“Юлдузли тунлар” нинг сўнгги нашри ҳақида

CC BY f
237-240
23
19
Поделиться
Эргашева , М. (2022). “Юлдузли тунлар” нинг сўнгги нашри ҳақида. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 237–240. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5565
Малика Эргашева , Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети

талабаси 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романининг сўнгги нашри, роман воқеалари учун асос бўлган тарихий воқеалар ҳақида маълумот берилган.

Похожие статьи


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

237

“ЮЛДУЗЛИ ТУНЛАР” НИНГ СЎНГГИ НАШРИ ҲАҚИДА

Малика Эргашева –

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат

Ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул

Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романининг сўнгги нашри, роман воқеалари
учун асос бўлган тарихий воқеалар ҳақида маълумот берилган.

Калит сўзлар:

нашр, манба, бадиий тасвир, тарихийлик, қаҳрамон

руҳияти, давр манзараси, бадиият.


Ўзбек адабиётидаги тарихий асарлар мавзусида сўз борганда Пиримқул

Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарини ўзига хос ўринда таъкидлаш жоиз.
Асар 47 йил умр кўриб, шоҳликни ҳам, шоирликни ҳам, инсонликни ҳам бир
ўзида бирлаштирган тарихий шахс Бобур ҳаётини акс эттиради. Бу йўлда
“Бобурнома” асарида тилга олинган воқеалар ўз вақтида ёрдамга келади. “Энг
янги манба – энг тўғри манба”, – деб эътироф этган халқимиз ҳамма даврларда
ҳам ўзи истаганидек ҳақиқатга эга бўлмаган. Хусусан,”Юлдузли тунлар”
романининг истиқболдан аввалги ва янги, 2000 – йилги нашрини ўзаро
таққосласак, бир қатор ўзгаришларни кузатамиз. Янгиланишлар Бобур шахсини
янада теран англашга кўмаклашади.

Асарнинг ” Нажот қайда? “номи билан аталган бўлимида Ўшга келган

Бобур онаси ва опаси билан Буратоғ устига қурдирган ҳужрага йўл олади. Унга
берилган изоҳда аввалгиларига қўшимча равишда саксонинчи йиллар охирида
жамғарма ташкил қилиниб, мухлислар томонидан йиғилган маблағга қайта
тикланганлиги эътироф этилади. Бу маълумот бир томондан ўзбек, қирғиз ва
бошқа миллатга мансуб вакиллар саъй-ҳаракати туфайли иншоот
тикланганлигидан фахрланиш туйғусини уйғотади. Бошқа томондан эса унинг
тасвиридаги гўзаллигига ошиқ бўлганларни бир маротаба бўлса ҳам ташриф
буюришга чорлайди. Романга янги руҳ бўлиб кирган “Хўжанд, Марғилон,
Андижон. Амир Темур сабоқлари” бўлими Бобур учун мураккаб даврларда
онаси Қутлуғ Нигор хоним ва опаси Хонзода бегим доимо ёрдамга шай
турганини яна бир бор кўрсатган – у, айни ҳақиқатни исботлаган. Бунга
Бобурнинг устози Хўжа Абдуллани осиб ўлдирган Аҳмад Танбал қўлидан
онаси ва опасини тезроқ қутқариш йўлида Самарқандни жангсиз топшириб,
Андижонга йўл олиши сабаб бўлган. Аслида, бунинг замирида ота юртини
ғанимлардан озод қилиш истаги бор эди.

Бобур айни қийин дамларни бошдан кечираётган бир вақтда Қутлуғ Нигор

хоним ва Хонзода бегим шундай совға тайёрлайдилар-ки, у “янги руҳ”ни пайдо
қилади. Бу совға Амир Темур қиличи ва хотиротлари битилган дафтар эди.
Бобур ҳам Амир Темурдан, ҳам мерос тақсимотида мақбул йўлни танлаган
отаси Умаршайх Мирзодан чуқур миннатдор бўлади. Онаси Қутлуғ Нигор
хонимга ташаккурини: “Онажон, сиз менга янги руҳ ато қилдингиз!” – дея
билдиради. Амир Темурнинг рақиблари ва ўз аҳволини таққослаб кўраётган
Бобур ҳақида қуйидагича изоҳ бор: “Энди ўн етти ёшга кираётган Бобур ҳали


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

238

бундай даҳшатли хатарларга дуч келган эмас. Фақат ота юртидан айрилиб,
ломакон бўлиб юргани ва Аҳмад Танбалга бас кела оладиган кучли қўшин
йиғиш ниҳоятда мушкул бўлаётгани уни қийнайди. Бобурнинг ишонган
одамлари яшириқча Андижону Ахсига, Марғилон ва Ўшга бориб келмоқда.
Хайрихоҳлар кўп, аммо юрак ютиб майдонга чиқадиганлар кам. Бобурнинг ўзи
ҳам бу ёғи Исфара ва Конибодомга, у ёғи Зомин ва Жиззахгача, жанубда
Ўратепа, шимолда Тошкентгача ҳамма жойга бир неча марта бориб келди. Бир
ярим йилдан бери қишни қиш, ёзни ёз демай йўл босди. Сирдарёдан қайта –
қайта сузиб ўтди....Унинг ўзига ўхшаб чиққан йигитлари Темурбекнинг Ҳисор
тоғларида, афсонавий ғорларда яшаб тобланган йигитларини эслатади”. Шу
ўринда айни бир жумла бор: “Қишда музни тешиб чўмилган пайтлари
бўлди”.Демак, чорасизлик шу даражада. Ечим эса Овчи қишлоғида ҳозирда ҳам
мавжуд қоятош устидаги чодирда, “ Тўрт улус тарихи” мутолааси пайти элчи
билан бирга келади. Бу қоятош туркийзабонлар учун “Бобуртош”,
тожикзабонлар учун “Санги Бобур” номи билан қадрли. Бобур учун Аҳмад
Танбал устидан қозонилган ғалаба эса муҳим ва шарафли.

“Тошкент, Наманган, Андижон Чингизийлар яна ҳукмрон бўлмоқчи”

бўлимига тўхталиш орқали излансак, мазкур бобда жияни Бобурга эмас, эшик
оға Тилба Султон сўзига ишониб Аҳмад Танбалга ён босган, мен ҳам
чингизийман дея Шайбонийхонни қўллаб- қувватлаган Маҳмудхон
тасвирланади. Ахир, Маҳмудхонга чингизий Шайбонийхон– у “ёлғон”ни ҳам
ростдай гапиришга уста Тилба Султон ва Аҳмад Танбалдан Бобур яқинроқ
эмасмиди?!

Маҳмудхонни ишонтирган Тилба Султоннинг сўзлари мана бундай эди:

“Бобурнинг ўзи ҳам, тарафдорлари ҳам чингизийларни “жете” (“босқинчи”,
“талончи”) деб камситади. “Йўқолсин чингизийлар! Фарғона водийси
темурийлар мулкидир! Жетеларни қир!” деган бақириқларни Фарғона
водийсининг кўп жойларида мен ўзим эшитдим”!

Эсон Давлат бегим, Қутлуғ Нигор хоним, Қосимбек билан Бобур ўртасида

бўлиб ўтган суҳбатда эса Маҳмудхон Шоҳбегим Бадахшининг фарзанди
эканлиги маълум бўлади. Эсон Давлвт бегим Қосимбекка Маҳмудхоннинг
онаси таъсирида ўгайлик қилиши мумкинлиги, лекин бу билан барча
чингизийларни темурийларга душман қилиб кўрсатиш нотўғри эканлигини
уқтириб ўтади. Бобурнинг Чингизхон ҳақидаги маълумотларига қулоқ тутамиз:
“Тарих китобларидан ўқидимки, Чингизхон ўзига ҳам бирорта ёдгорлик
қурдирмаган экан. “Ўлсам, текис ерга дафн қилинглар, қабрим устидан мингта
от юриб ўтсин, токи кўмилган жойимни ҳеч ким билмасин, деган экан. Вафот
этганидан кейин худди унинг айтганини қилишибди. Мингта от унинг қабрини
топтаб ўтибди. Ҳалигача унинг қабрини ҳеч ким тополмас эмиш”.

Бобур Маҳмудхон билан ёвлашмай, Аҳмад Танбал билан сулҳ тузишига

бўлажак рафиқаси Ойиша бегим ҳақида Эсон Давлат бегимнинг сўзлари ва
бунга жавобан Қутлуғ Нигор хонимнинг орзиқиб хитоб қилишлари сабаб
бўлди. Чунки Бобур жанг бошласа, Самарқанддаги каби аросатда қолиши ва
Ойиша бегимга зиён етиши мумкин эди.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

239

Султон Али мирзо ва Хўжа Яҳё тақдири ҳал қилинаётганда Шайбонийхон

ясовулга: “Юқорига олиб чиқиб мирзосининг далдасига (қаватига, соясига)
ўтирғизинг”, – деб буюради. Янги нашрда эса далдаси сўзи қаптали (ёни,
қатори) сўзига ўзгарганини кўрамиз.

Даҳкатдан йўлга отланаётган Бобур Исфарага қараб кетди жумласида эса

йўналиш янада аниқлаштирилади, яъни Исфарадан наридаги Сўхга қараб кетди, – дея
таъкидланади.

Бобур Сарипулда қандай мағлубият бўлиб, қандай хорликлар кўрганини

ёза бошлаганда бу виждони олдидаги ҳисоб эканлигини ҳис қилиб бир китобни
варақлай бошлайди. Бу ҳақда Пиримқул Қодиров шундай ёзади: “ Шу сезги
таъсирида китоблари орасида турган Шомийнинг “Зафарнома”сини қўлга олиб
варақлади. Бу китобнинг муқаддимасида Шомийнинг Амир Темурдан қандай
топшириқ олгани ҳикоя қилинган эди. Соҳибқирон жангномалар ва тарих
китобларида кўп учрайдиган ҳашамдор такаллуфларни суймас эканлар, ортиқча
лоф уришлар, муболағалар ичида ҳақиқат йўқолиб кетишини, дабдабали услуб
чиндан содир бўлган воқеаларнинг маъно ва моҳиятини одамлардан тўсиб
қўйишини айтган эканлар.

“Шунинг учун сиз бор ҳақиқатни аниқ равон қилиб ёзинг, токи унинг

маъносини авом халқ ҳам англагай, хос кишилар ҳам мақбул кўргай”, – деб
соҳибқирон Шомийга тайинлаган эканлар.

Афсуски, Шомий бу топшириқни тўлиқ уддалай олмаган экан. Амир

Темур унинг “Зафарнома”сини ўқиганда қаноатланмаганини Бобур онаси
инъом қилган сандиқдаги бошқа қўлёзма манбалардан билди. Эҳтимол, шундан
сўнг Амир Темурнинг кўрган-кечирганлари ва яратган тузуклари унинг ўз
тилидан аниқ, илиқ ва равон услубда баён этилгандир?

Ҳозир Бобурнинг дилига энг яқин услуб мана шу эди. У хотира ёзишда ҳам

соҳибқирон бобоколонидан сабоқлар олар, бошидан кечирган барча
ҳодисаларни, ютуқ ва хатоларини энг ишонган сирдошига айтиб дардлашган
каби самимият билан қалам тебратарди”.

Бу сатрлар Бобурнинг ҳарбий ишлардан тортиб, эсдалик ёзишгача Амир

Темурдан ўрнак олганлигини кўрсатувчи далилдир.

Романнинг “Фалакнинг гардиши” номли 2– қисми “Тақдир тақозаси”

бўлиб ўзгариши бугунги кун китобхонига воқеалар ривожини теран англашга
ёрдам беради. “Тўлган паймоналар” бўлими ҳам ўз ўрнини “Довулдан олдинги
осудалик” ка бўшатиб бергани юқоридаги фикрга яна бир исбот.

Бобур Ҳиротдан Кобулга қайтаётганда бўлажак рафиқаси Моҳим бонуни

кўриб қолади. Моҳим бону отган гулни аввал ҳидлаб, сўнгра салласи қатига
кўзга ташланмайдиган қилиб қистириб олган Бобур ўйлари “Бобурнома”дан
асос қилиб олиган ва ҳар икки нашрни завқли воқеа бўлиб тўлдирган.

Кобулга бориш учун Қандаҳор йўлига нисбатан довондан ошиш вақтни

тежашини айтган Қосимбек бошлаб келган йўд қўрсатувчи Султон гўё Широқ
каби иш тутди. Ўн ёшида бошидан кечирган воқеаларига сабабчи Абусаид
мирзо бўлишига қарамасдан Бобурдан ўчини олишни истаган Султон
Бобурнинг мардлиги ва адолатидан лол қолади, иймонга келади.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

240

“Султон майхўрлик ҳам бўлишини кутган эди. Лекин у ҳамроҳ бўлиб

бораётган беку навкарларнинг ўзаро гап – сўзларидан шуни билдики, йигирма
беш ёшлик Бобур ҳали умрида май ичмаган намозхон йигит. Унинг шундай қор
совуқларида ҳам таҳорат олиб намоз ўқиганини сафар пайтида бир неча марта
кўрган Султон ўзича таажжубланиб қўйди”.

Султон мана шу ҳолатда эди. Лекин Бобур энг паҳлавон йигитлар қатори

қайта – қайта олдинга ўтиб, бир ҳафта давомида одамларига йўл очгани; кекса
Қосимбекни камарга киритгани, ўзи эса кўпчилик йигитлари билан қор бўрони
тагида ўтиргани Султонда инсоф ва адолат туйғусини уйғотди. У Бобурда
шоҳлик ва дарвешликни бирга кўрганини айтиб, ғордаги иккита камарга
бошлаб боради. Уларга ташқарида қолган ҳамма одамлар киради.

Дарвешона агар на аз хешонем,
Лек аз дил–у жон муътақиди эшонем.
Дур аст магўй шоҳи зи дарвеший,
Шоҳем, вале бандаи дарвешонем.
(Мазмуни: Гарчи дарвешлар бизларга яқин бўлмасалар ҳам, биз уларга жон

– дилимиз билан мухлисмиз. Шоҳликни дарвешликдан узоқ дема. Биз шоҳ
бўлсак ҳам, дарвешларнинг бандаси (қули)миз.)

Бу форсий рубоий айнан шу воқеалар сабаб ёзилган бўлса не ажаб?!
Ўша қиш Бобур кўрсатган мардлик ва довюракликнинг мукофоти шу

бўлдики, Қосимбек Ҳирот чорбоғида учраган гўзал қизни излаб топди. Бобур
Кобулда катта тўй қилиб, Моҳим бону исимли бу олов қизга уйланди ва орадан
бир йил ўтар – ўтмас ундан ажойиб ўғил кўрди. Бахтли истиқбол орзуси билан
бу тўнғич ўғилни Хумоюн деб атадилар.

Дарҳақиқат, бу маълумот янги нашрнинг қадрини яна бир бор кўтаради.

Чунки Бобурнинг кейинги фаолиятида ўғли Хумоюн бевосита иштирок этади.
Шунданми, тахт ворисининг дунёга келиши асарга эзгулик нури бўлиб
қўшилади.

“Ҳирот, Марв. Паймонаси тўлганлар” номи ушбу бўлим моҳиятини очиб

беришга хизмат қилади.

Ҳусайн Бойқаронинг рафиқаси, Музаффар мирзонинг онаси – Хадича

бегимнинг тақдири ўлим билан тугалланган эди. Янги нашр эса унинг ҳаёт
эканлигини тасдиқлайди: ” Бу қийноқлар уч кун давом этди, аммо олтин гул
топилмади. Хадича бегимнинг жони қаттиқ экан, тирик қолди. Мансур
бахшини эса келажакда бўладиган жанглардан бирида ажал кутмоқда эди”.

Юқоридаги

воқеалар

истиқлолдан

олдинги

нашрларда

тасвирланмаганлигига ўша давр ва унинг мафкураси сабаб бўлгандир, балки.
Асар сўнггида 1969-1999- йиллар келтирилади.

Демак, романга шу 30 йил ичида Пиримқул Қодиров кўп бор нигоҳ

ташлаган. Унинг бойитилган ҳолати эса 2000 йилдаги янги нашри учун асос
бўлди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов