DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
134
ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБГА ОЛИШ АМАЛИЁТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ғозиев Мансурбек Мамарасулович
Ташкилий стратегик мутахасислиги тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12644577
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда турли
воситалар, метод ва чора-тадбирлар мавжуд бўлиб, уларни тўғри танлаш
ва қўллаш бу борадаги фаолият самарадорлигини таъминлаш гарови
бўлиб хизмат қилади. Чунки Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг
асосий принципларидан бири ҳам таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини
фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда махсус таъсир
кўрсатиш чораларини қўллаш ваколатига эга бўлиб, мазкур таъсир
кўрсатиш чоралари ҳар бир шахснинг маънавий ва руҳий олами,
маълумоти, ёши, соғлиғи, илгари ҳуқуқбузарлик содир этган ёки
этмаганлиги, содир этган ҳуқуқбузарлиги кабиларни инобатга олган
ҳолда ҳар бир шахс учун индивидуал ёндашув асосида қўлланилади.
Ҳуқуқбузарликлар якка тартибдаги профилактик ҳисобга олинган
шахслар билан ишлаш фаолиятининг муҳим чора-тадбирларидан бири
профилактик ҳисобдир. Ҳозирги кунда жиноятчиликка қарши курашда
деярли
барча
мамлакатларда
профилактик
ҳисобдан
унумли
фойдаланилади. Тўғри, профилактик ҳисоб турли давлатларда турлича
қўлланилади. Аммо шубҳасиз у ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда
муайян ижобий натижаларга эришиш имконини беради.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактик ҳисобнинг
аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчидан,
аниқ манзилли профилактик таъсир кўсатиш
имконини беради. Бунда айнан кимлар билан якка тартибдаги
профилактик чоратадбирларни амалга ошириш олдиндан аниқ бўлади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида манзилли таъсир кўрсатишнинг
ўзига хос устунлиги шундаки, бунда айнан ўзининг ғайриижтимоий хулқ-
атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли
ҳолатида бўлган шахслар билан ишланади. Гап шундаки, содир этилаётган
ҳуқуқбузарликлар асосан кўп ҳолларда илгари ҳуқуқбузарлик содир этган
шахслар томонидан содир этилади. Шу сабабли бундай тоифадаги шахслар
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг алоҳида объекти бўлиши зарур;
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
135
Иккинчидан,
кам куч сарфлаб, кўпроқ натижаларга эришиш
имконини беради. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларги
нисбатан профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш орқали кўпроқ
натижаларга эришиш мумкин. Чунки ҳуқубузарлик содир этган
шахсларнинг умумий миқдорида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил
бўлган шахслар катта улушни ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда
ҳуқуқбузарлик содир этиши мумкин бўлган шахслар олдиндан аниқланган
ҳолда улар билан профилактик ишлар амалга оширилади;
Учинчидан,
бир вақтнинг ўзида якка тартибдаги профилактиканинг
бошқа чораларини қўллаш имконини беради. Хусусан, профилактик
ҳисобга олинган шахсга нисбатан профилактик суҳбат, расмий
огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий
реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, мажбурий даволанишга
юбориш кабиларни амалга ошириш мумкин.
Таҳлиллар бугунги куда профилактик ҳисобга олиш асослари ва
тартиб-тамойилларини
янада
такомиллаштириш
лозимлигини
кўрсатмоқда.
Хусусан буни қуйидагиларда кўриш мумкин:
Биринчидан,
шахсни профилактик ҳисобга олишнинг ҳуқуқий
асослари тўлиқ шаклланмаган. Бугунги кунда шахсни профилактик
ҳисобга олиш асослари 2014 йил 14 майда қабул қилинган
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ги қонунда белгиланган.
Бироқ мазкур қонунда профилактик ҳисобга олишнинг норматив асослари
белгиланган бўлиб, бу борадаги муносабатларни ташкилий-процессуал
тартибга солиш бўйича ҳуқуқий нормалар мавжуд эмас. Ваҳоланки,
шахсни профилактик ҳисобга олиш ва уни юритиш ташкилий
муносабатлардан иборат. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
2015 йил 25 декабрдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг
коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш
тўғрисида» 384-мҳ-сонли қарорига биноан, органлар томонидан тегишли
ҳаракатларни бажариш тартибининг мавжуд эмаслиги, органнинг
ҳаракатлари ва ваколатларининг тартибга солинмаганлиги, ваколатларни
бажариш
процессуал
тартибининг
белгиланмаганлиги,
амалга
оширилишининг аниқ механизмига эга бўлмаган нормаларнинг
мавжудлиги ҳуқуқни тартибга солишдаги бўшлиқлар билан боғлиқ
коррупциявий омиллар ҳисобланади.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
136
Фикримизча, шахсни профилактик ҳисобга олиш ва профилактик
ҳисобни юритиш тартибини белгиловчи ва ИИВнинг буйруғи билан
тасдиқланган махсус йўриқнома қабул қилиш лозим;
Иккинчидан,
профилактик ҳисобга олинадиган шахслар тоифасини
қайтадан кўриб чиқиш лозим. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрсида» ги Қонуннинг 35-моддасида профилактик ҳисобга олинадиган
шахсларнинг тоифалари белгиланган. Бироқ бу ерда бундай шахслар
тоифаси керагидан ортиқ даражада белгиланган. Натижада профилактика
инспекторларининг профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган барча
шахсларни профилактик ҳисобга олишга жисмонан имкониятлари
етмаяпти. Шу билан бирга профилактик ҳисобга олинган шахслар билан
ишлаш, профилактик ҳисоб ишларини ўз вақтида юритиш тўлақонли
бўлмаяпти.
Бизнинг
фикримизча,
«Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида» ги Қонуннинг 35-моддасида белгиланган профилактик
ҳисобга олинадиган шахсларнинг тоифаларини қисқартириш ва
ҳақиқатдан ҳам профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган шахсларнинг
тоифаларини унга киритиш зарур;
Учинчидан,
профилактик ҳисобга олиш муддатларини қайта кўриб
чиқиш лозим. Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра шахсни профилактик
ҳисобга олиш муддати бир йил ҳисобланади. Бироқ бир йил давомида у
тузалиш йўлига кирмаса уни профилактик ҳисобда «ушлаб туришда»
давом этиш лозим. Фикримизча, шахсни профилактик ҳисобга олиш
муддатини икки йил қилиб белгилаш зарур;
Тўртинчидан,
бугунги кунда профилактика ҳисобга олинган
шахсларнинг умумий ҳисобини юритиш ва бу борадаги ахборотлардан
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қарорлар қабул қилиш, ички
ишлар органларининг куч ва воситаларини ўз вақтида тўғри тақсимлашга
ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Қолаверса, профилактика
инспекторларининг профилактик ҳисобга олиш ва уни юритишга
фаолиятини замонавий ахбороткоммуникация технологиялари асосида
назорат қилиш, уларга бу борада услубий ёрдам кўрсатиш механизми
мавжуд эмас. Шу сабабли қонунга қуйидаги мазмундаги 34
1
-моддани
киритиш:
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
137
«34
1
-модда. Профилактик ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган
ахборот тизимини юритиш
Профилактик ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган ахборот
тизими Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
орган ёки муассасалар фаолиятини тезкор ахборот билан таъминлашга
қаратилган бўлиб, ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ишни кўриб чиққан ваколатли орган ёки мансабдор шахс ўзи
томонидан чиқарилган ва шахсни профилактик ҳисобга қўйишга ёки
профилактик ҳисобдан чиқаришга асос бўлувчи ҳужжатларни улар қабул
қилингандан сўнг уч кун ичида, суд эса чиқарилган ҳукм, қарор ва
ажримларни улар қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун ичида шахс
доимий ёки вақтинча яшаётган ҳудуддаги ички ишлар органига алоқа
хати орқали тақдим этиб боради. Шахснинг доимий ёки вақтинча яшаш
жойи бўлмаган ҳолларда профилактик ҳисобга олиш ва профилактик
ҳисобдан чиқариш асослари ушбу шахс қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда доимий ёки вақтинча яшаш учун жойлаштирилган муассасалар
жойлашган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ички ишлар органига тақдим
этилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
органлар ёки муассасаларга, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар
ва шахсларга профилактик ҳисобда турган шахсларга тегишли шахсий
маълумотлар уларнинг сўровига асосан махфийлик қоидаларига риоя
қилинган ҳолда ички ишлар органлари томонидан тақдим этилади.
Автоматлаштирилган
ахборот
тизимидан
фойдаланиш
(маълумотларни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш,
сақлаш ва тақдим этиш) Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларида белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ амалга
оширилади».
Бешинчидан,
бугунги кунда профилактик ҳисобга олиниши лозим
бўлган шахслар тоифаси сунъий равишда кенгайиб кетган. Натижада
профилактика инспекторлари профилактик ҳисобга олиниши лозим
бўлган шахсларнинг барчасини бундай ҳисобга олишга ва профилактик
ҳисобда турган шахсларга нисбатан ўз вақтида якка тартибдаги
профилактик чоратадбирларини амалда қўллашга жисмонан улгурмаяпти.
Қолаверса, ўзининг хулқ-атвори, яшаш тарзи ҳамда умумижтимоий
нормалар ва қонунларга бўлган муносабатига кўра профилактик ҳисобга
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
138
олиниши лозим бўлган айрим тоифадаги шахсларни профилактик ҳисобга
олиш белгиланмаган.
Шу сабабли профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган шахслар
тоифаларини қайта кўриб чиқиб уни мақбуллаштириш лозим.
Хусусан, қуйидаги тоифадаги шахсларни профилактик ҳисобга олиш
амалиётини бекор қилиш:
ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси
танланган жиноят содир этишда айбланувчилар;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 45, 47, 56, 58, 106, 131, 165
1
,184
1
, 184
2
, 184
3
, 188, 188
1
, 189,
189
1
, 191, 201, 202, 202
1
, 240, 241-моддаларида назарда тутилган
маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган; ихтисослаштирилган ўқув-
тарбия муассасаларидан қайтганлар. Қуйидаги шахсларни ҳам
профилактика ҳисобга олинишини белгилаш;
–
фоҳишалик билан шуғулланувчи шахслар;
–
оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар
содир этувчи шахслар;
–
гиёҳвандлар ва сурункали ичкиликбозлар;
–
вояга етмаган ҳуқуқбузарлар;
–
фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар ва
уларнинг ўрнини босувчи шахслар;
–
ўзига нисбатан суднинг жазодан озод қилиш тўғрисидаги
айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар.
Олтинчидан,
амалдаги қонун ҳужжатларида шахснинг профилактик
ҳисобга олиш билан боғлиқ қонунчилик айрим ҳуқуқий бўшлиқлар
мавжуд. Хусусан, 37-моддага кўра
шахсни профилактик ҳисобга қўйиш
тўғрисидаги қарор профилактик ҳисобга қўйилган шахсга имзо қўйдириб
эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Бироқ ҳуқуқни қўллаш
амалиётида шундай ҳолатлар кузатилмоқдаки, унга кўра устидан
профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахслар ушбу
қарор билан танишиб унга имзо қўйишдан бош тортмоқдалар. Натижада
шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорнинг кучга кириш
ёки кучга кирмаслик масаласи очиқ қолмоқда.
Шу сабабли қонуннинг
37-
моддасини
«Шахс қарорга имзо қўйишдан бош тортган тақдирда қарорга
бу ҳақда ёзиб қўйилади ва қарор профилактик ҳисобга қўйилган шахсга
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
139
эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради» мазмундаги тўртинчи
ҳамда «Бир шахсга нисбатан битта профилактика иши юритилади. Шахсни
профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар мавжуд бўлган
тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида профилактик
ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор чиқарилади ҳамда профилактика ишига
жамлаб борилади» мазмундаги олтинчи қисмлар билан тўлдириш,
шунингдек тўртинчи қисмни тегишлича бешинчи қисм деб ҳисоблаш.
Еттинчидан,
қонунга кўра, шахсни профилактик ҳисобга олиш
муддати бир этиб белгиланган. Бироқ ҳуқуқни қўллаш амалиётидан шу
нарса маълум бўлмоқдаки, кўп ҳолларда профилактик ҳисобга олинган
шахслар мазкур бир йил давомида тузалиш йўлига кирмайди. Натижада
уларга нисбатан профилактик ҳисоб доирасида профилактик чора-
тадбирларни амалга ошириш имкони бўлмаяпти. Шу сабабли шахсни
профилактик ҳисобга олиш муддатларини «илгари судланганлар Жиноят
кодексининг 78-моддасида кўрсатилган судланганлик ҳолати тугашига
қадар», «қолган тоифадаги шахсларни профилактик ҳисобга олиш
муддати уларнинг ахлоқан тузалишига қадар» деб белгилаш.
Саккизинчидан,
қонунни
жиноят-процессуал
қонунчилигига
киритилган янги ўзгартиш ва қўшимчалардаги нормаларга мослаштириш
мақсадида
39-модда
биринчи
қисмининг
учинчи
хатбошиси
«реабилитация қилувчи асосларга кўра жиноят ишини тугатиш
тўғрисида»
деган сўзлардан кейин
«суриштирувчи»
деган сўз билан
тўлдириш ҳамда тўртинчи қисмини қуйидаги мазмундаги янги таҳрирда
баён этиш:
«Профилактик ҳисобда турган шахс доимий ёки вақтинча яшаш
жойини ўзгартирган тақдирда, уни ҳисобга олиш шахснинг янги доимий
ёки вақтинча яшаш жойи бўйича амалга оширилади ҳамда унга нисбатан
тўпланган материаллар доимий ёки вақтинча яшаш жойини ўзгартирган
кундан эътиборан ўн кун ичида ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги
профилактик ҳисобга олинган шахслар билан ишлаш фаолияти чора-
тадбирларини қўллаш учун белгиланган тартибда профилактик ҳисобда
турган шахснинг янги доимий ёки вақтинча яшаш жойидаги ички ишлар
органларига юборилади. Шахснинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи
бўлмаган ҳолларда профилактик ҳисобга олиш ва профилактик ҳисобдан
чиқариш асослари ушбу шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
доимий ёки вақтинча яшаш учун жойлаштирилган муассасалар
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
140
жойлашган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ички ишлар органига тақдим
этилади».
Ички
ишлар
органларининг
таянч
пунктиларида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятини ташкил этишда,
шунингдек унда профилактик ҳисобларни юритиш ва профилактик
ҳисобда турувчи шахслар билан якка тартибдаги тарбиявий-профилактик
ишларни ташкил этишда тегишли нормаларга тўлиқ амал қилиниши ва
ҳисобда турувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол
этилмаслиги, уларнинг бирор бир турдаги ҳуқуқи чекланмаслиги лозим.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам профилактик ҳисобга олиш учун асослар етарли
бўлиши ва улар қонун асосида амалга оширилиши талаб этилади.
Профилактик ҳисобда турувчи тоифадаги шахслар билан амалга
оширилган ишларнинг самарадорлиги аввало ишни тўғри ташкил
этилишига ва амалга оширилган ишларни мунтазам равишда таҳлил этиб
борилиши ҳамда уларнинг натижаларини ўрганилиши муҳим аҳамият
касб этади. Бу ҳолатларни профилактик ҳисобларни тўғри юритиш орқали
баҳолаш мумкин