“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
16
6/2019
(№
00044)
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТИЖОРАТ
БАНКЛАРИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЎРНИ
Азларова Азиза Ахроровна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Банк иши кафедраси доценти, и.ф.н.
E-mail:
Абдурахманова Матлуба Махамадаминовна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Банк иши кафедраси доценти, и.ф.н.
Аннотация
:
Илмий мақоланинг асосий мақсади халқаро тажриба ва инновацион
ғояларга ҳамда назарий
-
методологик базага асосланиб, республиканинг чакана ҳисоб
-
китоб соҳасини такомиллаштириш юзасидан хулоса ва таклифларни тақдим этишдир.
Ушбу
илмий мақолада чакана хисоб
-
китоб тўлов тизимида инновацион технологияларни
қўллашнинг назарий ва амалий асослари, унга таъсир этувчи омиллар, мамлакат
тижорат банклари томонидан бу йўналишда олиб борилаётган амалий чора
-
тадбирлар
ёритилган. Шунингдек, инновацион технологиялар ёрдамида республика чакана тўлов
тизими инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан таклиф ва илмий хулосалар ўрин
олган.
Калит
cўзлар:
рақамли иқтисодиёт, банк тизими, электрон пуллар, электрон пул
муомаласи, тўлов тизимлари, чакана хизматлар, банк, мижоз, масофавий хизмат,
инновация, назорат, меъёрий база, халқаро амалиёт.
Abstract:
The main goal of the study is to provide conclusions and suggestions for
improving the country's retail sector, based on international experience and innovative ideas and a
theoretical and methodological basis. This scientific article describes the theoretical and practical
foundations of the use of innovative technologies in the retail payment system, the factors
affecting it, and the practical steps taken by commercial banks in this area. There are also
suggestions and scientific conclusions on the development of the infrastructure of the retail
payment system of the republic using innovative technologies.
Кириш
Бугунги кунла мамлакатимиз тижорат банклари фаолиятида аҳолига чакана
банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, унда ахборот коммуникацион
технологиялардан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий
этиш масаласи долзарб ҳисобланади.
Банк бизнесини янада такомиллаштириш мақсадида, кичик ва йирик молиявий
технология компаниялари мижозларга кўрсатиладиган ҳизматларни яхшилаш учун
“сунъий ақл
-
идрок” (артифиcиал интеллигенcе) ва рақамли технологиялардан кенг
фойдаланилмоқдалар.
Чунки, бозордаги янги рақобатчилар барча ўлчамдаги эски молиявий
институтларга таҳдид сола бошлади. Шу билан бирга янги технологиялар чакана
хизматлар бозорида ҳам катта имкониятлар яратмоқда.
Замонавий технологиялар мунтазам такомиллашиб боргани сайин, табиийки,
соҳанинг қонунчилик асослари ҳам мустаҳкамланиб бораверади. Бу борада
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
17
6/2019
(№
00044)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат экани билан
ғоят аҳамиятлидир.[2]
Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис Сенати ва
Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида «2020 йил –
Илм
-
маърифат ва
рақамли иқтисодиёт йили» деб эълон қилинганлиги, бу борада банк тизими олдига
қатор вазифаларни бажаришни келтириб
чиқаради.[ 6] Шу сабабли рақамли
иқтисодиёт тушунчасининг мазмун ва мохиятини чуқур тахлил этиш ва ёритиб бериш
долзарб масалалардан биридир.
Мавзуга оид адабиётлар тахлили
Дунёда ахборот технологияларининг ривожланиши жараёнида, рақамли
иқтисодиёт атамаси юзага келди ва ушбу атама биринчи марта Канадалик олим Дон
Тапскот томонидан "Электрон рақамли жамият: тармоқ асрининг афзалликлари ва
камчиликлари» китобида 1995 йилда ишлатилган
.
Унинг фикрича, бозор субъектлари
фаолиятини рақамли трансформациялашнинг асосий омили рақамли маъданиятни
ривожлантириш ҳисобланади.
[10]
1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте «рақамли иқтисодиёт»
терминини амалиётга киритди. Ҳозирда бу истилоҳни
бутун дунёдаги сиёсатчилар,
иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар –
деярли барча қўлламоқда. 2016 йилда
Бутунжаҳон банки дунёдаги рақамли иқтисодиётнинг аҳволи ҳақида илк марта
маъруза эълон қилди.
“Рақамли иқтисодиёт” атамаси илмий амалиётга испаниялик ва америкалик
социолог, ахборотлашган жамиятнинг етакчи тадқиқотчиси Мануел Кастелс
томонидан киритилган. Бу борада у ўзининг “Ахборот даври: иқтисод, жамият ва
маданият” номли уч жилдли монографиясини чоп этган.
Унинг фикрича рақамли иқтисодиёт
атамаси икки хил турдаги тушунчаларни
ифодалаш учун ишлатилади.
Биринчидан, рақамли иқтисодиёт –
бу ривожланишнинг замонавий босқичи
ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот неъматларининг устувор ўрни билан
тавсифланади. Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт –
бу ўзига ҳос назария бўлиб,
унинг ўрганиш объекти, ахборотлашган жамият ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт
назарияси ўз ривожланишининг бошланғич давридадир, чунки цивилизациянинг
рақамли ахборот босқичига ўтиши бир неча ўн йил аввалгина бошланган.
Илмий адабиётларда ҳозирги замон “Янги рақамли иқтисодиёти” турли хил
атамалар билан номланади. Масалан,“постиндустриал иқтисодиёт” (Д.Белл),
“ахборотлашган иқтисодиёт” (О.Тоффлер), “мегаиқтисодиёт” (В.Кувалдин), “ахборот
ва алоқага асосланган иқтисодиёт” (И.Ниинилуто), техноиқтисодиёт ёки рақамли
иқтисодиёт” (Б.Гейц), “билимларга асосланган иқтисодиёт” (Д.Тапскотт).[ 9]
Ушбу тушунчаларни боғлаб турадиган омил –
бу иқтисодий жараёнларнинг
глобаллашувида ахборот технологияларининг бирламчи ўринни эгаллаши бўлиб
ҳисобланади
Рақамли иқтисодиёт терминига бир қатор хорижий ва махаллий иқтисодчи
олимлар томонидан таърифлар берилган.
Жумладан, академик С.С.Ғуломовнинг фикрича “Рақамли бизнес бу –
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
18
6/2019
(№
00044)
жисмоний ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган янги бизнес
-
моделлар пайдо
бўлишидир.”[1
1 ]
Шахноза Соатованинг фикрича, “Рақамли иқтисодиёт–
бу иқтисодий, ижтимоий
ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш
тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб
-
иқтисодиёт
деган терминлар билан ҳам ифодаланади”
[12].
Рақамли иқтисодиёт, бу —
алоҳида фаолият тури эмас. Бу, аслида,
ишбилармонлик, саноат объектлари, хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси
мазкур соҳаларнинг барчаси ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни
англатади. Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса,
рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот,
маълумотлар бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг тўғри бошқариш бўйича ечим ишлаб
чиқилади
.[11]
Мавзуга оид бир қатор иқтисодчи
-
олимларнинг илмий ишлари кўриб чиқилди
ва улардан академик С.С.Ғуломов, Мануел Кастелс, НД.А. Кочергин, В.Л.
Достовларнинг илмий қарашлари таҳлил этилиб, мазкур мақоланинг асосий қисмида
методологик асос сифатида тақдим этилмоқда
[10].
Ушбу муаллифлар ўз илмий ишларида рақамли иқтисодиёт даврида чакана
тўлов тизимида инновацион технологияларни кенг жорий этиш заруриятини назарий
ва амалий жиҳатдан асослаб, бу соҳадаги мавжуд янги тенденцияларни, жумладан,
электрон пулларнинг чакана ҳисоб
-
китоб соҳасида муҳим ўрин тутишини ижобий
баҳолаганлар. Улардан фарқли равишда мақолада Ўзбекистон республикасида
рақамли
иқтисодиёт
шароитида
чакана
ҳисоб
-
китоб
соҳасидаги
мавжуд
муаммоларни кўрсатиш билан бирга бу соҳада инновацион технологияларни
қўллашнинг назарий томонлари таҳлил этилиб, уларни қўллаш бўйича амалий
тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот объекти жаҳондаги ҳамда миллий
иқтисодиётдаги рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда тижорат банкларининг
чакана ҳисоб
-
китоб тизимлари фаолиятини ташкил қилиш ва тартибга солиш
амалиёти ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотни олиб боришда анализ ва синтез, индукция ва дедукция, статистика
ва таққослаш каби тадқиқот усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот
жараёнида
олинган
натижаларнинг
қисқача
тавсифи
:
-
рақамли иқтисодиёт даврида чакана
ҳисоб
-
китоб
тизимида
инновацион
технологияларни
қўллаш
борасидаги
айрим
иқтисодчи
олимларнинг
илмий
қарашлари
тақдим
этилди
;
-
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда чакана
ҳисоб
-
китоб
тизимида
инновацион
технологияларни
кенг
қўллашни
жадаллаштириш
мақсадида
шарт
-
шароитлар
яратиш
борасида
тавсиялар
берилди
.
Масалан
,
инновацион
маҳсулотни
ишлаб
чиқаётган
,
тавсия
этаётган
ва
қўллаётган
субъектларни
рағбатлантириш
тизимининг
меъёрий
асосларини
ишлаб
чиқиш
,
амалиётда
инновацион
технологияларни
кенг
қўллаш
учун
солиқ
имтиёзларини
жорий
этиш
,
инновацияга
асосланган
хизматлар
ва
нарх
сиёсатини
оптимал
ташкил
қилиш
ва
бошқалар
;
-
банкнинг
ритейл
хизматларини
юқори
савияга
олиб
чиқиш
учун
миллий
банкларда
ВИПхизмат
кўрсатиш
амалиётини
қўллаш
зарурияти
;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
19
6/2019
(№
00044)
Жаҳонда
рақамли иқтисодиётни ривожланиши асосида чакана
ҳисоб
-
китоб
тизими
соҳасида
кенг
қўлланиб
келинаётган
айрим
инновацион
технологияларнинг
самарадорлиги
кўрсатиб
берилди
,
жумладан
,
кобренд
карталар
,
НФ
C
технологияси
ҳисоб
-
китоб
тизимлари
ва
бошқалар
;
-
рақамли иқтисодиёт даврида аҳолига
кўрсатилаётган
масофавий
молиявий
хизматларнинг
сони
ва
ҳажмини
ошириш
имконини
берувчи
зарурий
шарт
-
шароитлар
яратиш
,
жумладан
,
фуқароларга
«
ID
» карта
тизимини
жорий
этиш
(
ингл
.
Ideytiyl document)
зарурияти
ва
ундан
молиявий
операцияларда
фойдаланиш
механизми
юзасидан
тавсиялар
берилди
.
Таҳлил
ва
натижалар
Халқаро тажрибадан маълумки, молиявий хизматлар бозорининг самарали,
барқарор ва ҳаққоний фаолият юритиши учун молиявий институтлар профессионал
меъёр ва этикага эга бўлиши, молиявий бозорни регулятор томонидан самарали
назорат қилиниши ва тартибга солиниши, молиявий хизматлардан фойдалана
олиниши ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши ҳамда аҳолининг
молиявий саводхонлигини ошириш имконияти каби ўзаро боғлиқ бўлган омилларни
кўзда тутади.
Рақамли бизнес бу –
жисмоний ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган янги
бизнес
-
моделларнинг пайдо бўлишидир.
[ 10]
Ижтимоий тармоқлар, смартфонлар бозори, интернетга кенг полосали
уланиш, машинали ўқитиш технологиялари ва сунъий интеллектнинг «портлаб»
ўсиши тижорат банклари, компаниялар фаолият юритаётган дунёни ўзгартириб
юборади. Улар ёки янги бозордаги бўш жойларни эгаллашлари ёки мавжуд бўш
ўринларни ўзгартирган ҳолда ўзларини ўзгаришларга мослаб олиши лозим бўлади.
Шундай бўлиб чиқадики, ташкилотларнинг рақамли ўзгартириш бу –
янги ахборот
технологияларини ривожланиши ва бутун дунё бўйлаб фаол тарқалишига жавоб
ҳисобланади.
Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномада
“Тараққиётга
эришиш
учун
рақамли
билимлар
ва
замонавий
ахборот
технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа
йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот
технологиялари чуқур кириб бормоқда.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади,
ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга
соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат –
коррупция балосини йўқотишда ҳам
улар самарали воситадир. Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор” деб
таъкидлаб ўтдилар.[6]
Рақамли ўзгартириш турли даражаларга эришиб, улар ўртасидаги фарқ иккита
атама
-
«рақамли кўринишга келтириш» ва «рақамлаштириш» ўртасидаги фарқ билан
бир хил маънога эга бўлади. Рақамли кўринишга келтириш бу –
ахборотни жисмоний
воситалардан рақамли воситаларга ўтказишдир.
Бунда ахборот структурасининг ўзгариши рўй бермайди: у фақат электрон
шаклга эга бўлади, холос. Рақамли кўринишга келтириш кўпинча мавжуд бизнес
-
моделни такомиллаштириш ва бизнес
-
жараёнларни оптималлаштириш учун
фойдаланилади. Рақамлаштириш эса –
рақамли шаклда бўлган бутунлай янги
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
20
6/2019
(№
00044)
маҳсулотлар яратишдир.
Рақамли маълумотлар қимматбаҳо иқтисодий ресурс ҳисобланса
-
да, у
рақамли тафаккурга айланганидагина фойда келтиради. Рақамли иқтисодиёт кириб
келиши билан рақамли платформалар яратиш ва тез суръатларда ўсиб бораётган
рақамли маълумотларни монетизация қилиш муаммолари вужудга келмоқда. Бунда
қиймат ярата олиш йўлларини, мазкур жараёнлардаги тўсиқларни бартараф этиш
воситаларини аниқлаш муҳимдир. Бу қийматни яратиш ва тарқатиш салоҳиятини,
қийматни янгилаш, бошқариш ҳамда қийматни қўлга
киритиш шаклларини тушуниш
имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг “Банкларни
рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш” ҳақидаги 2018 йил 30 июндаги 22
/5-
сонли
қарорининг биринчи бандида Ўзбекистон қонунчилигига илк марта рақамли банк
тушунчаси олиб киритилди;».[7].
«Рақамли банк
-
инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда
(касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки
унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини
масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартибларига асосан қонун ҳужжатлари
талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;».[7].
Ҳозирги
кунда республикамиз хукумати томонидан банк тизимини
ривожлантириш учун 2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли
трансформация дастурини амалга ошириш, бу борада банкларнинг капитал, ресурс
базаси ва даромадларини оширишга алоҳида эътибор бериш, ахборот
технологияларини кенг татбиқ этиш орқали уларнинг дастурий таъминотини тубдан
янгилаш, шу йилнинг 1 июлига қадар “кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга
тушириш ҳамда соҳа учун замонавий кадрлар тайёрлаш каби кескин чоралар кўриш
вазифаси белгиланган.
Президент Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Афсуски, банк тизими
рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва
дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10
-
15 йил орқада қолмоқда.
2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастури
амалга оширилади. Бу борада банкларимизнинг капитал, ресурс базаси ва
даромадларини ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлади”
деб таъкидлаб
ўтганлари алоҳида аҳамиятга моликдир. [6]
Интернет ва электрон савдо тизими ривожлангани сайин инсонларнинг
“узоқлардан
-
масофадан туриб” электрон пуллар орқали тўловларни амалга
оширишларига тўғри кела бошлади. Бунда масофадан туриб пулни қўлдан қўлга
беришнинг эса умуман иложи йўқ. Шунинг учун ҳам
пулларни бир инсондан
иккинчисига масофадан туриб ўтказиш жараёнида ўзига ҳос воситачиларга, яъни
электрон тўлов тизимлари, банк ёки куръерларга мурожаат этиш керак бўлади. Ҳар
қандай воситачи эса бажараётган пул ўтказмаларига боғлиқ операцияси учун
қандайдир тўлов олиб қолади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни ҳоҳламайди.
Ўтказилаётган пул миқдори қанча кўп бўлса, воситачига бўлган тўловлар туфайли
пулни йўқотиш ҳам шунчалик кўп бўлади.
Ахборот технологиялари ва электрон савдо ривожлангани сари кўпчилик
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
21
6/2019
(№
00044)
одамлар пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳаражатларни камайтириш борасида
ўйланиб қолишди, яъни, қандай қилиб ушбу ҳаражатларни камайтириш ва пул
ўтказмалари фойдали иш коэффициентини иложи борича юз фоизга оширган
холда электрон бизнесни юритиш мумкин? Бу саволга рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришда блокчейнлардан фойдаланиш орқали жавоб топишимиз мумкин.
Блокчейн —
бу бир
-
бири билан интернет орқали боғланган кўплаб
компютерларда бир вақтнинг ўзида сақланувчи тақсимланган маълумотлар базаси
ҳисобланади.[10]
Блокчейн технологиялари томонларнинг ҳеч қандай воситачисиз битимларни
хавфсиз, ишончли амалга оширишга имкон берувчи технологиядир. Уни кўпчилик
криптовалюта технологияси сифатида билса
-
да, аслида блокчейндан рақамли
идентификация, эгалик ва мулкий ҳуқуқлар химояси, тўлов тизими сифатида
фойдаланиш мумкин.
Ethereum -
каби блокчейн базасида ишлайдиган очиқ манбали платформалар
анъанавий ҳуқуқий жараёнларсиз ҳар қандай активлар бўйича битимлар тузиш, банк
хизматларини
кўрсатиш
имконини
беради.
Ҳозирда
жаҳоннинг
турли
мамлакатларида молиявий технологиялар, ер ресурсларини бошқариш, транспорт,
соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида блокчейн тизимидан фойдаланилади. Блокчейн
тизими ҳар қандай соҳанинг шаффофлик даражасини оширади, коррупция
ҳолатларининг
камайишига хизмат қилади.[10]
Ўзбекистон Республикасида блокчейн билан ишлашга Тошкент шаҳрида
жойлашган «Мирзо Улугбек Инновацион Cентер» инновация маркази қошидаги
тақсимланган реестр технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар маркази масъул
ташкилот бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирда
блокчейнлар
асосан
криптовалюта
жўнатмалари
учун
фойдаланилмоқда. Бироқ шу билан бир вақтда у турли ташкилотларнинг турли
-
туман
мақсадларини амалга ошириш учун ҳам фаол жорий этилмоқда. Блокчейннинг
афзаллиги унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматидадир. Мижоз криптовалюта
ёки бирор
-
бир маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлса, бундай жўнатма ҳақида
маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг умуман имкони йўқ.
Чунки бу жараён бутун дунё бўйича юз минглаб компютерлар томонидан
тасдиқланади. Айнан ушбу компьютерларда ушбу маълумотнинг кўплаб нусхалари
сақланади —
улар билан исталган фойдаланувчи исталган вақтда танишиши мумкин.
Жўнатма жараёни марказлашмаган ҳолда бор
-
йўғи бир неча дақиқа вақт олади ва
банк жўнатмасидан бир неча ўн марта арзондир.
Агар мижоз пулларни ёки қандайдир маълумотни блокчейнда сақласа, ушбу
қайдлар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди ёки сохталаштирилмайди. Бозорнинг исталган
иштирокчиси исталган дақиқада молиявий аҳвол ҳақидаги маълумотга ишонч ҳосил
қилиши мумкин. Блокчейнда ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи иштирокисиз,
тўлиқ шаффофлик ва ҳисоблар аниқлигининг математик кафолати таъминлаб
берилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаи Президентининг 24.10.2019 йилдаги ПҚ
-
4498-
сон қарорига мувофиқ республикамизнинг барча ҳудудларида "Банк
хизматлари офислари"яратилган.[5].
Банк хизматлари офислари томонидан қуйидаги хизматларни кўрсатилади:
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
22
6/2019
(№
00044)
•
депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш;
•
тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
•
валюта айирбошлаш;
•
истеъмол кредити ва микроқарз бериш;
•
хизмат кўрсатиш ҳудудидаги талабдан келиб чиқиб бошқа қўшимча
хизматлар .
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ
-5296-
сон
«Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
фаолиятини
тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида Марказий
банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати
ташкил этилган.[2]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28
апрелдаги 16/18
-
сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июл) (Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 июл, 27
-
сон, 553
-
модда) билан
тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга
оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар
тўғрисида низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорида
2
1
-
банд “жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб
чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб унинг банк хизматларидан
фойдаланиш ҳуқуқи чекланишига йўл қўйилмайди” деб қатъий белгилаб қўйилган.
Шу жихатдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 23
мартида қабул қилинган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори [3] асосида, мижозларга таклиф этилаётган
хизматлар сифати ва кўламининг ортиши ҳамда тижорат банклари томонидан
мижозларга хизмат кўрсатиш маданияти юксалаётгани натижасида аҳоли ва хўжалик
юритувчи субъектларнинг банк тизимига бўлган ишончи тобора мустаҳкамланиб
мамлакатимиз банк
-
молия тизимининг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.
Тижорат банкларининг чакана хисоб
-
китоб хизматларини кўрсатишда рақамли
иқтисодиётдан фойдаланишнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
-
юқори даражада автоматлаштирилганлик;
-
электрон ҳужжат алмашинуви;
-
бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви;
-
маълумотлар электрон базалари;
-
CРМ (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги;
-
корпоратив тармоқлар.
Шунингдек, банклар фаолиятида рақамли иқтисодиётнинг қулайликлари
сифатида, тўловлар учун харажатларнинг камайиши (масалан, банкка бориш учун
йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади), товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва
тезроқ маълумот олиниши, рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон
бозорига чиқиш имкониятлари катталиги ва Фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш
ҳисобига товар ва хизматлар жадал такомиллаштирилиши мисол бўла олади.
Маълумки, рақамли иқтисодиёт даврида тижорат банклари томонидан ахолига
инновацион технологияларни кенг жорий этган холда чакана ҳисоб
-
китоб
хизматларини кўрсатишда интернет глобал тармоғи фойдаланувчиларининг сони
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
23
6/2019
(№
00044)
муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикасида интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг
умумий сони 2018 йил бошида 20 млн нафардан ошган
.
Бу кўрсаткич 2017 йил
бошига
нисбатан
36%
га
ошганини
кўрсатади.
Мобиль
интернет
фойдаланувчиларнинг сони эса 3,504 млн га етди
[15].
1-
расм. Интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони (млн)
.[15]
1-
расм маълумотларида 2018 йил бошида мамлакатимиздаги интернетдан
фойдаланувчиларнинг умумий сони 20 миллион
тани ташкил этганлигини кўришимиз
мумкин, шунинг билан бирга 2018 йил давомида 5,3 миллион фойдаланувчига ўсган
(ўсиш 36%). Ўзбекистоннинг халқаро тармоқлардаги умумий интернетдан
фойдаланиш тезлиги 104,1 Гбит/сни ташкил қилди ва йил давомида ушбу
кўрсаткичнинг ўсиши 58% дан кўпроқни ташкил этди
( 2-
расм)
.
2-
расм. Халқаро
тармоқларга умумий уланиш тезлиги(Мбит/с).[1
5]
Шунингдек, Ўзбекистондаги провайдерлар учун Интернет хизматларига
(ташқи канал 1 Мбит/с АҚШ долларида) нархлар ўзгариши тўғрисидаги
маълумотларни тахлилидан, 2017 йилда 1 Мбит / с нархи 76,6 АҚШ долларидан 30,2
долларгача тушган, яъни ўтган йилга нисбатан икки ярим мартадан кўпроқ. Бироқ,
2017
йил
сентябр
ойидан
бошлаб,
Ўзбекистонда
валюта
бозорининг
эркинлаштирилиши муносабати билан, АҚШ долларида қиймат бозор курси бўйича
ҳисоб
-
китоб қилинмоқда.
6,07
4,9
10,2
12,1
14,7
20
0
5
10
15
20
25
2013
2014
2015
2016
2017
2018
7 780
10 260
16 460
26 390
65 734
104 100
0
20 000
40 000
60 000
80 000
100 000
120 000
2013
2014
2015
2016
2017
2018
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
24
6/2019
(№
00044)
3-
расм. Интернет хизмати тарифларининг нархи (провайдерлар учун ташқи канал)
АҚШ долл. $ [16]
Шунингдек, Молия вазирлиги 2018 йил бошида 22,35 минг километрни
ташкил этган Ўзбекистондаги оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги
тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Шулардан фақатгина 2017 йилда 2 минг
километрдан кўпроқ йўл қурилди.
4-
расм.
Оптик толали алоқанинг умумий узунлиги (минглаб километр).
[14]
Мобиль телефонлар аҳолини қайси ҳолати (ҳаракатдами, турғунми)дан қатъи
назар, интернетдан фойдаланиш имконини бермоқда. Интернет ва мобиль алоқанинг
барча фойдаланувчилари банклар учун истиқболли мижозлар ҳисобланади.
Шунинг учун тижорат банкларининг масофавий банк хизматлари доирасини
кенгайтириш ва уларнинг қулай томонларини кўрсатиб бериш стратегик вазифага
айланган.
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари –
бу
мижознинг масофадан берган топшириқларига асосан(банкка келмасдан) банк
хизматларини тақдим этиш технологияларидир
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
25
6/2019
(№
00044)
5
-
расм. Масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар
сони (турлари бўйича )2019 йил 1 январь холатига. [17]
5
-
расм маълумотларидан, республика бўйича 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига
банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар жами
сони 10 153 458 та бўлиб, шундан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар
сони 691 008 тани ташкил этган бўлса, жисмоний шахслар сони эса 9 462 450 тани
ташкил этди.
Бу эса, 2019 йил 1 январь ҳолатига (7 959
107 тага) нисбатан банк
ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар жами
сони 127,6% ни, мос равишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сони
(359 770 тага нисбатан) 186,6% ни ҳамда жисмоний шахслар сони (7 599
337 тага
нисбатан) 124,5% ни ташкил қилганлигидан далолат беради.
Умуман олганда, ҳозирда Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли
йўналишларидан бири сифатида тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишини
таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов
тизимлари тўғрисида” ги Қонуни 2020 йил 3 февралдан кучга кирди. [1].Таъкидлаш
ўринлики, ушбу Қонун тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги муносабатларни
ҳуқуқий томондан тартибга солади.
Хулоса ва таклифлар
Ҳозирда, банк соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади –
тижорат
банкларини мижоз учун ишлашга ўргатишдан иборатлигини инобатга олиб, аҳолида
банк тизимига нисбатан ишончни шакллантириш ва банклар фаолиятига четдан
аралашишга чек қўйиш долзарб масала ҳисобланади. Шу мақсадда банкларда
ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш орқали уларнинг дастурий таъминотини
тубдан янгилаш, замонавий кадрлар тайёрлаш мақсадида хорижий мутахассислар
билан биргаликда давлат банкларида замонавий банк амалиёти, менежменти ва
хизматларини жорий этиш учун раҳбарлик лавозимларига хорижий етакчи молия
институтларининг малакали мутахассисларини жалб этиш жараёнларини изчил
давом эттириш, ҳамда кредитлаш амалиётида “кредит тарихи” ахборот тизимини
тўлиқ ишга тушириш зарурияти ортган.
Дунё тараққиётида рақамли технологияларнинг ўрни ва аҳамияти йил сайин
10304
26095
39170
56539
62227
81482 135629
227879
399 770
691008
14241
30170
69325
207851
472573
979530
1906482
4 225 361
7599337
9462450
0
1000000
2000000
3000000
4000000
5000000
6000000
7000000
8000000
9000000
10000000
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар
жисмоний шахслар
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
26
6/2019
(№
00044)
ортиб бормоқда. Айниқса, техник трансформацион жараёнларнинг молиявий
секторларга кенг тадбиқ этилиши банк тизимлари, тўлов операциялари, кредитлаш ва
бошқа шу турдаги хизматлар самарадорлигини янада оширмоқда. Молиявий
хизматларни яхшилайдиган ва оптималлаштирадиган бу хилдаги технологиялар–
“Финтех” (инг. “
Fin Tech
”) номи билан юритилувчи молиявий технологиялар
ҳисобланади. [18]
Молиявий технологиялар –
банклар ва молиявий хизматлар бозоридаги
воситачилар, яъни анъанавий молия ташкилотлари билан рақобатлашиш учун
технологиялар ва инновациялардан фойдаланувчи компаниялардан иборат соҳадир.
А
cctnture
консалтинг маълумотларига кўра, 2017 йил дунё бўйича
финтехстартаплар учун жами 27,4 млрд
доллар сарфланган, бу кўрсаткич 2016 йилга
нисбатан 18 фоизга кўп бўлган.
Кутилаётган энг муваффақиятли молиявий технологиялар рўйхатини тузувчи
The Forbes Fin Tech 50 нинг қайд этишича, АҚШдаги молиявий хизматлар ва бозор
капитализацияси 8,5 трлн долларга тенг маҳаллий банк секторларига жиддий
рақобатчи бўлиб турибди. Таъкидлаш ўринлики, молиявий технологиялар нафақат
молиявий капиталлар билан иш кўрувчи жисмоний ва юридик шахслар, балки
молиявий бозорнинг ўз қиёфасини ҳам ўзгартириб юборишга қодир. Бу хилдаги
ишланмалар маълумотларни таҳлил қилиш, биржадаги ҳолатларни назоратга олиш
ҳамда инвестициялар учун стратегиялар танлаш имкониятини беради.
Мутахассислар тез орада “Fin Tech” соҳасида кескин ўзгаришлар бўлишини
таъкидламоқдалар. Хусусан, блокчейн технологияларининг кириб келиши, катта
ҳажмдаги маълумотларни ва сунъий интеллект воситасида скоринг моделларини
ривожлантириш, фойдаланувчиларни масофадан идентификациялашнинг турли
технологиялари, фирибгарликни аниқлаш механизмларини автоматлаштириш
сингари
қатор финтех
-
трендлар яқин йилларда бутун дунёга тарқалиши кутилмоқда.
“Fin Tech” нинг барча янги ишланмалари пул маблағлари билан муомала
қилишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган хизмат кўрсатувчи маҳсулотлар
саналади. Сўнгги бир аср мобайнида бутун капитал дунёси бошқарувида етакчилик
қилиб келаётган банкларнинг бўлинмалари қисқариши, дизайни ўзгариши мумкин,
бироқ улар фаолият юритишда давом этаверади.
Умуман олганда рақамли иқтисодиёт коррупция ва «қора иқтисодиёт»нинг
асосий кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада
сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон
маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ
ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди.
Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки
тизимни алдаш имконсиз.
Натижада «ифлос пулларни» ювиш, маблағларни ўғирлаш,
самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу
эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри
тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган
маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар
тўлиқ етиб боради.
Хулоса қилиб айтганда, давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
йўлини танлаганлиги ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil
27
6/2019
(№
00044)
ҳужжатлар
айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида” ги №
ЎРҚ
-578
Қонуни. 01.11.2019 й.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва
коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони. 2018 йил 19 феврал.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ
-5296-
сон
«Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
фаолиятини
тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 23 мартида қабул
қилинган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-
3620 Қарори
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ–
3945-
сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги қарори.
6.
Ўзбекистон Республикаи Президентининг “Оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни
кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”
24.10.2019 йилдаги ПҚ
-4498-
сон Қарори.
7
.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.
8.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг “Банкларни
рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш” ҳақидаги 2018 йил 30 июндаги 22/5
-
сонли
Қарори
9. Tapskott Don.
“Электронно
-
цифровое общество: Плюсы и минусы эпохы
интеллекта.
-
Киев
:
ITN Press, 1999.
10. Don Tapscott, Alex Tapscott. Blockchain Revolution: How the Technology Behind
Bitcoin is Changing Money, Business, and the World, 2016, 324 pages.
11. Gulyamov S. S. va boshq. Raqamli iqtisodiyotda blokchyeyn tyexnologiyalari.
O‘quv qo‘llanma 21
-22 betlar .TMI 2019 yil -447 bet.
12
. Олимжон Умаров: Рақамли технологиялар инновациялар ривожига кенг йўл
очади.
http://xs.uz/uzkr/post/olimzhon
-umarov-raqamli-tekhnologiyalar-innovatsiyalar-
rivozhiga-keng-jol-ochadi
13.http://xs.uz/uzkr/post/ozbekiston-qonunchiligida-raqamli-bank
tushunchasi-
pajdo-boladi
14.https://mininnovation.uz/uz/news/raqamli-iqtisodiyot-muammolar-va-
imkoniyatlar
15.http://infocom.uz/2018/01/26/kolichestvo-internet-polzovatelej-v uzbekistane -
prevysilo-20-millionov.
16.https://www.gazeta.uz/ru/2015/09/18/users/
17.http://infocom.uz/2018/01/26/kolichestvo-internet-polzovatelej-v uzbekistane-
prevysilo-20-millionov/
18.http://cbu.uz/uzc/platyezhnye-sistemy/56618/
19.https://ictnews.uz/30/01/2019/smart-money/
