Авторы

  • Рустамжон Хайитов
    ИИВ Академияси Магистратура “Тaшкилий-тaктик бoшқaруви” мутaхaссислиги тингловчиси,

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.113203

Аннотация

Ахоли сонини ошиб бориши, шаддат билан ривожланиш, ёт ва турли хил мавкурафий ғоя ва таъсирларни кўпайиш, фуқароларнинг ижтимиой тармоқлардан кенг фойдаланиши, “Ғарб оммавий маданияти”ни кириб келиши, менталитетимиз, ўзлигимизга хос бўлмаган салибй урф-одатларни кескин кўпайиши ва ривожланиши ошиб бормоқда. Бу эса урф-одатларимиз, оилавий муносабатлар, қадрятларимизга салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда муаммо ва қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

145

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШДА

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”НИНГ ЎРНИ ВА РОЛИНИ ОШИРИШ ВА

МАВЖУД МУАММОЛАРИ

Хайитов Рустамжон Тўраевич

ИИВ Академияси Магистратура

“Тaшкилий-тaктик бoшқaруви” мутaхaссислиги тингловчиси,

https://doi.org/10.5281/zenodo.15737584

Ахоли сонини ошиб бориши, шаддат билан ривожланиш, ёт ва турли

хил мавкурафий ғоя ва таъсирларни кўпайиш, фуқароларнинг ижтимиой
тармоқлардан кенг фойдаланиши, “Ғарб оммавий маданияти”ни кириб
келиши, менталитетимиз, ўзлигимизга хос бўлмаган салибй урф-
одатларни кескин кўпайиши ва ривожланиши ошиб бормоқда. Бу эса урф-
одатларимиз, оилавий муносабатлар, қадрятларимизга салбий таъсирини
кўрсатиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда муаммо ва
қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Мазкур салбий холатлар фуқароларни ҳуқуқий онгини ошириш, аҳоли

орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тарғибот ва
ташвиқот ишларини кенг кўламли олиб боришни такомиллаштириш ва
бунинг учун жамоатчилик, фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органларини
имкониятларидан фойдаланишга туртки бўлиши керак.

Маҳалла худудидаги ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва

унга қарши курашиш усулларини, шу жумладан жамоатчилик
имкониятларидан кенг фойдаланишни тақозо этмоқда. Олиб борилаётган
таҳлиллар шуни кўрсатадики, маҳалла жиноятчилигини олдини олиш,
олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни бартараф этишнинг янги
усулларини, айниқса, фуқароларни ўз-ўзини бошқариш ўрганлари, жамоат
бирлашмалари фаоллар, нороний, оқсоқоллар орқали амалга ошириш
заруратини юзага келтиради.

Ҳуқуқбузарлик

содир

этган

фуқароларни

жазолаш,

жазо

муқаррарлигини таъминлаш, жиноят учун бериладиган чораларни
оғирлаштириш, озодликдан маҳрум қилиш билан ҳуқуқбузарликларни
олдини олишга эришиб бўлмайди

Сўнги вақтлардан оила-турмуш тарзидаги жиноятлар сони сезиларли

даражада ошиб бормоқда. Оилада бўладиган тайзиқ ва зўравонликларни
биргина химоя ордери бериш билан чекланиб бўлмайди. Берилган ҳимоя
ордери талабларни бўлган шахсларга нисбатан дастлаб маъмурий сўнгра
жиноят жавобгарлик белгиланиши мумкин, лекин бу билан оиладаги


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

146

муносабатларни яхшилаш, бархам бериш, оилани сақлаб қолиш,
фарзандларни етим қолишини олдини олиб бўлмайди. Шунингдек, айрим
фуқаролик ишлари бўйича судларни ажрими билан давогар томонни бир
хонадонга киритиб қўйиш билан уларни оилавий барқарорлигини
таъминлаб бўлмайди. Тахлилларга кўра, энг ачинарлиси бўлган, ота-она ва
фарзандлар, ака ва укалар, қайинона ва келинлар ўртасидаги содир
этилаётган жиноятлар содир этилиши кўпайиши, айнан шу тоифадаги
шахслар томонидан оила-турмуш доирасидаги оғир ва ўта оғир жиноятлар
содир этилиши кузатилмоқда.

Мазкур мисолларда кўрсатилган миллий менталитетимизга хос

бўлмаган салбий холатлари олдини олиш, келгусида йўл қўймаслик чора-
тадбирлари амалга ошириш лозим.

2014 йил 14 май кунидаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисидаги Қонун”да жиноятларни барвақт олдини олинда 14 та
субъектлар кўрсатилиб, мазкур Қонун билан уларга бу борада вазифалар
белгилаб берилган. Бундан ташқари 2021 йил 29 ноябрь кунидаги ПФ-27-
сонли Фармон билан 10 та субъектларга хам жамоат хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича мазкур Фармон
билан вазифалар юклатилган бўлиб, мазкур механизмни Фармон
талабларидан келиб чиқиш юритиб бориш лозим.

Шунингдек, 30 ноябрь 2024 йил кунидаги Вазирлар Махкамасининг

801-сонли Қарорида маҳалла еттилиги томонидан маҳаллада содир
этилаётган жиноятларни асл сабабларини аниқлаш, ижтимой, иқтисодий
муаммоларини бартараф этиш хамда ҳуқуқбузарликлар содир этаётган
ёки содир этиши мумкин бўлган шахслар билан уларни муаммолари
бўйича индивудал ёндашиш механизими яратилган.

Мазкур Қарорни давомида маҳалла институтининг аҳоли билан

давлат органлари ўртасидаги ишончли алоқа воситаси сифатидаги ролини
мустаҳкамлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий
муаммоларни жойида ҳал қилишга хизмат қилади. Ушбу қарорда маҳалла
раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси,
хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат
«маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлиги ва «E-ijtimoiy profilaktika»
ахборот тизими орқали ижтимоий профилактика тадбирларини
рақамлаштиришга алоҳида эътибор берилган.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

147

Қарорнинг асосий мақсади — ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан

жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга комплекс ёрдам кўрсатиш
орқали маҳаллаларни обод ва хавфсиз муҳитга айлантиришдир.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини амалга оширишда муҳим

қадам саналган ушбу қарорнинг самарасини янада ошириш учун
амалиётга қуйидаги таклифларни киритиш мақсадга мувофиқ
хисоблаймиз:

- Рақамли тизимни янада такомиллаштириш учун «E-ijtimoiy

profilaktika» тизимининг интерфейсини соддалаштириш ва олис
ҳудудларда офлайн ишлаш имконини яратиш аҳоли ва давлат органлари
ўртасидаги ахборот алмашинувини осонлаштиради;

- Кадрлар малакасини ошириш учун «Маҳалла еттилиги» аъзоларига

мунтазам тренинглар ўтказиш, хорижий тажрибани жалб қилиш орқали
ижтимоий профилактика тадбирларининг сифатини юксалтиришга
ҳизмат қилади;

Назорат ва шаффофлик тадбирлар самарадорлигини баҳолаш учун

аниқ кўрсаткичлар ишлаб чиқиш ва мустақил таҳлил тизимини жорий
этиш ижро натижаларини юксалтиришга ҳизмат қилади.