Учликлар – шеърий жанр сифатида

CC BY f
197-199
30
15
Поделиться
Досжанова, Г. (2022). Учликлар – шеърий жанр сифатида. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 197–199. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5531
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада шоира Фарида Афрўз ижодидаги учликлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, шеърий жанр сифатида такомиллашиши, учликларни ёзишда шоиранинг услуб маҳорати, учликлар поэтикаси масалалари қиёсий таҳлил қилинади


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

197

УЧЛИКЛАР –

ШЕЪРИЙ ЖАНР СИФАТИДА

Г.Досжанова

– Қорақалпоқ давлат университети

Аннотация:

Ушбу мақолада шоира Фарида Афрўз ижодидаги учликлар

ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, шеърий жанр сифатида такомиллашиши,
учликларни ёзишда шоиранинг услуб маҳорати, учликлар поэтикаси масалалари
қиёсий таҳлил қилинади.

Калит сўзлар:

учлук, шеърий жанр, поэтика, маҳорат, услуб, ижод.

Жаҳон адабиётида шеърий асарлар шакл ва мазмунига кўра жанрларга

ажратилади. Одатда ҳар қандай шоир ўз қалбидаги ҳис-туйғулар мазмунини
маълум бир шеърий шаклга солиб баён қилади. Жаҳон шеърияти тарихига
эътибор берилса, айрим шеърий жанрлар маълум бир миллий характери-
табиатига, жанр генезиси-келиб чиқишига кўра муайян бир миллат ёки ҳудудга
ҳам тегишли бўлади. Шеърий жанрлар жуда улкан категория сифатида Шарқ ва
Ғарбда яратилган шеърий жанрларга бўлиниши мумкин. Ғазал, мухаммас,
қасида, таржибанд, туюқ, рубоий, фард каби бир қатор жанрларни Шарқ
адабиётига боғлаб тушунтириш ва муҳокама қилиш ўринли бўлади. Сонет,
романс, верлибер ва шу типдаги бир қанча шеърий жанрлар борки, уларни Ғарб
адабиёти негизида тадқиқ қилиш тўғри. Бироқ кейинги йилларда Ғарб ва Шарқ
шеърий жанрлар, дунё шеъриятидаги айрим жанрларнинг ўзаро интеграцион,
қоришиқ-синтез жараёни ҳам кузатилмоқда. Замонавий шоирлари ижод
намуналарида шарқдан ҳам, ғарбдан ҳам таъсирланган ҳолларга дуч келиш
мумкин. Зеро, ўз вақтида аруз вазнига асосланган шеърий жанрлар билан
параллел равишда ХХ аср бошларида дунё шеъриятида кенг қўлланилган
бармоқ вазнидаги шеърий шакл, яъни ҳар бир мисранинг унли товушларга
асосланган саноқлари ва туроқланиш негизи бу шеърий шакл асоси эди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда тобора оммалашган ўзбек шеъриятидаги уч

мисрадан таркиб топган шеърий шаклларни, албатта, бир томондан ўзбек
мумтоз адабиёти намуналари ёки халқ оғзаки ижодига боғлаш ҳам мумкин.
Аммо бир қатор шоирлар томонидан ёзилаётган уч мисрадан иборат шеърларни
япон шеъриятидаги хайку-хоккулари билан уйғун муҳокама этиш яна ҳам
ўринли бўлади. Бу жанрга адабиётшунослик китобларида: “Хокку, хайку
(японча “илк мисралар”) – япон шеъриятидаги анъанавий қатъий шеърий шакл,
лирик жанр. Хайку уч мисрадан ташкил топиб, биринчи ва учинчи мисраси беш
бўғинлик, иккинчи мисраси эса етти бўғинлик ўлчовда бўлади ва бу жиҳатдан у
танканинг дастлабки уч мисраси билан бир хил бўлиб, шеърнинг асосий фикри
акс этган “илк мисралар” хайку номли қатъий шеър шакли сифатида қарор
топган”

148

, деган фикр берилади. Бироқ ўзбек шоирлари ўз тажрибаларида бу

жанрга хос қоидани қатъийлаштиган эмас. Шу боис ўзбек шеъриятидаги
учликларга алоҳида адабий ҳрдиса сифатида қараш лозим.

148

Қуронов Д. ва бошқалар. Адабиётшунослик луғати. Тошкент: “Академнашр” нашриёти, 2010 йил, 350-бет.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

198

Кузатишимизга кўра Рауф Парфи, Хуршид Даврон, Анвар Обиджон каби

таниқли ўзбек шоирлари қўллаган учликлар ўз табиатига кўра бирор кичик
ҳодиса ва унинг поэтик талқини ўлароқ майдонга келгани маълум бўлади. 2000-
2005 йиллар оралиғида ёзган

“Самарқанд хайкулари”

туркумини Хуршид

Даврон устози

Рауф Парфига бағишлайди ва унлардан бирида бевосита шоир

номи тилга олинади:

“Шафтоли гуллари тўкилар
Рауф Парфи қабри устига —
Қанчалар меҳрибон кечиккан баҳор!”

149

Хуршид Даврон қалбидаги устозига меҳр-мурувватни табиатдаги

гулларнинг тўкилишига уйғун баён қилади.

Шунингдек, замонавий ўзбек шоираларидан бири Фарида Афрўз

томонидан ёзилган учликлар “тасбеҳ” деб номланди. Бу шоира учликлари
орасида ҳам Рауф Парфининг тилга олиниши бежиз эмас:

“ Рауф Парфи бир кун оч қолди,
Аввал одамлардан, сўнгра
Сувараклардан ёзғирди...”
Шоира Р.Парфи табиатига хос ғалати бир ҳақиқатни, унинг бошқаларга

ўхшамаган ҳаёт тарзининг битта қиррасини ўз шеърида шундай баён қилади.

Фарида Афрўзнинг адабий тажрибалари, янгича шеърий шакллари

хусусида таниқли олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев айнан “Тасбеҳ” (2006
йил, “Шарқ принт” нашриёти) деб номланган китобидаги учликлар хусусида
шундай таъкидлайди: “Фарида Афрўз тасбиҳларида кам сўзли мисралар
ёрдамида чуқур маънони ифодалашга эришади. Қизиғи шундаки, барча
тасбиҳлар уч сатрдан иборат бўлса ҳам уларнинг ички қурилиши, жойлашуви
йўсини ва бўғинлар миқдорида қатъий бир хиллик йўқ”

150

. Шунингдек олим,

“тасбеҳ” илгари поэтик атама сифатида қўлланилмагани, шоира Фарида Афрўз
ўз учликларини тасбеҳ шодасидек тизиб, тасбеҳни шеърий жанрга айлантириб
бадиийлаштирганлигини таъкидлаб ўтади. Ўйлаб қараладиган бўлса, бу ҳам
Фарида Афрўз учликларига хос битта хусусиятни ифода қилади.

Шоира ёзади:
“Бугун тонгда тирик уйғондим,
Бир коса сув ичдим...
Шукр...”
Учликдаги уч нуқталар маъно ташиши билан бирга бу шеърда профессор

Қ.Йўлдошев урғу берган мисралараро бўғинлар сонининг турличалиги, битта
бўғиндан иборат “шукр” сўзининг битта мисрага жойланиши ҳам кўринади.

“Ҳақ, дўст, ё Оллоҳ!”

Бу бир сатр шеър.
Ҳали ҳеч шоир бунан ўткариб айтолмади”.
Одатда кичик шеърий жанрга мойиллик ижодкорнинг табиатида мавжуд

бўлмоғи лозим. Фарида Афрўз учлик жанрида ижод қилар экан, унинг ҳиссий
фитрати шунга мойил бўлган. Юқорида берилган, дарвешлар томонидан кўч-

149

Х.Даврон сайти манбалари.

150

Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. “Янги аср авлоди” нашриёти. 2006 йил,540-бет.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

199

кўйда такрорлаб юриладиган “Ҳақ, дўст, ё Оллоҳ!” муножотига шоиранинг
муносабатидан айнан шу мойилликни сезиш қийин эмас. “Ҳақ, дўст, ё
Оллоҳ!”ни шоира битта мисрдан иборат шеър деб баҳолашни маъқул билади.
Аслида, ижод аҳлининг қарашларини, шеърий дунёсини уларнинг ўзлари ёзган
асарлар моҳиятидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдириш ўринли бўлади.

Ижодкор сўз излаш, янги фикр айтиш, ўз қалбини номоён этиш фурсатини

пойлайди. Сўз устида мушоҳада юритади. Шоирлар сўзнинг турли маъно
қирралари беэътибор бўлмайди.

“Балким...” деган сўзни яхши кўраман,
Умид бор, илинж бор бу сўзда.
Ҳеч бўлмса, “Эҳтимол...” дегин!”
Фарида Афрўз сўзни шундай ҳис этади. Ҳақиқатан ҳам “балки”, “эҳтимол”

каби сўзларда аллақандай юмшоқлик, майинлик, умидкорлик сезилади. Буни шеър
ўқувчиси фақат шоирлар таъкидидан кейин чуқурроқ сезиши мумкин, албатта.

“Сумбулаю, сумбула
Сенинг кўнглинг ким билан?
Мен кетаман дил билан”.
Халқ оғзаки ижодида шундай оҳангли ошиқ ва маъшуқ ўртасидаги

айрилик ва висол онларининнг изтиробли ўйлари ифодаланган қўшиқ бор.
Шоира ундаги айрим – битта-иккита сўзни ўзгартириш билан, хусусан, ташқи
ҳолатни ичкарига – дилга кўчириш билан оригиналликка эришади.

Дарҳақиқат, Фарида Афрўз учликлари юзасидан олиб борилган

изланишарни, фикр-мулоҳазалани қуйидагича хулосалаш ўринли бўлади.

Биринчидан, ўзбек шеъриятидаги тажрибавий йўсинда майдонга келган

учликлар ўзбек мумтоз адабиёти, халқ оғзаки ижоди ҳамда дунё адабиёти
булоқларидан баҳраманд бўлди.

Иккинчидан, учликлар таржимаси ва тажрибаси тарихида истеъдоли шоир

Рауф Парфининг алоҳида ўрни бор. Шунинг учун кейинги шоирларнинг унга
нисбатан эҳтироми шеърий йўсинда баён қилишди.

Учинчидан, Фарида Афрўз ўзи учликларида халқ озаки ижоди

намуналаридан унумли фойдаланди ва ўзига хос шоирона ташбеҳлар қўллади.

Тўртинчидан, Фарида Афрўз ўз учликлари билан айни кичик

жанрнинг имкониятларини кенгайтирди. Уларга халқона пафос, ҳаётий-
фалсафий мазмун бағишлади. Шу билан бирга шоира ўз ижодига нисбатан
шеърий муносабатлари ҳам учликларни, умуман, шоира ижодини баҳолаш
учун муҳим далил бўлади.


Адабиётлар:

1. Абдулла Орипов. Шеърлар. Достонлар. –Тошкент: “Шарқ” нашриёти,

2019.

2. Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. “Янги аср авлоди” нашриёти, 2006.
3. Йўлчиев Қ. Типологик ўхшашликлар: бирлик ва учлик. –

Тошкент:

“Турон замин зиё” нашриёти, 2016.

4. Қуронов Д. ва бошқалар. Адабиётшунослик луғати. –Тошкент:

“Академнашр” нашриёти, 2010.

5. Фарида Афрўз. Ушшоқ. –Тошкент: “Шарқ” нашриёти. 2004.

Библиографические ссылки

Абдулла Орипов. Шеърлар. Достонлар. –Тошкент: “Шарқ” нашриёти, 2019.

Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. “Янги аср авлоди” нашриёти, 2006.

Йўлчиев Қ. Типологик ўхшашликлар: бирлик ва учлик. – Тошкент: “Турон замин зиё” нашриёти, 2016.

Қуронов Д. ва бошқалар. Адабиётшунослик луғати. –Тошкент: “Академнашр” нашриёти, 2010.

Фарида Афрўз. Ушшоқ. –Тошкент: “Шарқ” нашриёти. 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов