DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
17
МУСОДАРА ҚИЛИШ ‒ ЖИНОИЙ АКТИВЛАРНИ
ҚАЙТАРИШНИНГ МУҲИМ ЭЛЕМЕНТИ СИФАТИДА
Толибова Заррина Толиб қизи
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Халқаро-ҳуқуқий бошқарма катта прокурори
https://doi.org/10.5281/zenodo.14185323
Аннотация:
мазкур мақола жиноий активларни қайтариш
жараёенининг муҳим босқичларидан бўлган жиноий активларни мусодара
қилиш ҳуқуқий таъсир чораси, уни қўллаш асослари ва шартлари баён
этилган. Мақола доирасида мусодара қилишга доир халқаро ҳужжатлар ва
миллий қонунчиликдаги қоидалар қиёсий таҳлил этилган. Таҳлил асосида
мусодара
қилишга
доир
миллий
қонунчилик
нормаларини
такомиллаштиришга доир бир қатор таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
жиноий активларни мусодара қилиш, жиноий айбловга
асосланмаган мусодара, мусодара объекти, далиллар, жиноят қуроллари.
КОНФИСКАЦИЯ КАК ВАЖНЫЙ ЭЛЕМЕНТ ВОЗВРАТА
ПРЕСТУПНЫХ АКТИВОВ
Толибова Заррина Толиб кизи
Старший прокурор
Международно-правового управления
Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан
Аннотация:
В данной статье рассматривается правовая мера
конфискации преступных активов, которая является важным этапом
процесса возврата таких активов. Описаны основания и условия применения
конфискации, а также проведён сравнительный анализ международных
документов и норм национального законодательства, касающихся этой
меры. На основе проведённого анализа предложены рекомендации по
совершенствованию национальных
правовых
норм, регулирующих
конфискацию преступных активов.
Ключевые слова:
конфискация преступных активов, конфискация вне
уголовного производства,объект конфискации, доказательства, орудие
преступления.
CONFISCATION AS AN IMPORTANT ELEMENT IN THE RETURN OF
CRIMINAL ASSETS
Tolibova Zarrina Tolibovna
Senior Prosecutor of International Legal Department
of the Prosecutor General's Office of the Republic of Uzbekistan
Annotation:
In this article was reviewed the legal measure of confiscation of
criminal assets, which is an important stage in the process of returning such assets.
The grounds and conditions for the application of confiscation are described, and
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
18
a comparative analysis of international documents and national legislation
concerning this measure is conducted. Based on the analysis, recommendations are
proposed for improving national legal norms governing the confiscation of criminal
assets.
Keywords:
confiscation of criminal assets, non conviction based confiscation,
object of confiscation, evidence, instrument of crime.
Жиноий фаолиятнинг асосий омилларидан бири ‒ фойда олиш
ҳисобланади, зеро, бундай даромадлар жиноятчиларга ўзларининг
ноқонуний фаолиятини давом эттириш учун қўшимча ресурслар билан
таъминлайди. Шундай экан, жиноятчиларнинг ноқонуний фаолиятдан
фойда кўрмаслигини таъминлаш жиноятчиликнинг олдини олишнинг
муҳим меъзонларидан бири деб эътироф этиш мумкин. Жиноий
активларни қайтариш орқали, биз жиноятдан жабр кўрган шахслар
манфаати тикланишига ҳамда жамият ва давлат иқтисодиёти дуч келиши
мумкин бўлган иқтисодий йўқотишларнинг олди олинишига ҳисса
қўшилади.
Жиноий активларни қайтариш жараёни бир қанча босқичларни ўз
ичига қамраб олади, жумладан:
- ноқонуний йўл билан сотиб олинган активларни қидириш ва
идентификация қилиш
- мусодара қилиниши мумкин бўлган активларни музлатиш;
- активларнинг қийматини сақлаб қолиш учун музлатилган
активларни бошқариш;
- ноқонуний сотиб олинган мол-мулкни мусодара қилиш;
- мусодара қилинган мол-мулкни тасарруф этиш, шу жумладан
улардан давлат ёки ижтимоий мақсадларда фойдаланиш.
Мусодара қилиш – жиноий активларни қайтаришнинг муҳим ҳуқуқий
механизми бўлиб, жиноий фаолиятлар орқали топилган мулкни давлат
ҳамда жабрланувчи шахслар манфаатлари йўлида қайтаришнинг самарали
усули ҳисобланади.
Мусодара қилиш – бу жиноий фаолиятлар орқали топилган мулкни
давлат манфаатлари йўлига қайтариш жараёнидир.
Жиноий фаолиятдан олинган мол-мулк, шунингдек бундай мол-
мулкдан фойдаланилиши натижасида олинган фойда, наф ҳам жиноий
даромад ҳисобланади ва мусодара қилиниши лозим.
Юридик адабиётларда “мусодара қилиш” атамаси бўйича ягона фикр
мавжуд эмас. Бу ушбу тушунчанинг турли хил ҳуқуқ соҳаларида ва турли
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
19
маъноларда қўлланилиши билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигида мол-мулкни мусодара
қилиш тушунчасининг мазмун-моҳияти очиб берилмаган.
Шу билан бирга, бир қанча олимлар ўз илмий ишларида мазкур
тушунчанинг мазмунини назарий жиҳатдан тушунтиришга ҳаракат қилган.
Жумладан, В.Сверчков мусодара тушунчасини жиноят ва жиноят-
процессуал ҳуқуқи тамойилларига ҳамда суднинг ҳукмига мувофиқ
одамларни жиноят содир этиш орқали моддий бойлик орттириш
имкониятидан маҳрум қилиш мақсадида “жиноий” мол-мулкни давлат
даромадига зўрлик ишлатиш орқали бепул олиб қўйиш
1
деб изоҳлаган.
Айрим муаллифлар томонидан мусодара қилиш давлатга мол-
мулкнинг тақдирини белгилаш ҳуқуқини берган ҳолда, у томонидан мол-
мулкни мажбурий равишда бепул олиб қуйилиши, деб таърифланади
2
.
В. Данилов мусодара қилиш тушунчасига қуйидаги таърифни берган.
“Мулкни мусодара қилиш, айбланувчига ёки бошқа шахсга тегишли бўлган
ҳамда у ёки бу тарзда жиноят содир этиш билан боғлиқ бўлган мол-мулкни
мажбурий ва бепул тарзда суд томонидан жазо тайинлаш билан бирга
давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлган жиноий-ҳуқуқий характердаги
жазо чораси ҳисобланмайдиган, мажбурлов чорасидир
3
.
Баён этилган таърифларда мусодара қилишга хос қуйидаги асосий
хусусиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- мусодара объектининг жиноят содир этилиши билан боғлиқ мол-
мулк ва бундай мулкдан фойдаланиш оқибатида олинган даромадлар
эканлиги ёхуд жиноят содир этилишида фойдаланилган ёки фойдаланишга
мўлжалланган восита эканлиги;
- мусодаранинг фақат суд қарори асосида амала оширилиши
мумкинлиги.
Активларни мусодара қилиш ва қайтариш билан боғлиқ
муаммоларни аниқлашда комплекс ёндашувдан фойдаланиш, соҳага доир
хавф ва таҳдидларни миллий баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга
ошириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга
қарши курашиш соҳасига доир халқаро ҳужжатлар талабларини миллий
1
Сверчков В.В. Правовая природа конфискации имущества // Современная юриспруденция. – 2016. – № 8. – С.
94
2
Никулочкин Е.О., Баранов Ю.Н., Попова Т. В. Повышение эффективности государственного и
муниципального управления: опыт, проблемы, перспективы: материалы восьмой Всерос. науч.-практ. конф.
(Челябинск, 28 октября 2011 г.). – Челябинск: Челябинский филиал РАНХиГС, 2011. – С. 28–34.
3
Данилов М.В. Понятие и содержание иных мер уголовно-правового характера // Право и жизнь. – 2015. –
№ 7. – С. 2.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
20
даражада қатъий амалга ошириш соҳага доир янги чақириқлар ва
муаммоларга муваффақиятли қарши туриш имконини беради
4
.
БМТнинг
“Трансмиллий
уюшган
жиноятчиликка
қарши”
Конвенцияси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни аниқлаш,
хатлаш, мусодара қилиш, бу борада назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг вазифаларини белгиловчи асосий халқаро ҳужжатлардан
бири саналади.38 Чунки Конвенцияда трансмиллий жиноятлар тоифаси,
жиноий даромадлар, уларни хатлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш, жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш тушунчаларига
таъриф
берилди,
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга қарши курашишнинг чоралари белгиланди. Чунончи,
Конвенциянинг 2-моддасида жиноий фаолиятдан олинган даромадлар,
мол-мулкни хатлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш, асосий жиноятлар
тушунчаларига таъриф берилди.
Конвенциянинг 12-моддасида жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни хатлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш борасидаги
стандартлар, яъни иштирокчи давлатлар ўзларининг ички ҳуқуқий
тизимлари доирасида қуйидагиларни - ушбу Конвенцияда назарда
тутилган жиноятлардан олинган даромадлар ёки шу даромадлар
қийматига мос келадиган мулк, жиноятларни содир этишда
фойдаланилган ёки фойдаланиш учун мўлжалланган мулк, асбоб-
ускуналар ёки бошқа воситаларни мусодара қилиш учун зарур бўлган
чораларни кўришлари лозим
5
.
Дарҳаққиқат, жиноий активларнинг тикланишига ва фуқароларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Мусодара қилиш жараёни бир
қатор юридик тадбирларни ўз ичига олади, шу жумладан, жиноий
фаолиятлардан олинган активлар аниқланади ва уларнинг манбаи
текширилади, ишга оид адалиллар асосида мол-мулкни мусодар қилиш
тўғрисида тегишли суд қарори чиқарилади, ҳамда суднинг тасдиқланган
қарорига асосан, жиноий активлар давлат фойдасига ўтказилади.
Тўлиқ ва самарали мусодара қилиш учун давлатлар орасида самарали
халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилиши талаб этилади. Зеро, жиноий
фаолиятлардан олинган активлар бошқа давлатлар ҳудудида бўлса, уларни
4
В.В.Земсков, В.И.Прасолов Проблемқ финансовых расследований и возврата похищенных активов. Финансы:
теория и практика. – С.186
5
Конвенция Организации Объединенных Наций против транснациональной организованной преступности/
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/orgcrime.shtml
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
21
қайтариш учун халқаро ҳамкорлик шартномалари ва механизмлари
асосида тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 2-моддасида
“мусодара” тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра, «мусодара» суд
ёки бошқа ваколатли органнинг қарорига мувофиқ мол-мулкдан бутунлай
маҳрум этишни англатади.
Мазкур конвенциянинг 31-моддасида жиноий активларни хатлаш ва
мусодара қилишга доир бир қатор қоидалар белгиланган. Жумладан, ҳар
бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида мумкин
бўлган максимал даражада мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган
жиноий хатти-ҳаракатлар йўли билан орттирилган даромадлар ёки
қиймати ушбу даромадлар қийматига тенг бўлган мол-мулк, шунингдек,
жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда
фойдаланилган ёки фойдаланишга мўлжалланган мол-мулк, ускуналарни
мусодара қилиш имкониятини таъминлашни талаб қилиши мумкин бўлган
чораларни кўриши назарда тутилган.
Ҳар бир иштирокчи Давлат кейинчалик мусодара қилиш мақсадида
мазкур модданинг 1-бандида санаб ўтилганларнинг исталганини аниқлаш,
кузатиш, вақтинча ишга солмай туриш ёки хатлаш имкониятини
таъминлаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Бу каби жиноий даромадлар туфайли, жиноий даромадларнинг
бошқа мол-мулкка айлантирилгани ёки ўзгартирилгани туфайли ёхуд бу
каби жиноий даромадларнинг мол-мулкка қўшиб олинганлиги туфайли
олинган фойда ёки бошқа афзалликларга ҳам мазкур моддада кўрсатилган
чоралар худди жиноий йўл билан орттирилган даромадларга бўлганидек ва
худди шундай даражада кўрилади
6
.
Ҳар бир давлат мусодара қилишнинг ҳуқуқий асосларини ўз ҳуқуқий
тизимида белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 211-моддасида “Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги
муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган
қарорлар” белгиланган бўлиб, унга кўра,
- гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли
бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли
муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон
қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган
мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий
6
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси
сайтида
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
22
ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон
қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган
мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий
ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу
мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;
- жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг
ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга
ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат
фойдасига ўтказилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексида белгиланган мусодара қилиш ҳуқуқий таъсир чораси, халқаро
шатномаларда белгиланган механизмларни тўла қамраб олмайди.
Хусусан,
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб
чиқувчи гуруҳ ‒ ФАТФнинг 4-тавсиясига кўра, давлатлар ўз ваколатли
органларига инсофли эгалловчи бўлган қуйидагиларни музлатиш ёки
мусодара қилиш имконини берувчи чора-тадбирларни кўришлари лозим:
а) легаллаштирилган мол-мулк;
б) жиноят содир этилиши натижасида олинган даромадлар ёки
жиноятларда фойдаланилган ёки улардан фойдаланиш учун мўлжалланган
воситалар;
c) терроризмни, террористик ҳаракатларни ёки террористик
ташкилотларни молиялаштиришдан олинган ёки шу мақсадда
фойдаланилиши режалаштирилган даромадлар ёки мол-мулк,ёки
д) тегишли қийматдаги мулк
7
.
Мазкур тавсиялар доирасида, шунингдек, мусодара, шу жумладан,
жиноий айбловга асосланмаган мусодара (non conviction based
confiscation - айбловга асосланмаган мусодара қилиш) алоҳида қоидалар
белганган.
Давлатлар бундай даромадлар ёки воситаларни жиноий ҳукмни талаб
қилмасдан (айбловга асосланмаган мусодара қилиш) мусодара қилишга
имкон берувчи чораларни кўришни ёки ҳуқуқбузар мусодара қилиниши
керак бўлган мулкнинг ушбу давлат ички қонунчилик тамойилларига
мувофиқ равишда қонуний келиб чиқишини асослаб бера олмаган мол-
7
ФАТФ рекомендацияси https://cfatf-gafic.org/index.php/documents/fatf-40r/370-fatf-recommendation-4-
confiscation-and-provisional-measures
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
23
мулк мусодара қилинишига доир тартибни белгилашни кўриб чиқишлари
лозим
8
.
Мусодара қилиш ва жиноий активларни қайтаришга доир Ўзбекистон
Республикасининг миллий қонунчилигининг таҳлили, ушбу қоидаларда
халқаро ҳужжатларда белгиланган тартиб-таомиллар ва талаблар тўла
имплементация қилинмаганлигини кўрсатади.
Хусусан, Ўзбекистон Жеспубликаси Жиноят-процессуал кодекси
“мусодара қилиш” тушунчасининг таърифини бермасдан, уни қўллаш
тартибини изоҳлайди (211-модданинг 1, 5-бандлари ва 289-модда).
Шунингдек, миллий қонунчиликда “мусодара қилиш”нии процессуал
мажбурлов чораси сифатида жорий этиш ҳамда унинг суд ҳукми чиққунга
қадар даврда, яъни дастлабки тергов жараёнида мусодара қилиш, ёки
айбловга асосланмаган мусодара қилиш механизмларини қўллаш тартиби
мавжуд эмас.
Баён этилганларга сосан, “мусодара қилиш” ҳуқуқий таъсир
чорасининг жиноий активларни қайтаришдаги муҳим босқичлардан бири
эканлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида
мазкур ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашга доир нормаларни
такомиллаштириш, шу жумладан, суд ҳукми чиққунига қадар мусодара
чорасини қўллаш, жиноий айбловга асосланмаган мусодарага доир
қоидаларни белгилаш, шунингдек, мусодара қилиш маслалари
белгиланган хорижий давлатлар суд қарорларини тан олиш ва ижрога
қаратиш тартиб-таомилларини белгилаш мақсадга мувофиқ.
Мусодара қилиш жиноий активларни қайта тиклашда муҳим ҳуқуқий
механизми бўлиб, у жиноий фаолият натижасида қўлга киритилган
активлар ва улардан фойдаланиш натижасида олинган даромадларнинг
легаллаштирилишининг олдини олишга кўмаклашади. Шу билан бирга,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида мазкур ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллашга доир нормаларни такомиллаштириш, шу
жумладан, суд ҳукми чиққунига қадар мусодара чорасини қўллаш, жиноий
айбловга асосланмаган мусодарага доир қоидаларни белгилаш, шунингдек,
мусодара қилиш маслалари белгиланган хорижий давлатлар суд
қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиб-таомилларини
белгилаш,
шунингдек,
халқаро
ҳамкорликни
мустаҳкамлаш
Ўзбекистоннинг жиноий активларни қайтариш соҳасидаги ҳуқуқий
8
ФАТФ рекомендацияси https://cfatf-gafic.org/index.php/documents/fatf-40r/370-fatf-recommendation-4-
confiscation-and-provisional-measures
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
24
тизимини тўлиқ мукаммаллаштиришга ёрдам беради. Мазкур чора-
тадбирлар жиноий
активларни
қайтариш
соҳасидаги
фаолият
самарадорлигини ошириш, ва бу орқали давлат, жамият ва жиноятдан жабр
кўрган шахслар манфаатларининг тикланишига, ҳамда давлатнинг
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.