Авторы

  • Суннатулла Авлияқулов
    ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантура докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.113204

Ключевые слова:

интизомий жазо гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш ҳуқуқ ва эркинликлар ҳибсга олиш ҳуқуқий чеклов ва қонуний жазо ҳарбий суд.

Аннотация

ушбу мақолада ички ишлар органлари тизимида қўлланиладиган интизомий жазо тури – гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш амалиёти ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, ҳар қандай ҳибсга олиш ёки эркинликни чекловчи чоралар фақат ҳуқуқий чеклов ва қонуний жазо меъёрларига мувофиқ бўлиши шарт. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ушбу мақолада гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш интизомий жазосининг ҳарбий суд орқали амалга оширилиши зарурлиги, бу чорани фақат суд орқали белгиланиши Конституция ва халқаро стандартларга мос экани илмий асосда ёритилган. Шунингдек, ушбу жазонинг амалда қўлланилишидаги ҳуқуқий муаммолар, унинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ зиддиятлари ҳамда ислоҳ қилиш бўйича таклифлар баён этилган.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

140

ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ВА ИНСОН ЭРКИНЛИКЛАРИ:

ГАУПТВАХТАДА ҲИБСДА УШЛАБ ТУРИШ ЖАЗОСИГА

ҲУҚУҚИЙ ЁНДАШУВ

Авлияқулов Суннатулла Холмурод ўғли

ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч

докторантура докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15737560

Аннотация:

ушбу мақолада ички ишлар органлари тизимида

қўлланиладиган интизомий жазо тури –

гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш

амалиёти ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инсоннинг

ҳуқуқ ва

эркинликлари

ни таъминлаш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор

йўналиши бўлиб, ҳар қандай

ҳибсга олиш

ёки эркинликни чекловчи чоралар

фақат

ҳуқуқий чеклов ва қонуний жазо

меъёрларига мувофиқ бўлиши шарт. Шу

нуқтаи назардан келиб чиқиб, ушбу мақолада

гауптвахтада ҳибсда ушлаб

туриш

интизомий жазосининг

ҳарбий суд

орқали амалга оширилиши

зарурлиги, бу чорани фақат суд орқали белгиланиши Конституция ва халқаро
стандартларга мос экани илмий асосда ёритилган. Шунингдек, ушбу жазонинг
амалда қўлланилишидаги ҳуқуқий муаммолар, унинг инсон ҳуқуқлари билан
боғлиқ зиддиятлари ҳамда ислоҳ қилиш бўйича таклифлар баён этилган.

Калит сўзлар:

интизомий жазо, гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш, ҳуқуқ

ва эркинликлар, ҳибсга олиш, ҳуқуқий чеклов ва қонуний жазо, ҳарбий суд.

Ички ишлар органлари тизимида хизмат интизомини таъминлаш

мақсадида қатор интизомий жазо турлари белгиланган бўлиб, уларнинг ичида

гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш

чораси энг қатъий жазолардан бири

сифатида намоён бўлади. Бу жазо, одатда, ички ишлар органлари хизматидан
бўшатиш учун асос бўладиган ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимларга
нисбатан қўлланилади. Амалиётда ушбу жазони қўллаш ички ишлар органи
раҳбарларининг мустақил қарорлари билан амалга оширилаётгани, унинг
ҳуқуқий асослари ва Конституцияга мувофиқлиги борасида жиддий саволлар
туғдирмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасига

мувофиқ, ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва ушбу ҳолатда ушлаб туриш фақат суд
қарори билан амалга оширилиши мумкин. Аммо, амалдаги “Ички ишлар
органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”да

гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш

жазоси ички ишлар органлари

раҳбарлари томонидан тайинланиши мумкинлиги назарда тутилган бўлиб, бу
ҳолат Асосий Қонун нормалари билан зидликда экани таҳлил этилиши лозим.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

141

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суднинг қонуний ҳукмисиз ҳеч

ким чеклаши мумкин эмаслиги инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигининг
асосий тамойилидир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, жумладан,
қонуний тартибни бузмаган ҳолларда ҳеч ким суднинг ҳукмисиз эркинликдан
маҳрум қилинмаслиги, фуқаролик ҳуқуқлари чекланмаслиги таъкидланади. Бу
ғоя инсоннинг эркинликка бўлган ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси ва одил
судлов ҳуқуқи асосида қурилган. Шунингдек асосий қомусимиз
Конституциямизнинг 27-моддаси 3-қисмига кўра “ҳибсга олишга, қамоққа
олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс
суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши
мумкин эмас” белгилаб қўйилганлиги ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини суднинг қарорисиз махрум қилиш мумкин эмаслигини
кўришимиз мумкин.

Қонунчилик нормалари жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларини кафолатлаш ва муҳофаза қилишга қаратилган бўлиб, бу ҳуқуқ
ва эркинликлар фақатгина қонуний асосларда, ҳуқуқий зарурат мавжуд бўлган
ҳолларда ҳамда суд назорати билан чекланиши мумкин. Бу тамойил инсон
ҳуқуқларини муҳофаза қилишда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг
асосий мезони ҳисобланади.

Ҳар қандай ҳуқуқий чеклов ёки жазо қонуний асосларга таянган ҳолда,

холис ва адолатли суд орқали қўлланилиши шарт. Бу эса инсон ҳуқуқларининг
ҳимоя қилинишида, ҳуқуқий аниқлик ва кафолатнинг таъминланишида муҳим
аҳамият касб этади. Қонун устуворлиги, ҳуқуқий тенглик ва процессуал адолат
тамойиллари асосида ҳар қандай жазо чораси қонуний равишда асосланиши ва
суд органлари орқали назорат қилиниши талаб этилади.

Тадқиқот давомидаги изланишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики,

ходимларга қўлланиладиган айрим интизомий жазоларни интизомий жазолар
рўйхатидан чиқариб ташлаш лозим деб ҳисоблаймиз ва уларга тўхталиб
ўтамиз.

Гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш

— интизомий жазонинг қатъий

чораси сифатида ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш учун асос
бўладиган ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ходимларга нисбатан
қўлланилади.

Гауптвахта (немисча

ҳайтwаче

сўзидан олинган бўлиб, - бош, асосий

қоровул) – қамоққа ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар сақланадиган жой

1

.

“Ҳибс”

сўзининг луғавий

маъноси қамаш, тутқунликда сақлаш, турма, қамоқ

1

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида https: //n.ziyouz.com/books/uzbektilining_

izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%20-%20I.pdf (мурожаат вақти: 22.08.2024).


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

142

деган маъноларни билдиради. Озодликдан маҳрум қилмоқ, қамоқ деб ҳам
ишлатилади

2

.

“Ҳибсхона”

сўзи эса қамаб қўйиладиган жой, қамоқхона, турма

деган маъноларни англатади.

Кимлар ҳибсга олиниши мумкин деган савол туғилади? 1. Шахс жиноят

содир этганликда гумон қилиниб, унга нисбатан

суд қарори асосида

ҳибсга

олиш эҳтиёт чораси қўлланади. Бу ҳолатда шахс тергов даврида ҳибсда (тергов
ҳибсхонаси) сақланади. Қўлланиш шартлари:жиноятчининг қочиб кетиш
хавфи бўлса, жиноятни такроран содир этиш эҳтимоли бўлса, гувоҳларга,
жабрланувчига ёки терговга таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд бўлганда
қўлланилиши мумкин.

2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик (масалан, майда безорилик, ичкиликбозлик,

полиция талабини бажармаслик ва ҳ.к.) учун суд қарорга келиб, шахсни

15

суткагача

(айрим ҳолларда 30 суткагача) маъмурий ҳибсга олиши мумкин.

3. Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ёки ҳарбий хизматчилар

хизмат интизомини жиддий бузганида, “гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш”
тарзидаги интизомий жазо қўлланилади. Бу жазо суд қарори билан эмас,
раҳбар

томонидан

белгиланади.

Аммо

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси 27-моддасига кўра, фақат

суд қарори

асосида эркинликни

чеклаш мумкин. Шунинг учун бу амалиёт ҳуқуқий муаммоларни келтириб
чиқаради.

Гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш тарзидаги интизомий жазо

қўлланилганда, ходим ушбу ножўя хатти-ҳаракати учун (агар бу жиноий
жавобгарликка олиб келмаса) ички ишлар органлари хизматидан
бўшатилмайди. Гауптвахтада ҳибсда сақлаш муддати сафдорлар, сержантлар
ва кичик офицерлар таркиби ходимлари учун — 10 суткагача, катта офицерлар
таркиби ходимлари учун — 5 суткагача бўлиши мумкин.

Гауптвахта интизомий жазоси қўлланилиши инсоннинг айрим

ҳуқуқларини вақтинча чеклашга олиб келади. Бу чекловлар одатда қонун
доирасида амалга оширилиб, муайян тартиб-интизомни таъминлашга
қаратилган. Қуйида ушбу жазонинг инсон ҳуқуқларига таъсир этиши ва қайси
ҳуқуқларни чеклашини қуйидагича кўриб чиқамиз:

Гауптвахта жазоси давомида шахснинг ҳаракат эркинлиги чекланади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 9-моддасида кафолатланган
эркинлик ҳуқуқидан вақтинча маҳрум бўлади

3

.

2

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида

https://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining

_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%20-%20I.pdf

(мурожаат вақти: 22.08.2024).

https://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%20-%20H.pdf

3

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда

қабул ва эълон қилинган

https://constitution.uz/uz/pages/humanrights


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

143

Гауптвахта шароитида шахснинг махсус ҳудудда сақланганлиги сабабли

шахсий ҳаёти назорат қилиниши мумкин. Бу ҳуқуқни чеклаш шахснинг шахсий
эркинлигига таъсир қилади ва у гауптвахтада сақланганда ташқи дунё билан
мулоқот қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ёки чекланган тарзда фойдаланиши
мумкин. Шунингдек, оила аъзолари, дўстлари ёки бошқа шахслар билан
учрашувлар рухсат этилмаслиги мумкин. Гауптвахтага жойлаштирилган шахс
ўз хизмат фаолияти ёки касбий вазифаларини бажара олмаслигига салбий
таъсир қилиши мумкин. Бу унинг иш фаолияти ва даромадига вақтинча таъсир
қилиши мумкин.

Агар гауптвахта шароити инсон қадр-қимматига таъсир қилувчи муҳитда

ташкил этилган бўлса, бу инсон ҳуқуқларини бузиши мумкин. Гауптвахтадаги
шахс конституция билан белгилаб қўйилган сиёсий ҳуқуқларидан бири сайлаш
ҳуқуқидан фойдалана олмаслиги мумкин. Чунки, Ўзбекистон Республикаси
Сайлов кодексининг 5-моддасининг 3-қисмида “Суд томонидан муомалага
лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар
содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш
жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат
қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин.
Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-
тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди” деб белгилаб қўйилган.

Шу билан биргаликда ушбу интизомий жазонинг сўнгги йилларда

қўлланилиш ҳолатлари аксарият қисми Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти,
ИИВ Қоровул қўшинларида хизмат қиладиган ҳарбий хизматчиларга нисбатан
қўлланилган.

Тадқиқот давомида ўтказилган сўров натижалари таҳлили шуни

кўрсатмоқдаки, республика миқёсида хизмат қилаётган ички ишлар органи
ходимларининг фикрларини билиш мақсадида, уларга

“Сизнингча, ички ишлар

органи ходимларига қўлланиладиган “гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш”
интизомий жазосини фақатгина ҳарбий судлар томонидан қўлланилиши

зарур

деган қарашга қандай фикрдасиз?”

деган савол билан мурожаат қилинганда,

респондентларинг

75 фоизи

“гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш” интизомий

жазосини рўйхатдан чиқариб ташлаш

кераклиги тўғрисидаги фикримизни

қўллаб қувватлашган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни ҳисобланадиган

янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 28-моддасида қуйидагича:

„Жиноят

содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган
тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

144

қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.
Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади“

деб,

белгилаб ўтилган

4

. Афсуски, Ички ишлар тизимида айрим ходимларга

нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги, лекин унга суднинг қонуний хукми
чиқмасдан ишдан бўшатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида

изчил

ислоҳотлар

амалга

оширилаётган

бир

пайтда,

ҳуқуқий

муносабатларнинг барча соҳаларида, хусусан, давлат хизматчиларига нисбатан
қўлланиладиган интизомий жазолар тизимида ҳам қонунийлик ва адолат
принципларига риоя қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси (1948 йил) ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пакт (1966 йил)да ҳар бир шахснинг эркинлик ва шахсий
дахлсизлик ҳуқуқи кафолатланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида “Ҳеч ким

суднинг қарорига асосланмасдан ҳибсга олиниши, қамоққа олиниши ёки
озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас”, деб аниқ белгиланган. Бироқ
амалиётда ички ишлар органлари тизимидаги “гауптвахтада ҳибсда ушлаб
туриш” тарзидаги интизомий жазо раҳбар шахснинг буйруғи асосида
қўлланилаётгани ушбу конституциявий нормага зид ҳолатни юзага
келтирмоқда.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш ҳамда ҳуқуқий кафолатларни

мустаҳкамлаш мақсадида, ички ишлар органлари ходимларига нисбатан
“гауптвахта” интизомий жазосини қўллаш ваколати фақатгина ҳарбий судлар
ихтиёрига ўтказилиши лозим. Бу, бир томондан, шахснинг эркинлигига чеклов
қўйиш фақат суд қарори билан амалга оширилиши лозимлиги ҳақидаги
конституциявий талабнинг бажарилишини таъминласа, иккинчи томондан,
интизомий жазо қўллаш жараёнида субъективлик ва адолатсизлик
ҳолатларининг олдини олади. Бундан ташқари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва
ривожланган демократик давлатлар амалиётида бундай жазолар суд
органлари орқали қўлланилиши орқали қонунийлик ва ҳуқуқбузарликлар
ўртасидаги мувозанат сақланишига эришилади.

Шу жиҳатдан, “гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш” каби озодликни

чекловчи жазо чораларини қонунийлаштириш ва уларнинг конституция ҳамда
халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун, ушбу ваколатнинг
ҳарбий судлар ихтиёрига ўтказилиши долзарб ва асосланган таклиф сифатида
қаралиши зарур.

4

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-модда 1-банди https://lex.uz/docs/6445145