287
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФИЛИАЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РЕЙТИНГ
БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ражабов Беҳзод Миршодович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти
Аннотация:
Банк хизматлари бозорида бизнесни кенгайтириш ва филиал
фаолиятини ташкил этиш орқали хизматлар сотувини ошириш муҳим. Банк
филиаллари фаолиятини баҳолаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш банк
бошқарувининг муҳим ва долзарб вазифалардан бири. Банкнинг яхши
натижаларга эришган ва ўртача кўрсаткичлардан ортда қолган филиалларини
аниқлаш ҳамда улар фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш муҳим масала
ҳисобланади. Бунда банк филиаллари ва бўлинмалари фаолиятини баҳолаш
тизимини яратиш зарурати келиб чиқади. Аммо,
бошқарувнинг самарасизлиги,
филиалларнинг нотўғри жойлашуви ва бошқа жиҳатлар билан ортда қолаётган
филиалларни аниқлашнинг аниқ баҳолаш усулларини қўллашни тақозо этади.
Рейтинг ва рейтинг тизими филиаллар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш, улар
фаолиятига
таъсир қилувчи салбий омилларни аниқлаш, етакчи ва қолоқ
бўлинмаларни аниқлаш имконини беради. Мазкур мақолада Ўзбекистон
Республикаси банклари филиаллари фаолиятида рейтинг баҳолаш тизимини
жорий этиш масалалари тадқиқ этилган ва уни такомиллаштириш юзасидан
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
банк филиали, рейтинг, рейтинг баҳолаш, бир ходимга
тўғри келувчи фойда, даромад, харажат, соф фойда, самарадорлик, фоизли
даромад, фоизсиз даромад, активлар самарадорлиги, капитал самарадорлиги,
соф фоизли маржа.
СИСТЕМА РЕЙТИНГОВОЙ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ ФИЛИАЛОВ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ И ВОПРОСЫ ЕЕ ПРИМЕНЕНИЯ
Ражабов Бехзод Миршодович
Докторант Ташкентского государственного экономического университета
Аннотация:
На рынке банковских услуг важно увеличить объем продаж
услуг за счет расширения бизнеса и организации филиальной деятельности.
288
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Оценка деятельности филиалов банка и координация их деятельности является
одной из важных и актуальных задач управления банком. Важно выявить
филиалы банка, добившиеся хороших результатов, и те, которые отстают от
средних показателей, и принять меры по улучшению их работы. Это приводит к
необходимости создания системы оценки деятельности филиалов и
подразделений банка. Однако это требует использования точных методов оценки
для выявления филиалов, отстающих из
-
за неэффективности управления,
неправильного расположения и других аспектов. Рейтинг и рейтинговая система
позволяют проводить системный анализ деятельности филиалов, выявлять
негативные факторы, влияющие на их деятельность, а также выявлять
лидирующие и отстающие подразделения. В данной статье рассматриваются
вопросы использования рейтинговой системы оценки в деятельности филиалов
банков Республики Узбекистан и даются рекомендации по ее
совершенствованию.
Ключевые слова:
отделение банка, рейтинг, рейтинговая оценка,
прибыль на одного работника, доход, себестоимость, чистая прибыль,
эффективность, процентный доход, непроцентный доход, эффективность
активов, эффективность использования капитала, чистая процентная маржа.
COMMERCIAL BANKS BRANCHES PERFORMANCE RATING
ASSESSMENT SYSTEM AND ISSUES OF ITS APPLICATION
Rajabov Behzod Mirshodovich
A doctorate student of Tashkent State University of Economics
Abstract:
In the market of banking services, it is important to increase the sales
of services by expanding business and organizing branch activities. Evaluating the
activities of bank branches and coordinating their activities is one of the important and
urgent tasks of bank management. It is important to identify the branches of the bank
that have achieved good results and those that are lagging behind the average indicators
and to take measures to improve their performance. This leads to the need to create a
system for evaluating the activities of bank branches and divisions. However, it
requires the use of accurate evaluation methods to identify branches that are lagging
behind due to management inefficiency, mislocation, and other aspects. The rating and
rating system allows for a systematic analysis of branch activities, identification of
negative factors affecting their activity, and identification of leading and lagging units.
This article examines the issues of using the rating evaluation system in the activities
289
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
of the branches of the banks of the Republic of Uzbekistan and makes
recommendations for its improvement.
Keywords:
bank branch, rating, rating evaluation, profit per employee, income,
cost, net profit, efficiency, interest income, non-interest income, asset efficiency,
capital efficiency, net interest margin.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ
-5992-
сон «2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк
тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармонига асосан
банкларнинг молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш мақсадида:
“Банкларнинг ҳудудлардаги иштироки базавий банк хизматлари тўпламини
кўрсатувчи ва кўп сонли бошқарув ходимларини талаб қилмайдиган ихчам «банк
хизматлари офислари» тармоғини барча ҳудудларда кенгайтирган ҳолда мавжуд
филиаллар тармоғини мақбуллаштириш, шунингдек, «мобил банкинг»
хизматларини кенг жорий қилиш ҳисобига
таъминлаш” [2] вазифасининг
белгиланиши банкларнинг филиал тармоқларини яратиш орқали ҳудудларда
банк хизматларига бўлган эҳтиёжларни қондириш мумкин бўлади. Шу билан
бирга банкларда филиаллар тармоғининг кенгайиши келажакда улар
фаолиятининг қанчалик даражада самарали ишлаётганини баҳолаш каби долзарб
масалани ечишни талаб этади.
Бундан ташқари, мазкур фармонга асосан, “ҳар бир ходимнинг фаолияти
натижаларини баҳолаш асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимларига
ўтиш (KPI, бонус)” каби вазифаларнинг белгилангани, филиалларда фаолият
юритаётган ҳар бир ходимнинг меҳнати натижаларини баҳолаш талабини қўяди.
Бу эса, банкларнинг филиаллари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимларини
яратиш ва уни жорий этиш заруратини келтириб чиқаради.
Банк филиаллари кесимида таҳлил амалга оширилганда, айрим филиал
баъзи кўрсаткичларни юқори бажариши, айрим кўрсаткичлар бўйича ортда
қолиши
мумкин. Бу эса, филиаллар фаолиятини баҳолашда ва банк филиали
фаолиятининг самарали ёки самарасиз эканлиги ҳақида хулоса чиқаришда
қийинчиликларни
келтириб чиқаради.
Банклар фаолиятини баҳолаш, инвестор учун банк ҳақида манфаатли
маълумотларни олишда рейтинг баҳолар муҳим аҳамият касб этади. Одатда,
рейтинг баҳолар рейтинг агентликлари томонидан берилади. Рейтинг
баҳолашнинг асосий манбаи бўлиб, банк бухгалтерия баланси, молиявий
натижалари тўғрисидаги маълумотлари ва банк фаолияти билан боғлиқ
рискларни баҳолаш учун зарур ҳисобот маълумотлари хизмат қилади. Банклар
рейтингини баҳолашнинг асосий мақсади банкларнинг ишончлилигини холис
290
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
баҳолаш ҳисобланади. Рейтингни комплекс баҳолаш сирасига киритиш мумкин
ва рейтинг асосида банклар турли тоифаларга ажратилиб баҳоланади.
Банк фаолиятини рейтинг баҳолаш қоида тариқасида ихтисослашган
рейтинг агентликлари ёки консальтинг компаниялари томонидан амалга
оширилиши мумкин. Банклар рейтинги йирик Standard & Poorʼs, Fitch Ratings,
Moodyʼs каби халқаро рейтинг компаниялари томонидан баҳоланади.
Шунингдек, миллий рейтинг компаниялари ҳам баҳолашни амалга ошириши
мумкин. Масалан, Ўзбекистонда «Ah
bor-
Reyting» рейтинг компанияси, Россияда
«Эксперт РА» компаниялари ўз баҳоларини эълон қилиб боради.
Баъзида бундай турдаги тадқиқотлар ахборот агентликлари, илмий
тадқиқот марказлари, босма нашрлар томонидан, масалан, "Эксперт", "Money"
журналлари ёки Ўзбекистонда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
тижорат банклари фаолиятига рейтинг баҳо бериб боради [11, 12].
Лекин, ушбу тадқиқот иши доирасида рейтинг тизимидан банклар
филиалларининг фаолиятини баҳолашда фойдаланиш бўйича масалалар тадқиқ
этилган ва объект сифатида алоҳида кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилган.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Банк филиаллари фаолиятини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш
борасидаги масалалар маҳаллий ва хорижлик олимлар ва тадқиқотчилар
томонидан ўрганилган ва ўрганилмоқда.
Банк филиаллари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича мавжуд
бўлган турлича назарий ва услубий ёндашувлар мунозарали бўлиб, илмий
тадқиқот ишларини ўтказишни талаб қилади. Бу эса, мазкур йўналишдаги
тадқиқотлар ва ишланмаларнинг юқори долзарблиги ва амалий аҳамиятини
тасдиқлайди.
Банкларнинг рейтингини аниқлаш методологияси турли ёндашувларга
асосланади. Бунда банк фаолиятига тегишли аниқ белгиланган молиявий
кўрсаткичларни таққослашга асосланади. Инвесторлар ва омонатчилар
банкларнинг рейтинги орқали банкнинг молиявий ҳолатини аниқлаш ва
ишончлилиги тўғрисида хулоса қилиш имконини беради
[10].
Банклар филиаллари фаолиятини баҳолашда стратегик мақсадлардан
келиб чиқиб, синтетик коэффициентлар тўплами яратилади. Филиал рейтингини
синтетик коэффициентлар орқали аниқлашда индивидуал кўрсаткичлар
белгилаб олинади ва динамик тарзда баҳолаш тизими яратилади.
Шунчаки, ушбу натижалар ва кўрсаткичларни жамлаш ишлашнинг
нотўғри кўрсаткичини бериши ёки ундан ҳам ёмони, умумий баллар ичида кам
ишлаётган бизнес компонентларини яшириши мумкин. Баъзи мураккаб
нисбатлар кўрсаткич рақамлари шаклида бўлиши мумкин бўлса
-
да,
291
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
қўлланиладиган
оғирликларни аниқлаш ва жамланган рақамлар туфайли кам
бажарилган
фаолиятни
аниқлаш
кўрсаткичлардан
фойдаланишдаги
қийинчиликлардан
ҳисобланади.
Г.Каратаеванинг тадқиқотларига кўра, тижорат банки фаолиятининг
самарадорлиги бу банкнинг ўз фаолияти жараёнида эришган молиявий
натижасини тавсифловчи иқтисодий категория, шунингдек, аввалдан
белгиланган стратегик мақсад ҳисобланади. У банкнинг рақобатбардошлиги ва
барқарор ривожланишини кўрсатади [3].
Мазкур йўналишда тадқиқотларни амалга оширган М.Макин ва бошқалар
томонидан, филиаллар фаолиятининг асосий жиҳатларини тавсифловчи
кўрсаткичлар мажмуаси таклиф этилган. Ушбу кўрсаткичлар тизими филиал
фаолияти самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи бўлиб, натижада банк
филиалининг ҳолатини қуйидагича белгилайди:
−
“яхши”
–
рейтинг кўрсаткичининг қиймати “1” дан катта ёки унга тенг,
лекин “2” дан кам
–
банк молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмайди ва
умуман олганда юқори даражадаги операцион самарадорлик билан
тавсифланади;
-
"қониқарли"
–
рейтинг кўрсаткичининг қиймати "2" дан катта ёки унга
тенг, лекин "3" дан кам
—
жорий қийинчиликларга дуч келмайдиган, лекин
фаолиятида муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган камчиликлар аниқланган
банк филиаллари;
-
"шубҳали"
–
рейтинг кўрсаткичининг қиймати "3" дан катта ёки унга тенг
—
йил давомида молиявий қийинчиликлар банк мижозлари манфаатларига
таҳдид соладиган муаммолар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган банк
филиаллари [4].
Тадқиқот натижасида интеграл кўрсаткичлар тизими таклиф этилган ва
унинг натижасида филиаллар фаолиятига баҳо берилган.
О.Выскачкина ва бошқаларнинг тадқиқотларига кўра молиявий
таҳлилнинг замонавий назарияси банкнинг молиявий ва операцион фаолиятини
баҳолашда қўлланиладиган кўп сонли коэффициентларни ишлаб чиқилган.
Аммо, шуни таъкидлаш керакки, ушбу кўрсаткичларнинг муҳим қисмидан банк
филиали фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин эмас
деган хулоса келган. Бунга сабаб сифатида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилий
чекловлар мавжудлиги ҳисобланади. Натижада филиал бўйича алоҳида
кўрсаткичлар сифатида ҳисоб
-
китобларни амалга оширишга имкон
бермаслигини қайд этган [5
, 12].
Мазкур йўналишдаги муҳим тадқиқотлардан бири Д.Аслановнинг
тадқиқотларини келтириб ўтиш лозим. Унинг тадқиқотларига кўра, бир қатор
интеграл кўрсаткичлар тизими таклиф этилган. Жумладан, банк кредит
292
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
сиёсатининг “Агрессивлик
-
эҳтиёткорлик” коэффициенти (К1), банк
филиалининг активлари рентабеллиги коэффициенти (К2), жами депозитлар
таркибида муддатли депозитларнинг улуши (К3), маблағлардан фойдаланиш
самарадорлиги коэффициенти (К4), даромадлар ва харажатлар нисбати (К5),
комиссион ва фоизсиз даромадларининг нисбати (К6), харажатлар таркиби
кўрсаткичи (К7),
харажатларнинг самарадорлиги коэффициенти (К8), CIR (К9),
ходим бўйича CIR (К10) каби 10 та кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган. [6
-8]
Филиал фаолиятини баҳолашнинг ушбу кўрсаткичлар асосида тузилган рейтинг
баҳолаш тизими филиаллар самарадорлиги тўғрисида
аниқ хулоса қилиш
имконини беради.
Юқоридаги таҳлиллар хулосалари, филиаллар фаолияти натижаларини
рейтинг баҳолаш тизими сифатида қараш мумкин. Сабаби, ушбу интеграл
рейтинг баҳолаш бир неча кўрсаткичлардан иборат тизим бўлганлиги ҳамда
маълум бир кўрсаткич бўйича юқори натижа кузатилиши ёки паст бўлиш
ҳолатлари
кузатилади. Ушбу тизим ҳолатларни таъсирчанлигини камайтириш ва
филиал фаолияти тўғрисида аниқ хулоса чиқариш имконини беради.
МEТОДОЛОГИЯ
Банклар филиаллари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимида банк
филиаллари фаолиятида эришилган молиявий натижаларни олдиндан
белгиланган кўрсаткичлар мажмуаси асосида баҳолаш амалга оширилади.
Мазкур мақолада маълумотларни гуруҳлаш, кўрсаткичларнинг қиёсий ва
таркибий таҳлили, индукция ва дедукция, анализ ва синтез ва бошқа илмий
таҳлил усулларидан кенг фойдаланилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки, АТ “Алоқабанк” ва Ўзсаноатқурилиш АТБ нинг филиаллари
фаолиятига доир статистик ва амалий маълумотлари асосида таққослама
таҳлиллар амалга оширилди.
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Банкларнинг филиаллари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимида
банк филиаллари фаолиятида эришилган молиявий натижаларни олдиндан
белгиланган кўрсаткичларни танлаб олиш лозим бўлади.
Банклар филиалларининг фаолиятини баҳолашда банкнинг стратегик
мақсади бирламчи ҳисобланади ва банк филиаллари томонидан кўрсатилган
хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб баҳолаш амалга оширилади. Бунда дастлабки
босқичда банк фаолиятининг барча йўналишларини қамраб оладиган
кўрсаткичлар мажмуи ишлаб чиқилади. Филиаллар рейтингини аниқлаш учун
таклиф этиладиган кўрсаткичлар бир неча ўнлаб бўлиши мумкин. Кўрсаткичлар
сонининг кўп бўлиши, филиаллар фаолиятини баҳолашда ва хулосалар
293
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Аммо, кўрсаткичларни ҳисоблаш ва унинг
ахборот манбаларини мавжуд эмаслиги қийинчиликни яратиши мумкин.
Филиаллар рейтингини аниқлаш тижорат банкининг ходимларни
рағбатлантириш сиёсати билан бевосита боғлиқ жараён ҳисобланади. Сабаби,
банкларда
филиалларнинг у ёки бу натижага эришиши натижаси ходимларни
рағбатлантиришни талаб этади [15]. Ходимларнинг фаолияти натижасида
филиал юқори натижа қайд этиши ёки умуман белгиланган мақсадли
кўрсаткичлар бажарилмай қолиши мумкин. Бундай ҳолатда ходимларни
рағбатлантириш тизимидан самарали фойдаланиш талаб этилади.
Тижорат банкларининг стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш
учун ҳар йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бизнес режа
кўрсаткичларини бажаришни талаб этади. Банк филиаллари бўйича
рейтинг
баҳолашни жорий этишда банкнинг бизнес режа кўрсаткичларини филиаллар
томонидан қай даражада бажарилиши муҳим кўрсаткичлардан бири сифати
олиниши мумкин.
1-
жадвал
Банклар филиаллари фаолиятини рейтинг баҳолаш учун
фойдаланиладиган асосий кўрсаткичлар
Кўрсаткичлар
Бажарилиши
Вазни
min
max
min
max
Мижозларни жалб қилиш бўйича
80%
100%
0,0
15,0
Кредит портфели қолдиқ режаси
бажарилиши
80%
100%
0,0
20,0
Ундирилмаган
даромадлар
ҳисобрақамлари
қолдиқларини кредит
портфелдаги улуши
1,5%
1,0%
0,0
10,0
Депозит режа
кўрсаткичи
бажарилиши
80%
100%
0,0
10,0
Банк мобил иловасига уланиш
80%
100%
0,0
15,0
Ҳисобот
даврида
корпоратив
мижозларга ажратилган кредитлар
сони
1,0
3,0
0,0
5,0
Кредит
портфелида
муаммоли
кредитлар улуши
2,0%
1,5%
0,0
10,0
Аҳоли омонатлари
кўрсаткичи
80%
100%
0,0
10,0
Банк карталари
эмиссияси
80%
100%
0,0
5,0
Жами балл
80%
100%
0,0
100,0
1
Жадвал тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан тузилди.
294
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Юқоридаги жадвал маълумотларидан шартли банк кўрсаткичлари
мисолида рейтинг баҳолаш учун кўрсаткичлар тизими таклиф этилган. Бунда,
филиаллар фаолиятидаги муҳим йўналишлар белгилаб олинган. Жумладан,
мижозларни жалб қилиш, кредит портфели қолдиғи, ундирилмаган даромадлар
ҳисобрақамлари
қолдиқларини кредит портфелдаги улуши, депозитларни жалб
қилиш, мижозларни банк мобил иловасига улаш,
корпоратив мижозларга кредит
ажратиш сони, кредит портфелида муаммоли кредитлар улуши, аҳоли
омонатлари кўрсаткичи ва банк карталари эмиссияси каби кўрсаткичларни
қамраб
олган яхлит тизим бўлган ва жами 100 баллгача баҳоланади.
Филиалларни рейтинг баҳолаш
тизимига киритилган кўрсаткичлар
мустақил ҳам бир банк томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланиши мумкин. Ушбу
жадвалдаги бажарилиш бандида энг қуйи ва юқори даражалар белгиланган.
Унинг мазмуни шундан иборатки, филиал ушбу кўрсаткичлардан бири бўйича
энг қуйи кўрсаткичдан паст натижага эришса, балл берилмайди ёки максимум
100 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични қайд этганда тегишли банддаги балл
берилади. Шу билан бирга, кўрсаткичларнинг бажарилиши амалда энг қуйи ва
юқори кўрсаткич оралиғига тушган ҳолатда пропорционал равишда балл тақдим
этилади. Албатта, филиаллар фаолиятини рейтинг кўрсаткичларини ишлаб
чиқишда ҳар бир кўрсаткич бўйича вазн стратегик мақсадлардан келиб чиқиб
белгиланади.
Тижорат банклари филиаллари самарадорлигини баҳолашда молиявий
натижаларига қараб рейтинг баҳолаш тизимидан фойдаланиш мумкин. Бунда
банкнинг қайси йўналишни ривожлантиришга қаратган эътибори ёки қайси
бозордаги улушини оширишга қаратилган мақсадлардан келиб чиқиб жорий
этилади.
Қуйидаги
2-
жадвалда банклар филиалларининг эришган
молиявий
натижаларига асосан рейтинг баҳолашда фойдаланиладиган қўшимча
кўрсаткичлар билан таниши чиқилади.
2-
жадвал
Банклар филиаллари фаолиятини рейтинг баҳолаш учун
фойдаланиладиган қўшимча кўрсаткичлар
Кўрсаткичлар
Бажарилиши
Вазни
min
max
min
max
Корпоратив мижозларга ажратилган
кредитлар бўйича фоизли даромадлар
кўрсаткичи
90%
100%
0
10
Жисмоний шахсларга ажратилган
кредитлар бўйича кўрсаткичи
90%
100%
0
10
2
Жадвал тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан тузилди.
295
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Корпоратив нокредит фаолият бўйича
даромад кўрсаткичи
90%
100%
0
10
Чакана нокредит фаолият бўйича даромад
кўрсаткичи
90%
100%
0
10
Фоизсиз даромадларнинг жами
даромадлардаги улуши,
%
30%
40%
0
20
Рентабеллик, %
15%
20%
0
10
CIR
(операцион самарадорлик)
50%
40%
0
10
Бир ходимга тўғри келувчи соф фойда
80%
100%
0
20
Жами балл
80%
100%
0,0
100,0
Тижорат банклари филиалларининг эришган молиявий натижаларига
асосан рейтинг баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичларда асосий эътибор
даромад режа кўрсаткичлари ва самарадорлик кўрсаткичларига боғланган.
Мазкур баҳолашда корпоратив мижозларга ажратилган кредитлар бўйича
фоизли даромадлар кўрсаткичига
-
10 балл, жисмоний шахсларга ажратилган
кредитлар бўйича кўрсаткичи
-
10 балл, корпоратив нокредит фаолият бўйича
даромад кўрсаткичига
-
10 балл, чакана нокредит фаолият бўйича даромад
кўрсаткичи
-
10 балл, фоизсиз даромадларнинг жами даромадлардаги улуши,
-20
балл, рентабеллик бўйича
-
10 балл, CIR коэффициентига
-
10 балл, филиал бир
ходимига тўғри келувчи соф фойда бўйича
-
20 балл ва натижада жами 100 балл
берилган.
Ушбу рейтинг баҳолашда иккита кўрсаткичга асосий вазн берилган, яъни
фоизсиз даромадларнинг жами даромадлардаги улуши ва филиал бир ходимига
тўғри келувчи соф фойда миқдорига жами натижанинг 40 фоизи берилган.
Демак, филиаллар операцион самарадорликни ошириш учун харажатларни
самарали бошқариб минимал даражага тушириши лозим. Шунингдек, фоизсиз
даромад келтирадиган операцияларга асосий эътиборини қаратиб кўпроқ
комиссион даромадлар келтирадиган хизматларни сотишга ҳаракат қилади.
Банк филиаллари фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими бўйича ишлаб
чиқилган кўрсаткичларнинг бажарилишини тижорат банкларининг ҳисобот
маълумотлари асосида амалий жиҳатдан кўриб чиқамиз.
3-
жадвал
АТ “Алоқабанк” филиаллари фаолияти соф фойда кўрсаткичи
бажарилиши (млрд.сўм)
№
Филиаллар
Режа
Факт
Бажарилиши
1.
Амалиёт
3
Жадвал
АТ
“Алоқабанк” ҳисобот маълумотлари асосида
муаллиф томонидан тузилди.
296
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
2.
ҚҚР
3.
Хоразм
4.
Наманган
5.
Андижон
6.
Бухоро
7.
Сурхондарё
8.
Самарқанд
9.
Қашқадарё
10.
Навоий
11.
Фарғона
12.
Жиззах
13.
Миробод
14.
Қўқон
Таҳлил 2023 йилнинг якуни бўйича шакллантирилган ҳисобот
маълумотларига асосланади. Бунда АТ “Алоқабанк” филиаллари фаолияти
бўйича 2023 йил учун мўлжалланган бизнес режасида соф фойда кўрсаткичлари
ва унинг ҳақиқатда бажарилиш таҳлили берилган. Таҳлилда банкнинг аксарият
филиалларида бизнес
-
режа кўрсаткичлари бажарилмасдан қолганини кўриш
мумкин. Банкнинг Амалиёт ва Андижон филиаллари фаолияти бўйича якуний
сой фойда кўрсаткичи бажарилган.
Таҳлиллардан кўриш мумкинки, филиаллар фаолиятида соф фойда бўйича
режа кўрсаткичининг бажарилмасдан қолиши, унинг харажатлари ошганлигини
ёки режалаштирилган даромадлар олинмаган. Соф фойда режа кўрсаткичининг
бажарилмаслиги молиявий натижаларга тааллуқли бўлган бошқа
кўрсаткичларни бажарилишига салбий таъсир қилиши билан изоҳланади.
3-
жадвал
АТ “Алоқабанк” филиаллари фаолиятида CIR кўрсаткичининг
бажарилиши (фоиз ҳисобида)
№
Филиаллар
3
3
Ўзгариши
1.
Амалиёт
2.
ҚҚР
3.
Хоразм
4.
Наманган
5.
Андижон
6.
Бухоро
7.
Сурхондарё
4
Жадвал
“Алоқабанк” ҳисобот маълумотлари асосида
муаллиф томонидан тузилди.
297
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
8.
Самарқанд
9.
Қашқадарё
10.
Навоий
11.
Фарғона
12.
Жиззах
13.
Миробод
14.
Қўқон
АТ “Алоқабанк” филиалларининг операцион самарадорлик кўрсаткичлари
таҳлил даврида 3та филиалдан бошқа барча филиалларда ошган ва бу салбий
ҳолат
ҳисобланади. Чунки операцион самарадорлик кўрсаткичи ошиб бориши
самарадорликнинг пасайишини кўрсатади. “Алоқабанк” Амалиёт, Наманган ва
Қашқадарё
филиали фаолиятида ижобий ҳолат кузатилган. Банкнинг Қўқон,
Хоразм ва ҚҚР филиалларида 50 фоиздан юқори бўлган ва бошқа филиалларда
ушбу кўрсаткич меъёр даражасида бажарилган.
4-
жадвал
АТ “Алоқабанк” филиаллари фаолиятида рейтинг натижалари
№
Филиаллар
ўрни
1.
Миробод
2.
Хоразм
3.
Қўқон
4.
Амалиёт
5.
Фарғона
6.
Қашқадарё
7.
Навоий
8.
Самарқанд
9.
Сурхондарё
10.
Бухоро
11.
Наманган
12.
Жиззах
13.
Қорақалпоғистон
14.
Андижон
Таҳлил даврида “Алоқабанк” филиалларининг рейтинги 2023 йил
натижалари бўйича ўринларида Миробод филиали энг юқори ўринни эгаллаган.
Юқорида таъкидлаган фикрларимиз исботини яна бир марта гувоҳи бўлишимиз
мумкин. Сабаби, Андижон филиали соф фойда режасини бажарган бўлиши
мумкин, аммо унинг бошқа кўрсаткичларни бажарилишида ортда қолишлар
кузатилган. Натижада 2023 йил якунида Андижон филиалининг рейтингдаги
5
Жадвал
АТ
“Алоқабанк” ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
298
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ўрни энг қуйи поғонада бўлган. Банкнинг соф фойда режа кўрсаткичга нисбатан
режани бажарган Амалиёт филиали эса тўртинчи билан якунлаган.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Тадқиқотни амалга оширишда тавсия этилган услубий ёндашув банклар
филиаллари фаолиятини рейтинг баҳолашга замин яратади ва банклар
фаолиятида қўлланилиши ижобий натижалар бериши мумкин. Банк филиаллари
фаолияти самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи асосида
муҳим натижаларни
олиш учун қўлланиладиган таклиф қилинган кўрсаткичлар ўзаро боғлиқ ва
филиал фаолиятини тўлиқ қамраб олганда унинг аҳамияти яна ошади.
Банкларда филиалларнинг самарадорлигини ошириш банк функционал
тузилмасини марказлаштиришни талаб этади. Банк филиаллари томонидан
амалга ошириладиган операцияларини банк автоматлаштирилган дастурий
таъминотида тасдиқлаш ёки ички банк операцияларини марказлаштириш
мумкин. Банкнинг ички операциялари иш ҳақи, солиқ
-
суғурта ва кам баҳоли ва
тез эскирувчи буюмлар, асосий воситалар ҳисобини Бош офис орқали амалга
оширилиши филиалларда мавжуд штатларни қисқартириш ва бошқа жиҳатлари
билан операцион харажатларни камайтиришга эришилади.
Банк бизнесига хизмат кўрсатишнинг айрим функцияларини (масалан,
ходимларни бошқариш, кредит рискини баҳолаш, call
-
марказ) бош офис
даражасида марказлаштириш. Филиаллар самарадорлигини ошириш мақсадида,
бундан ташқари, банклар хизмат кўрсатиш марказларини кўчмас мулк ва меҳнат
харажатлари паст бўлган ҳудудларда жойлаштириши самарадорликни янада
оширади.
Филиаллар фаолиятида харажатларни минималлаштиришнинг муҳим
йўналиши
банк
хизматларини
кўрсатишда
бизнес
жараёнларини
ўзгартириш/оптималлаштириш ҳисобланади. Мазкур йўналишнинг биринчи
босқичида банк учун муҳим бўлган бир қанча асосий жараёнлар аниқланиб,
уларнинг
оптималлиги
таҳлил
қилинади.
Бизнес
жараёнларини
оптималлаштириш орқали хизматлар қисқа вақтда амалга оширилиб, филиалда
кўпроқ сотувни амалга оширишга эришилади. Шунингдек, Бош банк бизнес
жараённи оптималлаштириш натижасида операцион хавфнинг мақбул
даражасини таъминлаши муҳим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги
4498-
сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари
доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини
такомиллаштиришнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
299
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON
WWW.INFOCOM.UZ
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ
-
5992-
сон «2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг
банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармони.
https://lex.uz/docs/4811025.
3.
Каратаева Г.Е., Шихвеледова Д.К. Эффективность деятельности
коммерческих банков: понятие и методы оценки // Вестник Сургутского
государственного университета. 2020. № 3. С. 6
–16.
4.
Макин М.В., Конорев А.М., Быстрицкая А.Ю., Пахомова Е.В.
Исследование эффективности деятельности коммерческого банка // Вестник
Евразийской науки. 2019. № 1. Т. 11. № 1.
Vol
. 11. [Электронный ресурс].
URL:
https://esj.today/PDF/08ECVN119.pdf .
5.
Выскачкина О.А., Дубова С.Е. Методика оценки эффективности
деятельности регионального банка // Известия высших учебных заведений.
Серия: экономика, финансы и управление производством. 2011. № 2. С.21
–27.
6.
Асланов Д.И., Смолина Е.П., Антонов Е.Т., Голубова М.И.
Совершенствование методики оценки эффективности отделения коммерческого
банка // Фундаментальные исследования.
– 2023. –
№ 1.
–
С. 7
-14; URL:
https://fundamental-research.ru/ru/article/view?id=43413.
7.
Burgstaller, J. (2013). Bank office outreach, structure and performance in
regional banking markets. Regional Studies, 47(7), 1131-1155.
8.
Liu, M. F., & Wang, Q. (2019). The Impact of Financial Technology on
Commercial Bankʼs Performance: A Theoretical and Empirical Study. Financial
Forum, 26, 60-70.
9.
Пятков А. Повышение эффективности деятельности банка: основные
принципы и направления /
https://bosfera.ru/bo/povyshenie-effektivnosti-
deyatelnosti-banka-osnovnye-principy-i-napravleniya.
10.
Sudarshan Maity, Tarak Nath Sahu (2022) Bank branch outreach and access
to banking services toward financial inclusion: an experimental evidence /
https://www.emerald.com/insight/content/doi/10.1108/RAMJ-01-2022-0004/full/html
11.
Rajabov, B. (2024). Bank filiallari samaradorligini baholashning nazariy va
uslubiy asoslari. YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT, 2(9).
12.
Qudbiyev, N. (2024). PRINCIPLES OF DEVELOPMENT OF THE
FINANCIAL MANAGEMENT SYSTEM IN UZBEKISTAN. Центральноазиатский
журнал образования и инноваций, 3(1 Part 3), 131
-138.
13.
Atabaeva, Z. A., & Khojaev, A. S. (2020). Investment activity and analysis
of investment projects. ISJ Theoretical & Applied Science, 5(85), 714-720.
14.
Ganiyevich, Y. V. (2024). MAMLAKAT IQTISODIYOTIDA
MOLIYAVIY NAZORATNING ROLI VA UNI TASHKIL ETISH ZARURATI.
Scientific Journal of Actuarial Finance and Accounting, 4(02), 83-88.
