УСТУВОР ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРНИНГ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТАРКИБИЙ МЕЪЗОНЛАР ТАҲЛИЛИ

Аннотация

Дунёда 100 дан ортиқ халқаро рейтинг ва индекслар мавжуд
бўлиб, уларнинг 24 таси мамлакатимиз учун устувор халқаро рейтинглар
сифатида қайд этилган. Мазкур халқаро рейтинг агентликлари ўз
хисоботларининг фаолият соҳасига доир меъзонлар, индикаторлар ва субиндикаторлар асосида ҳамда изтисослашган методика асосида амалга
оширадилар. Мазкур мақолада халқаро рейтинг ва индексларнинг йиллик
ҳисоботлари мамлакатимизда рақамлаштиришнинг истиқболли ва долзарб
йўналишларини танлаш механизми сифатида таҳлил этиб берилган.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
375-382
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Досчанова, Д. (2025). УСТУВОР ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРНИНГ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТАРКИБИЙ МЕЪЗОНЛАР ТАҲЛИЛИ. Цифровая экономика, 9(9), 375–382. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digital-economy/article/view/128420
Дилдора Досчанова, Высшей школы бизнеса и предпринимательства
Независимый исследователь, PhD
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дунёда 100 дан ортиқ халқаро рейтинг ва индекслар мавжуд
бўлиб, уларнинг 24 таси мамлакатимиз учун устувор халқаро рейтинглар
сифатида қайд этилган. Мазкур халқаро рейтинг агентликлари ўз
хисоботларининг фаолият соҳасига доир меъзонлар, индикаторлар ва субиндикаторлар асосида ҳамда изтисослашган методика асосида амалга
оширадилар. Мазкур мақолада халқаро рейтинг ва индексларнинг йиллик
ҳисоботлари мамлакатимизда рақамлаштиришнинг истиқболли ва долзарб
йўналишларини танлаш механизми сифатида таҳлил этиб берилган.


background image

375

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

УСТУВОР ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРНИНГ РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТАРКИБИЙ

МЕЪЗОНЛАР ТАҲЛИЛИ

Дилдора Досчанова

“Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби” мустақил тадқиқотчиси, PhD

Аннотация:

Дунёда 100 дан ортиқ халқаро рейтинг ва индекслар мавжуд

бўлиб, уларнинг 24 таси мамлакатимиз учун устувор халқаро рейтинглар
сифатида қайд этилган. Мазкур халқаро рейтинг агентликлари ўз
хисоботларининг фаолият соҳасига доир меъзонлар, индикаторлар ва суб-
индикаторлар асосида ҳамда изтисослашган методика асосида амалга
оширадилар. Мазкур мақолада халқаро рейтинг ва индексларнинг йиллик
ҳисоботлари мамлакатимизда рақамлаштиришнинг истиқболли ва долзарб
йўналишларини танлаш механизми сифатида таҳлил этиб берилган.

Калит сўзлар:

Рақамли иқтисодиёт, халқаро рейтинглар, индекслар,

мезонлар, индикаторлар, суб-индикаторлар, методология, таҳлил, тараққиёт
стратегияси, рақамлаштириш, иқтисодий ислоҳотлар.

АНАЛИЗ СТРУКТУРНЫХ КРИТЕРИЕВ ПРИОРИТЕТНЫХ

МЕЖДУНАРОДНЫХ РЕЙТИНГОВ И ИНДЕКСОВ, КАСАЮЩИХСЯ

РАЗВИТИЯ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ

Дилдора Досчанова

Независимый исследователь Высшей школы бизнеса и предпринимательства,

PhD

Аннотация:

В мире существует более 100 международных рейтингов и

индексов, 24 из которых числятся приоритетными для нашей страны. Эти
международные рейтинговые агентства составляют свои отчеты на основе
специализированной методологии, а также критериев, показателей и
субиндикаторов, связанных со сферой их деятельности. В данной статье
осуществлена анализ содержания отчетов международных рейтингов и индексов
как механизм отбора перспективных и актуальных направлений цифровизации в
нашей страны.

Ключевые слова:

Цифровая экономика, международные рейтинги,

индексы, критерии, индикаторы, суб-индикаторы, методология, анализ,
стратегия развития, цифровизация, экономические реформы.


background image

376

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ANALYSIS OF STRUCTURAL CRITERIA OF PRIORITY

INTERNATIONAL RATINGS AND INDICES RELATED TO THE

DEVELOPMENT OF THE DIGITAL ECONOMY

Dildora Doschanova

Independent Researcher (PhD) of the Graduate School of Business and

Entrepreneurship

Abstract:

There are more than 100 international ratings and indices in the world,

24 of which are considered priority for our country. These international rating agencies
compile their reports based on a specialized methodology, as well as criteria, indicators

and sub-indica

tors related to their area of

activity. This article analyzes the content of

international ratings and indices reports as a mechanism for selecting promising and
relevant areas of digitalization in our country.

Keywords:

Digital economy, international ratings, indices, criteria, indicators,

sub-indicators, methodology, analysis, development strategy, digitalization, economic
reforms.

КИРИШ

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш давлат сиёсати

даражасига кўтарилган. Зеро, “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”

1

да белгилаб олинган 100 та мақсаднинг

25 чисида айнан “Рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириб,
унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш”
мақсади бежиз қайд этилмаган. Мазкур мақсадга эришиш учун қуйидаги учта
йўналиш қатъий белгилаб олинган:

- Рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали барча аҳоли

масканларини ва ижтимоий объектларни ҳамда магистрал автомобиль
йўлларини

кенг полосали уланиш тармоқлари билан қамраб олиш

;

- Иқтисодиётнинг реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида ишлаб

чиқариш

ва

операцион

жараёнларни

рақамлаштириш

даражасини

2026 йил якунига қадар 70 фоизгача ошириш

;

- Дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баравар, уларнинг

экспортини эса 10 баравар ошириб, 500 миллион АҚШ долларига етказиш.

Юқорида қайд этилган давлат сиёсатига мутаноссиб бўлган мақсадга

ва ундан келиб чиқувчи мазкур вазифаларни муваффақиятли амалга оширишга

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига 1-ИЛОВА


background image

377

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

эришишнинг самарали йўллари табиийки мамлакатимиз ижро ҳокимияти
органлари учун катта аҳамиятга эга.

“Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда халқаро рейтинг

агентликлари ресурсларини жалб этишнинг истиқболли модели” мавзусида олиб
бораётган илмий тадқиқотларимиз рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда
халқаро рейтинг ва индекслар ресурсларидан самарали фойдаланиш
имкониятлари жуда хам кенг эканлигини кўрсатмоқда.

Мамлакатимиз учун устувор деб белгилаб олинган

2

24 та халқаро рейтинг

ва индекслардан 10 таси сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид бўлса 14 таси ижтимоий –
иқтисодий соҳага тегишли. Ижтимоий-иқтисодий соҳага оид 14 та халқаро
рейтинг ва индексларнинг баҳолаш ишлари макур рейтинг агентликларининг

ўзларигагина ҳос бўлган баҳолаш методикалари асосида амалга

оширилади. Халқаро рейтинг агентликлари мутахассис ва экспертлари
ўзларининг мазкур баҳолаш методикаларида акс этган бахолаш меъзонлари,
таркибий индикатори ва суб-индикаторлари асосида амалга оширадиган тизимли
илмий –амалий тадқиқотларида дунё мамлакатларини бугунги кундаги
ривожланиш даражаси ва динамикаси, шунингдек мамлакатлар соҳа ва
тармоқларининг реал холатини аниқлаш, баҳолаш, таққослаш ва тавсиялар
ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар.

Халқаро рейтинг агентликлари илмий-амалий тадқиқотларининг

натижалари хар йили оммавий ахборот воситаларида йиллик хисобот ёки
докладлар шаклида очиқдан очиқ чоп этиб борилади. Халқаро рейтинг
агентликларининг йиллик хисоботларидаги таҳлилий материаллардан оқилона
фойдаланиш “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси” доирасида хар йили ишлаб чиқиладиган давлат
дастурлари сифатини оширишга бевосита ижобий таъсир кўрсатади.

Мазкур мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз учун устувор

деб белгилаб олинган халқаро рейтинг ва индексларнинг мамлакатимизда
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга таалуқли бўлган меъзон, индикатор ва
суб-индикаторлари таркибини таҳлил қилиб чиқамиз.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масаласи кўплаб хорижий

ва маҳаллий олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Жумладан, Жаҳон банки ва
OECD томонидан олиб борилган тадқиқотлар мамлакатларнинг рақамли
инфратузилмасини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни баҳолаш учун

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро

рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли
ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сон Фармони


background image

378

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

асосий мезонларни белгилайди. Ушбу халқаро ташкилотлар рақамли
трансформация жараёнларини бошқаришда муҳим кўрсаткичлар ва тавсиялар
беради.

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича маҳаллий

олимлар ҳам кенг тадқиқотлар олиб борган. Хусусан, юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) Умидуллаев Қаҳрамон Усмоновичнинг илмий ишлари
рақамли иқтисодиётнинг ҳуқуқий барқарорлигини таъминлаш, норматив-
ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва халқаро рейтингларда юқори ўринларга
эришиш учун тавсияларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, юридик фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) Макҳмадаминов Музаффар Жаббаровичнинг
тадқиқотлари Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ва халқаро
рейтингларда мамлакат ўрнини яхшилаш муаммоларини ўрганади.

Ушбу манбалар мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришда

халқаро рейтинг ва индексларга асосланган ёндашувни шакллантиришга
кўмаклашади ва мақола муаллифи томонидан рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда фойдали бўлади.

МЕТОДОЛОГИЯ

Тадқиқотда Ўзбекистон учун устувор ҳисобланган 24 та халқаро рейтинг

ва индексларнинг методологияси ўрганилди. Уларнинг рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришга оид мезонлари, индикаторлари ва суб-индикаторлари таҳлил
қилинди. Таҳлилий, қиёсий ва статистик методлар қўлланилди.

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

Глобал рақобатбардошлик индекси

(GСI, Global Competitiveness Index)

Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum (WEF), Centre for Global
Competitiveness and Performance of the World Economic Forum) томонидан 2004
йилдан буён фаолият олиб боради. Индекс ҳар йили ўзининг очиқ баҳолаш
методикаси асосида ишлаб чиқилган рейтинги доирасида ўртача 141 та давлатни
қамраб олган докладини эълон қилиб боради

3

. Мазкур индекс 113 та

индикаторни жамлаган 12 та меъзон бўйича баҳолаш фаолиятини олиб оради
(1-жадвал).

1-жадвал

Глобал рақобатбардошлик индекси (GСI, Global Competitiveness Index)

меъзонларининг соҳалар бўйича тақсимоти

Ижтимоий соҳа

Иқтисодий соҳа

Сиёсий соҳа

1)

Соғлик ва бошланғич

таълим

5)

Инфраструктура

6)

Макроиқтисодий

10)

Институтлар сифати

11)

Компанияларнинг

3

Publications | World Economic Forum (weforum.org)


background image

379

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

2)

Олий ва таълим ва

касбий тайёргарлик
3)

Технологик

ривожланиш даражаси
4)

Инновацион салоҳият

барқарорлик
7)

Товар ва хизматлар

бозорининг самарадорлиги
8)

Меҳнат бозорининг

самарадорлиги
9)

Молия бозорининг

ривожланганлиги
10) Ички бозор ҳажми

рақобатбардошлиги

Суверен кредит рейтинглари

(SCR, Sovereign credit ratings) таркиби 3 та

кредит рейтингларини ўз ичига олади “Standard & Poor”, “Moody’s” ва “Fitch
Ratings”. Мазкур кредит рейтинглари 1990 йилдан буён бир йилда икки маротаба
ўз докладларини эълон қилиб боради. Мазкур рейтинг 150 та мамлакатни қамраб
олган мазкур рейтинг “Сиёсий рисклар даражаси”, “Иқтисодиётнинг тузилиши”,
“Пенсия мажбурияти” ва “Монетар сиёсат” сингари тўртта меъзонлар гурухига
таснифланган 19 та индикаторлар бўйича ьаҳолаш ва рейтинг тузиб чиқиш билан
шуғулланади.

2-жадвал

Суверен кредит рейтинглари (SCR, Sovereign credit ratings)

меъзонларининг соҳалар бўйича тақсимоти

Ижтимоий соҳа

Иқтисодий соҳа

Сиёсий соҳа

1)

Пенсия мажбурияти

2)

Иқтисодиётнинг

тузилиши
3)

Монетар сиёсат

4)

Сиёсий рисклар

даражаси

Мамлакатларга хос хатарлар таснифлаш тизими (CRC (ОЭCД), Country

Risk Classification) ОЭCД - Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти
(ИҲТТ) томонидан 1997 йилдан буён ҳар йили ўзининг тадқиқотлари
натижаларини эълон қилиб боради

4

. Мазкур тадқиқотлар ёпиқ методика асосида

мамлакатларни 8 та даража бўйича таснифлаш фаолиятини олиб боради. Яъни,
баҳолаш усули ва меъзонлари баҳолаш очиқлигини таъминлаш мақсадида тўлиқ
очиқланмайди. Гарчанд мазкур рейтинг агентлигининг баҳолаш методикаси
ёпиқ бўлсада, рейтинг агентлиги докладларида доимий эътибор қаратиладиган
соҳаларни кузатиш мумкин. Булар, мамлакатларнинг “Тўлов тажрибаси ва
салоҳияти”, “Молиявий ҳолат” ва “Иқтисодий вазият" сингари масалалар
доимий равишда ёритиб борилади.

Бюджет очиқлиги индекси (OBI, Open Budget Index) Халқаро бюджет

ҳамкорлиги (International budget partnership) ташкилоти томонидан ҳар икки

4

https://www.oecd.org/trade/topics/export-credits/arrangement-and-sector-understandings/financing-terms-and-

conditions/country-risk-classification/


background image

380

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

йилда бир маротаба очиқ методика асосида мамлакатларни баҳолаш ва рейтинг
рўйҳатини генерация қилиш фаолияти билан шуғулланиб келади.

Жаҳон банки (The World Bank&IFC) томонидан 2002 йилдан буён ишлаб

чиқилган, хозирда эса вақтинчалик ўз фаолиятини тўҳтатиб турган Бизнес
юритиш индекси (DBI, Doing Business Index) хар йили 190 та мамлакатни очиқ
баҳолаш методикасидаги ўнта меъзон бўйича баҳолаш ва рейтингларини
аниқлаш фаолияти билан шуғулланиб келган: 1. Корхоналарни рўйхатга олиш,
Қурилишга рухсат олиш жараёни, Электр таъминотига уланиш учун рухсатнома
олиш, Мулкни рўйхатдан ўтказиш, Кредит олиш жараёни, Инвесторларни
химоялаш, Солиққа тортиш, Халқаро савдо, Контрактларнинг бажарилишини
таъминлаш, шунингдек, Кохоналарни тугатиш жараёни.

Иқтисодий эркинлик индекси (EFI, Economic Freedom Index) Мерос

жамғармаси (The Нeritage foundation) ҳамда “The Wall Street Journal” билан
биргаликда 1995 йилдан буён фаолият олиб боради ҳамда ҳар йили 180 та
мамлакатни очиқ методика асосида баҳолаш ва рейтинг рўйхатини тузиш
ишлари билан шуғулланиб келади

5

. Мазкур рейтинг мамлакатлар иқтисодиётини

5 та тоифага таснифлаб оммавий ахборот вомиталарида эълон қилади. 80-100 –
“Эркин иқтисодиёт”, 70-80 – “Нисбатан эркин иқтисодиёт”, 60-70 – “Суст
иқтисодий эркинлик”, 50-60 – “Нисбатан иқтисодий эркин эмас”, 50 гача –
“Иқтисодий эркин эмас”.

Мамлакатларни мазкур 5 та тофаларга ажратиб чиқиш учун қуйидаги

меъзонлар қўлланилади: Мулк ҳуқуқи, Коррупциядан холилик, Фискал
эркинлик, Ҳукуматнинг аралашуви, Тадбиркорлик эркинлиги, Меҳнат қилиш
эркинлиги, Монитар эркинлик, Савдо эркинлиги, Инвестиция қилиш эркинлиги,
Молиявий эркинлик, Ташқи савдо.

Инсон камолоти индекси (HDI, Human Development Index) Бирлашган

миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури (United Nations Development Programme
UNDP) томонидан хар йили 189 та мамалакат бўйича баҳолаш ва рейтинг
рўйхатини ўзининг очиқ методикаси асосида ишлаб чиқиш фаолиятини амалга
ошириб келади. Мазкур рейтинг мамлакатлардаги аҳоли Ҳаётининг
давомийлиги, Мамлакат аҳолисини саводхонлик даражаси, Таълим олишнинг
давомийлиги, Таълим олиш имкониятининг давомийлиги ҳамда Ҳаёт даражаси,
шунингдек аҳолининг харид қобилияти паритети бўйича ЯММ нинг жон бошига
улуши ва бошқа интеграллашган кўрсатгичлар: ҳаёт сифати, гендер тенглик,
камбағаллик, соғлик даражаси сингари меъзонлар асосида баҳолаш ва рейтинг
рўйхатини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

5

http://www.heritage.org/index/


background image

381

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Мамлакатимиз учун энг устувор рейтинглардан яна бири бўлган,

Бирлашган миллатлар ташкилоти (United Nations) томонидан 2000 йилдан буён
хар йили бир маротаба эълон қилиб бориладиган Барқарор ривожланиш
мақсадлари (SDG, Sustainable Development Goals) индекси ҳисобланади.

Мазкур индекс 166 та мамлакатни 15 та глобал мақсадлар шаклидаги

меъзонлар асосида баҳолаш ва рейтинг рўйхатин шакллантириш фаолияти билан
шуғулланиб келади

6

.

Камбағалликни қисқартириш, очликни қисқартириш, озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш, овқатланиш сифатини яхшилаш, қишлоқ
ҳўжалигини барқорор ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, тўла
ва сифатли таълимни бутун ҳаёт давомида ўқиш имкониятини яратиб бериш,
гендер тенгликни таъминлаш, сув ресурсларидан рационал фойдаланиш ва
сънитарияни таъминлаш, энергиянинг арзон, ишончли, барқарор ва замонавий
манбааларидан фойдаланишга имконият яратилганлиги, иқтисодиётнинг тўла ва
барқорор ўсиши, муносиб иш ўринларини яратиш, мустаҳкам инфратузилма,
тўла индустриаллаштириш, ва инновацияларни жорий этиш, мамлакат ичида ва
мамлакатлар аро тенгсизликни қисқартириш, шаҳар ва аҳоли пунктлари
очиқлиги, хавфсизлиги, ҳаёт таъминотининг барқарорлиги, ишлаб чиқариш ва
истеъмолнинг рационал моделларини жорий этиш, иқлим ўзгаришларига қарши
курашиш чора-тадбирларини кўриш, океан, денгиз ва денгиз махсулотларини
сақлаш ва улардан рационал фойдаланиш, ҳамда ўрмонларни рационал
бошқариш, чўллашишни олдини олиш, ерларни деградациясини олдини олиш,
биологик хилма хилликни қисқаришини олдини олиш, тинчлик, адолат ва
самарали институтлар, тинчликпарвар жамиятлар ҳамда очиқ ва адолаттли,
самарали, хисобдор ва кўпчилик иштироки асосидаги муассасаларни ташкил
этиш, глобал ҳамкорликни кенгайтириш сингари меъзонларни қамраб олади.

Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтинги (E-GDI, E-Government

Development Index) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва
ижтимоий масалалар бошқармаси (The United Nations (UN), Department of
Economic and Social Affairs) томонидан 2003 йилидан буён, ҳар 2 йилда
1 маротаба, 193 та мамлакатни очиқ методика асосида баҳолаш ва тааснифлаш
фаолиятини олиб боради

7

. Мазкур рейтинг қуйидаги учта меъзон: Интернет

хизматлари қамрови ва сифатининг дараджаси, АКТ инфратузилмасининг
ривожланганлиги ҳамда Инсон капитали сингари индикаторлар асосида ўзининг
докладини тайёрлайди.

6

https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/sustainable-development-goals

7

http://www.unpan.org


background image

382

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ХУЛОСА

Юқорида тавсифлаб чиқилган халқаро рейтинг ва индексларни баҳолаш

методикаларидаги меъзонлар, индикатор ва суб индикаторлар асосида дунё
мамлакатларининг тараққиётнинг турли йўналиш ва жабҳалари бўйича
ривожланганлик даражасини аниқлаш, баҳолаш ва таснифлаш борасида амалга
ошираётган кенг кўламли илмий-амалий тадқиқотларини мамлакатларнинг ўз
тараққиёт йўналишларини тўғри ва оптимал даражада белгилаб олиш учун катта
илмий манбаа вазифасини бажара олади деган хулосани ишонч билан қайд
этишимиз мумкин.

Шунингдек, мамлакатимиз учун устувор ҳисобланган халқаро рейтинг ва

индексларнинг методикаларидаги баҳолаш меъзонлари, индикатор ва суб-
индикаторларидан хам кўришимиз мумкинки, мазкур суб-индикаторларни
яхшилаш бўйича мақсадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни давлат
дастурларига киритиш орқали рўёбга ошириш юртимизда амалга оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарадорлигига бевосита ижобий таъсир
кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

ПФ-60-сон Фармонига 1-ИЛОВА;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини
яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли
ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сон
Фармони;

3.

Publications | World Economic Forum (weforum.org);

4.

https://www.oecd.org/trade/topics/export-credits/arrangement-and-sector-

understandings/financing-terms-and-conditions/country-risk-classification/;

5.

http://www.heritage.org/index/;

6.

https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/sustainable-development-

goals

7.

http://www.unpan.org

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

ПФ-60-сон Фармонига 1-ИЛОВА;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини

яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли

ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сон

Фармони;

Publications | World Economic Forum (weforum.org);

https://www.oecd.org/trade/topics/export-credits/arrangement-and-sectorunderstandings/financing-terms-and-conditions/country-risk-classification/;

http://www.heritage.org/index/;

https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/sustainable-developmentgoals

http://www.unpan.org.