Проблемы профилактики и борьбы с бешенством у животных

CC BY f
403-407
59
20
Поделиться
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены сведения по эпизоотологии, клинических проявлениий, вопросы диагностики, а также меры борьбы и профилактики бешенства животных

Похожие статьи


background image

402

УДК 619:616.9.036.2:577.4:591.5

ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ВА ҚАРШИ КУРАШИШ МУАММОЛАРИ

Салимов Х.С.,

в.ф.фд.,профессор, Зубайдов, мустақил изланувчи

(Ветеринария илмий тадқиқот институти)

Аннотация: В данной статье приведены сведения по эпизоотологии,

клинических проявлениий, вопросы диагностики, а также меры борьбы и
профилактики бешенства животных.

Калит сўзлар: қутуриш, олдини олиш, қарши курашиш, сўлак, вирус,

фалажланиш, диагностика, ит, мушук, ёввойи ҳайвонлар.


Муаммонинг долзарблиги.

Қишлоқ хўжалик, уй хайвонларининг

инфекцион касалликлари орасида қутуриш касаллиги муҳим ўринни эгаллайди
ҳамда медицина ва ветеринария фани ва амалиёти мутахассисларининг диққат
этиборини доимо жалб этади. Бу касаллик қишлоқ хўжалик, уй ва ёввойи
хайвонлар орасида кенг тарқалиб, мураккаб иқтисодий, экологик ва социал
муаммога айланмоқда. Касалликнинг дунёнинг барча давлатлари худудларида
кенг тарқалиши, эпизоотик жараёнда барча тур иссиқ қонли хайвонларни
қатнашиши ва одамлар орасида қутуришнинг ортиши муаммонинг
жиддийлашишига олиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари орасида қутуриш тарқалса унга қарши

кураш унчалик катта қийинчилик туғдирмайди, аммо ёввойи ҳайвонлар орасида
бу касаллик тарқалса унга қарши курашнинг қарийб иложи йўқ. Лотин
Америкаси мамлакатларида асосий касаллик тарқатувчи манба бўлиб ит
ҳисобланади. 1970-1979 йилларда қутуриш одамлар орасида ўртача 258 та ни
ташкил этган бўлса, 1980-1989 йилларда бу кўрсатгич 293 ни ташкил этган. 1990-
1994 йиллар орасида бутун Лотин Америкаси мамлакатларида қутурган
одамларнинг 65% и уч давлат- Бразилия, Перу ва Мексикага тўғри келган. Ушбу
касалликдан дунёда хар йили ўртача 65-70 минг, Индияда 30 минг одам ўлади.
Бу 1 кунда 180 киши, 8 дақиқада 1 киши ўлишини англатади. Одамларнинг 96%
и итлар орқали касалланади (Самойленко А.Я. ва б.,2006).

Қутуриш касаллиги-ўта хавфли ўткир ўтувчи инфекцион касаллик бўлиб,

у асаб тизимининг оғир жароҳатланиши билан характерланади ва албатта ўлим
билан якунланади.

Кейинги вақтларда Ўзбекистоннинг асосий худудларида ушбу

инфекциянинг табиий ўчоқларини тулкилар, чиябўрилар, бўрилар ва бошқа
ёввойи хайвонлар вужудга келтирадилар. Ўзбекистонда одамларнинг касаллик
вируси билан зарарланиш манбаи ва касаллик ўчоғи бўлиб асосан дайди итлар
ва тулкилар ҳисобланади.

Қутуришни инсонлар учун ниҳоятда хавфлилиги, унга қарши даволаш

усулларининг йўқлиги бу касалликни социал ва иқтисодий аҳамиятини


background image

403

белгилайди ҳамда ветеринария ва медицина фани ва амалиётини диққатини
ўзига жалб қилади. Бу холат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
«Одамлар ва хайвонларнинг қутуриш касаллигига қарши кураш тадбирларини
кучайтириш хақида» 1996 йил 18 январда махсус қарорини қабул қилишга
сабабчи бўлди.

Касаллик эпизоотологияси.

Касаллик билан одам, ҳамма турдаги сут

эмизувчи иссиқ қонли ҳайвонлар касалланади. Турли ҳайвонларнинг қутуриш
вирусига сезгирлиги турлича. Қутуриш вирусига ўта сезгир бўлиб тулки, шахол,
бўри, енот, каламуш, сичқон, юқори даражада сезгир – мушук, қуён, кўршапалак,
сассиқ кузан, оғмахон, денгиз чўчқачаси, ўртача сезгир – ит, от, қўй, эчки,
маймун, одам ва паст даражада сезгир бўлиб паррандалар ҳисобланади. Ёш
ҳайвонлар, ёши каттароқ ҳайвонларга нисбатан касалликка мойилроқдир.

Касалликни филтрланувчи вирус келтириб чиқаради. Вирус қонда, сийдик

ва сутда бўлмайди, асосан бош ва орқа мия хужайраларида ҳамда сўлакда бўлади
ва касал ҳайвоннинг бош миясида кўпаяди ва сўлаги орқали ташқи муҳитга
чиқади. Вирус ташқи муҳит шароитларига нисбатан чидамли. Иссиқ ҳарорат
(70°С дан юқори) вирусни дарҳол фаолсизлантиради. Совуқда (0°С дан паст)
вирус ўз фаоллигини узоқ сақлайди. 3-5 % ли формалин, 3-5% ли фенол, 10 %ли
йод ва 1 % ли калий перманганати 10-20 дақиқада вирусни фаолсизлантиради.

Касаллик асосан касал ҳайвон тишлаганда сўлаги орқали юқади. Бу ерда

шуни таъкидлаш жоизки, вирус касалликнинг яширин даврида, яъни унга хос
клиник белгилар намоён бўлмасдан 10 кун олдин қутурадиган ҳайвоннинг
сўлагида бўлади. Шунинг учун кишиларни ёки соғлом ҳайвонларни ит, мушук,
тулки, бўрилар ёки кўршапалак, сичқон, каламуш каби кемирувчилар тишласа,
уларда қутуриш аломатлари кўринишидан қатъий назар тишланганлар албатта
ушбу касалликка қарши вакцина билан эмланиши шарт.

Табиатда вирусни барқарорлигини тулки, бўри, чиябўри сингари ёввойи

ҳайвонлар, каламуш, сичқон каби кемирувчилар таъминлайди. Ит ва мушуклар
эса кўпинча касалликни тарқатувчи манбалар ҳисобланади. Касаллик баҳор ва
куз фаслларида кенг тарқалади.

Касалликнинг яширин даври, яъни организмга вирус кирган вақтдан, то

касаллик белгилари пайдо бўлганга қадар давр 7-8 кундан 3-6 ҳафтагача, айрим
пайтларда 6-12 ой, айрим ҳолларда ундан ҳам кўпроқ муддат давом этиши
мумкин. Бу давр вируснинг вирулентлигига (касаллик қўзғатиш қобилиятига),
ҳайвоннинг индивидуал чидамлилик омилларига, ёшига ва вирус кирган жойга
боғлиқ. Бош мияга яқин жойга вирус кирган ва организм ёш бўлса касалликнинг
яширин даври қисқароқ бўлади.

Касаллик қўзғатувчининг манбаи бўлиб, асосан қутурган ҳайвонлар, шу

жумладан, итлар, мушуклар, ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади. Ёввойи ҳайвонлар
вирусни табиатдаги барқарорлигини таъминлайди ва табиатда асосий касаллик
резервуари бўлиб хизмат қилади.

Ҳайвонлар фақат қутурган ҳайвон тишлаган вақтдаги жароҳат орқали

зарарланади. Қутурган ҳайвон соғ молни тишлаганда вирус сўлак орқали соғлом
ҳайвонга ўтиб, касаллик қўзғатади. Тишланганда жароҳатнинг чуқур бўлиши ва
ундан кам қон оқиши жуда хавфлидир. Нерв толаларининг тутамлари ўрнашган


background image

404

жойидан тишлангандаги жароҳат ҳам ўта хавфли ҳисобланади. Баъзан сўлакдаги
вирус шилинган, тирналган, ёрилган терига, ёки кўзнинг шиллиқ пардасига тегса
ҳам юқиши мумкин. Гўштхўр ҳайвонлар қутуриб ўлган ҳайвоннинг бош ва орқа
миясини еганда ҳам касалликни юқтириб олади. Соғлом ҳайвоннинг лаби ва оғиз
бўшлиғи шиллиқ пардасининг жароҳатланган жойи инфекция дарвозаси
ҳисобланади. Қутуриб ўлган ит сўлагида 54 – 90% ҳолатда вирус аниқланади.

Касалликнинг итлардаги клиник белгилари ва диагностикаси.

Қутуриш касаллиги умуман 3 хил: шиддатли, фалажли ва тинч шаклларда

кечиши мумкин. Итларда касаллик кўпроқ шиддатли шаклда кечади. Уларда 3
та:

бошланғич, асабийлашиш ва фалажлик

босқичлари кузатилади. Бошланғич

босқичи 12 соатдан 3 кунгача давом этади. Бу пайтда итнинг хулқи ўзгаради,
қоронғу бино бурчакларини танлайди, кўп яланади, овоздан қўрқади, қаттиқ
ҳуради, йўқ пашшани ушламоқчи бўлади, иштаҳаси бузилади, латта, хас, ёғоч
каби кераксиз нарсаларни емоқчи бўлиб уларни ютишга ҳаракат қилади.
Тишланган (вирус кирган) жой қичийди. Сўлаги кўпаяди, ютиниш қийинлашади,
хириллаб ҳура бошлайди ва аста-секин касаллик асабийлашиш босқичига ўтади.
Бу босқич 3-4 кунгача давом этади. Ит асабийлашиш даврида ҳайвонларга,
одамларга, ҳаттоки эгасига ҳам ҳужум қилади. Уларда қўрқув йўқолади, ҳамма
нарсани тишлайверади, овози хириллайди, узоқларга қочишга ҳаракат қилади,
чарчаб ётади, сабабсиз қаттиқ ҳуриб ҳаяжонланади, айрим пайтларда фалаж
оқибатида улар оғзини ёполмайди, пастки жағи осилади, сўлаги оқади. Бу
белгилар фалаж бошланишидан далолат беради. Фалажлик аввало томоқ
гўштларида, пастки жағда, кейинги оёқларда, танада ва сўнгра олдинги оёқларда
кузатилади. Одатда фалажлик босқичида ҳайвон нобуд бўлади.

Қутуришга дастлабки диагноз клиник белгиларга, эпизоотологик

маълумотларни инобатга олиб қўйилади. Эпизоотологик маълумот бўлиб, айнан
ўша ва чегара ҳудудлардаги ушбу касаллик бўйича эпизоотик ҳолат,
мавсумийлик, касал ёки касалликка гумон қилинган ёввойи ҳайвон ёки қутурган
итни кўрганлик тўғрисида анамнез маълумотлари хизмат қилади. Клиник
белгилардан сабабсиз ҳужум ва тажовузкорлик, гумон қилинган ҳайвоннинг
пастки жағини ёпа олмаслиги ва ундан сўлак оқиши, фалажлик ҳолатлар энг
асосий қутуриш белгиларидан ҳисобланади. Клинико – эпизоотологик диагноз
асосида дарҳол одамлар ва ҳайвонларни қутуриш вируси билан зарарланишдан
ҳимоя қиладиган тадбирлар ўтказиш керак. Бироқ, албатта лабораториявий
текшириш натижалари асосида якуний диагноз қўйиш талаб этилади.
Лабораториявий текшириш учун кичик ҳайвон бутунлигича ёки фақат боши,
катта ҳайвонларнинг боши ёки бош мияси ветеринария-санитария қоидаларига
риоя қилган ҳолда бир киши орқали йўлланма хат билан 4-6 соатдан
кечиктирмасдан юборилади. Патологик материал 2 қаватли полиэтилен халта,
метал контейнер ёки бошқа нам ва суюқлик ўтказмайдиган идишга солиниб,
яхшилаб яна полиэтилен билан герметик ўраб ва совуқ ҳолда (атрофига муз
қўйилади) жўнатилади.

Лабораториявий текшириш бош миядан тайёрланган суртмада Бабеш-

Негри киритмаларини кўриш, люминесцент микроскопда иммунофлуорес-
ценция, иммунодиффузия, иммунофермент реакцияларида вирус антигенини


background image

405

кўриш ва нейтрализация реакциясида вирусни идентификация қилиш ва ёш
сичқонларда биосинов қўйишдан ташкил топади.

Касалликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари.

Қутуриш бўйича табиий ўчоқнинг пайдо бўлиши ўша ҳудуддаги ёввойи
ҳайвонларнинг сонига боғлиқ. Уларниг меъёри 10

км

2

да 2 бош деб қабул

қилинган. Ёввойи ҳайвонлар сони 10

км

2

да 2 бош ва ундан кам бўлса, қутуриш

эпизоотияси бўлмайди. Ёввойи ҳайвонларнинг кўпайиши қутуришнинг
ортишига олиб келади. Ушбу касалликда фасл ҳам катта роль ўйнайди: куз, қиш
ва баҳорда қутуриш кўпаяди, чунки ёввойи ҳайвонлар кузда болаларини
мустақил ҳаётга юборади ва қиш ойида эса улар куйикишга келади. Ёввойи
ҳайвонлардан асосан гўштхўрлар (тулки, бўри, чиябўри), уй ҳайвонларидан
итлар, айниқса, дайди ит ва мушуклар кўп касалланади.

Хўш умуман олганда, қутуриш касаллигининг олдини олиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Бунинг учун аввало қутуришга қарши бажарилиши шарт бўлган
тадбирларни ўз вақтида ўтказиш талаб этилади.

Қутуриш касаллигига қарши кураш тадбирлари икки қисмдан: умумий

профилактик ва махсус тадбирлардан иборат бўлади.

Умумий профилактик тадбирлари қуйидагилардан ташкил топади:

ёввойи йиртқич ҳайвонларни сонини тартибга солиш ҳамда қишлоқ

хўжалик ва уй ҳайвонларини, уларнинг ҳужумидан қўриқлаш талаб этилади.
Бунинг учун туман ветеринария бўлими овчилар жамияти ва ўрмон хўжалиги
ходимлари билан ҳамкорликда тулки, бўри, чиябўри ва бошқа ёввойи ҳайвонлар
сонини 10 км

2

майдонда 1-2 бошдан ошмаслигига эришиш, уларнинг феълини

ўзгариши ёки касалланишига гумон қилинганда ёки мурдаси топилса, дарҳол
ветеринария мутахассисларига хабар бериш зарур;

ветеринария хизмати мутахассислари, туман ободонлаштириш бўлимда

ташкил этилган махсус ит ушлаш бригадалари, маҳалла қўмитаси ва ички ишлар
ходимлари билан биргаликда маҳаллаларда қутуриш касаллигини тарқатувчи
эгалик ит, мушукларни ҳар йили рўйхатдан, айримларин қайта рўйхатдан
ўтказиш, уларни қутуришга қарши вакцинация талаб этилади;

аҳоли яшаш жойларида ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига қаттиқ

риоя қилиш керак. Хўжалик ва корхоналардаги фойдали ҳамда эгали итлар,
шунингдек боғланмаган ҳолда ов итлари ҳам кўчада, истироҳат боғида, бозор ва
оромгоҳда эгасиз юрса

дайди

ҳисобланиб ушланиши ва туман ветеринария

нозири “Ветеринария тўғрисида”ги Қонун доирасида ҳайвон эгаларига чора
кўриши зарур;

бошқа вилоят, туманга ит сотиш ва олиш жараёнида итнинг соғлиги ва

қутуришга қарши эмланганлиги тўғрисида маълумот талаб этилиш, итнинг
рўйхатдан ўтканлиги, эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар унинг
ветеринария гувоҳномасида албатта қайд этилган бўлиши керак;

хўжалик, корхона раҳбарлари ва фуқаролар ўз вақтида ўзларига тегишли

ит, мушукларини маҳаллий ветеринария мутахассислари кўригидан ўтказиши,
қутуришга қарши вакцина билан эмлаши, эмланмаган итларни умуман ҳовлидан
ташқарига, подага, сурувга, отлар уюрига чиқармаслик чораларини кўриши
шарт.


background image

406

касалликка гумон қилинган ит, мушук ёки ёввойи ҳайвонлар қишлоқ

хўжалик ва уй ҳайвонларини тишлаган вақтда ҳайвонларнинг эгаси дарҳол шу
худудда хизмат қилаётган ветеринария мутахассисига хабар бериши ҳамда
тишланган ва тишлаган ҳайвонларни алоҳида сақлаш тадбирларини бажариши
зарур;

ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги аниқланганда ва улар бирор

ҳайвон ёки одамни тишлаган бўлса, туман ветеринария Бош нозири дарҳол у
ҳақда юқори ветеринария ташкилотига, туман санитария-эпидемиология
назорати ходимларига хабар бериши шарт.

Махсус ветеринария тадбирлари касалликка ўз вақтида диагноз қўйишдан

бошланади. Бунинг учун ветеринария лабораториясига ўлган, қутуриш
касаллигига гумон қилинган ит, мушук, тулки, қўй ва бошқа ҳайвонларнинг
боши юборилади. Аҳоли пунктида қутуриш касаллиги аниқланганда,
ветеринария хизмати мутахассислари, туман ободонлаштириш бўлимида ташкил
этилган махсус ит ушлаш бригадалари, маҳалла қўмитаси ва ички ишлар
ходимлари билан биргаликда у худуддаги барча турдаги қутурган, касалликка
гумон қилинган ҳайвонлар йўқотилади. Бундан фақат ҳайвонларни ёки одамни
тишлаган ҳайвонлар мустасно. Одам ва ҳайвонларни тишлаган ит, мушук ёки
бошқа ҳайвонлар махсус ит ушлаш бригада ходимлари томонидан ушланиб
ветеринария муассасасига касаллик белгиларини кузатиш учун келтирилади. У
ерда 10 кун давомида кузатиш олиб борилади. Агар шу даврда итда ҳеч қандай
касаллик аломатлари аниқланмаса, у эмланиб эгасига қайтарилади. Шу
кузатилаётган даврда хайвон қутуриб ўлса, унинг боши дарҳол йўлланма хат ва
ветеринария мутахассиси орқали вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳузуридаги вирусология
лабораториясига қутуришга текшириш учун юборилади, ўлган ит гавдаси териси
билан ёқилади.

Касаллик чиққан ферма, пода ёки худуддаги барча турдаги соғлом

ҳайвонлар қутуриш касаллигига қарши рўйхат асосида антирабик вакцина билан
эмланади. Тишланган ҳайвон 3 кун орасида албатта антирабик вакцина билан
эмланиши шарт.

Хотима.

Ҳар йили Республиканинг барча туманлари кесимида қутуришга

қарши кураш ойлиги ташкил қилиш, ўша муддатда ҳудудда мавжуд барча ит ва
мушукларни рўйхатдан ўтказиш, уларни антирабик вакцина билан эмлаш, дайди
ит ва мушукларни йўқотишга алтернатив чора сифатида, уларни ВИТИ да
яратилган такомиллаштирилган донадор антирабик вакцина билан эмлашни
ташкил этиш қутуриш бўйича барқарор соғлом эпизоотик ҳолатни барпо этишни
таъминлайди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, қутуриш касаллигини
олдини олишда ва унга қарши курашишда ветеринария мутахассислари билан
биргаликда хокимият, тиббиёт, ички ишлар, ободонлаштириш бошқармаси,
овчилар жамияти, ўрмон хўжалиги ходимлари, маҳалла қўмиталари ва бутун
жамоатчилик фаол хизмат кўрсатсагина, ушбу тадбирлар юқори самара беради.


background image

407

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Бардина Н.С., Титов А.К., Караулов А К., и др. Бешенство в России:

информ. аналит. обзор ФГУ ВНИИЗЖ. –Владимир, 2008. -80 с.

2. Ведерников В.А. и др. – Бешенство животных в Российской Федерации.

– Информ. из интернета, 2005 год.

3. Груздев К.И., Недосекаев В.В. Бешенство животных: М.:-«Аквариум»-

ЛТД» -2001.-304 с.

4. Салимов Х.С., Қамбаров А.А. Эпизоотология. Дарслик. -Тошкент-2016.-

151-159 б.

5. Самуйленко А.Я. и др. Инфекционная патология животных-Москва.

ИКЦ “Академкнига”-2006. -290-320 с.

6. Селимов М.А. Бешенство. Москва- “МЕДИЦИНА” – 1978.-335С.

Библиографические ссылки

Бардина Н.С., Титов А.К., Караулов А К., и др. Бешенство в России: информ, аналит. обзор ФГУ ВНИИЗЖ. -Владимир, 2008. -80 с.

Ведерников В. А. и др. - Бешенство животных в Российской Федерации. - Информ, из интернета, 2005 год.

Груздев К.И., Недосекаев В.В. Бешенство животных: М.:-«Аквариум»-ЛТД»-2001.-304 с.

Салимов Х.С., Цамбаров А.А. Эпизоотология. Дарслик. -Тошкент-2016.-151-159 б.

Самуйленко А.Я. и др. Инфекционная патология животных-Москва. ИКЦ “Академкнига”-2006. -290-320 с.

Селимов М.А. Бешенство. Москва- “МЕДИЦИНА” - 1978.-335С.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов