Вопросы обеспечения безопасности пищевых продуктов в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
354-363
15
5
Поделиться
Саидахмедова, Н. (2019). Вопросы обеспечения безопасности пищевых продуктов в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (1), 354–363. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10712
Нодира Саидахмедова, Джизакский политехнический институт

независимый исследователь, кэ.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Даннная статья посвящена современным проблемам продовольственной безопасности в мире и ее особенностям в стране. А также в статье освящены спектр проделанных работ по осуществлению продовольственной безопасности в Узбекистане на основе проведенного практического анализа и представлены соответствующие выводы и рекомендации.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

МАСАЛАЛАРИ

Саидаҳмедова Нодира Илхомовна,

ЖизПИ муcтақил тадқиқотчиси, и.ф.н., доцент

Аннотация:

Мазкур мақола бугунги кундаги глобал даражадаги иқтисодий

муаммолардан саналган озиқ-овқат-хавфсизлиги ва унинг мамлакатимиздаги ўзига хос
хусусиятларига

бағишланган.

Шунингдек,

мақолада

Ўзбекистонда

озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар кўлами амалий тахлиллар
асосида очиб берилган ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар ёритилган.

Калит сўзлар:

озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат

саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик маҳсулотлари,
агросаноат комплекси, рацинал истеъмол меъёрлари.

Аннотация:

Даннная

статья

посвящена

современным

проблемам

продовольственной безопасности в мире и ее особенностям в стране. А также в статье
освящены спектр проделанных работ по осуществлению продовольственной
безопасности в Узбекистане на основе проведенного практического анализа и
представлены соответствующие выводы и рекомендации.

Ключевые слова:

продовольственные товары, продовольственная безопасность,

продовольственная

промышленность,

сельскохозяйственные

товары,

продукция

животноводства, агропромышленный комплекс, нормы рационального потребления.

Abstract:

This article is devoted to modern problems of food security in the world and its

features in the country. The article also highlights the scope of work on food security in Uzbekistan
based on practical analysis and presents relevant conclusions and recommendations.

Key words:

food, food security, food industry, agricultural products, livestock products,

agro-industrial complex, norms of rational consumption.

Кириш

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистоннинг мустақилли-гини,

мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъмин-лашнинг гарови
ҳисобланади. Ер юзида иқлим ўзгаришининг натижасида юз бераётган табиий
офатлар, ерларни суғориш учун сув танқислиги, қурғоқчилик каби вазиятлар озиқ-
овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда. Оқибатда дунё озиқ-овқат
бозорларида нарх-наво кўтарилиб бормоқда. Шунингдек, 2008 йилда бошланиб,
ҳамон давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур муаммонинг
кескин тус олишига сабаб бўлмоқда. Жаҳоннинг 54 мамлакатида оилалар моддий
аҳволи даражасининг пасайиши кузатилгани, 20дан зиёд давлат аҳолисининг асосий
қисми очликдан қийналаётгани, 12 та мамлакатда аҳолининг ўртача умр кўриши
қисқаргани, сўнги йилларда дунё аҳолисининг 840 миллиондан ортиғи очликдан
азият чекаётганлиги бунинг яққол далилидир[1]. Шунинг учун ҳам бутун дунёда озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жуда катта аҳамият берилади.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажли-сида қилган нутқида “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ
қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун
энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва
унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади”[2],- деб
таъкидлаган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб озиқ-овқат хавфсизлиги

масалалари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида марказий ўринлардан
бирида туради. Эндиликда аҳоли турмуш фаровонлигини ва сифатини янада
ошириш, аҳолини озиқ-овқат билан тўлақонли таъминлаш масалалари озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боисдан,
Ўзбекистонда

озиқ-овқат

дастурини

амалга

ошириш

асосида

озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлашнинг назарий асосларин ва устувор йўналишларини илмий-
назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш зарурати мазкур тадқиқот мавзусининг
долзарблигини белгилаб берди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий

хавфсизликнинг

таркибий

қисми

сифатида

озиқ-овқат

хавфсизлигининг назарий ва амалий масалаларини ҳал қилиш ҳамда унинг жамият
тараққиётидаги, инсониятнинг турмуш фаровонликдаги ролини асослашга турли МДҲ
иқтисодчи олимларидан Д.В.Зеракалов томонидан “Озиқ-овқат хавфсизлиги”
монографиясида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари жаҳон тарихий жараёнларида
кўплаб амалий тахлиллар келтирилади.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сув ресурсларининг XXI асрга бориб

танқислиги юзага келиши ҳамда бу глобал иқтисодий муаммо айланиши ҳақида
кўплаб расмий статистик материаллар тахлили олиб борилади[3]. Яна бир иқтисодчи
олим Л.Ревенко ўзининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги: ечимини топиш имкони мавжуд”
расмий мақоласида жаҳон саҳнасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича
асосан ташқи оқимлар яъни мамлакатлар ишлаб чиқариш салоҳияти ва имкониятига
боғлиқ ҳолда тақсимлаш масаласини кўтариб чиқади[4].

Ўзбекистонда тадқиқ қилинаётган муаммонинг айрим томонлари умумий

тарзда

Ҳ.П.Абулқосимовнинг

“Давлатнинг

иқтисодий

хавфсизлиги”

ўқув

қўлланмасида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси умумий тарзда ўрганилган бўлса
яна бир иқтисодчи олимларимиздан Н.Х.Эргашев Ўзбекистонда озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашда суғуртанинг аҳамиятини кўрсатиб беради[5].

Шунингдек, мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Ш.Шодмонов, А.Ўлмасов,

Т.Жўраев, Д.Тожибоевалар томонидан озиқ-овқат хавф-сизлиги масаласи уларнинг
ўқув қўлланма ва дасрликларида айрим қирралари ўрганилган.

Таъкидлаш лозимки, хорижлик олимлар томонидан олиб борилган

тадқиқотларда кўп йиллик расмий нашлардан фойдаланган бўлсада, лекин миллий
иқтисодиёт доирасида баратараф этиш бўйича амалий тавсия ва таклифлар
берилмаган. Ўрганилган тадқиқотларда асосан озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи
глобал иқтисодий хавфсизликни келтириб чиқарувчи омил сифатида қараб чиқилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг назарий ва

амалий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида олиб борилган бўлиб, аниқ
устувор вазифалар белгилаб олинган. Мақолани ёзишда таҳлил ва мантиқийлик каби
усулларидан фойдаланиб, муаммони очиб беришга ҳаракат қилинган ҳамда
Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда етакчи тармоқлардан саналган
қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар амалий
тахлили ёритилган. Тадқиқот учун зарур ахборотлар асосан хорижий адабиётлар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

статистик ва меъёрий-ҳуқуқий маълумотлар базасидан олинган.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакат аҳолисининг кўпайиб бораётгани, урбанизация жараёнла-рининг

кучайиб бориши шароитида қишлоқ хўжалиги экини майдонларининг қисқариб
бориши озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолининг эҳтиёжларини
қондириш имкониятларини кенгайтириш масаласини йилдан-йилга кескин қилиб
қўймоқда. АҚШнинг изланишлар маркази ўтказ-ган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон озиқ-
овқат хавфсизлиги рейтингида дунёда 64-ўринни эгаллади[6]. Мамлакатимизда
қишлоқ хўжалигида фойда-ланиладиган ер майдонлари 1990 йилдаги 28080,4 минг
гектардан 2015 йилда 25621,6 минг гектарга, яъни -2458,8 минг гектарга, шунга мос
равишда ҳайдаладиган ер майдонлари 4176,5 минг гектардан 4043,6 минг гектарга,
яъни -132,9 минг гектарга, суғориладиган ерлар 3407,3 минг гектардан 3288,2 минг
гектарга, яъни - 119,1 минг гектарга, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари эса 4200,1
минг гектардан 3694,2 минг гектарга, яъни -505,9 минг гектарга қисқарди[6]. Бу эса
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб аҳамиятга молик эканлигидан
далолат беради.

Айтиш лозимки, Собиқ Иттифоқ таназзулга учраган ўша даврда, яъни 1989

йилда ўтказилган статистик тадқиқотлар маълумотларига кўра, истеъмол бозорида
аҳоли учун зарур бўлган барча маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи бўйича узилишлар
бўлиб турган ва бу собиқ Иттифоқ ҳудудида кундалик асосий озиқ-овқат
маҳсулотларини аҳолига карточкалар орқали сотиш тизимини жорий этишга сабаб
бўлган эди. 1989 йилда республика статистика органлари томонидан юртимиз
аҳолиси ўртасида ўтказилган расмий сўровларда қатнашганларнинг 89,3 фоизи гўшт
маҳсулотларини етарли даражада истеъмол қилмаётганини айтган. Бу кўрсаткичлар
сут маҳсулотлари бўйича 56,5 фоизни, шакар бўйича 55,3 фоизни, қандолат
маҳсулотлари бўйича 49,5 фоизни, қартошка бўйича эса 17,5 фоизни ташкил этди[7].

Ушбу рақамлар мустақиллик остонасида республикамизда озиқ-овқат

хавфсизлигига кучли таҳдидлар мавжуд бўлганлигини, республика озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашга ўзи қодир бўлмай қолганлигини кўрсатади. Шунинг учун
ҳам мустақиллик қўлга киритилганидан сўнг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
ҳаёт-мамот масаласига айланди.

Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб,

мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадидатуб аграр ислоҳотлар
асосида қишлоқ хўжалиги экинлари структурасини қайта кўриб чиқиш ва
такомиллаштиришга йўналтирилган стратегия амалга оширилди. Шу жумладан,
мамлакатимизда дон мустақиллигини қўлга киритишга қаратилган Дастурининг
амалга оширилиши катта ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий аҳамият касб этди. Агар
1990 йилда экин майдонларининг ярмидан кўпроғини техника экинлари, шу
жумладан, пахта майдонлари ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб, уларнинг
майдонлари 35,1% га қисқартирилди. Шу билан бир вақтда дон экинлари
майдонларининг улуши умумий экин майдонларининг 24%дан 45,2%га оширилди
(қаранг: 1-жадвал).

1-жадвал маълумотлари кўрсатмоқдаки 2016 йилда 1990 йилга нисбатан

картошка экин майдонларининг улуши 2,3 баробарга, сабзавот 3,2 %дан 5,3%га,
ўсган. Шу билан бирга озуқа экин майдонлари улуши 14,8%дан 8,9%га камайган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибининг ўзгариши

динамикаси ( 1990–2016йй., ( %да)[8]

1990й.

1995й.

2000й.

2010й

2016й

Экин майдонлари, жами
минг га / %

4200,1

3628,1

3778,3

3708,4

3706,7

100

100

100

100

100

Шу жумладан

Дон маҳсулотлари

24,0

44,8

42,0

45,2

45,2

Техника экинлари

55,3

37,9

41,3

38,2

37,0

Шундан пахта

53,3

36,1

38,2

36,2

35,1

Картошка

0,9

2,1

1,3

1,9

2,2

Сабзавот

3,2

5,0

3,3

4,6

5,3

Полиз озиқбоп
маҳсулотлари

1,8

1,5

0,9

1,4

1,4

Озуқа экинлари

14,8

8,7

11,2

8,7

8,9


Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини босқичма-босқич ислоҳ этиш ва
диверсификация қилиш натижасида мустақиллик йилларида дон мустақил-лиги
қўлга киритилди, озуқабоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш кескин
ўсди. 2017 йилда 1991 йилга нисбатан дон маҳсулотлари етиштириш эса 4,2
баробардан зиёдга, картошка етиштириш 847,5% га, мевалар 595,5% га, узум
363,9%га, сабзавот маҳсулотлари 343,9%га, полиз экинлари 226,2%га кўпайди. Шу
билан бирга пахта хом-ашёси ишлаб чиқариш ҳажми 37,6%га камайди. Унинг қишлоқ
хўжалик маҳсулотларининг умумий ҳажмидаги улуши 47,7%дан 11%га қисқарди
(қаранг: 1-расм).

1-расм. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини

ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши динамикаси (минг тонна)[9]


Таъкидлаш лозимки, ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда кўп тармоқли

фермер хўжаликларини ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга
ошириган чора-тадбирлари деҳқончилик соҳасида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат
маҳсулотлари ҳажми ва уларнинг улушлари ўсишига эришилди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни интенсивлаш-тириш,

516,6

801

1710,3

3042,8

3076,3

480,5

573

997,5

1735,8

1748,9

3324,1

2643,1

6346,4

11275,8

11433,6

355,7

730,7

1692,9

2958,4

11433,6

925,8

359,1

1182,4

2044,9

2094,8

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

14000

1991й.

2000й.

2010й.

2016й.

2017г

Полиз экинлари

Картошка

Сабзавот

Узум

Мевалар

Пахта хом-ашёси

Дон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

диверсификациялаш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, уруғчиликни
яхшилаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги
экинларининг ҳосилдорлиги оширилди. Дон экинларининг ўртача ҳосилдорлиги
гектарига 1991 йилдаги 17,3 центнердан 2016 йилда 45 центнерга,шунга мувовиқ
равишда буғдой ҳосилдорлиги 11,8 центнердан 47,9 центнерга, картошка 87
центнердан 225,1центнерга, сабзавот188 центнердан 271,1центнерга, полиз
маҳсулотлари ҳосилдорлиги 106 центнердан 209,4 центнерга. мева ва резаворлар
36,7 центнердан 134,5 центнерга, узум 50,9 центнердан 142,3 центнерга ўсди[10].
Мамлакатимизда чорвачилик соҳасида ҳам таркибий ўзгаришлар содир
бўлмоқда. Мустақиллик йилларида йирик шоҳли қорамоллар сони 2,4 баробардан
зиёдга, сигирлар сони 2 баробардан ортиққа ўсди. Шунингдек, қўй ва эчкилар ҳамда
паррандалар сони шу даврда мос равишда 2 баробардан зиёдга ошди (қаранг: 2-
жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида чорва моллари сонининг ўсиши динамикаси (йил

бошида, минг бош)[11]

Чорва моллари

турлари

1991й.

2000й.

2010й.

2016й

2018й.

2018йилда1991йилга

нисбатан %да

Йирик шохли
қорамоллар

5 112,6

5 353,4

9 094,7

11641,3

12414,7

242,8

Шу

жумладан,

сигирлар

2 120,2

2 343,4

3 758,1

4173,5

4418,3

208,3

Қўй ва эчкилар

10109,5

8 932,5

15340,9

19118,8

20680,5

204,5

Паррандалар

35200,4

14510,0

37733,3

61359,2

71343,4

202,6


Чорва моллари сонининг ўсиши натижасида чорвачилик маҳсулотларининг

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 1990 йилдаги 36,6% дан
2016 йилга келиб 41% га ўсди. Бунга асосан деҳқон хўжаликларида чорва моллари
сонининг ўсиши ҳисобига эришилди. 2017 йилда йирик шохли қорамолларнинг 94%,
қўй ва эчкиларнинг 84,8%, паррандаларнинг 61,9% деҳқон ва томорқа хўжаликлари
улушига тўғри келган[12]. Натижада 1990-2017 йилларда гўшт (тирик вазнда) ишлаб
чиқаришсалкам 2,9 баробарга, сут 3,3 баробарга, тухум 5,3 баробардан зиёдга ўсди
(3-жадвал).

3-жадвал

Асосий турдаги чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши

динамикаси (минг тонна)[13]

1990й.

2000й.

2010й.

2015й.

2017й.

2017 йил 1991 йилга

нисбатан %да

Гўшт (тирик вазнда)

789,1

841,8

1461,4

2033,4

2281,1

289,1

Сут

3034,2

3632,5

6169,0

9027,8

10083,2

332,3

Тухум, млн.дона

1231,8

1254,4

3061,2

5535,4

6605,5

536,2

Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмининг ва уни қайта ишлаш

ҳажмининг ўсиши натижасида аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсиш
тенденциясига эга бўлди (

қаранг: 1-расм

).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. 2000-2016 йилларда аҳоли жон бошигаишлаб чиқарилган асосий қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари(кг,тухум-дона)[14]


Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2016 йилда 2000 йилга нисбатан

аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган жами дон маҳсулотлари 159 кг.дан 259 кг.га,
картошка 3 баробардан зиёдга, сабзавотлар 3,4 баробарга, полиз маҳсулотлари 3,5
баробардан зиёдга, мевалар ҳам 3 баробарга, узум 2,2 баробарга, гўшт 2 баробарга,
сут 2 баробардан зиёдга ва 3,8 баробарга яқин ўсган.

Аҳоли жон бошига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўсиши

уларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган рационал истеъмол меъёрларига нисбатан
бирмунча яқинлашишига, нон ва нон маҳсулотлари, сабзавотлар ҳамда ўсимлик ёғи
бўйича эса ошиб кетишига олиб келди. Жумладан, аҳоли жон бошига нон ва нон
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми истеъмолнинг ЖССТ рационал меёрларига
нисбатан 206,3%ни, ЎзР ССВ меъёрларига нисбатан 192,7%ни, полиз ва сабзавотлар
ишлаб чиқариш истеъмолнинг мос равишда 249,6% ва 261%ни ташкил этди (қаранг:
4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига асосий турдаги озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг рацинал истеъмол меъёрларига нисбати

(2016 йил, кг,%)[15]

Маҳсулот турлари

Аҳоли жон

бошига ишлаб

чиқариш, кг

ЖССТ

меъёрларига

нисбатан,%

Ўзбекистон Республикаси

ССВ меъёрларига

нисбатан,%

Нон ва нон маҳсулотлари

248,6

206,3

192,7

Картошка

92,3

95,4

95,1

Полиз ва сабзавот маҳсулотлари

350

249,6

261

Мева ва резаворлар

94,2

85,2

90,4

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

69,8

99,6

120,6

Сут ва сут маҳсулотлари

308,8

76,4

74,8

Тухум, дона

202,3

83,2

73,8

Шакар

14,5

39,7

35,8

Ўсимлик ёғи

29,1

222,1

319,8

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, картошка, сут ва сут
маҳсулотлари, тухум, мева ва резаворларни аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш
уларнинг рационал истеъмоли меъёлари даражасидан бирмунча камдир. Аммо шуни
айтиш лозимки, мустақиллик йилларида, яъни 2016 йилда 1990 йилга нисбатан аҳоли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

жон бошига истеъмол қилиш гўшт ва гўшт маҳсулотлари 38,7% га, сут маҳсулотлари
45,6 % га, тухум 2,4 мартага яқин, сабзавот ва полиз маҳсулотларисалкам 2,7 мартага,
картошка салкам 2 мартага, мева ва узум 6,3 мартага ўсди (қаранг: 5-жадвал).

5-жадвал

Ўзбекистон Республикасида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмоли

(аҳоли жон бошига, кг)[16]

1

.

1990й.

2000й.

2010й.

2014й.

2016й.

Нон ва нон маҳсулотлари

170

167

160

173

170

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

31

34

38

42

42,5

Сут маҳсулотлари

183

162

239

248

266,4

тухум (дона

97

47

138

215

230,4

Сабзавот ва полиз маҳсулотлари

107

128

238

281

285

Картошка

29

36

45

55

57

Ўсимлик ёғи

12

12

13

22

22

Шакар

12

16

17

28

28

Мевалар, узум

23

42

83

142

145


Таъкидлаш жоизки, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аҳоли жон
бошига истеъмол қилиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия қилинадиган рационал
меъёрларга нисбатан ҳақиқий истеъмол даржалари ҳам мустақиллик йилларида
ошиб бориш тенденциясига эга бўлди. Сабзавот ва полиз маҳсулотлари, мева ва узум
аҳоли жон бошига истеъмол қилишнинг ҳақиқий даражаси 2016 йилда ЖССТ ва ЎЗР
ССВ тавсия қилган меъёрлар дражаларида юқори бўлишига эришилди (қаранг: 6-
жадвал).

6-жадвал

Аҳоли жон бошига асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқий истеъмол

даражасининг ЖССТ ва ЎЗР ССВ белгилаган рационал истеъмол меъёрларига

нисбатан ўзгариши динамикаси (%да)[17]

Маҳсулот турлари

ЖССТ бўйича

истеъмол-

нинг

рациональ

меъёри (кг/1

киши,

1йилда

ЎзР бўйича

истеъмол-

нинг

рациональ

меъёри

(кг/1 киши,

1йилда

Ҳақиқий истеъмол ЖССТ

бўйича истеъмолнинг

рациональ меъёрига

нисбатан (%да)

Ҳақиқий истеъмол ЖССТ

бўйича истеъмолнинг

рациональ меъёрига

нисбатан (%да)

1990г.

2016г.

1990г.

2016г.

Нон ва нон
маҳсулотлари

120,5

129

141,1

141,1

131,8

131,8

Гўшт ва гўшт
маҳсулотлари

70,1

40,2

44,2

60,6

76,5

104,9

Сут маҳсулотлари

404

413

45,3

65,9

44,3

64,5

Тухум (дона)

243

274

39,9

94,8

35,4

84,1

Сабзавот ва полиз
маҳсулотлари

140,3

134,1

76,3

203,1

79,8

104,0

Картошка

96,7

97

29,9

58,9

29,8

58,8

Ўсимлик ёғи

13,1

9,1

91,6

167,9

131,8

241,7

Шакар

36,5

40,5

32,8

76,7

29,6

69,1

Мевалар, узум

80,3

82,8

28,6

180,5

27,8

175,1

1

Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда озиқ-

овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари
заҳираларининг яратилиши туфайли рационал меъёрлар даражалари бўйича
истеъмол даражасига эришиш борасида катта ишлар амалга оширилган. Шу боисдан
2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) га аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун
бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 та давлатдан бири сифатида эътироф
этилди.

Рационал меъёрлар даражасида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулот-ларининг

истеъмолига эришиш учун қишлоқ хўжалигини, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноат
тармоқларини жадал ривожлантириш, аҳолининг истеъмол маданиятини янада
ошириш талаб этилади.

Хулоса ва таклифлар

Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизми

учта муҳим жабҳани, яъни агросаноат мажмуасида озиқ-овқат ишлаб чиқаришни
тартибга солиш ва рағбатлантириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига
эришишини ва истеъмолини таъминлаш ва бу борадаги имкониятларини
оширишҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини бошқаришни ташкил этиш тизимини
такомиллаштириб бориш бўйича дастак ва чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Бизнингча, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизми агросаноат мажмуасида
озиқ-овқат ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва рағбатлантириш соҳасида қуйидаги
дастак ва чора-тадбирларни ўз ичига олади:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний, ҳуқуқий-меъёрий

асосини вужудга келтириш ва такомиллаштириб бориш;

-

бюджет-солиқ воситалари орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб

чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш. Бунда солиқ имтиёзлари, дотация ва
субвенцияларбериш назарда тутилади;

-

пул-кредит сиёсати дастаклари воситасида озиқ-овқат ишлаб чиқаришни

рағбатлантириш. Бунда имтиёзли кредитлаш тизимининг жорий этилиши назарда
тутилади;

-

озиқ-овқат экспорти ва импортини божхона тарифлари ва тарифсиз

тартиблаш. Бунда мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ёки кам миқдорда ишлаб
чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни ҳамда маҳаллий ишлаб
чиқарувчиларнинг озиқ-овқат, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат
маҳсулотларини экспорт и фаолиятини божхона тарифлари ёки тарифсиз тартибга
солиш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари амалга оширилади;

-

Агросаноат мажмуаси (АСМ) тармоқларига инвестициялар киритишни

рағбатлантириш. Бунда агросаноат мажмуаси тармоқларига, жумладан, қишлоқ ва
балиқчилик хўжалиги, сув хўжалиги, озиқ-овқат саноати тармоқларига ички ва
хорижий инвестицияларни киритишни, мамлакат минтақаларида, эркин аграр
иқтисодий

зоналар,

қишлоқ

хўжалиги

кластерларини

ташкил

этишни

рағбатлантириш, уларни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини
ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

-

озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш. Бунда

қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, корхоналарни, озиқ-овқат саноати
корхоналарини қўллаб-қувватланади ва улар фаолиятини рағбатлантирилади.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотла-рини

ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кўпайтириш ва ўсиш суръатларини
жадаллаштириш, юксак ишлаб чиқариш самарадорлигига эришишда хорижий
мамлакатларнинг амалий тажрибаларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Жонихонов М., Раҳмонов С. Озиқ-овқат дастури: мамлакат тараққиёти,

иқтисодиёт барқа-рорлиги ва фаровонликнинг мустаҳкам асоси.//Халқ сўзи, 2014 йил
7июнь.

2.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард

ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз: Ўзбекистон Республикаси Президенти
лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи.//Халқ сўзи, 2016 йил 15 декабрь.

3.

Зеркалов Д.В. Продовольственная безопасность [Электронний ресурс]:

Монография / Д. В. Зеркалов. – Электрон. данные. – К. : Основа, 2009.

4.

Лилия Ревенко. Продовольственная безопасность: решение возможно.

https://mgimo.ru/files/226753/2012-09_interaffairs_Revenko.pdf

.

5.

Абулқосимов Ҳ.П. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. Ўқув қўлланма.-

Т.:Akademiya, 2012.-12-бет; Эргашев Х.Н. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашда суғуртанинг аҳамияти. //“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
озиқ-овқат заҳираларини оширишдаги ўрни ва роли: муаммо ва имкониятлар”
мавзусидаги Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий мақола
ва маърузалар тўплами. 2018 йил 19 май.-Т.,2018. - 257-бет.

6.

ttps://daryo.uz/k/2018/04/30/ozbekiston-oziq-ovqat-xavfsizligi-reytingida-

dunyoda-64-orinni-egalladiЎзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида дунёда 64-
ўринни эгаллади

7.

Ўзбекистон

Республикаси

иқтисодий-ижтимоий

тараққиётининг

мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари
ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам. –Т.:
Ўзбекистон, 2011. 85-86-бетлар.

8.

Ўзбекистон республикаси йиллик статистик тўплам. — Тошкент:

«Узбекистан» 2011. — 45-бет; Статистический ежегодник Республики Узбекистан. —
Ташкент, 2013. — С.226, 246–248; Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2016 йил статистик
тўплам. –Т., 2017.-23-бет маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган..

9.

Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами.-Т.,2013.227-бет;

Ўзбекистон

ҳудуд-ларининг

йиллик

статистик

тўплами.-Т.,2014.87-88-бетлар;

Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., 2018.-
С.51,54-55 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

10.

Альманах Узбекистана 2013год. – Т., 2013.-С.113; Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги 2016 йил. Стат.тўплам. –Т.,2016. –Б. 27-28; Ўзбекистон ҳудудларининг
йиллик статистик тўплами. 2016йил.-Т.,2017.-107-108-бетлар.

11.

Альманах Узбекистана 2013год. Т., 2013. –С.114; Ўзбекистон ҳудудларининг

йиллик статистик тўплами.- Т.,2014.-92-93-бетлар; Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 2016
йил. –Т., 2016.-35-бет;Социально-экономическое положение Республики Узбекистан
за 2017 год.-Т., 2018.-С.51 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

12.

Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-

Т., 2018.-С.57.

13.

Основные тенденции и показатели экономического и социального развития

республики Узбекистан за годы независимости (1990-2010гг.) и прогноз на 2011-
2015гг.: Стат.сб.-Т.: «Узбекистан», 2011. –С.46; Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Стат.
тўплам 2016 йил. – Т., 2016.-Б.37; Социально-экономическое положение Республики
Узбекистан за 2017 год.-Т., 2018.-С.54-55 маълумотлари асосида муаллиф томонидаг
тузилган.

14.

Ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари//stat/uz

15.

Қаранг: Соттиқулова Г.А. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминлашнинг ҳозирги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш йўналишлари//”Кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликнинг озиқ-овқат заҳираларини оширишдаги ўрни ва роли:
муаммо ва имкониятлар” Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани
илмий мақолалар ва маърузалар тўплами (2018 йил 19 май)-Т.: “ИМПРЕСС МЕДИА””,
2018.-197-198-бетлар;sisupr.mrsu.ru/2010-4-ARK/PDF/Makushkin.pdf.,

http://news.21.

By/other-news/2011/11/17/410324.html.,http//www.gnicpm.ru/UserFiles/norma-2010-
diet.pdf., journals/kantiana.ru/upload/iblock/43f/jpynldkqtzbyrmc.pdf асосида тузилган.

16.

Соттиқулова Г.А. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг

ҳозирги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш йўналишлари//”Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг озиқ-овқат заҳираларини оширишдаги ўрни ва роли: муаммо ва
имкониятлар” Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий
мақолалар ва маърузалар тўплами (2018 йил 19 май)-Т.: “ИМПРЕСС МЕДИА””, 2018.-
198-198-бетлар;

sisupr.mrsu.ru/2010-4-ARK/PDF/Makushkin.pdf.,

http://news.21.

By/other-news/2011/11/17/410324.html. , http//www.gnicpm.ru/UserFiles/norma-2010-
diet.pdf., journals/kantiana.ru/upload/iblock/43f/jpynldkqtzbyrmc.pdf. маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилган.

17.

Соттиқулова Г.А. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг

ҳозирги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш йўналишлари//”Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг озиқ-овқат заҳираларини оширишдаги ўрни ва роли: муаммо ва
имкониятлар” Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий
мақолалар ва маърузалар тўплами (2018 йил 19 май)-Т.: “ИМПРЕСС МЕДИА””, 2018.-
198-198-бетлар;

sisupr.mrsu.ru/2010-4-ARK/PDF/Makushkin.pdf.,

http://news.21.

By/other-news/2011/11/17/410324.html. , http//www.gnicpm.ru/UserFiles/norma-2010-
diet.pdf.,journals/kantiana.ru/upload/iblock/43f/ jpynldkqtzbyrmc.pdf. маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилган.

Библиографические ссылки

Жонихонов М., Раймонов С. Озиц-овцат дастури: мамлакат тарацциёти, ицтисодиёт барца-рорлиги ва фаровонликнинг мустах,кам асоси.//Халк, сузи, 2014 йил 7июнь.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократии Узбекистон давлатини мард ва олижаноб халцимиз билан бирга цурамиз: Узбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг цушма мажлисидаги нутци.//Халк, сузи, 2016 йил 15 декабрь.

Зеркалов Д.В. Продовольственная безопасность [Электронний ресурс]: Монография / Д. В. Зеркалов. - Электрон, данные. - К.: Основа, 2009.

Лилия Ревенко. Продовольственная безопасность: решение возможно. https://mgimo.ru/files/226753/2012-09 interaffairs Revenko.pdf.

Абулцосимов Х.П. Давлатнинг ицтисодий хавфсизлиги. Ук,ув кулланма.-T.:Akademiya, 2012.-12-бет; Эргашев Х.Н. Узбекистонда озиц-овцат хавфсизлигини таъминлашда сутуртанинг ахдмияти. //"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг озиц-овцат зацираларини оширишдаги урни ва роли: муаммо ва имкониятлар" мавзусидаги Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий мацола ва маърузалар туплами. 2018 йил 19 май.-Т.,2018. - 257-бет.

ttps://daryo.uz/k/2018/04/30/ozbekiston-oziq-ovqat-xavfsizligi-reytingida-dunyoda-64-orinni-egalladiy36eKHCTOH озиц-овцат хавфсизлиги рейтингида дунёда 64-уринни эгаллади

Узбекистон Республикаси и

цтисодий-ижтимоий тарацциётининг мустациллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва курсаткичлари цамда 2011-2015 йилларга мулжалланган прогнозлари: статистик туплам. -Т.: Узбекистон, 2011. 85-86-бетлар.

Узбекистон республикаси йиллик статистик туплам. — Тошкент: «Узбекистан» 2011. — 45-бет; Статистический ежегодник Республики Узбекистан. — Ташкент, 2013. — С.226, 246-248; Узбекистон к,ишлок, хужалиги. 2016 йил статистик туплам. —Т., 2017.-23-бет маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган..

Узбекистон Республикаси йиллик статистик туплами.-Т.,2013.227-бет; Узбекистон ^удуд-ларининг йиллик статистик туплами.-Т.,2014.87-88-бетлар; Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., 2018.-С.51,54-55 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Альманах Узбекистана 2013год. - Т., 2013.-С.113; Узбекистон кишлок, хужалиги 2016 йил. Стат.туплам. -Т.,2016. -Б. 27-28; 'Узбекистон ^удудларининг йиллик статистик туплами. 2016йил.-Т.,2017.-107-108-бетлар.

Альманах Узбекистана 2013год. Т., 2013. -С.114; Узбекистон ^удудларининг йиллик статистик туплами.- Т.,2014.-92-93-бетлар; Узбекистон к,ишлоц хужалиги 2016 йил. —Т., 2016.-35-бет;Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., 2018.-С.51 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., 2018.-С.57.

Основные тенденции и показатели экономического и социального развития республики Узбекистан за годы независимости (1990-2010гг.) и прогноз на 2011-2015гг.: Стат.сб.-Т.: «Узбекистан», 2011. -С.46; Узбекистон цишлок, хужалиги. Стат, туплам 2016 йил. - Т., 2016.-Б.37; Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., 2018.-С.54-55 маълумотлари асосида муаллиф томонидаг тузилган.

Узбекистон республикасида цишлок хужалиги курсаткичлари/Zstat/uz

К,аранг: Соттицулова Г.А. Узбекистонда озиц-овцат хавфсизлигини таъминлашнинг ^озирги хрлати ва уни мустах,камлаш йуналишлари//"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ози^-овцат заираларини оширишдаги урни ва роли: муаммо ва имкониятлар" Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий мацолалар ва маърузалар туплами (2018 йил 19 май)-Т.: "ИМПРЕСС МЕДИА"", 2018.-197-198-6ernap;sisupr. mrsu.ru/2010-4-ARK/PDF/Makushkin. pdf., http://news.21. By/other-news/2011/ll/17/410324.html.,http//www.gnicpm.ru/UserFiles/norma-2010-diet.pdf., journals/kantiana.ru/upload/iblock/43f/jpynldkqtzbyrmc.pdf асосида тузилган.

Соттик,улова Г.А. 'Узбекистонда озик,-овк,ат хавфсизлигини таъминлашнинг >^озирги полати ва уни мустахкамлаш йуналишлари//"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг озиц-овцат за^ираларини оширишдаги урни ва роли: муаммо ва имкониятлар" Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий макрлалар ва маърузалар туплами (2018 йил 19 май)-Т.: "ИМПРЕСС МЕДИА"", 2018.-198-198-бетлар; sisupr.mrsu.ru/2010-4-ARK/PDF/Makushkin.pdf., http://news.21. By/other-news/2011/ll/17/410324.html. , http//www.gnicpm.ru/UserFiles/norma-2010-diet.pdf., journals/kantiana.ru/upload/iblock/43f/jpynldkqtzbyrmc.pdf. маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Соттик,улова Г.А. Узбекистонда озик,-овцат хавфсизлигини таъминлашнинг ^озирги х,олати ва уни муста^камлаш йуналишлари//"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг озик,-овцат зах,ираларини оширишдаги урни ва роли: муаммо ва имкониятлар" Олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжумани илмий макрлалар ва маърузалар туплами (2018 йил 19 май)-Т.: "ИМПРЕСС МЕДИА"", 2018.-198-198-бетлар; sisupr.mrsu.ru/2010-4-ARK/PDF/Makushkin.pdf., http://news.21. By/other-news/2011/ll/17/410324.html. , http//www.gnicpm.ru/UserFiles/norma-2010-diet.pdf.,journals/kantiana.ru/upload/iblock/43f/ jpynldkqtzbyrmc.pdf. маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов