470
УДК 619.616.993.192.615.084
ҚОРАМОЛЛАР ПИРОПЛАЗМОЗ ҚЎЗҒАТУВЧИСИ РIROPLASMA
BIGЕMINUM
НИ КРИОКОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ УСУЛИ
Қўчқорова С.Қ., Ғойибназаров Қ.Х., Каримова Н.У.
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
Аннотация: В статье изложены результаты исследования по
разработке нового способа криоконсервации возбудителя пироплазмоза
Р.bigеminum
основанной на местном сыръе не требующий дорогостоющих
оборудований и реактивов.
Ключевые слова: криоконсервация, возбудитель, қўзғатувчи, разработка,
сырья, оборудования, пироплазмоз, реактивы,.
Қорамоллар пироплазмоз касаллигини қўзғатувчиси Р.bigеminum ни
криоконсервация қилиш усулини ишлаб чиқиш маълум бир биологик тавсифга
эга бўлган штаммлар коллекциясини яратиш ва уларнинг криобанкини ташкил
қилишда муҳим аҳамиятга эга. Криоконсервация қилинган касаллик қўзғатувчи
паразитлар экспериментал шароитда тажрибадаги ҳайвонларни юқтиришда ва
биологик препаратларни ишлаб чиқаришда зарур бўлиб ҳисобланади.
Пироплазмалар билан инвазияланган қонни диметилсульфоксид (ДМСО
ёки димексид) ёки глицеринда босқичма босқич усулда (паст ҳароратли
музлатгичда ҳар минутда 1
0
С дан 70
0
С гача музлатиб борилади) музлатилиб,
кейин эса суюлтирилган азотда -196
0
С (Дъюара идиши) криоконсервация қилиш
кўпгина қийинчилик ва қимматбаҳо асбоб-ускуналар ҳамда хориждан
келтирилиши зарур бўлган реактивларни талаб қилсада, пироплазмаларнинг
биологик хусусиятлари (патогенлик хусусиятини) сақлаб қолиниши аниқланган.
Аммо, бундай мушкул ҳолатларни инобатга олган ҳолда кўп вақтни талаб
қиладиган тейлериоз қўзғатувчиларини криоконсервация қилиш усулидан воз
кечиш мақсадида протозоология лабораторияси ходимлари томонидан
«Тейлериоз қўзғатувчиси Th. annulata ни криоконсервациялаш усули» яратилган.
Аммо,ушбу усул хорижий давлатлардан келтириладиган реактивлар, ва қиммат
бахо асбоб ускуналар талаб қилинади.
Бизнинг ихтиромиздаги усул кўп вақтни олмаслиги, хорижий
давлатлардан келтириладиган реактивлар ва қимматбаҳо асбоб-ускуналар (паст
ҳароратли музлатгич) талаб қилмаслиги билан фарқ қилади.
Шунинг учун кўп вақтни олмайдиган, қимматбаҳо реактивлар ва асбоб-
ускуналар талаб қилмайдиган ҳамда осонлик билан амалга ошириладиган ва
самараси юқори даражада бўлган пироплазмоз қўзғатувчиси (Р.bigеminum)ни
криоконсервация қилиш усулини ишлаб чиқиш устувор йўналишда бўлиб
ҳисобланади.
Шундай қилиб, пироплазмоз касаллигини қўзғатувчиси (Р.bigеminum) ни
криоконсервация қилишни қимматбахо реактивлар талаб қилмайдиган, арзон ва
маҳаллий хом ашёларга асосланган усулини ишлаб чиқиш мазкур тадқиқотнинг
471
мақсади бўлиб ҳисобланади ва шундан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар
белгиланди:
1.
Қорамоллар пироплазмоз касаллигини қўзғатувчиси (Р.bigеminum) ни
криоконсервация қилишнинг қимматбахо реактивлар талаб қилмайдиган, арзон
ва маҳаллий хом ашёларга асосланган ва кўп вақтни олмайдиган замонавий
усулини ишлаб чиқиш;
2.
Криогенизация қилинган пироплазмоз касаллигини қўзғатувчиси
(Р.bigеminum) ни патогенлигини давомийлигини ўрганиш.
Криоконсервация қилишнинг янги, маҳаллийлаштирилган услубини
ишлаб чиқиш хорижий давлатларда ишлаб чиқарилаётган реактивлар ёки
хомашёлар асосида олиб борилиши мумкинлиги эътиборга олган холда уни
маҳаллий хомашёлар асосида модификация қилиш лозимлигини инобатга олдик.
Шунинг учун хориждан келтирилаётган кимёвий тоза глицерин ёки ДМСО
(Диметилсульфоксид) ўрнига тухумнинг сариғини қўшган холда тадқиқотимиз
қуйидагича ишлаб чиқилди:
Ушбу услубда криопротектор тариқасида 50 мл қорамолнинг қон
зардобига битта товуқ тухумининг сариғи қўшилади ва у яхшилаб
аралаштирилгач унга тенг миқдорда пироплазмоз билан ўткир оқимда
касалланган (паразитар реакцияси 2-3%) қорамолдан олинган қон қўшилиб
яхшилаб аралаштирилди ҳамда 20 мл лик флаконларга солиб жойлаштирилди ва
паразит хужайраларига криопротекторни кириб ундаги сувни бириктириб олиш
учун 20 дақиқа давомида уй ҳарорати шароитида сақланди ва шундан сўнг тайёр
криоматериал 20 мл лик флаконларга қўйилган ҳолда паст хароратлик
холодильникга -70
о
С солиниб музлатилди.
Янги,
маҳаллийлаштирилган услубда криоконсервация қилинган Р.bigеminum
штаммини патогенлик хусусиятини давомийлигини ўрганиш бўйича
эксперименталь тажрибалар ҳар гурухда 3 бошдан 3 гурух молларда олиб
борилди.
Тажриба олиб бориш учун дастлаб криоконсервация қилинган
криоматериал пастхароратлик совутгичдан чиқариб олинди ва у 39-40
о
С даги
сув ваннасида эритилди. Эриган криоматериал билан тажрибадаги молларни 1-
гурухини 1 ойдан, 2-гурухини 6 ойдан, 3-гурухини 12 ойдан кейин териси остига
20 мл дан юбориб юқтирилди. Тажрибадаги молларда ҳар куни клиник ва
паразитологик текширишлар олиб борилди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида криоконсервация қилинган
криоматериал билан юқтирилган 1-2-3-гурух молларида ҳам юқтиришдан кейин
11-12 кунлари пироплазмозни клиник белгилари ва периферик қон
томирларидан олинган суртмаларда паразитар реакция намоён бўлди (1-жадвал).
472
1-жадвал
Криоконсервация қилинган Р.bigеminum ни патогенлик хусусияти
гурух
Бош
сони
Юқтириш усули
натижа
1
3
Р.bigеminum ни криоконсервация
қилингандан 1 ойдан кейин тажриба
молларини териси остига 20 мл дан
юбориб юқтирилди
Тажриба молларида
юқтиришдан кейин 11-12
кунлари пироплазмозни клиник
белгилари ва паразитар реакция
намоён бўлди.
2
3
Р.bigеminum ни криоконсервация
қилингандан 6 ойдан кейин тажриба
молларини териси остига 20 мл дан
юбориб юқтирилди
Тажриба молларида
юқтиришдан кейин 11-12
кунлари пироплазмозни клиник
белгилари ва паразитар реакция
намоён бўлди.
3
3
Р.bigеminum ни криоконсервация
қилингандан 12 ойдан кейин
тажриба молларини териси остига
20 мл дан юбориб юқтирилди
Тажриба молларида
юқтиришдан кейин 12-13
кунлари пироплазмозни клиник
белгилари ва паразитар реакция
намоён бўлди.
Шундай қилиб, олиб борилган тадқиқотлар натижасида янги маҳаллий хом
ашёлар асосида криоконсервация қилинган пироплазмоз қўзғатувчиси-
Р.bigеminum ни криоконсервация қилишнинг қимматбахо реактивлар талаб
қилмайдиган, арзон ва маҳаллий хом ашёларга асосланган ва кўп вақтни
олмайдиган замонавий усули ишлаб чиқилганлиги намоён бўлди.
Хулоса
1. Қорамоллар пиороплазмозини қўзғатувчи Р.bigеminum ни янги ва
маҳаллий усули ишлаб чиқилди.
2. Янги, маҳаллийлаштирилган услубда криоконсервация қилинган
Р.bigеminum штаммини патогенлик давомийлиги 12 ойгача (кузатув муддати)
бўлиши аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Заблоцкий В.Т. Бюллетень Всесоюзного ордена Ленина институт
экспериментальной ветеринарии, Москва ,1974,-с.50-52
2. Степанова Н.И., Заблоцкий В.Т.,Мутузкина З.П. /Иммунопрофилактика
тейлериоза крупного рогатого скота /ж.Ветеринарии1987-№3.-с.69-70.
3. Гафуров А.Г. ва бошқ. Ветеринария №4, 2011.-7-9 б.