Кичик тадбиркорлик субъектлари статистикасини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
62-68
19
8
Поделиться
Гойибназаров, Б., Тошпўлатов, О., & Хожаев, А. (2013). Кичик тадбиркорлик субъектлари статистикасини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари . Экономика и инновационные технологии, (1), 62–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8021
Б Гойибназаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., профессор

О Тошпўлатов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н., доцент

А Хожаев, Фонд перспективных исследований

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий салоҳияти йилдан-йилга тобора юксалиб, равнақ топаѐтган ҳамда ўзига хос мавқега эга бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Б.К. Ғойибназаров,

и.ф.д., профессор, ТДИУ,

О.У. Тошпўлатов, и.ф.н., доцент,

А.С. Хожаев, катта ўқитувчи, ФПИ.

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ СТАТИСТИКАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий салоҳияти йилдан-йилга

тобора юксалиб, равнақ топаѐтган ҳамда ўзига хос мавқега эга бўлган
мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ
иқтисодий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқилганлиги, 5 тамойил асосида
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилганлиги, пировардида эса,
иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида тубдан ўзгаришлар юз берганлигини кузатиш
мумкин. Барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаѐтган кенг кўламли
ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон дунѐдаги саноқли мамлакатлар қаторида
сўнгги 5 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўртача 8,5 фоизга тенг
бўлган ўсишини таъминлаб келаѐтганлигиалоҳида эътиборга сазовор кўрсаткич
ҳисобланади. Бу эса иқтисодиѐтнинг барқарор ўсиб бораѐтганлиги ва
мамлакатда рўй берган улкан ижобий ўзгаришлардан далолат беради.

Муҳтарам Президент И.А. Каримов:

“... ўтган йили мамлакатимизда

ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати, кутилганидек, амалда 8,3 фоизни
ташкил этди, 2000-2011-йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,1
баробар ошди. Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунѐнинг
иқтисодиѐти жадал ривожланаѐтган мамлакатлари қаторидан жой
олди”

1

,

дея таъкидладилар.

Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятининг янада юксалишида, ҳалқаро

муносабатларда обрў-эътибори ошишида, экспорт даражасининг ортишида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни беқиѐсдир. Ишлаб чиқаришни
модернизациялаш, тайѐрланаѐтган маҳсулотлар сифатини янада ошириш,
замонавий техника-технологияларни тезлик билан жорий этиш, чет эл
инвестицияларини жалб этиш натижасида меҳнатга лаѐқатли аҳолини иш билан
таъминлаш, янги иш жойларини ташкил этиш каби долзарб муаммоларни
самарали ҳал этишда кичик бизнес субъектларининг ўрни муҳим ҳисобланади.

Кичик тадбиркорлик ҳар бир мамлакатни иқтисодий ривожлантириш учун

муҳим ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади. Кичик бизнес ўрта бизнеснинг
ривожланишига, бозорни янги маҳсулот ва хизматлар билан тўлдирилишига,
инновацион ва инвестицион лойиҳаларни самарали амалга оширилишига,
йирик бизнес билан кооперацион алоқаларни ривожлантиришга, пировардида,
экспорт салоҳиятини ошириш, валюта тушумларини кўпайтиришда муҳим
аҳамият касб этади.

1

“2012

йил

Ватанимиз

тараққиѐтини

янги

босқичга

кўтарадиган

йил

бўлади”

номли

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентиИсломКаримовнинг

2011йилнингасосийякунларива

2012йилдаЎзбекистонниижтимоий-
иқтисодийривожлантиришнингустуворйўналишларигабағишланганВазирларМаҳкамасинингмажлисидагимаъру
заси.//Халқ сўзи, 2012 йил 20 январь, № 14 (5434).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

Ривожланган мамлакатларда кичик тадбиркорлик давлат томонидан

қўллаб-қувватланиб, ушбу сиѐсатни самарали амалга оширишда кичик
тадбиркорликнинг жорий ва истиқболли ҳолати ҳақидаги статистик ахборотлар
йиғилиб, мазкур маълумотларга юқори талаб қўйилади.

Маълумки, кичик тадбиркорликнинг ривожланишини ифодаловчи

статистик кўрсаткичлар таркиби, уларнинг тўлиқ, аниқ, ишончли ва ўз
муддатида ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Кичик тадбиркорлик
статистикаси бу статистиканинг янги соҳаси ҳисобланиб, ушбу соҳани
ривожлантириш борасида мамлакатда қатор комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилган.

Ҳозирги кунда кичик тадбиркорлик субъектларида статистик кузатиш,

статистик ахборотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш масалалари халқаро
тажрибалар асосида ташкил этилишига алоҳида эътибор берилиб, мазкур
субъектларнинг тармоқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ташкилий
шакллари, ўртача йиллик ходимлар сони, статистик маълумотларнийиғиш,
қайта ишлаш ва уларнинг кўрсаткичлар тизими, шунингдек, мазкур
субъектларда статистик кузатишларни ташкил этиш ҳамда уларни янада
такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлар базаси такомиллаш-
тирилиб борилмоқда (1-расм).

Кичик тадбиркорлик субъектлари статистикасининг асосий вазифаларига

қуйидагилар киритилади:

кичик

бизнес

субъектларида

статистик

кузатув

ўтказиш

методологиясини (кузатиш шакли, кўрсатма, ҳисобот шакли ва ҳ.к.) ишлаб
чиқиш, кузатишни амалга ошириш ва уни такомиллаштириб бориш;

танланма кузатиш усули асосида аниқланган маълумотларни

гуруҳлаш, қайта ишлаш ва ҳисоботини тайѐрлашга мўлжалланган тегишли
амалий дастурлар тўпламиниишлаб чиқиш;

кичик тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари

бўйича ягона таснифиниишлаб чиқиш, уларни рўйхатга олиш ва реестрини
юритиш тизимини такомиллаштириш;

кичик

тадбиркорлик

субъектлари

фаолиятини

ифодаловчи

кўрсаткичларнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш ва унинг ахборот базасини
шакллантириш;

кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиѐтдаги ўрни, экспорт

салоҳияти, инновацион ва инвестицион фаолиятини баҳолаш;

кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тармоқ салоҳиятидан

келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини статистик баҳолаб бориш.

Халқаро статистика амалиѐтида кичик тадбиркорликни тавсифловчи сон ва

сифат жиҳатдан ягона мезоннинг мавжуд эмаслиги, “кичик бизнес”
тушунчасига турли мамлакатларнинг иқтисодий, ҳуқуқий-меъѐрий базасида
турлича талқин этилмоқда. АҚШ ва Буюк Британияда “кичик бизнес” ѐки
“кичик бизнес корхонаси” деб аталса, Японияда “кичик ва ўрта корхона”,
Европа Иттифоқи давлатларида “кичик ва ўрта корхона” дейилганда ўрта,
кичик ва микрокорхоналар тушунилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 август 2003 йилдаги ПФ-

3305-сонли Фармони ва унга киритилган ўзгаришларга асосан кичик бизнес
субъкетларининг “микрофирма” ва “кичик корхона” мақомига қуйидагилар эга
бўлади:

микрофирма

– бу банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони

қуйидаги ҳажмда бўлган корхона:

-

ишлаб чиқариш тармоқларида-20 кишигача;

-

хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида–

10 кишигача;

-

улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида – 5 кишигача.

кичик корхона

банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони

қуйидаги ҳажмда бўлган корхона:

-

енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик,

ѐғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноатида - 100
кишигача;

-

машинасозлик, металлургия, ѐқилғи-энергетика ва кимѐ саноати,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда
бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида - 100 кишигача;

-

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш

соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш
ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида – 25 кишигача бўлган субъектлар
киради.

Статистик маълумотларга кўра, 1991 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти

ҳажмида кичик бизнес соҳасининг улуши 1,5 фоизни ва 2000 йилда 31,0 фоизни
ташкил этган бўлса, иқтисодий ислоҳотларнинг тизимли амалга оширилиши
натижасида 2012 йил бошигабу кўрсаткич 54,0 фоизни ташкил этган.2015
йилда эса кичик бизнес ҳиссасини 60 фоизга етказилиши кутилмоқда.

2000 йилда кичик бизнес соҳасида банд бўлганларнинг умумий бандликдаги

улуши 49,7 фоизни, ўтган йилда эса 74,3 фоизни ташкил этди. Кичик
тадбиркорлик субъектлари ривожланишини ҳар 1000 кишига қанча субъект
тўғри келиши билан баҳоланади (1-жадвал).

Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида кичик корхоналар ўлчов нисбати

билан фарқланади. Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига тўғри келадиган кичик
бизнес субъектлари сони 2000 йилда 6 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга
келиб17 тани ташкил этмоқда.Мазкур кўрсаткич Молдовада-12,3 та,
Қозоғистонда-6,9 та, Россияда - 11,3 та, Украинада-7,5 та, Белоруссда-7,3 та,
Озарбайжонда эса 1,6 тани ташкил этмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4






















1-расм. Кичик тадбиркорлар фаолиятини тавсифловчи статистик

кўрсаткичлар

Кичиктадбиркорликсубъектларифаолиятинингстатистик

кўрсаткичлари.

Кичик

корхоналар-

нинг ходимлар

сони бўйича

кўрсаткичлари

Кичик

корхоналар-

нинг фаолияти

натижалари

бўйича

кўрсаткичлари

Кичик

корхоналар-

нинг

иқтисодиѐт-

даги ўрни

Кичик корхона

иш фаолияти

бўйича

кўрсаткичлар

-кичик корхоналар
сони;
-кичик
корхоналарнинг
10000 кишигача
ҳисоби;
-ўртача рўйхатдаги
ходимлар
сони(ташқи
ўриндошларсиз)
-фуқаролик-ҳуқуқий
тусда тузилган
шарномалар бўйича
ишловчи
ходимларнинг
ўртача сони;
-асосий воситалар
таркиби ва уларнинг
ҳаракати;
-кичик
корхоналарнинг
тармоқ бўйича
структураси;
-кичик
корхоналарнинг
иқтисодий фаолият
турлари бўйича
структураси;
-кичик
корхоналарнинг
мулкчилик шакли
бўйича структураси

-ишлаб чиқарилган
(кўрсатилган)
хизматлар ҳажми;
-чакана савдо
айланмаси;
-улгуржи савдо
айланмаси;
-маҳсулотлар
(товарлар)ни сотишдан
тушган тушум;
-фойда (зарар) суммаси;
-қолдиқланган
молиявий натижа;
-рентабеллик;
-тўлов қобилиятлилик;
-молиявий
барқарорлик;
-натура шаклида ишлаб
чиқарилган
(кўрсатилган)
хизматлар ҳажми;
-фойдали
корхоналарнинг жами
кичик корхона ичидаги
улуши;
-зарарли
корхоналарнинг жами
кичик корхона ичидаги
улуши;
-асосий капиталга
инвестиция

-жами корхоналарда
кичик
корхоналарнинг
улуши;
-иқтисодиѐтдаги
умумий бандликдаги
улуши;
-ўриндошларнинг
умумий сонидаги
улуши;
-фуқаролик-ҳуқуқий
тусда тузилган
шарномалар бўйича
ишлаб чиқаришнинг
умумий сондаги
улуши;
-жами чакана савдо
айланмасидаги
улуши;
-жами товар ишлаб
чиқариш ва хизмат
кўрсатишдаги улуши;
-жами асосий
капиталдаги улуши;
-жами
автотранспортнинг
юк айланмасидаги
улуши;
-жами иш ҳақи
фондидаги улуши

-ишбилармонлик
фаолиятининг оддий
индикатори;
-ишбилармонлик
фаолиятининг
композицион
индикатори
(ишбилармонликнин
г аниқлик индекси)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлининг ривожланиш

суръатлари

2000 йил 2005 йил 2010 йил 2011 йил

1.

2.

3.

4.

5.

Кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлининг улуши, фоиз

ЯИМда

31,0

38,2

52,5

54

Саноатда

12,9

10,0

21,1

21

Иш билан банд бўлганларнинг
умумий сонида

49,7

64,8

74,3

74,8

Экспортда

10,2

6,0

13,6

18,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

маълумотлари

Тадбиркорлик фаолиятининг асосий турларидан бири бўлган фермер

хўжаликларининг афзалликлари, мавжуд имкониятлари билан бир қаторда бу
соҳада ҳали ишга солинмаган жуда катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд.

Ҳудурларда фермер хўжаликларининг ташкил топиши ва ривожланиши

аграр ислоҳотларнинг асосий мазмунини ташкил этиб, уларнинг ташкил
этилиши босқичма-босқич ва изчиллик асосида пахтачилик, ғаллачилик, мева-
сабзавотчилик, чорвачилик каби соҳаларда самарали ташкил этилди. Қишлоқ
хўжалигида амалга оширилган таркибий ўзгаришлар орқали эришилган
натижалар тўғрисида тўхталар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А. Каримов:

“Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларига

бириктирилган ер участкаларини оптималлаштириш бўйича амалга
оширилаѐтган изчил ишлар натижасида иқтисодиѐтимизнинг аграр
секторида таркибий сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Пахта ва ғалла каби
стратегик муҳим қишлоқ хўжалиги экинлари билан бир қаторда, мева-
сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида
ҳам ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсди, қайта ишлаш
тармоқлари ва ички бозорни сут, гўшт, картошка, сабзавот каби энг муҳим
озиқ-овқат ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан янада
кўпроқ тўлдириш учун мустаҳкам хом ашѐ базаси яратилмоқда”

2

.

Албатта юқоридаги ишлар самарасини баҳолашда соҳанинг статистик

ахборотлар базасини шакллантириш ва улар асосида мазкур соҳани баҳолаш
зарур бўлади. Чунки статистик ахборот тизими нафақат мева-сабзавотчилик
соҳасининг аҳволининг аниқлабгина қолмай, тадқиқ этилаѐтган жараѐнларни
статистик прогнозлаш учун замин бўлиб, соҳасида аҳволни янада яхшилашга

3

Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Президент Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга
мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи № 16 (5183) 22 январ 2011 йил.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6

қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида содир бўладиган
ўзгаришларни аниқлаш имкониятини ҳам беради.

Фикримизча, мева-сабзавотчилик соҳасида статистик ахборотларнинг

базаси қуйидагилардан иборат бўлиши лозим,яъни:

1)

давлат статистика идораларининг махсус ташкил этилган кузатув

маълумотлари;

2)

фермер хўжаликларининг 1-FX йиллик ва чораклик давлат

статистика ҳисоботи шакллари;

3)

фермер хўжаликларининг молиявий ҳисоботлари.

Ўз навбатида, мева-сабзавотчилик соҳасида статистик ахборот тизими

ҳал этадиган масалалар қуйидагиларни ўз ичига олиши тавсия этилади:

1)

статистик маълумотнинг мазмуний қисмини аниқлаш, яъни қайси

ахборот зарурлигини белгилаш;

2)

соҳага доир қабул қилинадиган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш

учун зарур бўлган маълумотларни танлаб олишда ѐрдам бериш;

3)

статистик

ахборотнинг

тезкорлиги,

унинг

ишончлилиги

(ҳаққонийлиги) ҳамда керакли маълумотларни олиш харажатлари ўртасида энг
қулай нисбатни аниқлаш;

4)

статистик маълумотларни олиш тартиби регламентини ишлаб

чиқиш;

5)

статистик маълумотларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш,

сақлаш, йиғиш, назорат қилиш ва тарқатиш усулларини белгилаш.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида статистик

таҳлилни амалга оширишнинг алгоритмик кетма-кетлиги қуйидаги босқичларда
амалга оширилиши мақсадга мувофиқ (2-расм).

2-расм. Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

1

Маҳсулот етиштириш жараѐни ва унинг натижаларини таққослама ва

омилли статистик таҳлил қилиш

2

Маҳсулотларни сотиш ва сифатини ифодаловчи жараѐнларни статистик

кўрсаткичлар асосида аниқлаш

3

Хўжаликнинг моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминланганлик

ҳолати ва улардан фойдаланиш даражасини омилли статистик таҳлил

қилиш

4

Экин турининг ҳосилдорлиги ва унга таъсир этувчи омилларни статистик

таҳлили

5

Меҳнат унумдорлиги даражаси ва унга таъсир этувчи омилларни

статистик таҳлил қилиш

6

Моддий манфаатдорлик аҳволининг омилли статистик таҳлили

7

Хўжаликнинг молиявий аҳволини ва унга таъсир қилувчи омилларнинг

таъсир доирасини статистик тадқиқ этиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7

Юқоридаги ишларнинг самарали амалга оширили, ўз навбатида,

субъектларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, уларнинг
фаолиятини статистик баҳолаш ва истиқболли йўналишларини белгилаш
масалаларини ҳал этишда алоҳида аҳамият касб этади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов