Тўпламда “Ветеринария фанининг истиқболлари ва унинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни” мавзусидаги ҳамда Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг 95 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция материаллари тақдим этилган.
Конференция материаллари Мустақил Давлатлар Ҳамжамиятининг турли минтақаларида учрайдиган турли этиологияли ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва асалариларининг касалликларини эпизоотик мониторинги, диагностикаси, уларга қарши кураш чоралари, профилактикаси, даволаш ва патогенезига оид илмий материаллардан иборат.
Тўплам кенг қуламда ветеринария ходимлари, илмий мутахассислар, ўқитувчилар, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, биология, тиббиёт, кимё ва бошқа таълим муассасалари талабалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг кенг доираси учун мўлжалланган.
Тахрир хайъати.