Суғурта компаниялари бошқарувида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
165-172
14
3
Поделиться
Джанадилов, Ш. (2012). Суғурта компаниялари бошқарувида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш. Экономика и инновационные технологии, (3), 165–172. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8005
Ш Джанадилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Миллий иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизация қилиш шароитида молиявий жараѐнларни самарали бошқариш, кўп жиҳатдан, мазкур тизимда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланиш даражасига боғлиқ. АКТни иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларига жорий этиш, хусусан, суғурта фаолиятини бошқаришда кенг кўламда қўллаш ушбу соҳада суғурта муносабатларини шакллантириш ва самарали йўналишларини кенгайтиришга хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

Ш.Ў. Джанадилов,

стажер-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ БОШҚАРУВИДА АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Миллий иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизация қилиш

шароитида молиявий жараѐнларни самарали бошқариш, кўп жиҳатдан, мазкур
тизимда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланиш
даражасига боғлиқ. АКТни иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларига жорий этиш,
хусусан, суғурта фаолиятини бошқаришда кенг кўламда қўллаш ушбу соҳада
суғурта муносабатларини шакллантириш ва самарали йўналишларини
кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Асосий

вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир» номли асарида таъкидлаганидек, «...Бугунги кунда
ҳаѐтимизни компьютер техникаси, ахборот технологиялари, Интернет, мобиль
телефон алоқасисиз тасаввур қилиб бўлмайди»

1

.

Суғурталаш тизимидаги кўп йиллик жаҳон тажрибасига кўра, ушбу

фаолият иқтисодиѐт ривожланишида бевосита ижобий таъсир кўрсатувчи
асосий омиллардан биридир. Айнан суғурта ахборотлари тизимини жорий этиш
ва ундаги жараѐнларни самарали ахборотлаштиришни йўлга қўйиш
иқтисодиѐтга жалб этилаѐтган инвестициялар ҳажмини кўпайтириш ва
иқтисодиѐтни оқилона таркибий ўзгартириш учун молиявий маблағларни
мақсадли йўналтириш имконини беради ва бу, ўз навбатида, мамлакатнинг
иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда суғурта фаолиятининг функционал масалалари, яъни

суғурта полисларининг сотилиш мониторинги, суғурта мукофоти ва
қопламалари ҳисобини юритиш, суғурта шартномалари назоратини олиб бориш
каби масалаларни АКТ асосида тартибга солиш ва уларни ҳал этиш, ушбу
фаолиятнинг ахборот тизимларини шакллантиришда суғурта маълумотлари
банки ва базаларини лойиҳалаштириш тартибини АКТ ѐрдамида ишлаб чиқиш
ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш
масалаларини ҳал этиш борасида Microsoft, Oracle, SAP, IBM ва шу каби
жахоннинг катта компаниялари ҳам иш олиб бормоқда. 1-жадвалда Microsoft,
Oracle, SAP, IBM ва QlikTech компанияларининг BI-тизимлари ўзаро
қиѐсланган.

1

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.

– Т.: 'Ўзбекистон', 2010. 46-б.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

1-жадвал

Компаниялар BI-тизимлари

Тизим

номи

Ишлаб

чиқарган

компания

номи

Нархи
(АҚШ

долларида)

Афзалликлари

Кўрсат-

кичлар

тизими ва

панели

Мобил
версия

Анализ

қилиш ва

ҳисоботлар

тайёрлаш

Турли

хилдаги

маълумотлар

базаси билан

ишлай олиши

1.

PowerPivot

Microsoft

4000

SharePoint

2.

Oracle BI

Oracle

2000

Oracle

3.

SAP BI

SAP

5000

Oracle

MS SQL

4.

IBM

Cognos

IBM

2200

Oracle

SharePoint

5.

QlikView

QlikTech

1350

Oracle

MS SQL

SharePoint

MS Access

Суғурта фаолияти масалаларини ҳал этиш, суғурта компаниялари

маълумотлар банки ва базаларини лойиҳалаштириш, ҳамда уларнинг
самарадорлигини

баҳолашда

QlikTech

компаниясининг

QlikView

автоматлаштирилган таҳлилий платформаси ҳар томонлама фойдаланувчилар
диққатига сазовор бўлмоқда. Қуйидаги 1-расмда 2008-2010 йилларда
фойдаланувчиларнинг

BI-тизимларига

талабининг

ўсиш

даражаси

тасвирланган.

-10

0

10

20

30

40

50

2008-2009

2009-2010

SAP

IBM

Oracle

Microsoft

QlikTech

Манба: Vendors Business Analytics Solutions with Vertical Views: Competitive Analysis. June 2011, p.9.

1-расм. 2008-2010 йилларда фойдаланувчиларнинг BI-тизимларига

талабининг ўсиш даражаси.

QlikTech компаниясининг QlikView автоматлаштирилган аналитик

платформаси универсал тизим бўлиб, ундан иқтисодиѐтнинг ихтиѐрий фаолият
турида фойдаланиш мумкин. Маълумки, суғурта фаолияти бошқа сохалар
билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли, жуда мураккаб маълумотлар тўплами
билан ишлайди. Шу сабабли, суғурта компанияларида QlikView аналитик
платформасидан фойдаланиш компания маълумотлар базасини бошқариш,


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

ҳисоботлар тайѐрлаш ва бизнес жараѐнларини таҳлил қилишда самарали восита
ҳисобланади. Ҳозирда жахоннинг кўплаб суғурта компаниялари қарорлар қабул
қилиш, даромадларини ошириш ва мижозлар билан алоқаларни яхшилашда
QlikView дан фойдаланиб келмоқда.

2-расм. QlikView автоматлаштирилган таҳлилий платформасининг

асосий ойнаси.

QlikView аналитик платформасида кирувчи маълумотларни MS Access,

MS SQL ва бошқа маълумотлар базаларидан олишдан бошлаб, фойдаланувчига
чиқувчи ахборотни визуал тарзда турли хил диаграмма ва жадваллар асосида
тасвирлашгача барчаси автоматлаштирилган бўлиб, ушбу тизим бошқа
тизимлардан қуйидаги қўшимча имкониятлар билан ажралиб туради:

бизнес-таҳлил учун қулай интерактив фойдаланувчи интерфейси;

ихтиѐрий маълумотлар базасидан тезда маълумотларни бирлаштириш
имконияти;

маълумотларни ультразамонавий графика асосида тасвирлаш;

маълумотлар излаш ва таҳлил қилишда Google концепцияси асосида
амалга ошириш;

барча маълумотларни оператив хотирада сақлаш орқали маълумотлар
билан жуда тез ишлаш имконияти;

Интернетдан ихтиѐрий веб браузер уланиш мумкин;

iPhone, iPad ва Android учун мобил, версиялар ҳам ишлаб чиқилган.

Суғурта компаниясида QlikView ни қўллаш орқали Oracle, SAP,

Salesforce.com, Business Objects, Cognos, Hyperion, SQL Server, MySQL, 1C ѐки
Excel каби маълумотлар базасидан маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашни
тез ва осон амалга ошириш мумкин. QlikView юқорида санаб ўтилган барча


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

маълумотлар базасини бошқариш тизимлари билан қийинчиликсиз ишлай
олади.

QlikView тизими ѐрдамида барча маълумотларни турли хилдаги

диаграммалар, жадваллар ва бошқа турдаги графиклар кўринишида тасвирлаш
имкони мавжуд бўлиб, диаграмманинг ихтиѐрий бўлагига босиш орқали ушбу
қисм ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин бўлади. 3-расмда компания
маҳсулотларининг сотилиши, уларга талаб хақидаги ахборотлар диаграммалар
шаклида тасвирланган ҳолатини кўришимиз мумкин. Маълумотларни бундай
турдаги графиклар билан тасвирлаш, маълумотларни таҳлил қилишни бир неча
баробарга осонлаштиради.

3-расм. QlikView тизимида сотилган маҳсулотларни диаграммалар

асосида тасвирланган шакли.

QlikView платформасининг яна бир афзаллиги шундаки, платформа In-

Memory архитектураси асосида яратилган бўлиб, барча қайта ишланаѐтган
маълумотларни оператив хотирада сақлайди. Бунда керакли маълумотни излаш
жараѐнида қаттиқ дискга мурожаатларни бир неча маротаба камайтириб,
бизнес-таҳлил вақтида маълумотларни излаш, қайта ишлаш ва хужжатларни
тайѐрлаш учун кетадиган вақтни тежаш имконини беради.

Ушбу платформанинг QlikView for Mobile версияси ҳам мавжуд бўлиб,

бу тизимига замонавий мобил, қурилмалар iPhone, iPad, Android ва BlackBerry
орқали ихтиѐрий вақтда дунѐнинг ихтиѐрий жойидан кириш мумкин. Иш
жойига бундай эркин кира олиш имконияти фойдаланувчиларга маълумотларни
интерактив таҳлил қилиш имконини беради.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5


QlikView for Mobile фойдаланувчиларга айни дамдаги мураккаб бизнес

саволларига жавоб топиш учун оддий, қулай ва жуда замонавий интерактив
панелини тақдим этади.

4-расм. QlikView тизимида маълумотларнинг филиаллар бўйича

тасвирланиши.

QlikView тизимида компаниянинг ҳар бир ходими ўз QlikView

иловаларини ҳосил қилиши орқали, компания ходимлари ўз бизнес ғояларини
амалга ошириши ва муаммоларга биргаликда ечим топишлари мумкин. Бу
билан компания ходимларининг иш унумдорлиги бир неча баробарга
оширилади. Платформадаги BI-модули орқали компания филиалларидаги
маълумотларни ҳам назорат қилиш мумкин. Бунда филиаллар Google


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

харитасида тасвирланади ва керакли филиални харитадан танлаганингизда
унинг барча маълумотлари сизга намоѐн бўлади. Бундан ташқари
маълумотларни MS SharePoint орқали бизнес-фойдаланувчиларга узатиш ва
Twitter и Facebook да маълумотларга ҳаволалар ҳосил қилиш имконияти ҳам
мавжуд.

Ь

5-расм. QlikView тизимнинг бошқарув панели.

QlikView тизими тўхтовсиз ривожланиб боргани сари Campbell Soup,

Canon, Fila Gatorade, Panasonic ва Toyota каби халқаро ташкилотлар томонидан
фойдаланилмоқда. Айни вақтда QlikView 64-разрядли архитектура асосида
ишлаб чиқилгандан кейин ўн минглаб фойдаланувчилар ва миллиардлаб
ѐзувларни қайта ишлаш имкони пайдо бўлди.

Шу билан бирга, QlikView аналитик платформасидаги функционал

имкониятлардан фойдаланиш орқали фойдаланувчилар қуйидаги қўшимча
натижаларга эришадилар:

мижозлар билан ишлашда ва суғурта портфелларини сотилишида

юқори натижаларга эришилади;

АТ-лойиҳаларни бошқаришни осонлаштирилади;

барча фойдаланувчилар учун маълумотлар базасига алоҳида

рухсатнома берилади;

компания ходимлари ўртасида аналитик ахборотларни узатиш

самарадорлиги оширилади;

ташқи ҳисоботларни сифатли тайѐрлаш учун катта ҳажмдаги

маълумотларни алоҳида таҳлил қилиш имкони бўлади;

мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида пайдо бўлган саволларга тезда

жавоб топиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишни осонлаштиради.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

7

QlikView ѐрдамида биз ҳисоботларни тезда олишимиз ва назорат учун

айни вақтдаги маҳсулот сотилиши, ҳамда бозор ўзгариши ҳақидаги ахборот
панелини хосил қила оламиз. Бу билан биз компаниянинг бизнес
самарадорлигини оширишимиз мумкин.

6-расм. QlikView тизимида маҳсулот ҳақидаги маълумотлар ойнаси

QlikView зарарларни камайтириш учун жуда яхши тизим ҳисобланади.

Биз суғурта фаолиятида ушбу тизимдан фойдаланиш орқали зарарларни
ҳисоблаш ва бошқаришда эксперт даражасида бўламиз. Тизим берадиган тезкор
маълумотлар асосида тўғри қарор қабул қилиб, бизнесда юқори натижаларни
қўлга киритишимиз мумкин.

Ўзбекистон суғурта компанияларида QlikView таҳлилий платформа-

сидан фойдаланиш натижасида компаниялар юқори даражали фойдаланувчи
интерфейси ва маълумотларни визуал тасвирлаш орқали ўз бизнес
жараѐнларини таҳлил қилиш, ҳамда компания бошқарувида юқори иқтисодий
самарадорликка эришиш билан бирга қуйидаги қўшимча имкониятларга ҳам
эга бўлади:

Жуда тез ривожланиб бораѐтган компаниялар тизимдан фойдаланиш

жараѐнида тизимни такомиллаштириш учун жуда кам вақт ва ишчи кучи талаб
этилади.

Мижозлар билан ишлаш ва суғурта портфелларини сотишда юқори

самарадорликка эришилади.

Ички ва ташқи бизнес фойдаланувчилар учун компания

маълумотларидан фойдаланишга алоҳида ҳуқуқларни белгилаш мумкин.

Таҳлилий маълумотлар компания ходимларига ўз вақтида етиб

борганлиги сабабли ходимларнинг иш унумдорлиги бир неча баробарга ошади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

8

Компания ҳисоботларини тайѐрлаш ва кўп вақт талаб этувчи

маълумотларни кўриб чиқиш жараѐнлари автоматлаштирилади.

Юқори сифатли ҳисоботларни тайѐрлаш учун катта ҳажмдаги

маълумотларни ҳам майда деталларга ажратган ҳолда таҳлил қилиш имкони
бўлади.

Мижозларга хизмат кўрсатиш ва бошқарув қарорларини қабул

қилишда пайдо бўлган саволларга тезда жавоб топиш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, суғурта компаниясида жуда катта

хажмдаги ва мураккаб маълумотлар базаси билан иш олиб борилиши сабабли,
жуда кўп холларда суғурта ахборот тизимларидан жуда эҳтиѐткорлик билан
фойдаланилади. Компания ахборот технологиялари инфратузилмасида
биттагина оддий хато ҳам компания бошқарувида камчиликлар келтириб
чиқариши ва ҳатто компанияни бозордан чиқиб кетишига ҳам сабаб бўлиши
мумкин.

Ҳозирги вақтда сифатли бошқарувни амалга ошириш энг асосий

масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бунинг учун ихтиѐрий суғурта компанияси
учун маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва айни дамдаги даромад ва
харажатлар ҳисоби, ходимлар мониторингини олиб бориш учун маҳсус ахборот
тизими керак. Ушбу ахборот тизими суғурта компаниясининг ахборот
технологиялари департаменти томонидан ҳам ишлаб чиқиш мумкин, лекин
бунинг учун жуда кўп вақт ва ортиқча сарф-харажатлар зарур. Биз юқорида
кўриб чиққан QlikView тизимдан фойдаланиш орқали компания 2-3 ойда
керакли натижага эриша олади ва бунинг учун ортиқча молиявий харажатлар
талаб этилмайди. Бундан ташқари, Google, Facebook ва Apple технологиялари
билан биргаликда ишлай олиши фойдаланувчиларга компания бошқарувида
ўзига хос имкониятлар яратиб беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов