“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
1
6/2018
(
№
00038)
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ САМАРАЛИ
БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ
Азларова Азиза Ахроровна,
ТДИУ доценти, и.ф.н.,
Абдурахманова Матлуба Махамадаминовна,
ТДИУ доценти, и.ф.н.
Аннотация:
Мазкур мақолада Ўзбекистонда тижорат банкларининг кредит
портфелини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари ва шу тариқа кредитлаш
тизимини ривожлантириш масалалари тадқиқ қилинган.
Аннотация:
В
этой статье описывается, как повысить эффективность
управления кредитным портфелем коммерческих банков и на основе этого развивать
систему кредитования в Узбекистане.
Abstract:
This article discusses how to improve the efficiency of the credit portfolio
management of commercial banks in Uzbekistan, and the development of the lending system.
Калит сўзлар
:
тижорат банки, кредит, банкнинг кредит портфели, кредит
портфелини бошқариш, риск, даромадлилик, ликвидлилик.
Кириш
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда банк тизимини
либераллаштириш шароитида кредит операциялари муҳим ўрин тутади. Тижорат
банклари кредит операциялари банк даромадларини шакллантирувчи фаолият
бўлганлиги сабабли кредит портфелининг сифат даражаси барқарорлигини
таъминлаш бугунги кунда банкларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Кредитлаш тижорат банклари учун бирламчи аҳамиятга эга бўлган фаолият
тури ҳисобланади, чунки тижорат банклари кредит портфели сифатининг пасайиши
уларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир қилади, яъни муддати ўтган
кредитларнинг кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғининг ошиши банкнинг
ликвидлигини кескин пасайишига олиб келади.
Шу сабабли, тижорат банклари кредит портфелини самарали тарзда
бошқариш хўжалик субъектларининг кредит маблағларига бўлган эҳтиёжларини
қондириш имконини беради.
Бу
борада
Президентимизнинг
Олий
Мажлисга
тақдим
этган
Мурожаатномасида, “Энг ёмони, истиқболли йирик лойиҳаларни белгилаш ва амалга
оширишда жиддий хатоликларга йўл қўйилгани, хорижий кредитлар самарасиз
ишларга сарфлангани иқтисодиёт ривожига халақит бермоқда.
Биз, аввало, четдан кредит ва сармоялар олиб келиш бўйича самарали тизим
яратишимиз, ҳар бир кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалада
етти ўлчаб, бир марта кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр
келди” деб таъкидлаб ўтганлари бежиз эмас*7].
Республикамизда иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилаётган банк
кредитлари хажмининг ошиши, улардан фойдаланаётган турли мулкчилик ва хўжалик
юритувчи субъектлар микдорининг кўпайиши, банклар томонидан берилаётган
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
2
6/2018
(
№
00038)
кредитларни оқилона жойлаштириш, улар самарадорлигини ошириш, берилган
кредитлар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлаш
вазифалари банклар кредит портфели устидан доимий кузатиб боришни долзарб
масала эканлигини асослаб беради.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Тижорат банкларида кредит портфелини бошқариш самарадорлигини ошириш
масалалари бир қатор хорижий олимларнинг илмий тадқиқотларида ўрганилган ва
кредит портфели тушунчасини унинг моҳиятига берилган таърифларда ифодаланган.
Масалан америкалик иқтисодчилар Крис Ж. Барлтон, Диана Мак Нотон кредит
портфели - бу кредитларни туркумлашни ўз ичига олади деб таърифлашади [13].
Шунингдек, Н. Соколинская “кредит портфели қиска ва узоқ муддатли
кредитлар йиғиндисидан иборат” деб таърифлайди [15]. Бу таърифда асосий эътибор
кредитнинг муддатига қаратилган бу ҳолат кредит портфелининг моҳиятини тўлиқ
очиб бермайди. Чунки, банк томонидан берилган кредитларнинг муддатини
белгилаб қўйилиши ва унга риоя қилиниши фақат кредит портфелининг сифатини
аниқлашда муҳим омил бўлиши мумкин.
Россиялик машҳур иқтисодчи олим О.И.Лаврушин “кредит портфели тушунчаси
банк ишида одатда бир ёки бошқа банкнинг кредитлари йиғиндиси тушунилади” деб
таъриф беради[12]. Шу билан бирга у банкда кредит портфелини шакллантириш ва
уни таҳлилини олиб бориш тижорат банкининг стратегия ва тактикасини аниқ ишлаб
чиқиш имконини бериб, мижозларни кредитлаш имкониятини оширади деб
ҳисоблайди.
Абалкин Л.И, Панова Г.С. ва бошқа бир гуруҳ иқтисодчиларнинг фикрича,
тижорат банкларининг кредит портфели - бу кредитларнинг сифат ва таркиби бўйича
туркумланишидир. Бу таърифда, фикримизча кредит портфелининг моҳиятини очиб
беришга ижобий ёндашилган. Ижобийлиги шундаки, улар кредитларнинг сифат
таркибига қараб маълум омилларни ҳисобга олган ҳолда туркумлаш зарурлигини
таъкидлайдилар *15+.
Яна бир гуруҳ хорижий иқтисодчи олимлардан К.Ж.Бралтрон ва Д.Мак
Нотонлар, тижорат банкларининг кредит портфели - бу кредитларни маълум
белгиларга кўра туркумланишидир деб ҳисоблайдилар[13]. Бу таърифда кредит
портфели кредитнинг аниқ шакл ва хусусиятлариларига қараб таснифланишига
асосланади.
Фзбекистонлик иқтисодчи олимлар ҳам бу борада қатор изланишларни олиб
боришган, хусусан, Ш.З.Абдуллаеванинг фикрига кўра, банкларнинг кредит портфели
– бу турли хил кредит рискларига асосланган муайян мезонларга қараб туркумланган
кредитлар миқёсидаги банк талабларининг йиғиндисидир. [14]. Иқтисодчи олима ўз
таърифида кредитларнинг маълум бир мезонлар асосида туркумланишига, шу билан
бирга кредит рискларига алоҳида тўхталиб ўтган.
Юқорида кўриб чиқилган таърифларнинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилган
ҳолда кредит портфелига қуйидагича таъриф бериш мумкин деб ҳисоблаймиз:
банкнинг кредит портфели- бу банкнинг кредит операцияларини амалга ошириш учун
зарур асос саналиб, банк томонидан берилган жами кредитларнинг йиғиндисини
ўзида ифодалайди.
Шунингдек, банклар фаолиятида кредит операциялари асосий ўринни
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
3
6/2018
(
№
00038)
эгаллагани учун уларнинг кредит портфелини тўғри ташкил қилиш банкларнинг
самарали ва барқарор фаолият кўрсатиши учун имконият яратиб берувчи асосий
омиллардан бири ҳисобланади. Кредит операцияларини олиб боришда йўл қўйилган
камчиликлар банклар даромадининг камайишига, баъзи ҳолларда уларнинг
синишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, банкларнинг кредит портфели ва унинг
сифатини назорат қилиб бориш тижорат банклари самарали фаолиятининг
гаровидир.
Юқорида ўрганилган ҳолатларга асосланиб, республикамиз тижорат
банкларида кредит портфелини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари
юзасидан изланишлар олиб борилишини доимо долзарб деб ҳисоблаймиз.
Тадқиқот методологияси
Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт
ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг тижорат банкларида кредит
портфелини самарали бошқариш масалалари бўйича изланишлари,
олимлар ва соҳа
вакиллари билан суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр-мулоҳазаларини таҳлил
қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга
тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали
тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни ўрганиш
жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда маълумотларни тизимлаш
бўйича махсус ёндашувлар, яъни таққослаш, назарий ва амалий материалларни
жамлаш ҳамда
тизимли таҳлил каби усуллар қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар
Банк актив операциялари ичида кредит асосий ўринни эгаллайди ва банк
даромадининг салмоқли қисми ҳам айнан мазкур операциялар орқали олинади. Шу
сабабли банк кредит портфелининг қандай шаклланиши банк фаолиятига бевосита
таъсир кўрсатади.
Банк кредит портфелини самарали бошқариши учун, энг аввало банкларнинг
кредитлаш жараёни тўғри ташкил қилиниши зарур.
Амалдаги қонунчиликда банк кредит портфели мунтазам равишда таҳлил ва
аудит қилиниши кўрсатиб ўтилган бўлиб, бунда кредит сифатини аниқлаш билан бир
қаторда кредитлаш жараёнини бошқариш сифатини баҳолаш, жумладан,
тасдиқланган кредит сиёсатига ва кредит ҳужжатларини расмийлаштириш
жараёнларига, гаровни расмийлаштириш ва баҳолаш, кредитлашга доир
ваколатларни тақсимлаш, қонунчилик меъёрларига риоя қилишга мувофиқлигини
таъминлашга эътибор қаратилиши лозим.
Республикамиз
банк
тизимини
ривожлантириш,
кўрсатилаётган
банк
хизматиларини сифати ва турларини ошириш мақсадида, Фзбекистон Республикаси
Президентининг
“Республика
банк
тизимини
янада
ривожлантириш
ва
барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3270 сонли қарори
билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурининг ижроси юзасидан Фзбекистон
Банклар ассоциацияси тижорат банклари билан биргаликда амалдаги банк
хизматларига белгиланган тарифлар қайта кўриб чиқилди [10].
Шунингдек, республикамизда банк хизматлари истеъмолчиларининг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш
ва инновацион ривожланишнинг тенденцияларини инобатга олган ҳолда молиявий
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
4
6/2018
(
№
00038)
очиқлик даражасини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Фзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, банк хизматлари
оммабоплигининг оширилишини ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг
ҳимоя қилинишини таъминлаш Фзбекистон Республикаси Марказий банкининг
асосий вазифаларидан бири эканлиги белгилаб қўйилган
1
[9].
Мазкур қарорда тижорат банкларида кредитларни ажратиш бўйича қарорлар
қабул қилишда ваколатларнинг ҳаддан ташқари марказлашганлиги бош банклар ва
уларнинг филиаллари ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик
қилаётган ҳолатларни олдини олиш чоралари аниқ белгилаб берилган. Шу билан
бирга қарорда кредит буюртмаларини кўриб чиқишнинг мураккаблашган
механизмлари мижозларга кредитларни тезкор олиш имкониятини чегаралаш
ҳолатларини олдини олиш, тижорат банклари томонидан микроқарзлар ажратилиш
имкониятини ошириш, чакана банк хизматлари бозорини янада ривожлантириш ва
банк-мижоз
ҳамкорлик
муносабатларини
йўлга
қўйишнинг
замонавий
ёндашувларини амалиётга киритиш, кредитларни (микроқарзларни) кўриб чиқиш ва
ажратиш учун хизмат ҳақи ҳамда бошқа тўловларнинг ундирилиши қарзнинг реал
қийматини ошишига олиб келадиган вазиятларни бартараф этиш чора-тадбирлари
ишлаб чиқилди.
Фзбекистон Республикаси банк тизимида активлар бўйича эҳтимолий
захиралар
яратиш
борасидаги
амалдаги
меъёрий
ҳужжатларга
тегишли
ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, 2015 йил 13 июнда Марказий банк
Бошқарувининг «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар
бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан
фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 14/5-
сонли қарори қабул қилинган [ 11].
Мазкур қарорга мувофиқ юқоридаги тартибга қуйидагича ўзгартиришлар
киритилган (1-жадвал).
1-жадвал.
Тижорат банклари активлари сифатининг таснифланиши
2
Таснифлаш тоифалари
Муддати
ўтган кунлар
Яратилиши лозим
бўлган захира
Фоизларни ҳисоблаш
Стандарт
0
1%
балансда
Субстандарт
0
10%
балансда
Қониқарсиз
1-89
25%
“Кўзда тутилмаган
ҳолатлар” ҳисобварағида
Шубҳали
90-179
50%
Умидсиз
180 ва кўп
100%
Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қайтарилишида муаммолар
кузатилмайди. Бунда асосий қарз суммасининг ва фоизларининг ҳеч қандай қисми
муддати ўтган ёки шартлари қайта кўриб чиқилмаган бўлиши лозим. Асосий қарз
1
Фзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 3620 сонли қарори.23 март 2018 йил
2
Жадвал «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун
захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартиби» тўғрисидаги 2696-сонли низом асосида муаллиф томонидан
шакллантирилган
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
5
6/2018
(
№
00038)
суммаси ёки фоизлардан муддати ўтган ва шартлари қайта кўрилган активлар сифати
«стандарт» деб таснифланиши мумкин эмас.
Тижорат банки захира капитали таркибида сифати «стандарт» деб
таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ)
суммасининг бир фоизи миқдорида стандарт активларга яратиладиган захира
шакллантириши лозим.
Тижорат банки сифати «субстандарт» деб таснифланган активлар учун
уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг ўн фоизи миқдорида
махсус захира шакллантириши лозим.
Асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлиб, унинг
муддати 90 кундан ошмаган бўлса, у қониқарсиз деб таснифланади.
Тижорат банки сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг
қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг йигирма беш фоизи миқдорида
махсус захира шакллантириши лозим.
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса,
активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади:
-«қониқарсиз» активларнинг ҳеч бўлмаганда бирорта кўрсаткичи, шунингдек
айрим бошқа салбий тавсифлари мавжуд бўлса (бозорда осон сотиладиган
таъминотнинг мавжуд эмаслиги ёки таъминланмаган активларнинг мавжудлиги ёхуд
қарз олувчининг банкрот деб эълон қилиниши);
-яқин келажакда активнинг қисман тўланиш эҳтимоли мавжуд бўлса;
Асосий қарз ва фоизлар бўйича 90 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган
муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса у ҳолда ушбу актив шубҳали деб
таснифланади ва активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ)
суммасининг эллик фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Асосий қарз ва фоизлар бўйича 180 кундан ортиқ кунга муддати ўтган
қарздорлик мавжуд бўлса, ушбу активлар «умидсиз» деб таснифланади.
Тижорат банки сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг
қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг юз фоизи миқдорида махсус
захира шакллантириши лозим.
Агар тижорат банкида битта қарздорга берилган бир неча активлар мавжуд
бўлса, қарздор томонидан тижорат банкига қайтариладиган барча активлар сифати
улардан энг паст тоифада таснифланган активлар сифатидек таснифланиши лозим.
Марказий банкда тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни
қоплаш учун захираланадиган мажбурий захира депозити ташкил қилинган ҳамда
ушбу мажбурий захира депозитига тижорат банклари ўз активлари бўйича эҳтимолий
йўқотишларга қарши шакллантирилган махсус захиралар суммасига тенг миқдордаги
маблағларни вакиллик ҳисобварағларидан ўтказиб бориш талаби қўйилган.
Шунингдек, янги киритилган ўзгартиришларга кўра, Марказий банк тижорат
банклари кредит портфелини таҳлил қилган ҳолда, тижорат банкларига қўшимча
равишда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар шакллантириш
юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориши мумкин.
Бундан ташқари, янги киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга кўра, банк
томонидан ажратилаётган барча кредитлар бўйича тўловлар кредит шартномасининг
бутун амал қилиш муддатига тақсимланган ҳолда бўлиб-бўлиб тўланиши белгилаб
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
6
6/2018
(
№
00038)
қўйилди.
Ушбу қоида банкларда муаммоли кредитларнинг пайдо бўлишига йўл
қўймаслик юзасидан огоҳлантирувчи белги сифатида хизмат қилади.
Шу билан биргаликда, киритилган ўзгартиришларга кўра, тижорат банклари ўз
активлари сифатини таснифлаш бўйича бир қатор янгиликлар киритилди.
Жумладан, эски қоидаларга кўра, 30 кунгача тўлов муддати ўтган кредитлар
«стандарт», 90 кунгача тўлов муддати ўтган кредитлар «субстандарт» ва 180 кундан
ортиқ кунга тўлови кечиктирилган кредитлар «умидсиз» сифатида таснифланган
бўлса, янги тартибга кўра шартнома муддатида тўланмаган ва график бўйича асосий
қарз ва фоизлар бўйича оралиқ тўловлар 180 кундан кечиктирилган барча кредитлар
«умидсиз» сифатида таснифланади.
Бугунги кунда республикамизда тижорат банклари кредит қўйилмалари етарли
даражада диверсификацияланган бўлиб, республика банк тизимида иқтисодиёт
тармоқлари фаолияти билан боғлиқ хатарлар мўътадил даражада шаклланган.
Хусусан, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига тижорат банклари кредит
қўйилмаларининг 40,9 фоизи саноат, 14,7 фоизи транспорт ва коммуникация соҳаси,
12,3 фоизи жисмоний шахслар, 4,7 фоизи савдо ва умумий хизмат кўрсатиш соҳаси,
4,3 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳамда 3,1 фоизи қурилиш соҳаси ҳиссасига тўғри
келмоқда (2-жадвал).
2-жадвал
Тижорат банклари кредит қўйилмаларининг тармоқлар бўйича
тақсимланиши
3
Кўрсаткичлар
01.01.2017й
01.01.2018 й
суммаси,
млрд. сўм
улуши,
фоизда
суммаси,
млрд. сўм
улуши,
фоизда
Саноат соҳаси
18 347
34,9
45 223
40,9
Транспорт ва коммуникация
7 149
16
205
14,7
Савдо ва умумий хизмат
4 072
7,7 5
246
4,7
Қишлоқ хўжалиги
3 033
5,8 4
742
4,3
Қурилиш соҳаси
2 218
4,2 3
3 424
3,1
Моддий ва техник таъминотни
ривожлантириш
652
1,2
472
0,4
Уй-жой коммунал хизмати
456
0,9
996
0,9
Жисмоний шахслар
9 379
600
12,3
12,3
Бошқа соҳалар
7 304
13,9
20 665
18,7
Жами кредитлар
52 611
100
110 572
100
Тижорат банклари кредит портфели таркибида 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига
муаммоли кредитлар қолдиғи 2,2 трлн. сўмни ташкил этиб, жами кредит
қўйилмаларидаги улуши 2 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, 2017 йилнинг декабрь ойи давомида Марказий банк томонидан
тижорат банклари билан биргаликда уларнинг кредит портфеллари тўлиқ
инвентаризациядан ўтказилган ва натижада аниқланган муаммоли кредитлар бўйича
активлар қайта таснифланган (3-жадвал).
Жадвал маълумотларидан, ҳисобот санасига тижорат банклари томонидан
3
Фзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот.23-бет.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
7
6/2018
(
№
00038)
ажратилган кредитларнинг 90,7 фоизи «стандарт», 8,2 фоизи «субстандарт», деб
таснифланган активлар ҳисобига тўғри келганлигини ҳамда сифати «қониқарсиз»,
«шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган кредитлар қолдиғи 1,2 фоизни ташкил
этганлигини кўришимиз мумкин.
Шу билан бирга, ажратилган кредитлар бўйича яратилган захиралар умумий
миқдори 2,4 трлн. сўмни ёки банклар жами кредит портфелининг 2,2 фоизини ташкил
этиб, ўтган йил бошига нисбатан 3,6 баробар кўпроқ захиралар шакллантирилган.
3-жадвал
Тижорат банклари кредит портфелининг таснифланиши
ҳамда яратилган захиралар ҳолати
Кредитлар
таснифланиши
01.01.2017 й.
01.01.2018 й.
жами
кредитлар,
млрд. сўм
улуши,
фоизда
яратилган
захира,
млрд. сўм
улуши,
фоизда
жами
кредитлар,
млрд. сўм
улуши,
фоизда
яратилган
захира,
млрд. сўм
улуши,
фоизда
Стандарт
47 094
89,5
15,3
100
235
90,7
290
12,1
Субстандарт
5 126
9,7
369
55,3
9 013
8,2
1 390
58,1
Қониқарсиз
168
0,3
45
6,7
739
0,7
207
8,6
Шубҳали
119
0,2
61
9,1
254
0,2
131
5,5
Умидсиз
105
0,2
91
13,6
332
0,3
377
15,8
Жами
52 611
100,0
667
100,0
110 572
100,0
2 395
100,0
Тижорат банклари кредитларининг 43,6 фоизи Ҳукумат кафолати, 28,8 фоизи
кўчмас мулк, 3,8 фоизи транспорт воситалари ва қолган 23,8 фоизи учинчи шахс
кафиллиги ҳамда бошқа таъминотлар асосида ажратилган.
Хулоса ва таклифлар
Умуман олганда, тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг
пировард мақсади ушбу портфелнинг риск, даромадлилик ва ликвидлилик
кўрсаткичларининг оптимал даражасига эришиш ҳисобланади.
Фикримизча, тижорат банкларида кредит портфелини самарали бошқаришда
қуйидаги бир қатор омилларни ҳисобга олиш зарур:
банк активлари сифати устидан доимий, таъсирчан мониторинг олиб бориш,
банк активлари билан боғлиқ муаммоли ҳолатларни дастлабки босқичларда аниқлаш
ва бартараф этиш механизмини мустаҳкамлаш;
банкларда активларни кенг диверсификация қилиш, кредит портфелини
соғломлаштириш орқали таваккалчиликларни самарали бошқаришга қаратилган
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб уларга зарур
ўзгартиришлар киритиб бориш;
банк тизимига оид қабул қилинган қарорлар ҳамда кредит муносабатларини
тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ижросини ташкил қилиш асосида кредитлаш
жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни баҳолаш, ўрганиш, уларни
таҳлил қилиш, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилишини назорат қилиш;
муаммоли кредитларни бошкаришнинг янги усулларини шакллантириш;
активлар сифатини таъминлашни назорат қилиш, бунда кредит портфелида
яхши кредитлар улуши 90 фоиздан кам бўлмаслиги, муддати ўтган кредитлар
миқдорини минималлаштириш, кредит портфели таркибининг тасдиқланган кредит
сиёсатига мослиги (соҳалар, ҳудудлар ва муддати бўйича) каби масалаларни назорат
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
8
6/2018
(
№
00038)
қилиш;
банк кредит сиёсати ва кредитлаш тамойиллари шартларига риоя этилишини
назорат қилиш.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Фзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги
Қонун, Т.: Фзбекистон, 1996 йил 25 апрел.
2.
Фзбекистон Республикаси Президентининг “Фзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармони. 2017
йил 7 февраль.
3.
Фзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ№5296 фармони. 2018 йил 9
январь.
4.
Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги
“Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш
бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3270 сонли қарори.
5.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Т.:
Фзбекистон. 2017 йил.
6.
Фзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 2017 й. 22.12.
7.
Фзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Банк
хизматлари
оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 3620
қарори. 2018 йил 23 март.
8.
Фзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини
янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастури 2017 йил 12
сентябрь.
9.
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича
эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги 2696-сонли низом. 2015 йил 14 июль.
10.
О.И. Лаврушин . Управление деятельностью коммерческого банк.
Учебник.М.Юристь 2003.
11.
Диана Мак Нотон. Банковские учреждения в развивающихся странах.-
ИЭР МБРР.-Вашингтон Д.С., 2001.-с.75
12.
Абдуллаева ШЗ. Банк рисклари ва кредитлаш. Т.: Молия, 2002. 304 б. Б –
166.
13.
Саттаров О., Бекназаров Э. Тижорат банкларида ГЭП ва уни бошқариш.
Монография. -Т.: EXTREMUM PRESS. 2011 й. - 82 б.
14.
Фзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоботлари, 2009-2017 йиллар
15.
Фз. Рес. Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари
16.
Фзбекистон Республикаси Марказий банки интернет сайти
17.
www.Lex. Uz
