик сув хавзасидан 5 дона касалланган оқ
амур ва карп турдаги оғирлиги 650-700 гр бўлган балиқлар танлаб олинди.

Олинган балиқ намуналарини текшири ишлари ВИТИнинг Парранда,

қуён, балиқ ва асалари касалликлари лабораторисида амалга оширилди. Олинган
намуналарни текшириш давомида фиксациялаш учун тоза стерил тахта,
скалпель, қайчи, қисгич ва кювета ишлатилди. Дастлаб балиқлар тоза стерил
тахтачага фиксацияланди, сўнгра терисининг шиллиқ қисми спирт билан
тозаланди. Балиқлар ташқи тарафдан шкастланмаган терининг бутунлиги
бузилмаган, хиди ва ранги ўзига хос, фақат жабрасида оқариш холати ҳамда
қорин қисмида шиш холатлари борлиги кузатилди. Балиқлар скалпель билан
қорин бўшлиғи пастки қисмидан патологоанатомик ёриб кўрилганда қорин
бўшлиғида йирик тасмасимон шаклдаги, узунлиги 3-120 см ва эни 0,5-1,7 см
ўлчамдаги паразитлар ажратиб олинди.


background image

222

1-расм. Лаборатория шароитида тадқиқотларини амалга ошириш жараёни

2-расм. Балиқларнинг лигулёз касаллиги қўзғатувчилари

Ligula untestinalis (оргинал)

Ушбу паразитлар биз гумон қилган лигулёз қўзғатувчилар эканлиги

аниқланди. Лигулёз тасмачалари ажратиб олиниб, гельминтларни ювиш усули
билан ювилди ва олдиндан тайёрлаб қўйилган Барбагалла эритмасига экспонат
сифатида солиб қўйилди.

Тадқиқот натижалари

Тадқиқотлар давомида Самарқанд вилояти

туманларидаги балиқчилик сув хавзаларидаги эпизоотик холат ўрганилди яъни
сув ер майдони боқилаётган балиқлар тури, боқилаётган муддати касаллик
учраш учрамаслиги кабилар аниқланди. Балиқчилик хўжаликлари эгалари билан
сухбатлар давомида балиқларнинг кам харакатлиги, кўпрок сохилларда сузиб
қолиши ва қамишлар кўп жойларда туриб қолиши, балиқларнинг қорин
бўшлиғида шиш пайдо бўлиб, ўлим холатлари кузатилаётганлиги аниқланди. Биз


background image

223

ушбу сув хавзасида тадқиқот ишларини амалга оширдик. Хавзага 23 кг (карп,
сазан, оқ амур, толстолобик) 4 хил турдаги чавақ уруғлар ташланган бўлиб,
хозирги кунда ўлим камроқ асосан карп турдаги оз миқдорда оқ амур балиқларда
эканлиги аниқланди. Касалланиш ва ўлим ҳолатларини ўрганиш натижасида
аниқланишига, сув хавзаларида лойқа миқдорининг ҳаддан ортиқлиги,
қамишларнинг кўплиги, балиқхўр қушлар мавжудлиги ҳамда хавзаларга ифлос
чиқинди сувларнингтушиши касаллик пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек балиқларга кислород етишмовчилиги, балиқларнинг сув устида
тескари сузиш, қирғоқларга қамишлар орасида тўпланиб қолиши, қорин қисми
шишиб кетиши, баъзида қорин деворининг ёрилиб кетиш холатлари кузатилди.
Балиқларнинг лигулёз касаллигига ташхис қўйиш ва клиник белгиларини
ўрганиш мавсумий динамикаси, эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилари,
паталогоанатомик ўзгаришлар ҳамда лаборатория текширув тадқиқотлари
асосида амалга оширилди.

Бундан ташқари, балиқлар лигулёзи касаллигини даволаш ва профилактик

чора-тадбирлар кўриш мақсадида лигула плероцеркоидларини ташувчи майда
қисқичбақачаларни йўқотиш, ёз мавсумида ҳавзани қуритиш ва ундаги барча
жойларни чуқурлар, ҳавза тубининг 1 гектарига 30 центнер сўндирилмаган оҳак
ва 0.1% мис купороси эритмаси солиниб, дезинфекция қилиниши лозим. Балиқ
овловчи қушлар сув юзасига чиқиб турган дағал ўсимликларга қўнмаслиги учун
улар ўриб олинади. Касалликнинг олдини олиш мақсадида бахор ойи охирлари
ва куз ойининг бошланишида хафтада 2 марта хавзада мавжуд сувга 5% ли ош
тузи эритмаси билан 5-8 минутгача ванна қилиниши сўнгра хавза суви
алиштирилиши каби тавсиялар берилди.

Хулоса:

Балиқларнинг лигулёз билан зарарланишида мавсумий динамика

ҳамда, биотик ва абиотик омиллар таъсирида балиқларнинг 100% гача ўлим
ҳолатлари кузатилиб, балиқчилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар
келтириши аниқланди.

Балиқлар лигулёзи билан зарарланишининг олдини олишда балиқчилик

сув хавзаларида ветеринария-санитари тадбирлари, дезинфекция ишларини ўз
вақтида ўтказилиб турилиши мухим ахамиятга эга эканлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Даминов А.С.,

Насимов Ш.Н.,

Герасимчик В.А,

Эшбуриев С.Б.,

Қурбонов. “Балиқ касалликлари” Тошкент, “Навруз нашриёти, 2020, - 219 б.

2.

Османов С.О. Паразиты рыб Узбекистана. - Ташкент: Фан, 1971.-532 с.

3.

Османов С.О. Вопросы паразитологии Аральского моря. – Ташкент:

Фан, 1976. – 200 с.

4.

Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова Ф.Д., Шакарбоев Э.Б.,

Қаҳрамонов Б.А Балиқлар касалликлари Тошкент, – 2019й.

5.

Канаев А.И. Применение лечебных препаратов в борьбе с краснухой

карпов М., 1962г

Библиографические ссылки

Даминов А.С., Насимов Ш.Н., Герасимчик В.А, Эшбуриев С.Б.,

Курбонов. “Балик касалликлари” Тошкент, “Навруз нашриёти, 2020, - 219 б.

Османов С.О. Паразиты рыб Узбекистана. - Ташкент: Фан, 1971.-532 с.

Османов С.О. Вопросы паразитологии Аральского моря. - Ташкент: Фан, 1976. - 200 с.

Сафарова Ф.Э., Азимов Д.А., Акрамова Ф.Д., Шакарбоев Э.Б., Кахрамонов Б.А Баликлар касалликлари Тошкент, - 2019й.

Канаев А.И. Применение лечебных препаратов в борьбе с краснухой карпов М., 1962г

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов