ХX аср бошлари мустақил ўзбек вақтли матбуотида адабий жараён масаласи

CC BY f
233-236
16
14
Поделиться
Рахманова, М. (2022). ХX аср бошлари мустақил ўзбек вақтли матбуотида адабий жараён масаласи. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 233–236. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5558
Мавлуда Рахманова, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

2-курс магистри

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХХ аср бошларида ўлкада дастлабки миллий матбуот нашрлари чоп этилиши билан жадидлар айнан матбуот ва адабиёт орқали ўз ғояларини тарғиб этиш учун йўл топди ҳамда халқ онгида ўзгариш ясашга эриша олди. Халқни жамият ишларида фаол бўлишга, замонавий билимларни ўрганишга даъват эта олди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жадидлар фаолиятига алоҳида урғу бериб: “...Бу улуғ зотларнинг мақсади – жаҳолат ва қолоқлик гирдобида қолиб кетаётган Туркистон халқини дунёвий илм-фан, илғор касб-ҳунарлар билан қуроллантириб, умумбашарий ривожланиш йўлига олиб чиқишдан иборат эди. Жадидлар томонидан ташкил этилган янги усулдаги мактаблар, театр, кутубхона ва музейлар, газета ва журналлар, Туркистон фарзандларини чет элларга ўқишга юбориш мақсадида тузилган ҳайрия жамиятлари халқимизни неча асрлик ғафлат уйқусидан уйғотди, миллий озодлик ҳаракати учун беқиёс куч берди” – дея таъкидлаган эдилар


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

233

ХХ АСР БОШЛАРИ МУСТАҚИЛ ЎЗБЕК ВАҚТЛИ МАТБУОТИДА

АДАБИЙ ЖАРАЁН МАСАЛАСИ

Мавлуда Рахманова Эркин қизи –

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий

коммуникациялар университети 2-курс магистри

ХХ аср бошларида ўлкада дастлабки миллий матбуот нашрлари чоп

этилиши билан жадидлар айнан матбуот ва адабиёт орқали ўз ғояларини тарғиб
этиш учун йўл топди ҳамда халқ онгида ўзгариш ясашга эриша олди. Халқни
жамият ишларида фаол бўлишга, замонавий билимларни ўрганишга даъват эта
олди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жадидлар фаолиятига алоҳида урғу
бериб: “...Бу улуғ зотларнинг мақсади – жаҳолат ва қолоқлик гирдобида қолиб
кетаётган Туркистон халқини дунёвий илм-фан, илғор касб-ҳунарлар билан
қуроллантириб, умумбашарий ривожланиш йўлига олиб чиқишдан иборат эди.
Жадидлар томонидан ташкил этилган янги усулдаги мактаблар, театр,
кутубхона ва музейлар, газета ва журналлар, Туркистон фарзандларини чет
элларга ўқишга юбориш мақсадида тузилган ҳайрия жамиятлари халқимизни
неча асрлик ғафлат уйқусидан уйғотди, миллий озодлик ҳаракати учун беқиёс
куч берди” – дея таъкидлаган эдилар

185

.

Миллий уйғониш ҳаракатининг бориши вақтли матбуот билан чамбарчас

боғлиқ кечди. 1906 йилдан бошлаб Туркистонда миллий газета ва кейинроқ
журналлар нашр этилиши йўлга қўйилиши жадид муҳаррирларининг
ташаббуси, саъй-ҳаракатлари ва маблағлари билан амалга оширилди. Улар
қисқа вақт ичида Туркистонда катта бир халқнинг миллат сифатида
шаклланишига, ижтимоий онги уйғонишига, дунёқараши ўзгариб, эстетик диди
камол топишига имкон яратди. Жадидлар миллий матбуотининг “Тараққий”
(Исмоил Обидий, 1906), “Хуршид” (Мунаввар қори, 1906), “Тужжор”
(С.Саидазимбоев, 1907), “Садои Туркистон” (У.Асадуллахўжаев, 1914), “Улуғ
Туркистон”, “Эл байроғи” (Б.Солиев,1917), “Ҳуррият” (1917), “Самарқанд”
(Маҳмудхўжа Беҳбудий, 1913), “Турон” (Ғ.Ҳусайний,1913), “Нажот”
(Мунаввар қори, 1917) газеталари ва“Ойина” (1913-1915) журнали давр
тақозоси билан маърифатпарварлик ғояларининг тарқалишида самарали восита
ва миллат эҳтиёжига айланди.

Халқнинг сиёсий онгини ўстиришга қаратилган мақолалар, жамият орасида

илмнинг аҳамиятини тарғиб қилишга чорловчи адабий материаллар жамиятнинг
барча қатламларигача таъсир ўтказди. Матбуот йўналишида Туркистон
минтақасидаги жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндалари Маҳмудхўжа
Беҳбудий, Файзулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов,
Абдулла Авлоний, Убайдулла Хўжаев кабилар маҳаллий матбуотни
шакллантиришда муҳим рол ўйнадилар. Жадидлар ўз ғояларини тарғиб этиш
қуроли сифатида ўзлари яратган матбуот нашрлари, ижодий ишлар, бадиий
асарлар

ва

мақолалардан

фойдаланиб

келишди.

“Ўлкада

жадид

185

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига

айланмоқда. // “Янги Ўзбекистон” газетаси // №165 (421), 2021 йил 17 август.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

234

тараққийпарварларининг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлайдиган, уларни
бирлаштирувчи, молиялаштирувчи сиёсий ташкилот мавжуд бўлмаган бир
шароитда – матбуот Туркистон жамиятининг ижтимоий онгига таъсир этиши
мумкин бўлган ягона нажотга айланди”

186

.

Туркистонда матбуот ҳақиқий баҳс майдонига айланди. Янги адабиётга

тарғиб кучайди, унинг моҳиятини тушуниб етишга уринишлар бўлди. Тил, имло,
услуб масалалари ҳеч бир нашрни четлаб ўтмади. Анъанавий шеърият танқидга
учради, янги шеърий шакллар, хусусан, мансуралар майдонга кела бошлади.
Адабиётнинг публицистика билан узвийлиги кучайди. Шу боис бу давр
адабиётида публицистик ва бадиий жанрлар ўртасида чегара йўқолди, бир-бирига
ўтиб турди. Буни фельетон мисолида кўриш мумкин. Матбуот саҳифаларида
“Фельетон”, “Кичик фельетон” каби алоҳида рукнлар кўрина бошлади. Кўпчилик
газеталарда адабиётга оид рукн фельетон деб номланган. Лекин уларнинг орасига
чегара қўйиб бўлмайди. “Фельетон” рукнида келтирилган мақолалар ҳам соф
адабий жанрларда бўлмай, асосан, таълим-тарбия, матбуот, ижтимоий-маданий
ҳаётга доир танқидий фикрлар келтирилган. Жадид муҳаррирлари газеталардаги
фельетон қисмига хабарлар рукни сифатида қарашган. Бу даврда фельетон
танқидий жанр сифатида шаклланмаган эди. Фақат 1926-1927 йилларга келибгина
фельетонга танқидий жанр сифатида қарай бошланган

187

. 1905-1917 йиллар

оралиғида кечган адабий жараён, жанрий изланишлар, тажрибалар кейинги давр
адабиёти учун муҳим манба бўлиб хизмат қилди. Ғарб адабиёти ва
публицистикасининг таъсирида ҳикоя, роман, драма жанрлари ва танқидий
мақола ва эссе, тақриз, обзор, фельетон каби адабиётшунослик соҳалари ўзлашди.
Бу давр адабий муҳитида назмдан кўра кўпроқ насрда муҳим янгиланишлар,
бадиий

кашфиётлар

рўй

бераётганди.

Адабий

танқид

шаклланди.

Адабиётшунослик соҳаси ўзининг янги босқичига кўтарилди.

ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида нашр қилинган матбуот бадиий

адабиёт, бадиий ижод ёрдамида даврнинг кескин ғояларини, миллий
мафкуравий қарашларини кўтариб чиқди. Ушбу масалаларни вақтли матбуотда
эълон қилинган адабий, ижтимоий-маиший, сиёсий руҳдаги мақоладан тортиб
кичик шеърий парчагача сингиб кетганини кўриш мумкин. Анъанавий
шеъриятдаги поэтик образлар (гул, булбул, ёр, ағёр) янги мазмун касб эта
бошлади. “Мактаб”, “илм-фан”, “маърифат”, “тараққиёт” тушунчалари асосий
планга кўтарилди. Бу даврга келиб маҳбубага эмас, аксинча, илмга, маърифатга
муҳаббат эълон қилинди. Жадид шоирлари ўзларининг муҳаббат ҳақида
ёзилган шеърларидан воз кечди. Мисол учун, самарқандлик шоир “Сиддиқий-
Ажзий ўзининг худди шундай “хуштабъ”лик ила ёзилган ишқий шеъриятидан
воз кечди, уларни куйдириб ташлади”

188

. Аҳамиятлиси, жадид шеъриятида

миллат оналарини ғафлатдан уйғотиш, хотин-қизларни илм-маърифатли қилиш
масаласи ҳам алоҳида ўрин тутган.

186

Ирзаев Б., Ортиқов У. – Жадид матбуоти саҳифаларида Туркистондаги сиёсий жараёнлар. “Жадид

маърифатпарварлик ҳаракатининг ғоявий асослари” конференция материаллари. -Т., 2016. Б-99.

187

Эгамқулова Н. ХХ аср бошлари адабий жараёни муаммолари (1906-1917 йиллар ўзбек вақтли матбуоти

мисолида). Фил. фан. б. фал. док. дисс. автореферат. –Т., 2021.

188

Авлоний, Абдулла. Танланган асарлар. 1-жилд. – Тошкент: Маънавият, 1998. – Б.50.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

235

Ўзбек матбуотининг таниқли тадқиқотчиси Бойбўта Дўстқораевнинг

маълумот беришича, газетачилик фаолиятида Ҳамза, Тавалло, Васлий, Ҳайрат,
Исхоқхон тўра (Ибрат), Мирзажон Мирзааброр ўғли Камолов, Сайёх Дарвеш,
мулла Хошимжон Муҳаммад Солиҳ ўғли ва бошқаларнинг шеърлари ҳам
босилган. Биз ўша давр газеталари саҳифаларида, жумладан, Таваллонинг бир
савдогар тилиндан ёзилган “Вақт ғанимат”, Мирзажон Мирзааброр ўғли
Камоловнинг “Нима бўлди биз мусулмонларга?”, Ургутийнинг “Иштиёқи илм”,
Мирмуҳсин Мирҳидоятовнинг “Туркистон ахдига хитоб”, Х.М.Акбаровнинг
“Вакти тараққийдур”, Абдуллажон Каримжоновнинг “Усули жадид ҳақида шеър”,
Ғулом Зафарийнинг “Жаҳолатимиз”, Аҳмаджон Мустақийнинг “Дунёдан рози
бўлмағон бир дўстима”, Ҳалимийнинг “Мактаб”, Сайёҳ Дарвешнинг “Мақолае
манзума”, Таваллонинг “Вужудимдан бир рижо”, “Ойна ҳақида шеър”,
Шарифзода Ҳоиб (Хуршид)нинг “Кўнгил”, Шамсиддинбек Ҳамидийнинг
“Маданият эмиш улоқ” каби шеърлари босилганидан хабардормиз.

“Садои Фарғона” газетасининг дунёга келиши билан маърифатпарвар

жадидчи шоир Ҳамза дилида бир олам шодлик туйғулари жўш уриб, “Умид”
деб номланган шеърида ўлкада яна бир “сўз минбари” кўпайганидан, ушбу
минбарнинг, айниқса, шоирнинг она шаҳри Қўқонда майдонга келганидан жуда
хурсанд бўлиб, газета ходимларини дил сўзлари билан табриклаган, унинг иши
муваффақиятли ва элга фойдали бўлишига ишонч билдирган. Ҳамза “Садои
Туркистон” билан бир вактда эгизак бўлиб дунёга келган “Садои Фарғона”ни
бахт ўғлони, маърифат кони, деб атаб, бундай сатрларни ёзган:

Жоҳила ҳам ажузаи пирона,

Икки эр тугдилар ажибона,

Исми ўлинди ҳар икки ўглона,

Бирисин оти “Садои Туркистон”,

Бирисин оти “Садои Фаргона”.

Бу замон аҳлининг жаҳолатидан,

Хабар йўқ ани балоғатидан,

Мурдага руҳулув камолатидан.

Жисмнинг жони “Садои Туркистон ”,

Дилнинг дармони“Садои Фаргона".

Раббим! Иккисини бақосини бер!

Бахт ўглонидур! Вафосини бер!..

189

Шеърнинг шу сатрлариданоқ кўриниб турганидек, туркистонлик

маърифатпарвар шоирлар одамлар онгидаги жаҳолат, нодонлик сингари
қусурларни илму маърифат нурлари билан бартараф этиш мумкин ва шу
йўналишдаги ишларни амалга оширишда “Садои Фарғона” билан “Садои
Туркистон”нинг хизматлари улкан бўлади, деб умид қилганлар.

Хулоса қилиб айтганда, матбуот жадидлар дастурини амалга оширишда

минбар сифатида хизмат қилди. XX аср адабий манзараси жадид матбуотида
тўла-тўкис ўз аксини топди. Бу адабиётнинг биринчи босқичи – 1905 – 1917

189

Қодирова Муҳайё. Жадидларнинг “Садои Фарғона” газетасида эълон қилинган шеърлари.//

“Миллий

матбуотимизнинг икки дурдонаси”. -Тошкент, 2015, Б.51.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

236

йиллар адабиёти Туркистонда миллий матбуотнинг илк куртак ёзиши, ривож
олиши даврига тўғри келди. Шу қисқа вақт жадид матбуоти билан биргаликда
жадид адабиётини ҳам синовдан ўтказди. Матбуот билан адабиётнинг
уйғунлашуви ҳодисаси рўй берди. Адабиётни oммага етказиш учун кенг
тарқалиш имкониятига эга бўлган газета ё журналларда нашр этиш йўли
танланди. Жадид адабиёти, шубҳасиз, жадид матбуоти воситасида кенг ёйилди,
томир отди. Публицистик ҳамда адабий тамойиллар бирлашди. Шу билан бир
қаторда, давр адабиётига мос тарзда танқид ёки бошқача айтганда, жадид
адабиётшунослиги ҳам шаклланиб, янгиланиб борди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов