Авторы

  • Рамзиддин Исакджанов
    Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO кафедраси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.113209

Аннотация

Ибн Сино дунёқараши Форобий  асарлари таъсирида шаклланди, у ижтимоий-фалсафий масалаларда Форобий қарашларини давом эттирди,  фалсафий оқимни янги табиий-илмий фикрлар билан бойитиб системалаштирди ва янги босқичга кўтарди.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

118

РАЦИОНАЛЛИК ИБН СИНО ИЛОҲИЁТИДА

Рамзиддин Исакджанов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий

ўрганиш UNESCO кафедраси доценти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15734234

Ибн Сино дунёқараши Форобий асарлари таъсирида шаклланди, у

ижтимоий-фалсафий масалаларда Форобий қарашларини давом эттирди,
фалсафий оқимни янги табиий-илмий фикрлар билан бойитиб
системалаштирди ва янги босқичга кўтарди.

Ибн Сино фалсафий мероси бўйича тадқиқотлар олиб борган олим

Амели Мари Гуашон Ўрта аср Европасида Ибн Сино ғояларига ўз
қарашларини билдирмаган тадқиқотчи бўлмаганини таъкидлаб ўтади.
Мазкур европалик тадқиқотчилар қарашларига эътибор берилса, Ибн
Сино асарлари нафақат улар учун манба ҳисобланган, хатто бу
олимларнинг муаллимларидан бири бўлганини кўриш мумкин. Ибн Сино
номи Аристотел ёки Августин каби олимлар номи билан ёнма-ён келиб,
файласуф ғоялари ҳам олқишланган, ҳам танқид остига олинган. Ғарб
тафаккурини Ибн Сино таълимотларисиз тасаввур қилиб бўлмаган.

Ибн Синонинг “аш-Шифо”, “Ишорат ва танбеҳот”, “Ан-Нажот”,

“Донишнома”, “Рисолаи мантиқ”, “Ҳикмати машриқийя”, “Китоби ҳидоя”
асарларида фалсафа ва мантиққа оид масалалар баён этилади.
Мутафаккир мантиқ илмини барча илмларнинг муқаддимаси, уларни
эгаллашнинг зарур шарти сифатида талқин этади.

Ибн Сино фалсафий асарларининг энг йириги “аш-Шифо” бўлиб, унинг

мантиқ қисми тўққиз бўлакдан иборат ва унинг ҳар бири ўз ҳолича
алоҳида бир китобдир. Булар қуйидагича:

1.Ал-Мадхал – мантиққа киришдир.
2.Ал–Мақулот – категориялар.
3.Ал-Иборат – интерпретация.
4.Ал-Қиёс – силлогизм.
5.Ал-Бурҳон – исбот, далил.
6.Ал-Жадал – тортишув, диалектика.
7.Ас-Сафсата – софистика.
8.Ал-Хитоба – риторика.
9.Аш-Шеър – поэтика

1

.

1

Ирисов А. Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодий мероси, Тошкент, Ўзбекистон ССР “Фан” нашриёти,

1980 й., Б.-174.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

119

Ибн Синонинг “аш-Шифо”сига кирган йирик фалсафий асарларидан

бири “Ал-Илоҳиёт” (“Метафизика”) китобидир. Асар ўн мақола ва олтмиш
бир фаслдан иборат. Ибн Синонинг бу асарига Аристотелнинг
“Метафизика” асари асос бўлган. Аристотел асари аслида ўн тўрт
мақоладан иборат бўлиб, мақолалар ўзаро алифбо тартибида жойлашган.
Аристотелнинг бу асаридан ўн икки мақола ўрта асргача етиб келган ва
араб тилига таржима қилинган, лекин уни сўнгги икки мақоласи, яъни “М”
ва “Н” етиб келмаган. Аммо Ибн ан-Надим кўрсатишича, бу асарнинг
сўнгги икки мақоласи юнон тилида бор бўлиб, Искандар Афрудузий
шарҳлари ичида мавжуд

2

Моҳият ва мавжудлик муаммоси деярли Форобийда қандай кўриб

чиқилган бўлса, Ибн Синода ҳам шундайдир. Муаммонинг бундай
қўйилишидаги энг аҳамиятли хулоса – бу, илоҳий борлиқнинг мутлақ
зарурлигини таъкидлашдир. Бу ерда моҳият илоҳий борлиқ мавжудлиги
билан мос келади. У Ибн Синода шахсий тавсифсиз, антропоморф
характеристикасиз гавдаланади ва Вожибул Вужуд деб аталади

3

.

Борлиқнинг бошқа қутбида сон-саноқсиз жуда кўп алоҳида-алоҳида

нарсалар бўлиб, уларнинг мавжудлиги ўзларининг моҳияти билан эмас,
балки бошқа нарсалар (жисмлар) билан аниқланади. Бу нарсалар
мумкинлик касб этгандир, яъни мавжуд бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги
ҳам мумкин. Лекин, конкрет дунёнинг чексиз турфа хиллиги доимо
мавжуддир. Шу ерда мазкур конкрет турфа хилликни мутлақ зарурий
борлиқнинг ягоналиги ва оддийлигига муносабати ва аввални охиргидан
келиб чиқиши ҳақида савол туғилади.

“Китоб-ун-Нажот”да Ибн Синонинг абадият ва яратилиш ҳақидаги

мулоҳазалари берилган. Бунда Ибн Сино сабабсиз яратилиш ғоясини рад
этади. Унинг фикрича, олам худо томонидан зарурий равишда
яратилгандир. Материяни муайян маънода яратилган дейиш лозим, зеро
олий сабаб мавжуд эрурки, материянинг мавжудлиги унга боғлиқдир,
яъни у иккиламчидир. Лекин иккиламчи томондан, материя абадий
субстанциядир, зеро материя замонга нисбатан бирламчи. Аввалдир.

2

Ирисов А. Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодий мероси, Тошкент, Ўзбекистон ССР “Фан” нашриёти,

1980 й., Б.-181.

3

Хивар ал-Бируни ва Ибн Сина. Абдулкарим ал-Йафи. – Дамашқ: Дарулфикр, 2002. –Б.56.

.ىفايلا ميركلا دبع .نيس نبا و ىنوريب راوح(

.ركفلا راد .قشمد

2002

ص

56

)


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

120

Қадимийдир. Бошқача қилиб айтганда, материя мавжуд бўлмаган
даврнинг ўзи бўлмаган.

4

“Материяни абадий деб эълон қилиш Ибн Сино метафизикасини икки

тармоқли эканлигини кўрсатарди ва ўзида материалистик тенденцияни
намоён этарди. Табиийки, мазкур фикрлар монотеистик таълимот
томонидан асосий раддияга айланди. Шунингдек, олим томонидан
материянинг абадий деб эълон қилиниши мутакаллимлар томонидан
ишлатилган атомик тизим ва бўшлиқ каби таълимотларни ҳам рад
этарди”

5

.

Ибн Синодаги эманация таълимотининг аҳамиятли жиҳати шундаки,

унда Яқин Шарқ (Эрон, зардуштийлик) диний-табиий дунёқарашининг
табиат ва инсон ҳаётидаги осмон ва ундан таралувчи нур билан
уйғунлигидир. Бу эътиқодга кўра, нур манбаи кўринмас, барча борлиқ ва
билинадиган нарсалар сабабини бевосита қабул қилмайдигандир.
Чунончи, бу таълимот нурли образларга таянувчи янги Платончилик
таълимотига муҳим таъсир кўрсатди. Шу билан бир қаторда илоҳий
эманацияда нур компонентига урғу берилиши воқеликнинг барча
жабҳаларини

худо

билан

яқинлаштирди

ва

Ибн

Синонинг

метафизикасидаги пантеистик қирраларни кучайтирди.

Форобий ақлий билишни мантиқ билан қўшиб таҳлил этади. Ал-

Киндий ва Форобийлар ишлаб чиққан тафаккурнинг рационал
услубиятларини Ибн Сино янада юқори босқичларга кўтарди. “Ақл
тарозусида ўлчанмаган ҳар қандай билим, ҳақиқий билим эмас ” деб Ибн
Сино, ақлий тафаккурнинг мантиқий ва услубий андозалари ҳар қандай
билишнинг мезони бўлишини таъкидлайди. Ибн Сино билиш назариясига
доир, хусусан ақл тўғрисидаги рисолаларида тафаккурнинг рационал
шаклларини илмий асосда талқин этади ва янада такомиллаштиради. Ибн
Сино рационаллик ғояларни мантиқ билан бевосита боғлаб тушунтиради:

“Мантиқ – деб ёзади Ибн Сино – инсонга шундай қоида берадики, бу

қоида ёрдамида инсон ҳақиқий билишни ёлғондан ажратади ва номаълум
нарсаларни ўрганади”

6

.

4

Жумабоев Й. “Ўзбекистон фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан” Т. “Ўқитувчи”

1997-й. –Б. 92-93.

5

Соколов В. “Средневековая философия”. М. “Высшая школа” .1979-й. –Б.249-250.

6

Қўшоқов Ш.С. Дин, фалсафа ва фанда ижод муаммоси. Монография.-Т.:Фан,2001.– Б.125.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

121

Ибн Сино метафизикасининг таркибий қисми бўлмиш дунёнинг

тузилиши масаласи унинг Беруний билан бўлган савол-жавобларида ҳам
акс этган.

7

“Беруний Ибн Синога шундай деб савол беради: Агар, Аристотелнинг

фикрича, фалак ташқарисида бўшлиқнинг йўқлиги аниқ ва тўғри бўлса ва
биз фалакни олов каби латиф гавҳар деб таҳмин қилсак ҳам,у,
чегараланган тўда бир нарсадир. Аммо фалакнинг айланма ҳаракати
табиий ҳаракат бўлмаслиги мумкин. Фалакнинг бу айланма ҳаракати
сайёраларнинг Шарқ томонга бўлган табиий ҳаракатларига ва ғарб
томонга бўладиган кеча-кундузлик аразий ҳаракатларига ўхшайди. Агар
фалакнинг айланма ҳаракати аразий эмас, чунки айланма ҳаракатларнинг
йўналишларида келишмаслик йўқ дейилса, шул сўзга лозим келадиган
нарсалар орасида бўямачилик ва сафсата зоҳир бўлади. Чунки бир
нарсанинг ўзида бири шарқ томонга, яна бири ғарб томонга бўлган икки
табиий ҳаракатни ўйлаш мумкин эмас. Бу эса маънида мос бўлиб, лафзда
айирмалик бўлади. Чунки ғарбга томон ҳаракатни шарққа томон
ҳаракатнинг зидди деб айтилмайди. Бу таслим ва эътироф қилинган
бўлиб, лафзларда талашилганда маъниларга қараймиз”

8

Ибн Сино ўз жавобида бўшлиқ, табиий ўрин ва ҳаракат масалаларига

тўхталиб шундай жавоб беради:

“Мен ҳам фалакнинг пастга томон ҳаракат қилиши мумкин эмас,

пастда фалакнинг кўчиб бориши учун табиий бир ўрин йўқ дейман. Агар
бир овоздан фалакнинг шундай ҳаракати борлигини қиёматга қадар фараз
қилинса ҳам, мен йўқ дейман. Чунки фалак пастга томон ҳаракат қилади
дейиш, оламдаги ҳамма унсурлар ўз табиий ўринларидан кўчиб юрадилар
дейишни исбот қилади. Бундай кўчиб юриш табиат оламида ҳам мумкин
дейиш янглишдир. Бу эса фалакнинг кўчиши учун бўшлиқ бор эканлигини
исбот қилади. Ҳолбуки, табиат оламида бўшлиқ йўқдир. Шундай бўлгач,
пастга фалак кўчиб бориши учун табиий бир ўрин йўқдир ва яна, юқорида
ҳам ҳақиқий, ҳам ҳаёлий бўлсин ҳаракатга ўрин йўқдир. Чунки бу ҳаракат
ҳам биз айтгандек иложсиз ёмонликларга, яъни ҳамма унсурларнинг ўз
табиий ўринларидан кўчишларига ёки бўшлиқнинг борлигига олиб
боради...

9

7

Хивар ал-Бируни ва Ибн Сина. Абдулкарим ал-Йафи. – Дамашқ: Дарулфикр, 2002. –Б.132.

.ىفايلا ميركلا دبع .نيس نبا و ىنوريب راوح(

.ركفلا راد .قشمد

2002

ص

132

)

8

Ўша манба. –Б. 37.

9

Ўша манба, -Б. 3.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

122

Ҳар бир табиий жисмнинг табиий ўрни бордир. Шул муқаддима (сўз

боши)га “фалак жисмдир” деб кичик муқаддимани қўшсак (мантиқий
истелоҳлар билан), биринчи шаклнинг биринчи навида “фалакнинг
табиий ўрни бор” деган натижа чиқади. Бу натижани баъзи қиёсга кўчириб
“фалакнинг табиий ўрни ё юқорида, ё пастда ва ёки ўзининг турган ерида”
деб, унинг юқори ёки қуйида бўлмаслигини орадан чиқарсак “фалакнинг
табиий ўрни турган еридир” деган натижа чиқади. Ўзининг табиий ўрнида
бўлган ҳар бир нарса ҳақиқатда енгил ҳам, оғир ҳам эмас...

Савол-жавоблардан маълум бўладики, Ибн Сино ҳаракатнинг сабаби ё

ташқарида (мажбурий) ёки унинг ўзида (табиий) деб билади. Мажбурий
ҳаракат яратувчи туфайли амалга ошади, табиий ҳаракат эса жисм
таркибида олов бўлаги ғолиб бўлганда ҳосил бўлади. Мутафаккирнинг
ҳаракат

манбаи

тўғрисидаги

фикрлари

унинг

мантиқий

муҳокамаларининг натижаси ҳисобланади.

10

Икки буюк қомусий олим ўртасидаги савол жавобларнинг таҳлили

Ибн Сино таълимотида мантиқ илмий билиш методи бўлибгина
қолмасдан, балки фалсафий масалаларни ҳал қилишнинг методологик
асоси эканлигини тасдиқлайди.

Бу билан Ибн Сино оламнинг табиий хоссаларини, сир-асрорларини

мантиқий белги, таҳлил ва ақлий билиш орқали ўрганиш мумкинлигини
айтади. Ибн Сино ижод жараёнида ақлий ва ноақлий жиҳатларни намоён
бўлишини қайд этади.

Ибн Сино “ҳақиқатнинг икки томонламалиги” назариясини

биринчилардан бўлиб қабул қилди. У дин ва фалсафанинг Онг ва Тажриба
ютуқларига асосланган ҳолда мустақил ва алоҳида ҳолда мавжудлиги
имкониятини эътироф этади. Ибн Сино фикрига кўра, дин Европа
схоластикасидаги каби диншунослик (богословие) “югурдаги” эмас, балки
у давлат манфаатлари йўлида хизмат қилади. Ҳақиқатни очиб,
фаровонликка эришишга кўмаклашадиган фалсафа эса, охир-оқибатда эса
диндан юқори туради.

11

Ибн Синога биринчи назарий манба албатта, юнон-рим фалсафаси

бўлди. Кўпгина тадқиқотчилар Ибн Сино фалсафасини Платон ва
Аристотель фалсафасининг эклетик бирлашувидир дейдилар ёки
бошқалар уни Платончи ва янгиПлатончи дейдилар.

12

10

Мухаммад Лутфий Жумъа. Тарих фаласифати-л-ислам. – Қоҳира: Аъламу-л-кутуб, 1999.– Б.64.

(

بوتكلا ملاعلا ةبتكم. ملاسلأا ةفسلافلا خيرات اعمج ىفطل دمحم روتكد

,ةرهاقلا

1999

ص

64

)

11

Ўша манба. - Б.20.

12

Ибн Сина (Авиценна), “Наука”, Москва, 1980г., -С.20.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

123

М.Асимов ва М.Диноршоев каби олимларнинг фикрича, Ибн Синонинг

вожибул-вужуд ҳақидаги таълимоти ҳақиқатда Платон ва Плотиннинг
ягоналик (эзгулик) ҳақидаги таълимоти билан мос келадики, бу улар
фалсафасининг принципиал асоси бир эканлигини кўрсатади. Лекин, Ибн
Сино асарлари анализи бу таълимотдан бошқа масалаларда Платон
таъсири камайишини кўрсатади. Унинг фалсафий қарашларида
Платоннинг ғоялар дунёси назариясини умуман учратмаймиз. Ибн Сино
унинг анамнезис назариясини ҳам қабул қилмайди. Унга кўра билим
ҳиссий билиш эмас, балки, нарсалар дунёсига қўл теккизганда руҳлар
орқали ғоялар дунёсининг ўзида ўзлаштирилган тасаввурларни эслашдир.

Хулоса қилиб айтганда, Ибн Синонинг теологик қарашларидаги

рационал тамойиллар унинг шу соҳадаги асарларида акс этган. У
илоҳиётни ўрганишда мантиқ илмини биринчи ўринга қўяди. Тўққиз
қисмдан иборат бўлган бу илм кейинги даврларда алоҳида бир соҳани
ташкил этган. Мантиқ илмидаги методлар орқали табиатдан ташқари
бўлган соҳа – Метафизика ўрганилинади. Ибн Сино бу илмга Аристотелни
“Метафизика” асарини асос қилиб олиш билан бир қаторда уни ислом
дини таълимотлари билан уйғунлаштиради ва бу илмни тўрт қисм
сифатида ўрганади. Ундаги асосий тамойил илоҳий мавжудликни мутлақ
зарурлигидир. Ундан бошқалар эса мумкинликлардир. Оламни пайдо
бўлиши эманация, яъни тажалли сифатида амалга ошади. Лекин, материя
Ибн Сино талқинида эманация ҳодисасидан ҳам ташқаридаги нарсадир.
Айнан шу масала ислом фалсафасидаги материянинг абадийлиги
муаммосидир.Кейинчалик бу қараш Ғаззолий каби олимлар томонидан
асосий танқид қилинган масала бўлиб қолди. Ибн Синога кўра гарчи олам
мумкинлик хусусиятига эга бўлсада, зарурий равишда яратилгандир.
Гарчи Ибн Синонинг эманация назариясига юнон мероси асос бўлган
бўлсада, унинг бу таълимоти юнонлар қарашидан тубдан фарқ қилади.