Тижорат банклари фаолиятида стратегик режалаштиришнинг тизимли хусусиятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
182-188
21
6
Поделиться
Рахманов, З. (2013). Тижорат банклари фаолиятида стратегик режалаштиришнинг тизимли хусусиятлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 182–188. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8059
З Рахманов, Ташкентский государственный экономический университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнгги йиллар давомида ривожланган ва ривожланиб бораѐтган мамлакатларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва трансмиллий корпорациялар фаолиятида стратегик режалаштириш тизимини шакллантириш масалаларига эътибор кучайиб бормоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

З.Я. Рахманов,

катта илмий-ходим изланувчи, ТДИУ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА СТРАТЕГИК

РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ ТИЗИМЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Сўнгги йиллар давомида ривожланган ва ривожланиб бораѐтган

мамлакатларда,

шунингдек,

халқаро

ташкилотлар

ва

трансмиллий

корпорациялар фаолиятида стратегик режалаштириш тизимини шакллантириш
масалаларига эътибор кучайиб бормоқда.

Айни пайтда, ижтимоий, иқтисодий, технологик ва халқаро муносабатлар

таъсири доирасида қабул қилинаѐтган қарорларнинг узоқ муддатли ва
стратегик аҳамият касб қилиши тижорат банкларида стратегик режалаштириш
тизимининг элементлари мажмуасини яратиш заруратини юзага келтирди.
Фикримизча, стратегик режалаштириш тизимининг таркибий элементлари ва
уларнинг иқтисодий моҳияти қуйидагилардан иборат:

1. Стратегик режалаштириш миссияси. Тижорат банклари стратегик

режалаштириш тизимининг бош мақсади ѐки унинг миссияси бўлиб, бу реал
шароит ва чекловларни ҳисобга олувчи истиқболга йўналтирилган оптимал
йўналишни таъминловчи ижтимоий-иқтисодий, инновацион-технологик,
шунингдек, банк фаолият олиб бораѐтган минтақадаги экологик ва ҳудудий
ривожланишнинг стратегик устуворликлар тизимини танлаш ҳамда узоқ
муддатли даврда мазкур йўналиш бўйича ҳаракатланиш воситалари, йўллари ва
ресурслар жамланмасини аниқлаш ҳисобланади. Мазкур тушунча доирасида
қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

- ўзаро боғлиқ устувор мақсадлар тизими (яъни улар бир-бирига қарама-

қарши бўлган тахминий йўналишлар жамланмаси эмас);

- реал ѐндашув (яъни барча турдаги ички ва ташқи омиллар ҳамда

чекловларни тизимли тарзда ҳисобга олиш);

- ҳаракат йўналишининг оптималлиги (яъни режалаштирилаѐтган

истиқболни реаллик деб ҳисоблаш мумкин эмас);

- устуворлик тизимини амалга оширишнинг баланслаштирилиши ва бунга

мос ҳолда меҳнат, интеллектуал, табиий, моддий ва молиявий ресурслар билан
таъминлаш (бунда стратегик аҳамият касб қилувчи соҳалардан ташқари,
иқтисодиѐтнинг нормал эволюцион ривожланиши юз бераѐтган йўналишлари
мавжудлиги эътибордан соқит қилинмаслиги шарт).

2. Стратегик режалаштиришнинг вақт горизонти. Стратегик режада

ҳисобга олинган истиқбол тижорат банкини ривожлантириш моделлари, унинг
техникаси ва технологик воситалари, шунингдек, макроиқтисодий ҳолат ва
ҳудудий жойлашув динамикасини ижобий тарафга ўзгартириш билан боғлиқ
бўлган йирик муаммоларни ҳал этлиш масалаларини ўзида акс эттириши зарур.
Мазкур нуқтаи назардан қаралганда энг оптимал вариант камида 5 – 10 йилга
мўлжалланган стратегик режа ҳисобланади.

Шуни қайд қилиш зарурки, узоқ муддатли мақсадларга эришиш ўз

хусусиятларига эга бўлган қисқа муддатли босқичларни аниқлашни тақозо
қилади. Демак, стратегик режалаштириш икки босқичли (яъни, узоқ ва қисқа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

муддатли) хусусиятга эга бўлиши керак. Айни пайтда, стратегик
режалаштириш худди ҳаѐтнинг ўзидек тўхтовсиз ва тўлқинсимон хусусиятга
эга.

3. Стратегик режалаштириш объекти. Одатда, тижорат банки стратегик

режасининг объекти сифатида макроиқтисодий ривожланиш доирасида банк
фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари олинади ва унинг асосий
параметрлари (ЯИМ нинг ўсиш суръатлари, инвестициялар, кредитлар ҳажми,
даромадлар ва харажатлар ва бошқа кўрсаткичлар) орқали ифодаланади.
Стратегик режада жамият тузилмасидаги барча элементларнинг ўзаро
алоқадорлиги ва ўзаро хатти-ҳаракати ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.

Иқтисодий ривожланиш динамикаси биринчи навбатда дастлабки омиллар

ва чекловларга боғлиқ:

- демографик (аҳоли сони ва тузилмаси, унинг саломатлиги ва таълим

даражаси, ишсизлик ва миграциядаги ўзгаришлар);

- табиий-экологик (ривожланишни табиий ресурсларнинг асосий турлари

билан таъминлаш, табиий муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа экологик
чекловлар).

Банк фаолиятининг ривожланиш йўналишлари технологиялар ва

ресурсларнинг инновацион янгиланиши, модернизациялаш жараѐнидаги
устуворликлари билан аниқланади. Стратегик режалаштириш объекти
сифатида чиқувчи банк фаолияти ҳамда у хизмат кўрсатувчи иқтисодиѐт кўп
омилли эканлиги эътибордан четда қолмаслиги зарур.

Мазкур объектни фақат банк даромадлари ва харажатлари ҳажмининг

ўзгариши, хизматлар рентабеллиги кўрсаткичлари орқали ифодалаш мумкин
эмас. Бундан ташқари нархлар ва инфляция даражаси ҳамда уларнинг нисбати,
аҳоли даромадлари динамикаси ва мавжуд диспропорциялар, шунингдек,
молия-кредит механизми фаолияти, ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқа
кўплаб умумлаштирувчи кўрсаткичлар ҳисобга олиниши керак. Бир пайтнинг
ўзида тижорат банклари фаолиятининг ривожланиш динамикасига давлат
сиѐсати ва маънавият (фан, таълим, маданият, этика ва идеология)
омилларининг таъсири эътиборга олиниши зарур.

Демак, тижорат банкининг стратегик режаси жамиятнинг бутун

тузилмасини (яъни, демографик ва табиий-экологик, техник ва иқтисодий,
сиѐсий ва ижтимоий-маданий омиллар) қамраб олади. Аммо банкнинг мазкур
омилларнинг ҳар бир гуруҳига таъсир ўтказиш даражаси ва шакллари турлича.
Уларнинг баъзилари тижорат банкининг бевосита таъсири объекти ҳисобланса,
бошқаларига фақат билвосита (хусусан, демографик, ижтимоий-маданий
омиллар) таъсир ўтказиш мумкин.

4. Иқтисодий ривожланиш цикллари ва инқирозларни ҳисобга олиш.

Стратегик режалаштиришнинг узоқ муддатли вақт горизонти иқтисодиѐтда юз
бериши муқаррар бўлган тебранишларни ҳисобга олишни тақозо этади.
Иқтисодиѐтнинг глобаллашуви ва очиқлиги шароитида инқироз ҳолатлари
кутилмаганда юз бериши ҳамда миллий иқтисодиѐт учун салбий оқибатларни
келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолатда олдиндан инқирозга қарши фаолият
усуллари ва воситалар жамланмасининг яратилиши, инқироз ҳолати яққол


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

намоѐн бўлган пайтда уларни ҳаракатга келтириш муҳим аҳамият касб қилади.
Мазкур ҳолатда ўрта ва узоқ муддатли стратегик режаларнинг кўрсаткичлари
ва баланслари тезкорлик билан кам харажатлар эвазига ўзгартирилиши мумкин.

5. Стратегик режаларнинг индикатив хусусияти. Юқорида келтирилган

омиллар, шунингдек, бозор иқтисодиѐтининг хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда стратегик режадаги умумлаштирилган индикаторларга ортиқча деректив
хусусият берилмаслиги зарур. Индикаторлар тижорат банки ва унинг таркибий
тузилмалари учун мўлжал вазифасини бажариши керак. Бир пайтнинг ўзида
стратегик режанинг умумлаштирилган кўрсаткичлари мажбурий хусусиятга эга
бўлиши мақсадга мувофиқ. Улар банкнинг олий раҳбарияти томонидан
тасдиқланиши ва бажарилиши юзасидан ҳисобот тизими шакллантирлиши
зарур.

6. Баланслаштириш усули. Стратегик режалар амалий жиҳатдан

бажарилиши учун улар истиқболий (прогноз) баланслар тизимига таяниши
лозим. Баланслар ресурсларнинг асосий турларини тақсимлаш ва ишлатилиши
бўйича тузилади. Стратегик режалаштиришнинг ҳар бир босқичи баланс ҳисоб-
китоблари билан асосланади ва текшириб борилади. Стратегик режалаштириш
тизими модели кутилмаган ўзгаришлар, уларни юзага келиш омиллари ва
кутилаѐтган оқибатларни ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, стратегик режа
индикаторлари ва балансларини қайта кўриб чиқиш имкониятини ўзида акс
эттириши лозим бўлади.

7. Стратегик режаларнинг кўп даражали хусусияти. Исталган ижтимоий-

иқтисодий тизим кўп ўлчовли ва кўп даражали ҳисобланади. У кўплаб
хусусиятларга кўра гуруҳланади. Халқ хўжалиги комплекслари ва тармоқлар,
ҳудудлар, мулкчилик шакллари бўйича, шунингдек, улар хорижий мамлакатлар
ва глобал бозорлар билан кенг қамровли ва тезкор ривожланиб борувчи
алоқаларга эга. Шунинг учун тижорат банкнинг стратегик режасида хизмат
кўрсатилаѐтган турли субъектлар ва иерархик даражалар ўртасида келишув
механизмини шакллантириш зарур.

Манфаатлар мувофиқлиги ҳам стратегик режаларни тайѐрлаш ҳам уни

амалга ошириш жараѐнида таъминланиши шарт. Бундан ташқари стратегик
режани ишлаб чиқишда шаффофлик тамойилидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ.

8.

Стратегик

режалаштиришда

профессионаллик.

Стратегик

режалаштиришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мазкур
жараѐн билан олий даражадаги мутахассислар шуғулланиши зарур деган хулоса
қилинади.

9. Стратегик режалаштиришнинг меъѐрий базаси. Тижорат банкининг

стратегик-инновацион функцияси муҳим ва жуда мураккаб ҳисобланади, у
меъѐрий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиши зарур. Мазкур ҳужжатлар
стратегик режалаштириш тизимининг мақсади, тузилмаси, шакллантириш
тартиби, амалга оширишни назорат қилиш тизимини аниқлаб бериши зарур.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4





















1-Расм. Стратегик режалаштириш тизимининг элементлари

Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, исталган банкнинг келажаги утмишдаги

фаолият натижасига эмас, балки кўпроқ бугунги ва эртанги кун ўртасида
қандай фаолият олиб бораѐтганлигига боғлиқ. Демак, стратегик режалаштириш
исталаѐтган келажакни лойиҳалаштириш ва унга эришиш воситаларини
аниқлашдан иборат бўлиши зарур.

Айни пайтда стратегик режалаштириш жараѐни шакллантириши мумкин

бўлган муҳим жиҳатлардан бири унда иштирок этувчилар банкка ўз ғоялари ва
қадриятларини олиб кириши мумкин бўлади. Бу билан ўзининг меҳнат
фаолияти сифатининг яхшиланишига ҳисса қўшади. Режалаштириш жараѐни
банк ва унинг таркибий қисмларининг ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

Юқорида қайд этилган мулоҳазалар асосида стратегик режалаштириш

жараѐнини яхлит тизим сифатида ифодалаш мумкин бўлади.

Демак, мазкур жараѐнни амалга ошириш босқичларини тизимли ѐндашув

асосида таснифлаш ва унда стратегик режалаштиришнинг таркибий
элементларини ҳар бир босқичда қўллаш имкониятларини кўриб чиқиш зарур.
Илмий манбалар таҳлили стратегик режалаштиришга тизимли ѐндашувнинг
қуйидаги жадвалда келтирилган концептуал йўналишлари мавжудлигини
кўрсатади:




Стратегик режалаштириш

тизими

Стратегик

режалаштириш

миссияси

Стратегик

режалаштиришнинг

вақт горизонти

Стратегик режалаштиришнинг

меъѐрий базаси

Стратегик

режалаштириш

объекти

Стратегик режалаштиришда

профессионаллик даражаси

Иқтисодий

ривожланиш

цикллари ва

инқирозлар

Баланслаштириш

усулининг

қўлланилиши

Стратегик

режаларнинг кўп

даражалилиги

Стратегик

режаларнинг

индикатив хусусияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

Стратегик режалаштиришда қўлланиладиган усуллар ва инструментлар

С.Оптнер

томонидан таклиф

қилинган усул

1

С.Янг томонидан

таклиф қилинган

усул

2

Н.Федоренко

томонидан

таклиф қилинган

усул

3

С.Никаноров

томонидан

таклиф қилинган

усул

4

Ю.Черняк томонидан

таклиф қилинган

усул

5

1.

2.

3.

4.

5.

1. Симптомларни

идентифи-

кациялаш

1.Ташкилот

мақсадини

аниқлаш

1. Муаммони

ифодалаш

1. Муаммони

аниқлаш

1. Муаммони таҳлил

қилиш

2. Муаммонинг

долзарблиги

аниқлаш

2. Муаммони

аниқлаш

2. Мақсадларни

аниқлаш

2. Муаммонинг

долзарблигини

баҳолаш

2. Тизимни аниқлаш

3. Мақсадларни

аниқлаш

3.Диагноз

3. Маълумот йиғиш

3. Муаммо

чекловларини
таҳлил қилиш

3. Тизим тузилмасини

таҳлил қилиш

4. Тизим тузилмаси

ва ундаги

камчиликларни

аниқлаш

4. Ечимни излаш

4. Муқобил

вариантларнинг

максимал

миқдорини

шакллантириш

4. Мезонларни

аниқлаш

4. Тизимнинг умумий

мақсади ва мезонларни

шакллантириш

5. Имкониятларни

аниқлаш

5. Муқобил

вариантларни

баҳолаш ва танлаш

5. Муқобил

вариантлар

танлови

5. Мавжуд тизимни

таҳлил қилиш

5. Мақсадни

декомпозициялаш,

ресурсларга бўлган

талабни аниқлаш,

мақсадлар

композицияси

6. Муқобил

вариантларни

топиш

6. Қарорларни

мувофиқлаш-

тириш

6. Дастур ѐки

сценарий

кўринишида

моделни

шакллантириш

6. Имкониятлар

(альтернатива-

ларни) излаш

6. Ресурсларни

аниқлаш, мақсадлар

композицияси

7. Муқобил

вариантларни

баҳолаш

7. Қарорни

тасдиқлаш

7. Харажатларни

баҳолаш

7. Муқобил

вариантни танлаш

7. Келгуси шароитни

прогнозлаш ва таҳлил

қилиш

8. Қарорни ишлаб

чиқиш

8. Жорий қилишга

тайѐргарлик кўриш

8. Қарорнинг

сезувчанлигини

синовдан ўтказиш

(параметрик

тадқиқот)

8. Тан олишни

таъминлаш

8. Мақсадлар ва

воситаларни баҳолаш

9. Қарорни тан

олиш

9. Қарорни жорий

қилинишини

бошқариш

9. Қарорни қабул

қилиш

9. Вариантларни

танлаш

10. Қарорни жорий

қилиш жараѐнини

ишга тушириш

10. Самарадор-

ликни текшириш

10. Қарорни амалга

ошириш

10. Мавжуд тизим

диагнози

11. Қарорни амалга

ошириш жараѐнини

бошқариш

11. Қарор

натижаларини

аниқлаш

11. Ривожланишнинг

комплекс дастурини

яратиш

12. Амалга ошириш

ва унинг

оқибатларини

баҳолаш

12. Мақсадга эришиш

учун ташкилотни
лойиҳалаштириш

1

Оптнер С. Системный анализ для решения деловых и промышленных проблем. М.: Сов. радио, 1969

2

Янг С. Системное управление организацией. Пер. с англ. под ред. С. П. Никанорова, С. А. Батасова. М.,

«Советское радио», 1972.

3

Комплексное народнохозяйственное планирование / Под ред. Н.П. Федоренко. М.: Экономика, 1974

4

«Системный анализ: этап развития методологии решения проблем в США» номли С. Оптнер китобига кириш

мақоласи, «Конструирование организаций — состояние, значение, проблемы» номли С. Янг китобига кириш
мақоласи.

5

Черняк Ю.И. Системный анализ в управлении экономикой. М.: Экономика, 1975.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6

Келтирилган жадвал маълумотларини умумлаштирган ҳолда, тижорат

банклари фаолиятида стратегик режалаштириш жараѐнини амалга ошириш
босқичлари ҳамда уларда бажарилиши зарур бўлган тадбирларнинг қуйидаги
кетма-кетлиги таклиф қилинади:

1. Муаммони аниқлаш. Тўғри жавобларнинг топилиши саволларнинг тўғри

қўйилишига боғлиқ. Мазкур аксиома асосида стратегик режалаштиришга
тизимли ѐндашувнинг бош мақсадини: ―Муаммони аниқлаш ва уни
декомпозициялаш орқали саволларни тўғри қуйиш‖ - тариқасида ифодалаш
мумкин. Тизимли ѐндашувда муаммолар фақат объектив омиллар асосида
аниқланмайди, шунингдек, режалаштириш жараѐнида иштирок этувчиларнинг
дунѐқараши ва манфаатларига мос тарзда бир муаммо турлича талқин
қилиниши мумкинлиги назарда тутилади. Муаммоларни моҳиятан икки гуруҳга
ажратиш мумкин: а) ташқи муҳит чекловлари; б) ички омиллар.

2. Тизим чегараларини аниқлаб олиш. Бу чегаралар нисбий хусусиятга

эга. Масалан, ―Банк‖ тизими чегаралари, бир ҳолатда персоналнинг штат
бирликлари билан иккинчи ҳолда эса ходимлар ва банкнинг барча
акциядорлари, учинчи ҳолатда бу чегара вақтинчалик жалб қилинган
мутахассислар, экспертлар ва бошқалар ҳисобига кенгайтирилиши мумкин.
Кейинчалик бу чегаралар банкнинг барча банк мижозлари, кредиторлари ва у
билан (қандайдир) алоқадор бўлган исталган субъектлар ҳисобига янада
кенгайтирилиши мумкин.

3. Мақсадларни лойиҳалаштириш ва декомпозициялаш. Мазкур

йўналишдаги хатти-ҳаракатлар қуйидаги уч натижани шакллантириш
имкониятини беради:

- вазифалар – режалаштириш даври давомида олиниши мўлжалланаѐтган

натижалар;

- мақсадлар – режалаштириш даврида олиниши мумкин бўлмаган, аммо

ушбу даврда яқинлашиш кутилаѐтган натижалар;

- идеал – етишиш мумкин бўлмаган, аммо яқинлашиш имконияти бўлган

натижалар.

Демак, вазифаларни банк мақсадига эришиш воситалари, ўз навбатида

мақсадни идеалга яқинлашиш воситаси сифатида таснифлаш мумкин.

4. Муқобил реакцияларни аниқлаш ва баҳолаш. Муаммони аниқ ифодалаш

ва декомпозициялаш, биринчидан, турли моделлар ѐки сабаб-оқибат занжирини
шакллантириш йўли билан муқобил реакцияларнинг харажатлари ва
самарадорлигини аниқлашга, иккинчидан, муқобил реакциянинг макро ва
микротизим ҳолатига таъсирини ўрганиш имкониятини беради.

5. Стратегик қарорни (режани) ишлаб чиқиш. Режалаштириш жараѐнида

тизимли ѐндашувдан фойдаланишда қуйидаги жиҳатлар эътиборга олинади:

а) режалаштириш жараѐни очиқ тизим бўлиб, барча тизимларга, хусусан,

атроф-муҳитга таъсир ўтказади;

б) тизим қадриятлари ва муҳит ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш учун

уларни модернизациялаш-режалаштиришнинг бош мақсади ҳисобланади;

в) режалаштиришда тизимга киритилаѐтган ўзгаришлар жараѐнини ташкил

этиш усули қўлланилади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7

г) режалаштирищ жараѐнида тизим мақсади жамият қадриятлари ва

устуворликларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади; д) тизим келажаги жамият
олдидаги масъулият ва унинг манфаати орқали аниқланади;

д) режалаштиришда меъѐрлар жамият ва ташкилот манфаатлари

ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлаб бериши зарур.

Шундай қилиб, стратегик режалаштириш жараѐнига тизимли ѐндашув

режани яхлит тизим сифатида кўриб чиқилишини тақозо қилади. Демак,
режалаштириш очиқ тизим бўлиб, ўз ички муҳити ҳамда бошқа тизимларга
бевосита таъсир ўтказади ва ўз навбатида уларнинг таъсирини ўзида акс
эттиради.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банки стратегик режасини шакллантириш

услубиѐтини такомиллаштириш ва унда тизимли тарзда ифодаланган
мақсадларга эришиш ҳамда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши
мамлакатимиз банк тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга, шунингдек,
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов