288
УДК 636.32/.38.082
ГЎШТДОР-СЕРЖУН СОВЛИҚЛАРНИНГ ЙИЛ ФАСЛЛАРИ БЎЙИЧА
КЛИНИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Б.Б.Шаюсупов
мустақил тадқиқотчи (PhD), Тошкент давлат аграр университети.
тел.+998977202610.
Н.Р.Рўзибоев.
қ.-х.ф.д.,катта илмий ходим Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот
институти Оҳангарон бўлими бошлиғи.
Аннотации:
В статье установлено, что клинические показатели
плотоядных овец находятся на уровне физиологической нормы вне зависимости
от времени года, что привело к высокой жаростойкости летом.
Annotations:
The article establishes that the clinical indicators of carnivorous
sheep are at the level of the physiological norm, regardless of the season, which led to
high heat resistance in summer.
Калитли сўзлар
: қўчқор, она қўй, қўзи, тирик вазни, чатиштириш, сунъий
уруғлантириш, гўшт, жун.
Мавзунинг долзарблиги
Республикамизда жун саноати учун
рақобатбардош қўйларни етиштиришда, Ўзбекистонинг гўштдор-сержун
қўйларнинг бош сонини кўпайтириш, уларнинг гўшт ва жун маҳсулдорлигини
турли омиллардан фойдаланиб ошириш ҳамда юқори маҳсулдор наслли
сурувларнинг яратиш долзарб вазифалардин бири бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади.
Тоғ ва тоғ олди худудларида Ўзбекистоннинг
гўштдор –сержун қўйларининг маҳсулдорлигига урчитиш муддатларининг
таъсирини аниқлаш туфайли қўйларнинг гўшт ва жун маҳсулдорлик ҳамда
пуштдорлик хусусиятларини оширишдан иборат.
Тадқиқотларни ўтказиш жойи ва услублари
Илмий тадқиқотлар 2019-2021 йилларда Тошкент вилояти Оҳангарон
туманидаги қўйчилик йўналишида “Холтўраев Ойбек -ХМ” насилчилик фермер
хўжалигида ўтказилди.
Тадқиқотлар учун материал сифатида келиб чиқиши, зоти, зотдорлиги ва
ёши жихатдан бир-бирига ўхшаш бўлган гўштдор-сержун қўйлар ҳар иккала
гуруҳга 50 бошдан биринчи марта қўзилаган икки яшар совлиқлар танланди. I
тажриба гуруҳида 1 сентябрдан 20 сентябргача эрта уруғлантирилган, II тажриба
гуруҳида 10-30 октябрда кеч уруғлантирилган қўйлар танланди.
Тадқиқотларда совлиқларнинг йил фаслларига мувофиқ клиник
кўрсаткичларини ўрганилди, қўйларнинг физиологик ҳолатини баҳолашда
зоотехнияда қабул қилинган усулларда ўрганилди.
289
Тадқиқот натижалари.
Қўйлар организмида кечадиган моддалар
алмашинув жараёнлари, соғлигини меъёр даражада бўлишини таъминлаш айнан
ушбу кўрсаткичларни аниқлаш орқали бўлиб, бу уз навбатида юқори
маҳсулдорликни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.
Тажриба гуруҳларидаги совлиқларнинг йил фасллари кесимида клиник
кўрсаткичларини ўрганиш натижалари 1-жадвалда келтирилади.
1-жадвал
Тажриба гурухидаги совлиқларнинг клиник кўрсаткичлари ( n-10)
Гурух
лар
Тана харорати, С
о
Нафас олиши
(1 дақиқада)
Юрак уруши
(1 дақиқада)
Х + S
X
C
V
,%
Х + S
X
C
V
,%
Х + S
X
C
V
,%
Қишда
I
38,4 + 0,12
1,00
20,50 + 0,224
3,45
70,50 + 0269
1,21
II
38,3 + 0,05
0,39
20,50 + 0,224
3,45
70,30 + 0213
0,96
Баҳорда
I
38,4 + 0,17
1,39
21,50 + 0167
2,45
75,30 + 0260
1,09
II
38,7+ 0,13
1,07
21,30 + 0213
3,17
75,31 + 0261
1,09
Ёзда
I
39,3 + 0,08
0,67
22,10 + 0,233
3,34
7740 + 0,400
1,63
II
39,2 + 0,150
1,21
22,08 + 0,333
4,79
77,20 + 0,389
1,59
Кузда
I
38,6 + 0,160
1,34
2;20 + 0,133
2,09
73,60 + 0,340
1,46
II
38,4 + 0,159
1,33
2,10 + 0100
1,57
73,50 + 0342
1,47
Тадқиқотлардан олинган натижалар шундан далолат берадики, тажриба
гуруҳларидаги совлиқларнинг клиник кўрсаткичлари физиологик меъёр
талаблари даражасида бўлганлиги аниқланди. Совлиқларинг ёз фаслидаги тана
ҳарорати куз, баҳор ва қиш фаслларидаги кўрсаткичлардан 0,7 ва 0,9 С юқори
бўлганлиги, лекин меъёр талаблари даражасида эканлиги аниқланди.
Ёз фаслида тажриба гуруҳларидаги совлиқларнинг юрак уруши бошқа
фасллар кўрсаткичларидан бироз юқори кўрсаткичлар билан тавсифландилар,
бунга сабаб ёз кунларнинг иссиқ кунлари маълум тарзда таъсир
этганлигидандир.
Шунга
ўхшаш
натижалар
Н.А.Бобоқулов
(2014),
М.А.Хусеинова (2021) тадқиқотларида ҳам олинган. Тадқиқотчиларнинг
хулосаларига кўра, майда шохли молларнинг клиник кўрсаткичлари ва айниқса
тана ҳарорати ва юрак уруши ёзнинг иссиқ кунлари сабаб маълум даражада
юқори бўлганлигини қайд этганлар.
290
Хулоса.
Тажриба гуруҳларидаги совлиқларнинг
клиник кўрсаткичлари
йил фаслларидан қатъий назар физиологик меъёр даражасида бўлди ва бу ёз
фаслида иссиққа чидамлилиги юқори бўлганлиги аниқланди. Бу маълумотлар
Ўзбекистоннинг гўштдор-сержун қўйлари тоғ ва тоғолди иқлим шароитларига
мослашганлигидан далолат беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Н.А.Бобоқулов Н.А. Этологические основы и технологические приемы
повышения
эффективности
каракульского
овцеводства.
//Дисс.
д.с.-х.н. Самарканд, 2004. -168 с.
2.
Юсупов С.Ю, Газиев А, Фазилов У.Т, Базаров С. Қоракўлчиликда
селекция-наслчилик
ишларини
такомиллаштириш
йўналишлари.
//Ж.“Зооветеринария”, 2015 й., №4, 28-29 б.
3.
Хусеинова М.А. Оқ рус ҳамда маҳаллий эчки зотларини чатиштиришдан
олинган авлодларнинг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятлари. //Фалсафа
док.дисс. Тошкент 2021. 70-73 б.