Тадкикот объектлари: ишлатиш шароитларида МУТ элементларини диагностика килиш, МУТни ўрнатилган назорат килиш услублари ва сигнатурали тахлил асосидаги ракамли қурилмаларни диагностика қилиш.
Ишнинг мақсади: МУТ элементларини назорат ва диагностика килишнинг самарали услубларини ишлаб чикиш ва та дкик килиш.
Тадкикот мстодлари: аналитик ва дастурли тадкикот усуллари, олинган натижаларни тахлил килишнинг ишлаб чикилган моделлари ва услублари. Эхтимоллар назарияси, графлар назарияси, ишончлилик назарияси, мантикий алгебра назарияси, компьютерда моделлаштириш услублари.
Олинган натижалар ва уларнннг янгилиги: дискрет канал хатоликлари манбаининг каскадли модели, диагностика стратегияси ва МУТ элементларини иш кобилиятларини кайта тиклаш. Уз-узини назорат қиладиган ва назоратсиз МУТ элементларини ички назорат воситаларининг математик модели, уларнинг самарадор хажмлари кийматларини бахолаш. Назорат килиш аниқлилигини бахолаш ва эталон сигнатураларни хисоблаш услублари. Қидириш вақтини камайтирадиган сигнатурали тахлилни қўллаганда, носозликни излаш алгоритмлари. Компакт тестлаш ва эталон сигнатураларни шакллантириш услублари аниклилигини бахолаш учун имитацион модел.
Амалий ахамияти: ишлаб чиқилган услублар, алгоритмлар ва дастурлар МУТ элементларини ишлатиш боскичида назорат-диагностика таъминотини ишлаб чикиш учун амалий фойдаланишга тавсия килинди.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: диссертация ишининг натижалари “Узбектелеком” АК да жорий этилмокда. Ишнинг назарий ва амалий натижалари ТАТУ “Телекоммуникация” йўналишида ва 5А5222205-“Алока тармоклари ва бошкарув тизимлари” мутахассислиги бўйича ўқув жараёнида кўлланилмокда.
Қўлланиш (фойдаланиш) coxaeи: таклиф этилган услублар, алгоритмлар ва дастурлар МУТни ишлатилишида рақамли телекоммуникация қурилмалари ва тизимларнинг назорат - диагностика таъминотини ишлаб чикишда кенг қўлланилиши мумкин.
Тадқиқот объектлари: рўйхатга олинувчи почта жўнатмаларини автоматлашгаи бошқарув, хисобга олиш ва назорат қилиш тизими, шунингдек, уларни идентификациялаш технологиялари.
Иш мақсади: радиочастотали идентификация асосида рўйхатга олинувчи почта жўнатмалариии бошкаришни, хисобга олишии ва назорат қилишни таъмиилаш учун зарур бўлгаи автоматлаштирилган тизимларни ва амалий дастурларии яратиш.
Тадқиқот услублари: Тадқиқот услублари сифатида мураккаб вазифаларни структуравий такдим қилиш усуллари, тизимли лойихалашга функциоиал-структуравий ёндашиш, автоматлашган тизимларни яратиш услублари, штрих кодлаш ва радиочастотали идентификация технологиялари, дастурлашнинг услублари ва технологияларидан фойдаланилди.
Олинган натнжалар ва уларнинг илмий яигилиги РЎПЖ АБТ фуикционал-струтуравий чизмасининг структуравий-топологик чизмасини ва математик моделини яратишдан, идентификация технологиясининг белгиловчи параметрларини танлашдан ва РЎПЖ АБТ учун маъқул технологияларни танлаш услубидан, RFID ни РЎПЖ АБТ га киритишнииг техник заруратининг мавжудлигининг исботлнганлиги, RFID дан фойдаланилгаида РЎПЖ АБТ тизимининг амалий дастурий таъминоти алгоритмиии ва пакетини ишлаб чикишдан иборат.
Иш натижаларининг амалий ахамияти танланган ва классификациялангаи идентификация технологияларинииг белгиловчи параметрларидан; белгиловчи параметрлар асосида идентификация технологиясини танлаш услубидан; почта алоқасида мавжуд технологик жараёнларнинг хусусиятларини инобатга олувчи радиочастотали идентификация техиологияларини РЎПЖ АБТ га киритиш концепциясидан; РЎПЖ АБТ учун ишлаб чиқилган амалий дастурий таъминот пакетидан; почта алоқасида технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини бахоланганлигидан иборат.
Амалда жорий қилиниш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқиқот иатижаларидан ЎзААА нииг 2009 йил 10 мартдаги №75 сонли буйругига асосан олиб “Почта алоқасининг замонавий машиналари ва курилмалари асосидаги ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш усулларининг тахлили” илмий тадқиқот ишлари бажарилаётганда фойдаланилди.
Ишнинг натижалари ОАО “Узбекистан почтаси” да ва Тошкент ахборот технологиялари университета ўқув жараёнига тадбиқ қилинган.
Қўлланши сохалари: идентификация технологиясининг танлови ва “Postal Service” дастурий таъминот РЎПЖ АБТ да ва турли ишлаб чикаришлардаги шунта ўхшаш автоматлаштириш тизимларида қўлланилиши мумкин.