224
УЎТ 636.22/.28.082
ТУРЛИ СЕЛЕКЦИЯГА МАНСУБ ГОЛШТИН ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИНГ
ЭКСТЕРЬЕР КЎРСАТКИЧЛАРИ
Мадрахимов Шодлик Назарович
Тошкент давлат аграр университети илмий маслаҳатчиси, t.f.n., мустақил
тадқиқотчи,
Электрон почта манзил. madrahimov.shodlik@mail.ru
Гулбутаев Бекмурод Хушмурод
Магистр, Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнология
университети
Гаппаров Шавқиддин Тожиевич
Самарқанд давлат ветеринария медицина чорвачилик ва биотехнология
университети ассистенти
Аннотация:
Изучены показатели развития коров голштинской породы
разной селекции. Исследования промеров тела индексов телосложения показали,
что голштинские коровы различной селекции имеют пропорциональное
телосложение, глубокое туловище и отлично выраженный молочный тип.
Ключевые слова:
селекция, корова, родословная, голштинская порода,
экстерьер, конституция, индекс телосложения, молочный тип.
Annotation
. The indicators of the development of Holstein cows of different
breeding have been studied. The study of div measurements and physique indices
showed that Holstein cows of various breeding have a proportional physique, a deep
trunk and an excellent milk type.
Keywords:
selection, cow, pedigree, Holstein, exterior, constitution, div
composition index, milk type
Кириш.
Қорамолларнинг
асосий
селекция
белгиларини
такомиллаштиришда уларнинг экстерьер кўрсаткичларини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эга. Чунки кўплаб муаллифларнинг тадқиқотларида қорамолларнинг
асосий селекция белгилари билан экстерьер кўрсаткичлари ўртасида ижобий
корреляция
коэффициентлари
аниқланган
ҳамда
сигирларнинг
сут
маҳсулдорлик даражаси уларнинг конституция типларига боғлиқ эканлиги
кузатилган. Бу эса сутбоп подаларда сигирларнинг маҳсулдорлигини ушбу
хусусиятларга боғлиқ равишда ўрганиш муҳимлигидан далолат беради [1;2].
Сутбоп подаларда наслчилик ишини олиб боришда сигирларнинг
экстерьер кўрсаткичларига, улар танасининг мутаносиб ривожланганлигига,
кўкрак қафасининг яхши ривожланганлигига, танасининг чўзилувчанлик
кўрсаткичларига ва мустаҳкам конституцияга эга эканлигига муҳим аҳамият
бериш мақсадга мувофиқ. Экстерьер кўрсаткичлари яхши ривожланмаган
сигирлардан юқори сут маҳсулдорлик олиш имконияти паст бўлади.
Сигирларнинг тирик вазни зотнинг андоза талабларидан 10-20% юқори
бўлганда, одатда уларнинг экстерьер кўрсаткичлари ҳам яхши ривожланган
бўлиб, кўкрак қафаси ҳам яхши ривожланишга ва чўзиқ танага эга бўлади ва
бундай сигирлар одатда юқори сут маҳсулдорлигини намоён этадилар [3;4].
225
Сигирларнинг экстерьер кўрсаткичлари улар танасининг ривожланганлик
даражасидан далолат беради ва маҳсулдорлик кўрсаткичи билан узвий боғлиқ
бўлади. Бу эса уларнинг маҳсулдорлик йўналишини баҳолашда экстерьер
кўрсаткичларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга [5].
Тадқиқотнинг мақсади.
Сурхон воҳаси шароитида турли селекцияга
мансуб голштин зотли сигирларнинг экстерьер кўрсаткичларини ўрганиш.
Тадқиқот объекти ва услуби.
Илмий-тадқиқотлар 2020-2021 йиллар
давомида Сурхондарё
вилояти, Термиз туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари”
АЖ тасарруфидаги “Наврўз-наслчилик” чорвачилик мажмуасида турли
селекцияга мансуб голштин зотли сигирларда олиб борилди.
Тажриба
гуруҳларидаги сигирлар келиб чиқиши ва уларнинг турли селекцияга
мансублиги бирламчи хужжатлардан яъни ҳар бир сигирнинг наслчилик
гувоҳномаси (МОЛ-2 шакл) асосида ўрганилди. Тажрибага ўхшашлик белгилари
бўйича
Германия
(I
гуруҳ),
Полша
(II
гуруҳ)
ва
Беларуссия
(III гуруҳ) селекциясига мансуб уч ва ундан катта лактациядаги, ҳар гуруҳга
10 бошдан сигирлар беркитилди.
Олинган натижалар ва уни муҳокамаси.
Биз турли селекцияга мансуб
голштин зотли сигирларни экстерьерини ўрганиш мақсадида, уларни тана
ўлчамларини олиш ва улар асосида тана индексларини ҳисоблаш орқали
ўргандик. Қуйидаги 1-жадвалда сигирларнинг тана ўлчамлари келтирилди.
1-жадвал
Турли селекцияга мансуб голштин зотли сигирларнинг тана ўлчамлари,
см (n=10)
Ўлчамлар
Гуруҳлар
I
II
III
X + S
x
С
v
, %
X + S
x
С
v
, %
X + S
x
С
v
, %
Яғрин
баландлиги
133,1 ± 0,62
1,48
131,7 ± 0,42
1,02
131,4 ± 0,27
0,64
Думғаза
баландлиги
135,5 ± 0,52
1,22
133,6 ± 0,37
0,88
133,2 ± 0,33
0,78
Кўкрак
чуқурлиги
73,7 ± 0,30
1,29
71,1 ± 0,35
1,55
70,1 ± 0,31
1,42
Кўкрак
кенглиги
46,1 ± 0,31
2,16
45,2 ± 0,20
1,40
44,2 ± 0,20
1,43
Кўкрак
айланаси
194,2 ± 0,29
0,47
190,1 ± 0,31
0,52
190,1 ± 0,23
0,39
Гавданинг қия
узунлиги
147,8 ± 0,36
0,77
146,4 ± 0,52
1,12
146,2 ± 0,42
0,90
Орқа дўнг
суяк эни
49,1 ± 0,23
1,50
48,2 ± 0,42
2,73
48,1 ± 0,23
1,53
Пойча
айланаси
19,4 ± 0,31
4,98
19,1 ± 0,23
3,86
19,0 ± 0,15
2,48
226
Жадвал маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, сигирларнинг
тана қисмларининг ривожланганлик даражасини ифодаловчи асосий тана
ўлчамлари германия селекциясига мансуб (I-гуруҳ) сигирларда полша ва
беларусия селекциясига мансуб сигирларга (II ва III-гуруҳ) нисбатан юқори
бўлди. Масалан, I гуруҳлардаги сигирларнинг яғрин баландлиги II ва III гуруҳ
сигирлариникидан тегишли равишда 1,4 см (Р>0,95) ва 1,7 см (Р>0,99), думғаза
баландлиги 1,9 ва 2,3 см (Р>0,99), кўкрак чуқурлиги 2,6 ва 3,6 см (Р>0,999),
кўкрак кенглиги 0,9 (Р>0,95) ва 1,9 см (Р>0,99), кўкрак айланаси бир ҳилда
4,1 см, гавданинг қия узунлиги 1,4 ва 1,6 см, орқа дўнглигининг эни 0,9 ва
1,0 (Р>0,95) см, пойча айланаси 0,3 ва 0,4 см (Р>0,95) см юқори бўлди.
Маълумки, тана ўлчамлари у ёки бу ҳайвонни экстерьерини баҳолашда
тўлиқ маълумот бера олмайди, шунинг учун ҳам тана тузилиш ўлчамлари
асосида, ҳайвонларнинг бир ўлчамини иккинчи бир ўлчамга нисбатини фоиз
ҳисобида ифодаланишини характерлайдиган тана тузилиш индекслари
ҳисобланади. Айнан тана тузилиш индекслари ҳайвонни экстерьерини тўлиқ
баҳолаш имконини беради. Шунинг учун ҳам биз ўрганишларимизда тана
ўлчамлари кўрсаткичларига асосан тана тузилиш индексларини ҳисоблаб,
қуйидаги 2-жадвалда келтирдик.
2-жадвал
Турли селекцияга мансуб голштин зотли сигирларнинг
тана тузилиш индекслари, % (n=10)
Индекслар
Гуруҳлар
I
II
III
Узуноёқлилик
44,6
46,0
47,4
Чўзинчоқлик
111,0
111,2
108,8
Кўкракдорлик
62,6
63,6
63,1
Тос-кўкракдорлик
93,9
93,8
91,9
Зичлик
131,4
129,8
130,0
Массивлик
145,9
144,3
144,7
Ўсувчанлик
101,8
101,4
98,6
Суякдорлик
14,6
14,5
14,5
II ва III гуруҳлардаги сигирларнинг кўкракдорлик индекси I гуруҳдаги
тенгқурлариникига нисбатан яхши ривожланганлик даражасини уларнинг
тегишли равишда 1,0 ва 0,5% юқори кўрсаткичга эга бўлди. Шунингдек, I ва
II гуруҳларда сигирлар танасининг тос-кўкрак қисми яхши ривожланганлиги
тос-кўкрак индексидан ҳам кўриниб турибди.
Бу индекс кўрсаткичи III гуруҳлардаги сигирларда I ва II гуруҳлардаги
сигирларга нисбатан тегишли равишда 2,0 ва 1,9% кам бўлди. Шунингдек, I ва
III гуруҳлардаги сигирлар зич ривожланган танага эга бўлиб, уларнинг зичлилик
индекси тегишлича II гуруҳлардаги сигирларникига нисбатан тегишли равишда
1,6 ва 0,2% юқори бўлди, суякдорлик индекси эса гуруҳлар ўртасида фарқ
кузатилмади.
227
Ушбу маълумотлар барча гуруҳлардаги сигирларда бир ҳилда мутаносиб
равишда тана тузилишига эга бўлганлигидан далолат беради.
Хулоса.
Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, турли селекцияга мансуб
голштин зотли сигирларнинг экстерьер кўрсаткичлари, мутаносиб равишда
ривожланган танага, яхши даражада ривожланган кўкрак қафасига ва тана
тузилишига ҳамда сут маҳсулдорлик хилига эга бўлганлигини кўрсатди.
Фойдананилган адабиётлар.
1.
Аширов М.Э. Сутдор қорамоллар селекцияси. // Тошкент. 2017 й.,
“Наврўз” нашриёти. 371 б.
2.
Аширов М.И., Аширов Б.М., Юлдашев А.А. Разведение голштинского
скота в Узбекистане. // Ташкент. 2020 г., издательство “Наврўз”. с. 264.
3.
Басонов О.А,
Воробьева А.В.,
Тайгунов М.Е.,
С.С. Басонова
С.С. Сравнительная характеристика живой массы и экстерьерных особенностей
коров различной линейной принадлежности в племзаводе “Пушкинское”. // Ж.
“Зоотехния”, 2010 г., №7, с. 14-15.
4.
Прахов Л.П., Коваль Л.Л., Воробьёва Н.В. Экстерьерные особенности
высокопродуктивных коров. // Ж. “Зоотехния”, 2010 г., №7, с. 12-14.
5.
Рўзибоев Н.Р. Қизил чўл ва англер зотлари генотипидаги сигирларнинг
селекция белгиларини тирик вазни ва ташқи муҳит омилларидан фойдаланиб
такомиллаштириш. // Қишлоқ хўжалик фанлари доктори дисс. Тошкент, 2016 й.
88-92 б.