Бадиий ғоя ифодасида диалогик шаклдан фойдаланиш маҳорати

CC BY f
144-147
16
9
Поделиться
Матякупов, С. (2022). Бадиий ғоя ифодасида диалогик шаклдан фойдаланиш маҳорати. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 144–147. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5514
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Шеърий идрокда диалог тушунча поэтик моҳиятини очиб берадиган асосий эстетик восита сифатида бадиий коммуникация сўз-ғоя-матнни англаш учун таянч вазифасини ўтайди. Қолаверса, ундаги муносабат ҳамда талқин лирик ифода табиатини белгилаб беради. Шу маънода муаллиф, қаҳрамон, тасаввур ва таассурот бир-бирига уйғунлашади. Шу боис “буюк рус мунаққиди М.Бахтин ҳаётда ҳам ижодда ҳам монолог ва диалогни кескин тафовутламайди. Инсонлараро мавжуд мулоқот шакллари, танқидчи таъбирича шартли тарзда намоён бўлади” [1, 74]. Шеърда туйғунинг моддийлашуви, оламни идрок этиш жараёни ҳамда фалсафий мушоҳада яхлитлиги масалани ойдинлаштиради. Тасвир субъекти таҳлил ва талқин мувофиқлиги айни мунозарани тавсифлайди. Зеро, ҳаётнинг эстетик идроки назмда руҳий ҳолат ва туйғуларни намоён қилишга хизмат қилади


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

144

БАДИИЙ ҒОЯ ИФОДАСИДА ДИАЛОГИК ШАКЛДАН

ФОЙДАЛАНИШ МАҲОРАТИ

(А.Орипов шеърияти мисолида)

Матякупов Саъдулла Гаипович –

Ажиниёз номидаги

Нукус давлат педагогика институти

Шеърий идрокда диалог тушунча поэтик моҳиятини очиб берадиган

асосий эстетик восита сифатида бадиий коммуникация сўз-ғоя-матнни англаш
учун таянч вазифасини ўтайди. Қолаверса, ундаги муносабат ҳамда талқин
лирик ифода табиатини белгилаб беради. Шу маънода муаллиф, қаҳрамон,
тасаввур ва таассурот бир-бирига уйғунлашади. Шу боис “буюк рус мунаққиди
М.Бахтин ҳаётда ҳам ижодда ҳам монолог ва диалогни кескин тафовутламайди.
Инсонлараро мавжуд мулоқот шакллари, танқидчи таъбирича шартли тарзда
намоён бўлади” [1, 74]. Шеърда туйғунинг моддийлашуви, оламни идрок этиш
жараёни ҳамда фалсафий мушоҳада яхлитлиги масалани ойдинлаштиради.
Тасвир субъекти таҳлил ва талқин мувофиқлиги айни мунозарани тавсифлайди.
Зеро, ҳаётнинг эстетик идроки назмда руҳий ҳолат ва туйғуларни намоён
қилишга хизмат қилади:

Унга бари бирдай ҳаёт ва ўлим,
Гўёки кекса чол сўнгини ўйлар.
Ва лекин силкитиб қаҳрабо қўлин,
Кўрганин-билганин бирма-бир сўйлар.
Бир ҳикмат ўқийман хазонларда мен:
– “Яшагин-у, бироқ япроқ бўлма сен” [4, 64].
Шеърда инсон ва табиат, ҳаёт ва идеал ўртасидаги ришта риторик

муносабат силсиласида очиб берилади. Аслида тасдиқ-инкор категорияси
поэтик мурожаат сатҳини белгилайди. (“Яшагин-у, бироқ япроқ бўлма сен”)
Аҳамият берсак, бу ерда ҳукм-хулоса кескин, реалликка нисбатан залворли.
Мантиқий таъкид (бироқ) эса мушоҳада салмоғини янада оширади. Муаллиф
тафсилотда қиёслаш ҳосил қилади. Ифоданинг табиий ҳамда таъсирчан тасвири
фалсафий умумлашма учун восита вазифасини бажаради. Лирик қаҳрамон
кашф этган ҳаётий ҳикмат китобхон ғашига тегмайди. Аксинча, чин кўнгилдан
чиққан дил рози ўқувчини ишонтиради. Ортиқча тафсилотсиз яратилган ҳолат
чизгиси аниқ, лўнда ва ёрқин ҳиссиётни уйғотади. Ҳаёт ҳақиқатидан сабоқ
олиш, руҳий дард қувват-ҳофизасини кўрсатишга интилиш бир томонлама
диалог ўзига хослигини таъминлайди. Оҳанг вазминлиги ва мусиқий ритм
бадиий нутқ услубини юзага келтиради. Табиатнинг рангин қирраларидан
ҳаётий ҳикмат кашф қилиш, нозик кузатиш ва жонли мушоҳадани бир-бирига
пайвандлаш фақат шоир ижодий феноменига хос фазилатни тақдим этади.

“Лирик асарда нутқнинг эмоционаллиги кўпроқ лирик қаҳрамоннинг

конкрет пайтдаги (бу турга мансуб асарда бадиий вақтнинг жуда қисқалиги,
“ҳозир” билан белгиланишини эътиборга олиш зарур) кайфияти, ҳолати,
кечинмалари билан боғлиқ” [7, 244] тарзда намоён бўлади. Мазкур ҳолатда,
биринчидан, ҳиссий идрок сезгиси субъект таянчини таъминлайди, иккинчидан,


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

145

ифодада аниқлик ва мавҳумлик бир-бирига ўтиб туришига замин ҳозирлайди.
Учинчидан, бадиий нутқда тасвир миқёси номинатив бирликдан семантик
сатҳга кўчади. Оҳанг, маром ҳамда муносабат мантиқий изчиллиги ривоя
техникаси структурасини тубдан ўзгартиради. Тарқоқлик ва давомийлик унинг
специфик хусусиятини белгилайди:

Қизарган лабларинг титради бехос:
– Наҳот бошимизга ёмғир тўкилса?

Ажабланма, дилдор, бу зўр эҳтирос,

Ажабмас, булут ҳам эриган бўлса [5, 49].
Бадиий нутқда ҳосил бўладиган дифференциация ҳодисаси унинг мустақил

ташкилий тизими билан боғланади. Тилимиздаги сўз-ғоя танлови руҳий
кечинма тадрижини марказий нуқтага бирлаштиради. Юқоридаги бадиий
матнда қўлланилган таянч номинатив бирликлар (қизарган лаблар, ёмғир,
булут, зўр эҳтирос) тасаввурни ҳис қилишга йўл очади. Ўзгарувчан предикация
(ёмғир-туйғу, булут-кайфият) тасвир маъносининг ҳосил бўлишига замин
ҳозирлайди. Ифода имкониятини ихчамлаштиришни диалог зиммасига юклаган
муаллиф манзарани яхлитлаштиради. Бу ўринда мулоқот жараёни руҳий ҳолат
давомийлигини англатади ҳамда туйғу ва мушоҳада ўзаро жипслашади.

“Бизнингча, Абдулла Ориф деган самимий ва бетакрор поэтик ҳодисани у

яшаган давр яратмади, билъакс бу феномен чоғдошларнинг руҳий олами,
туйғулар тизими ва тафаккур тарзига cардинал таъсир кўрсатиш орқали ўз
даврини яратди. Тўғри, шоирнинг шеърлари ижтимоий тузумни ўзгартириб
юбормади. Лекин бу яратиқлар одам руҳиятига хос асл жиҳатларни сездириш
орқали одамни мафкуранинг сохта қутқуларига берилиб кетишдан сақлаб
қолди” [3, 656-657] – дея таъкидлаган эди, адабиётшунос Қ.Йўлдошев. Шоир
бадиий изланишлари шеър ва ўқувчининг терин муносабати асосига қурилади.
Руҳий таҳлил кескинлиги боғловчи ришта, поэтик ифодадаги доимий тасдиқ-
инкор-тасдиқ тезиси бир-бирини мантиқан тўлдиришга хизмат қилади:

Дунёдан ўтаркан улуғ бир даҳо,
Худога сўнгги бор қилди илтижо:
– Мендан сўнг номимни бирор зурёдим
Пеш қилиб юрмаса бўлди, Илоҳо! [5, 77].
Абдулла Ориповнинг диалоглашган нутқи теран ўйга толдирадиган,

фалсафий тахайюлга қурилган туйғуларни тақдим этади. Тасвир самимияти,
ҳаётий ақида урғуси, сода ва равон ривоя йўсини билан ажралиб турадиган
сатрларда тафсилотдан ҳукм-хулоса чиқаришга эҳтиёж сезилади. Инсон ҳаётда
ҳамма нарсага ўз кучи, иқтидори билан эришмоғи лозим. Илтижо, истак ва
илинж қоришган мулоқотда маиший ҳолат ва ундан келиб чиқадиган оқибат
хусусида сўз боради. Туйғу ҳамда ҳаётий аъмол ички муносабати бадиий нутқ
моҳиятини тавсифлайди. Маълумки, инсон аъмолини унинг амали тайин этади.
Ўз-ўзини тафтиш қилиб яшаган даҳо тилаги пок номига доғ туширмасликдан
иборат. Матнда ички поэтик руҳ ва ҳикматомуз мантиқ омухталашган ҳолда
дидактик қатламнинг теранлашуви маъно воситасида асосланади. Бир
тарафлама риторик мурожаат замирида реал турмушда учрайдиган маънавий-
ахлоқий иллат қораланади, мавжуд вазиятда “ном” тушунчасини ўз маъносида


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

146

тушуниш жоиз эмас, конструкт шаън, нуфуз ва амал яхлитлашувини
таъминлайди. Негаки, айнан инсонийликни англатувчи юқоридаги

учлик

ғоят

муҳим омилдир.

“Санъат асари борки, яратувчи (ёзувчи) билан китобхон (ўқувчи)

орасидаги мунозара, баҳс, мулоқот сифатида пайдо бўлади. Санъат асарлари
табиатида китобхон билан муносабат жиддий ўрин эгаллайди. Қайсики бадиий
асарда китобхон масаласига жиддий эътибор берилган бўлса, ўша асар узоқ
яшайди. Бошқача айтганда, бадиий асар муаллифи китобхон имкониятлари тўла
намоён бўлиши учун руҳий-маънавий маконни кенг, замонни узоқ олган бўлса,
ўша асарнинг онтологик таянчи (узоқ яшаш кайфияти) мустаҳкам бўлади.
Ижодкор асар яратар экан, шуурий ва ғайришуурий равишда, руҳий-маънавий
имкониятларини тўлиқ сафарбар этган ҳолда ҳаракат қилади” [6, 93-94].

Таъкидлаш керакки, руҳий муносабат мувозанати бадиий нутқ табиатини

белгилайди. Нисбатан юксак талабчанлик ҳар икки томонда ҳам тўлиқ
сақланади. Шоир сўз ёрдамида икки амал: ғояни шакллантириш ва тасвирлашга
интилади. Ифода имкониятларини кенгайтириш ҳамда ижодий тасаввурни
йиғиш моҳиятан бадиий маҳорат ва эстетик идрок малакаси такомилида
бирлашади.

Учрашди жаҳоннинг икки зўр пири,
Уларни қийнарди дунёнинг сири.
Бири йиғлаб дерди: – Уни тушундим,
– Тушунмадим, – дея йиғларди бири [5, 79].
Одамзод пайдо бўлибдики, “мавжудлик жумбоғи” моҳиятини англашга

уринади. Мазкур долзарб муаммо барчани бирдек қизиқтириб келган.
Тўртликда тазодий муносабат устувор: “жаҳоннинг икки зўр пири” борлиқ сир-
синоатини идрок этишга интилади, бироқ “дунёнинг сири” мураккаб ва
зиддиятларни кўндаланг қилиб қўяди. Тасдиқ ҳамда инкор категорияси бир-
бирига ҳамоҳанг тушунчалар, самимий иқрор, олам ва одамни англаш йўлидаги
довонларни бирлаштиради. Табиатан “мавжудлик жумбоғи”ни ҳис қилиш
инсонга ўзлигини англашга ёрдам беради. Фалсафа ва мантиқ қоришуви асл
маънони тадқиқ этишга замин ҳозирлаган ҳолда таҳлил ва талқин малакасини
тенглаштиради.

“Лирикада муаллиф ва қаҳрамон муносабатини қадриявий мезонлар

белгилаб беради. Материя ва унинг эстетик қиймати баҳолаш ҳамда баҳоланиш
комплексини вужудга келтиради, ушбу механизм диалогни онг билан
пайвандлайди” [2, 122]. Мазкур ҳолат биринчидан, бадиий нутқ амалий
сайқалланишини тафовутлайди, иккинчидан, ривоя техникасининг функционал
аҳамиятини оширади, учинчидан, муаллиф ва қаҳрамон позициясига ойдинлик
киритади, тўртинчидан, моддийлашган тушунча эстетик қийматини баҳолашга
замин ҳозирлайди. Номинатив тасвир ҳамда семантик ифода эса бир-бирини
мантиқан тўлдиради. Шу маънода ижод фалсафаси асосини маъно қирралари
танлови ҳамда унга юклатиладиган эстетик қиймат залвори белгилаб беради.

Умуман, А.Орипов шеъриятида диалог муҳим эстетик омил сифатида

бадиий концепцияни ойдинлаштириш вазифасини ўтайди. Тасвир предмети ва
унга хос адабий талқин диалогик моҳиятни англатади. Бадиий нутқ шакли


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

147

тасаввур ва ифода бир-бирига туташган ҳолда шоир иқтидорининг шу икки
тушунчага уйғунлик бағишлаши билан ўлчанади. Матн – ҳаётий аъмол эстетик
даражасини тартибга соладиган тизим, диалог унинг таянч маркази вазифасини
бажаради. Замон, макон, имкон ва маъно сатҳлари муҳокама кенглигини
таъминлайди, эстетик идрок эса муаммо моҳиятини янада ойдинлаштиради.

Адабиётлар:

1. Гуткина Э.И. Лирическое творчество как единство диаолога и монолога

// Вестник Нижегородского университета им. Н.И.Лобачевского. – Нижний
Новгород, 2013. – №1.

2. Кристофер Кодуэлл. Иллюзия и действительность. – М.: Прогресс, 1969.
3. Йўлдошев Қ. Очқич сўз. –Т.: Тафаккур, 2019.
4. Орипов А. Руҳим. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат

нашриёти, 1971.

5. Орипов А. Адолат кўзгуси. –Т.: Адолат, 2005.
6. Расулов А. Бадиийлик – безавол янгилик. –Т.: Шарқ, 2007.
7. Қуронов Д. Адабиёт назарияси асослари. –Т.: Академнашр, 2018.

Библиографические ссылки

Гуткина Э.И. Лирическое творчество как единство диаолога и монолога // Вестник Нижегородского университета им. Н.И.Лобачевского. – Нижний Новгород, 2013. – №1.

Кристофер Кодуэлл. Иллюзия и действительность. – М.: Прогресс, 1969.

Йўлдошев Қ. Очқич сўз. –Т.: Тафаккур, 2019.

Орипов А. Руҳим. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971.

Орипов А. Адолат кўзгуси. –Т.: Адолат, 2005.

Расулов А. Бадиийлик – безавол янгилик. –Т.: Шарқ, 2007.

Қуронов Д. Адабиёт назарияси асослари. –Т.: Академнашр, 2018.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов