Маҳаллий бюджетларга тартибга солувчи умумдавлат солиқларидан ажратиладиган нормативларни такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
339-342
21
8
Поделиться
Маматкулов, Н. (2011). Маҳаллий бюджетларга тартибга солувчи умумдавлат солиқларидан ажратиладиган нормативларни такомиллаштириш . Экономика и инновационные технологии, (2), 339–342. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7819
Н Маматкулов, Институт прогнозирования и макроэкономических исследований

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Барча мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам бюджет даромадлари таркибида солиқли даромадларнинг ҳиссаси сезиларли даражада юқорилиги билан ажралиб туради (90 % га яқин). Россияда бу кўрсаткич 72 %, АҚШда 90 %, Қозоғистонда 95 % га яқинни ташкил этади. Ушбу солиқли даромадларни турли даражадаги бюджетлар баланслашганлигини таъминлаш мақсадида бюджетлар ўртасида тақсимлаш муаммосига ўтиш босқичидаги барча давлатлар бюджетлараро муносабатлар тизимини ислоҳ қилиш жараѐнига дуч келмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

Н. Маматқулов,

кичик илмий ҳодим,

ПМТИ

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

УМУМДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИДАН АЖРАТИЛАДИГАН

НОРМАТИВЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Барча мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам

бюджет даромадлари таркибида солиқли даромадларнинг ҳиссаси сезиларли
даражада юқорилиги билан ажралиб туради (90 % га яқин). Россияда бу кўрсат-
кич 72 %, АҚШда 90 %, Қозоғистонда 95 % га яқинни ташкил этади. Ушбу
солиқли даромадларни турли даражадаги бюджетлар баланслашганлигини
таъминлаш мақсадида бюджетлар ўртасида тақсимлаш муаммосига ўтиш
босқичидаги барча давлатлар бюджетлараро муносабатлар тизимини ислоҳ
қилиш жараѐнига дуч келмоқда.

Бунга асосий сабаб ханузгача тартибга солувчи солиқларнинг маҳаллий

бюджет

харажатларини

молиялаштиришнинг

асосий

манбаи

бўлиб

қолаѐтганлигидир. Бу бир томондан бюджетлараро муносабатларнини ажрал-
мас таркибий қисми бўлса, бошқа томондан самарали бюджетларо муносабат-
лар ислоҳотини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин. Чунки бундай
тартибга солувчи даромадлардан меъѐрий ажратмалар ажратиш амалиѐти
маҳаллий бюджетларни шакллантиришда беқарорлик ва ноаниқликни келтириб
чиқариши, маҳаллий бюджетлар солиқ йиғимларини ошириш ҳамда солиқ
имкониятларини кенгайтиришга қизиқишини рағбатлантирмаслиги мумкин.

Мамлакатда ислоҳотларни амалга ошириш босқичида солиқ ва

ваколатларни бюджетлар ўртасида тақсимлаш механизми, бизнинг фикримизча,
ўзида янада мураккаб тизим сифатида намоѐн бўлади. Методология, тамойил ва
уни амалга ошириш амалиѐти – қийин ва мураккаб жараѐн бўлибгина қолмай,
бюджетлараро муносабатлар тизимини шакллантиришда ўтиш босқичи
муаммоларининг кўп қирралигини кўрсатиб беради. Бундай шароитларда
маҳаллий бюджетлар баланслашганлигини таъминлаш ҳамда унинг
манбаларини такомиллаштириш янада муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон
Республикасида маҳаллий бюджетларни баланслаштириш манбалари қуйидаги
1-чизмада акс эттирилган:








1-расм.

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни

баланслаштириш манбалари

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий

бюджетларни баланслашлаштириш

манбалари

Молиявий ѐрдам

Умумдавлат солиқларидан

ажратмалар

Ўзаро ҳисоб-китоблар

асосида юқори бюджетдан

олинган воситалар

Юқори бюджетдан дотация,

субвенция, бериладиган

даромадлар ва бюджет ссудалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

Бюджет тизими тўғрисидаги қонунга мувофиқ Қорақалпоғистон

Республикаси ва маҳаллий бюджетлар баланслашган бўлиши лозим, яъни ушбу
ҳудудлар бюджетлари дефицитли бўлишига йўл қўйилмайди. Қорақалпоғистон
Республикаси ва маҳаллий бюджетлар баланслашганлиги умумдавлат
солиқларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳамда юқори
турувчи бюджетлардан бериладиган меъѐрий ажратмалар ва молиявий ѐрдамни
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон
амалиѐтида деярли барча умумдавлат солиқларидан тартибга солувчи солиқ
сифатида фойдаланилишини кузатишимиз мумкин (2- чизма).










2-расм.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ўртасида

тақсимланадиган умумдавлат солиқлари


Меъѐрларни аниқлашда маҳаллий ва умумдавлат солиқлари ҳамда

тегишли бюджетлар минимал харажатлари прогнози амалга оширилиб, унга
мувофиқ ажратмалар меъѐри аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

бюджетларига ажратмалар меъѐри ҳар йили Олий Мажлис томонидан давлат
бюджети қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори билан тасдиқланади.

Туман ва шаҳарлар бюджетларига ажратмалар миқдори ҳам ҳар йили

Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Тартибга солувчи солиқли даромадлар таркибига назар ташлар эканмиз,

2008-2009 йилларда кичик бизнес субъектлари томонидан тўланадиган ягона
солиқ тўлови, Тошкент шаҳридан ташқари тўлиқлигича маҳаллий бюджетлар
ихтиѐрида қолдирилганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу чора-тадбирлар
маҳаллий ҳокимият органларининг ўз худудида хўжалик юритувчи
субъектларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қизиқишларини
оширишга қаратилган.

Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқ ва тўловлар

Қорақалпоғистон Республикаси (100%), Қашқадарѐ (3%), Сурхондарѐ (100%)
вилоятларидан ташқари республика бюджетига жамланади.

Қорақалпоғистон

Республикаси,

Андижон,

Жиззах,

Наманган,

Самарқанд, Сурхондарѐ, Сирдарѐ, Хоразм ва Қашқадарѐ вилоятида асосий
тартибга солувчи солиқлар – ҚҚС, юридик шахслар фойдасига солиқ,

Умумдавлат солиқларидан маҳаллий

бюджетга ажратмалар

Юридик шахслар

даромадига солиқ

ҚҚС солиғидан

ажратмалар

Жисмоний шахслар даромад

солиғидан ажратмалар

Акциз солиғидан

ажратмалар

Ягона солиқ тўловидан

ажратмалар

Савдо ва умумовқатланиш

корхоналари учун ЯСТидан

ажратма

Ердан фойдаланганлик учун

солиқ ва махсус тўловлардан

ажратмалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

жисмоний шахслар даромадига солиқ тўлиқ маҳаллий бюджетларга
ундирилади. Бухоро, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳамда
Тошкент шаҳрида ушбу солиқларнинг бир қисми (5-83%) бюджетлар ихтиѐрида
қолдирилади.

Халқаро амалиѐтда солиқ ваколатларини бюджетлар ўртасида

тақсимлашнинг 3 та асосий моделидан фойдаланилади. Федератив тизим ҳамда
кўп муниципиал субъектларга эга мамлакатлар амалиѐтида кўп ҳолларда барча
3 та моделдан фойдаланиш кузатилади.

Биринчи модель – солиқларни йиғиш бўйича ваколатлар чегараларини

ўрнатиш ва уларни маълум ҳукумат даражасига бириктириш. Ўзбекистон
амалиѐтида ушбу моделдан фойдаланилади, расман ҳар бир солиқ тури
қайсидир бюджет даражасига бириктирилган, яъни умумдавлат ва маҳаллий
солиқлар. Таъкидлаш жоизки, деярли барча мамлакатлар бюджетлараро
муносабатлар амалиѐтида ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органларининг
маҳаллий солиқларни ўрнатишдаги ваколати чекланганлиги туфайли ушбу
моделдан қисман четга чиқиш юз беради, яъни солиққа тортишнинг барча
асосий элементлари республика солиқ қонунчилиги асосида аниқланади.

Иккинчи модель – солиққа тортиш базасидан биргаликда фойдаланиш.

Бу моделдан Россия Федерациясида фойдаланилишини кузатишимиз мумкин.
Хусусан, корхона фойдасига солиқ ставкаси 20% ни ташкил этади, унинг 2%
даги миқдори Федерал Бюджетга тушиши кўзда тутилган бўлса, қолган 18% и
РФ субъектлари ихтиѐрида қолади.

Учинчи модель – бутун мамлакат ҳудудида ягона ставкада солиққа

тортиладиган аниқ солиқлардан келиб тушадиган даромадларни турли
даражадаги бюджетлар ўртасида меъѐрий тақсимлаш. Бунда солиқларнинг
бюджетлараро тақсимоти асосида турли хил мезонлар ѐтиши мумкин: аҳоли
сони, бирор-бир ҳудуднинг географик жойлашуви, иқтисодий аҳволи ва ҳ.к.
Солиқларни тақсимлаш миқдори ва тартиби турли муддатларга ўрнатилиши
мумкин. Умумдавлат солиқларининг бир қисми тегишли давлат органи
томонидан ўрнатилган меъѐрлар бўйича бюджет тизими бўғинлари ўртасида
тақсимланади.

Ўзбекистон

Республикасида

биринчи

ва

иккинчи

моделлар

бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш учун кенг қўлланилади.
Хусусан, юқорида таъкидланганидек, биринчи моделга асосан солиқлар маълум
бир бюджет даражасига бириктирилган. Иккинчи модель, тартибга солувчи
солиқларни маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланишида фойдаланилади.

Маҳаллий бюджетларнинг солиқ йиғимларини йиғиш, ўз навбатида,

юқори бюджетдан субвенция ва молиявий ѐрдамнинг бошқа шакллари
олинишини қисқартириш фаоллиги ва қизиқишини ошириш мақсадида
режалаштирилган

кўрсаткичлардан

ортиқча

йиғилган

солиқларни

тақсимлашнинг аниқ ва тушунарли механизмини ишлаб чиқиш зарур. Бу
режадагидан ортиқча йиғилган солиқларнинг маҳаллий бюджетларда қоладиган
миқдорини аниқлаш ва уларнинг қонуний асосда тасдиқланишини кўзда
тутади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

Ҳозирги кунга келиб, ушбу солиқларни тақсимлаш умуман тушунарсиз,

республика ѐки маҳаллий бюджетлар жорий эхтиѐжларига боғлиқ усуллар
ѐрдамида амалга оширилмоқда. Яъни, одатда, ортиқча бюджет воситалари
йиғилиши ҳолатида, бу воситалар юқори бюджетга ундирилади ѐки молиявий
ѐрдам (субвенция, дотация, бериладиган даромадлар) миқдорига мувофиқ
равишда қисқартирилиши кузатилади.

Ортиқча

воситалар

жамланишидан

маҳаллий

бюджетларни

рағбатлантирувчи восита сифатида фойдаланиш лозим, худди шундай амалиѐт
бир қатор ривожланган мамлакатларда фойдаланилади. Хусусан, Японияда
ортиқча йиғилган маблағлар йиғилиши ҳолатида бу маблағларнинг бир қисми
маҳаллий бюджет иҳтиѐрида қолдирилади. Бошқа мамлакатларда ҳам 10:90,
20:80 нисбатларнинг қўлланилиши кузатилади, яъни ортиқча йиғилган
маблағларнинг 10 фоизи маҳаллий бюджет иҳтиѐрига, қолган 90 фоизи
республика бюджетига ўтказилади. Фикримизча, республикамизда ҳам
рағбатлантиришнинг бундай усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ булар
эди.

Юқори иқтисодий ва солиқ имкониятига эга вилоятлар ортиқча бюджет

воситаларини 10:90 нисбатда тақсимлаш орқали:

-

даромадлари харажатларидан ортиқча бўлган вилоятлар худудида

солиқларни йиғишга қизиқиш сақлаб қолинади;

-

баланслашган бюджетга эга ѐки нисбатан кичик миқдордаги

дефицитли вилоятларда солиқ йиғимларини ошириш учун рағбат яратилади.

Юқорида келтирилган фикрларни амалда қўллаш, бизнингча,

республикамиз маҳаллий давлат органларини ҳудудлар солиқ салоҳиятини
кенгайтириши, шу билан бирга махаллий бюджетлар мустақиллигини ошириши
имконини яратади. Бу ўз навбатида, маҳаллий бюджетларнинг ҳудуд
ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли ошишига олиб келади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов