Значение изобретений в создании инновационных товаров

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-14
25
Поделиться
Салихов, С. (2013). Значение изобретений в создании инновационных товаров. Экономика и инновационные технологии, (2), 1–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8068
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инновационный товар защишенный изобретательским патентом является конкурентоспособным товаром на международном рынке. Полученный патент на изобретение охраняется законодательными актами в Узбекистане. Изобретательская деятельность даѐт определенную социально-экономическую выгоду в предприятии и авторам.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

1

С.Салихов

ИННОВАЦИОН ТОВАРЛАРНИ ЯРАТИЛИШИДА

ИХТИРОЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Инновационный товар защишенный изобретательским патентом

является конкурентоспособным товаром на международном рынке.
Полученный патент на изобретение охраняется законодательными актами в
Узбекистане. Изобретательская деятельность даѐт определенную социально-
экономическую выгоду в предприятии и авторам.

The innovative product protected by the patent is an inventive competitive

product on the international market. Obtained patent for an invention is protected by
legislation of Uzbekistan. Inventive activity gives a certain socio-economic benefits to
the enterprise and authors.

Калит сўзлар: Инновация, патент, интеллектуал мулк, моделлар,

конструктор.

Инсоният тарихий тараққиѐтининг барча ривожланиш даврида иқтисодий

ривожланишнинг асосий омили ўша даврдаги интеллектуал мулк тараққиѐти
билан чамбарчас боғлиқлиги орқали баҳоланади. Бу тараққиѐтнинг негизини
яратилган кашфиѐтлар ва ихтиролар ташкил этади. Ҳозирги вақтда юқори
иқтисодий кўрсаткичларга эришган давлатлар АҚШ, Япония, Хитой ва
бошқалар бошқа давлатларга қараганда яратилаѐтган ихтиролари ва уларни
зудлик билан ишлаб чиқаришга йўналтираѐтганлиги билан ажралиб турадилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат

намуналари тўғрисида”ги Қонуни 06.05.1994 йилда қабул қилиниб, мазкур
қонунга 30.07.2008 йилда ўзгартириш киритилган. Қонуннинг асосий мақсади
Ўзбекистон Республикасидаги ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат
намуналарини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу эса саноат мулки
объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа қонуности ҳужжатлардан
иборат. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бундай саноат
мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиѐсатининг
амалга оширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги саноат мулки

объектларига патент бериш ҳақидаги талабномаларни кўриб чиқиш учун қабул
қилади, улар бўйича давлат экспертизасини ўтказади, уларни давлат рўйхатига
олади, саноат мулки объектларига патентлар беради, расмий ахборотномаларда
нашр этади, саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
қўлланилишига доир қоидалар қабул қилади ва тушунтиришлар беради ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомга
мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Давлат бюджети маблағлари, патент божлари, шунингдек, Ўзбекистон

Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан кўрсатиладиган
хизматлар ва тақдим этиладиган материаллар учун тўланадиган ҳақ Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

2

Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини молиялаштириш
манбалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция

кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақилдир ва ўз фаолиятида ушбу Қонун
ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Муаллиф (ҳаммуаллифлар), агар ўзи (ўзлари) яратган саноат мулки

объектини бошқалар ғайриқонуний ўзлаштириб олиши натижасида бу объектга
талабнома топширилган ѐки патент олинган бўлса, патент берилганлигига
қарши эътироз билдириш ѐхуд патент эгаси сифатида ўзига (ўзларига)
патентнинг ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи саноат мулки объекти рўйхатга

олинганлиги

тўғрисидаги

маълумотлар

Ўзбекистон

Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигининг расмий ахборотномасида эълон қилинган
санадан эътиборан амалда деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига патент бериш

ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан ҳисоблаганда ихтиро
патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида,
фойдали модель патенти беш йил мобайнида амал қилади.

Ихтиро патентининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган

ҳолларда патент эгасининг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси
Интеллектуал мулк агентлиги томонидан кўпи билан беш йил муддатга
узайтирилиши мумкин. Бундай ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш
тартиби Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан
белгиланади.

Ихтиро ҳамда фойдали модель патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза

ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти таъминлайдиган
ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса буюм (макет, расм)нинг тасвирида акс эттирилган
муҳим белгилари ва (ѐки) уларнинг комбинацияси билан белгиланади.

Агар ихтиро сифатида кўрсатилган объект янги, ихтиролик даражасига эга

ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Агар
ихтиро техника тараққиѐти даражасида маълум бўлмаса, у янги деб
ҳисобланади. Агар ихтиро техника тараққиѐти даражаси ҳақидаги
маълумотларда яққол аѐн бўлмаса, у ихтиролик даражасига эга бўлади.

Техника тараққиѐти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда

оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.

Ихтиронинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга

бўлган ҳолда топширилган ва чақириб олинмаган патент бериш ҳақидаги
талабномалар ҳам ҳисобга олинади. Агар ихтиродан саноат, қишлоқ хўжалиги,
соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фойдаланиш мумкин бўлса, у саноатда
қўллаш мумкин деб ҳисобланади.

Ихтирога тааллуқли ахборотнинг муаллиф, талабнома берувчи ѐки улардан

бевосита ѐхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан
оммавий тарзда ошкор этилиши, агар ихтирога патент бериш ҳақидаги
талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан кўпи билан олти ой ичида
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига топширилган бўлса,


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

3

ихтиронинг патентга лаѐқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган ҳолат
сифатида эътироф этилмайди. Бунда ушбу ҳолни исботлаб бериш вазифаси
муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.

Ҳар қандай соҳада:

маҳсулотга (хусусан, қурилма, микроорганизм штамми, ўсимликлар ѐки

ҳайвонлар хужайраларининг турларига);

усулга (моддий воситалар ѐрдамида моддий объект устида хатти-

ҳаракатларни амалга ошириш жараѐнига) тааллуқли бўлган техник ечим ихтиро
сифатида эътироф этилади;

модда (янги кимѐвий модданинг тузилиши, брутто формуласи,

хоссалари шарҳланганда).

Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:

илмий назариялар ва математика усуллари;

ташкил этиш ва бошқариш усуллари;

шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;

ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;

электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;

бино, иншоот, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари, чизма шарҳлари;

эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг

фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;

интеграл микросхемаларнинг топологиялари;

жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид

ечимлар.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида ихтирога патент олиш учун

топиширилган талабномалар миқдори

2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. Жами

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

A - Инсонларнинг
ҳаѐтий талабларини
қониқтирувчи

120

85

78

67

62

412

B- Турли технологик
жараѐнлар

25

34

17

17

17

110

C-Кимѐ ва металлургия

109

108

69

59

59

404

D-Тўқимчилик ва қоғоз

13

9

20

7

6

55

E-Қурилиш ва тоғ иши

13

12

13

18

11

67

F-Механика, ѐритиш ва
иситиш

15

17

15

7

8

62

Y-Физика

11

14

13

12

10

60

H-Электрсозлик

6

9

10

5

6

36

Жами:

312

288

235

192

179

1206

Манба: Отчёт АИС за 2011 год.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

4

Жадвалдаги

Жаҳон

банкининг

маълумотномасида

Ўзбекистон

Республикасида олган патентлари (миллион аҳоли ҳисобига) миқдорининг
таҳлилига қараб бу Ўзбекистонда илмий техника ривожланганлигини
кўрсатувчи асосий индикатори ҳисобланиб, улардаги ихтироларни ишлаб
чиқаришга татбиқ этиш ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсир
этувчи асосий кўрсаткичлари ҳисобланади.

Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг бевосита манбаси

ихтиролар - янгилик даражаси билан ажралиб турувчи, фан ва инновацияларга
йўналтирилган ишлаб чиқариш ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи илмий-
иқтисодий фаолият маҳсули ҳисобланади.

Ихтиролар, худди инновациялар каби, янгилик даражаси ва улардан

фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самараси даражаси бўйича фарқланади.
Ихтироларнинг асосий қисми кичик ва майда ихтиролар бўлиб, улар
чиқарилаѐтган маҳсулот ѐки фойдаланилаѐтган технологияларнинг айрим
кўрсаткичларини яхшилашга қаратилади.

Ихтиролар

чиқарилаѐтган

маҳсулотнинг

янги

моделларини

шакллантиришни таъминловчи, яхшиловчи инновацияларнинг пайдо бўлишига
туртки бўлади. Йирик ихтиролар, улар кам сонли бўлиб, ишлаб чиқаришда янги
технологик тамойилларни жорий қилишга кўмаклашади, принципиал жиҳатдан
янги маҳсулот ва технологиялар, янги техника авлодларини яратиш учун асос
бўлиб хизмат қилади. Ихтиролар пирамидасининг чўққисини йирик ихтиролар
эгаллаган бўлиб, улар ҳар ўн йилда ҳам пайдо бўлавермайди, даврга хос
янгиликлар учун асос бўлиб, жамиятнинг моддий-техника базасини
ўзгартирувчи, ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин оширувчи ишлаб
чиқаришнинг янги технологик усуллари ва технологик укладларни
шакллантиришга хизмат қилади.

Натижада

яратилган

ва

фойдаланилаѐтган

ишлаб

чиқариш

технологияларининг

ихтирочилик

даражаси

пасайиб,

уларнинг

рақобатбардошлик даражаси тушиб кетди, маҳаллий товарларни ташқи ва ички
бозорлардан сиқиб чиқарила бошлайди.

Самарали ихтироларни баҳолаш, танлаб олиш ва улардан фойдаланишни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда буни тадбиркорлар ва ихтирочилар
зиммасига юклаб қўймаслик лозим. Тўпланган ихтиролар жамғармасини
инвентаризациялаш ва улар орасидан стратегик инновацион устуворликлар,
принципиал жиҳатдан янги маҳсулотлар, юқори технологик укладли техника ва
технологияларни шакллантириш учун асос бўлиши мумкин бўлган
ихтироларни танлаб олиш зарур. Патент олиш учун аризаларни текширишда
инновацион устуворликларни амалга ошириш, принципиал жиҳатдан янги
рақобатбардош маҳсулот ва технологиялар яратишда фойдаланиш мумкин
бўлганларини танлаб олиш ва тавсия қилиш лозим. Инвестицион лойиҳа ва
дастурларни баҳолашда таклиф этилаѐтган маҳсулот ва технологияларнинг
патент экспертизасини ўтказиш, уларнинг ихтирочилик даражасини баҳолаш
талаб қилинади.

Давлат экспертизаси ихтироларни баҳолаш, танлаб олиш ва улардан

фойдаланишга ҳам, юқори технологик маҳсулотлар экспортини кенгайтириш


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

5

учун асос бўлиши мумкин бўлган энг самарали ихтироларни мамлакатда ва
хорижда патентлашга ҳам сезиларли моливий ѐрдам кўрсатиши лозим. Бусиз
маҳсулотларнинг экспорт улушини ва мамлакатнинг юқори технологияли
бозордаги мавқеини ошириб бўлмайди. Патент экспертизаси юқори
технологияли экспортни қўллаб-қувватлашга йўналтирилувчи бюджет
маблағларидан фойдаланишда ҳам талаб қилинади.

Мамлакат фан-техника ютуқларининг сезиларли қисми чет элга текинга

чиқиб кетаѐтган тенденцияларга чек қўйиш керак.

Муаллифларнинг ижодий фаолият натижаларига нафақат иқтисодий ва

технологик, балки ижтимоий-маданий омиллар ҳам, биринчи навбатда, таълим
ва маданият даражаси, мафкуравий қадриятлар ва ахлоқий меъѐрлар таъсир
кўрсатади. Мамлакатимиздаги ихтирочилик фаоллигини ошириш, ихтирочилар,
конструкторлар, муҳандислар ва инноваторлар нуфузини мамлакат келажаги,
унинг глобал технологик, иқтисодиѐт ва ижтимоий-маданий макондаги ўрни
уларга боғлиқ бўлган шахслар сифатида оширишни талаб қилади.

Инновацион технологияларнинг моҳияти ишлаб чиқариш фаолияти

самарадорлигини ошириш учун илмий-техник ғоялардан фойдаланишдир.
Инновацион ўсиш мазмунини белгилаб берувчи базис инновациялар тўлқинида
фанда ўзгаришлар рўй бериб, янги илмий қоидалар ѐки унинг ривожланишида
сифат жиҳатидан янги босқич шаклланади.

Иқтисодий-технологик инновацияларнинг бевосита манбаси ихтиролар -

янгилик даражаси билан ажралиб турувчи ва инновацияларга йўналтирилган
янгиликларни ишлаб чиқариш йўналтиришда кўприк вазифасини бажарувчи
илмий-техник фаолият маҳсули ҳисобланади.

Ихтиролар худди инновациялар каби, янгилик даражаси ва улардан

фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самара даражаси бўйича фарқланади.

Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома битта ихтирога ѐки ягона

ихтирочилик фикрини (ихтиро бирлиги талабини) ташкил этган тарзда бир-
бири билан узвий боғланган ихтиролар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак.

Ихтиро ҳақидаги талабнома:

ихтиронинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент

бериш сўралаѐтган бўлса, ана шу шахс, шунингдек, уларнинг турар жойи ѐки
жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;

ихтиронинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ

очиб берилган тавсифини;

ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла

мувофиқ бўлган формуласини;

агар ихтиронинг моҳиятини тушунтириш учун зарур бўлса, чизмалар ва

бошқа материалларни;

ихтиро рефератини ўз ичига олиши лозим.

Агар давлат экспертизаси жараѐнида патент бериш ҳақидаги ўхшаш

талабномалар айни битта устуворлик санасига эга эканлиги аниқланса, у ҳолда
патент Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига олдинроқ
сана билан жўнатилганлиги исботланган талабнома бўйича, башарти


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

6

жўнатилган саналари ҳам бир хил бўлиб чиқса, қайси бирида Ўзбекистон
Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг рўйхатга олиш кирим рақами
олдин қайд этилган бўлса, шу талабнома бўйича берилади.

Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар

ихтиро ҳақидаги талабномани фойдали модель ҳақидаги талабнома, фойдали
модель ҳақидаги талабномани эса ихтиро ҳақидаги талабнома қилиб
ўзгартиришга ҳақлидир. Бундай ўзгартиришлар чоғида биринчи талабноманинг
устуворлиги сақланиб қолади.

Талабномаларни ўзгартириш тегишли патент божи тўлангандан сўнг

амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги патент бериш

ҳақидаги талабнома бўйича расмий экспертиза, фойдали модель ҳақидаги
талабнома экспертизаси ҳамда ихтиро ҳақидаги талабноманинг ѐки саноат
намунаси

ҳақидаги

талабноманинг

моҳияти

бўйича

илмий-техника

экспертизасидан иборат бўлган давлат экспертизасини ўтказади.

2-жадвал

Баъзи давлатларнинг 1 миллион аҳоли ҳисобига кўра патент олишга

топширган талабномалари

Давлат

1995 й.

1999 й.

2003 й.

2007 й.

Жами

1.

2.

3.

4.

5.

6.

Корея

2

2

2

1

7

Япония

1

1

1

2

5

АҚШ

4

4

3

3

14

Германия

3

3

4

4

14

Финландия

7

5

6

6

24

Буюк

Британия

9

8

7

10

34

Россия

19

17

16

18

70

Хитой

55

49

35

25

164

Сингапур

42

25

19

21

107

Малайзия

57

54

50

41

202

Ўзбекистон

40

43

44

49

176

Қозоғистон

30

26

23

85

174

Манба: Отчёт АИС за 2011 год.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, 1 миллион аҳоли ҳисобига

кўра (1995; 1999; 2003 ва 2007 йиллар)да интеллектуал мулкка патент олиш
учун энг кам талабнома топширган давлат Япония бўлса, энг кўп талабнома
топширган Малайзия ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси эса интеллектуал
мулкка патент олиш учун топширган талабномалари 176 та бўлиб, йил сайин
унинг ўсиши кузатилмоқда.

Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган

санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат мулки
объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ѐки


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

7

қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига эга. Патент бериш ҳақидаги
талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ѐки қўшимча материаллар патент
божи тўланган тақдирда, кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, лекин
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги патент бериш ҳақида
қарор қабул қилгунига қадар тақдим этилиши мумкин.

Белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган патент бериш

ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига сўров юборилиб, унда шу
сўров йўлланган санадан эътиборан уч ой ичида тузатишлар киритилган ѐки
етишмаѐтган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Агар талабнома
берувчи сўралган материалларни ѐки белгиланган муддатни узайтириш
тўғрисидаги илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим этмаса, патент
бериш ҳақидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Белгиланган муддат
талабнома берувчининг илтимосномасига кўра шу муддат ўтган санадан кейин
кўпи билан ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.

Давлат экспертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим этишнинг

талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари, белгиланган
муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо этган сабаблар тасдиқланган
ва патент божи тўланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал
мулк агентлиги томонидан тикланиши мумкин. Ўтказиб юборилган
муддатларни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан
ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб кўпи билан ўн икки ой ичида
топширилиши мумкин.

Ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар кўриб чиқиш учун

қабул қилинган талабнома топширилган санадан эътиборан ўн саккиз ой
ўтганидан кейин расмий ахборотномада эълон қилинади. Эълон қилинадиган
маълумотлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
томонидан белгиланади.

Ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганидан

кейин ҳар қандай шахс ушбу талабномага доир ҳужжатлар билан танишиб
чиқишга ҳақли. Ихтиро ҳақидаги талабномага доир ҳужжатлар билан танишиб
чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
томонидан белгиланади.

Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника

экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани топшириш муддати бундай
илтимоснома билан биргаликда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжат тақдим этилган тақдирда, талабнома берувчининг талабнома
топширилган санадан эътиборан уч йил ўтгунига қадар топширилган
илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин.

Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника

экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома уч йиллик муддатда келиб
тушмаган тақдирда, ихтиро ҳакидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади.

Агар ихтиро ҳақидаги талабноманинг ѐки саноат намунаси ҳақидаги

талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси натижасида
талабнома берувчи таклиф қилган формула билан ифодаланган ихтиро


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

8

сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг ѐки муҳим белгилари мажмуи
билан ифодаланган саноат намунаси сифатида талабномада кўрсатилган
объектнинг белгиланган талабларга мослиги аниқланса, Ўзбекистон
Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги патент бериш ҳақида қарор қабул
қилади.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси вилоятлари томонидан ихтиро олиш учун

берилган талабнома

Вилоятлар

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2011 й.

Жами

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

Қорақалпоғистон

8

1

2

1

3

15

Андижон

2

3

5

7

3

20

Бухоро

8

5

11

5

3

32

Жиззах

1

1

3

-

-

5

Қашқадарѐ

5

1

5

10

21

42

Навоий

6

7

10

11

-

34

Наманган

14

11

5

3

2

35

Самарқанд

20

18

11

20

17

86

Сурхондарѐ

2

-

1

-

-

3

Сирдарѐ

6

1

1

-

2

10

Фарғона

8

5

5

11

2

79

Хоразм

1

-

1

5

3

31

Тошкент

23

11

12

18

15

Тошкент ш.

220

198

166

279

211

1074

Жами:

324

262

238

370

282

1476

Манба: Отчёт АИС за 2011 год.

Жадвалнинг таҳлили (2007-2011) ихтирога патент олиш учун топширилган

талабномаларнинг умумий миқдори 1476 та бўлиб, булардан энг кўп талабнома
Тошкент шаҳридан топширилган, у 1074 та яъни 72,76 %ни ташкил этган, энг
кам Сурхондарѐ вилоятидан 3 та яъни 0,2 %ни ташкил этган.

Ихтиро ѐки саноат намунаси сифатида талабномада кўрсатилган

объектнинг патентга лаѐқатлилик шартларига мос эмаслиги аниқланган
тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги патент
беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Ихтирога ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон

қилинган санадан ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги
маълумотлар эълон қилинадиган санага қадар вақтинчалик ҳуқуқий муҳофаза
қилинади.

Агар ихтиро ҳақидаги талабнома чақириб олинган бўлса ѐки ушбу

талабнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
томонидан патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу қарор
устидан шикоят бериш имконияти тугаган бўлса, вақтинчалик ҳуқуқий
муҳофаза юз бермаган ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

9

Ихтиродан

унинг

вақтинчалик

ҳуқуқий

муҳофазаси

даврида

фойдаланаѐтган шахс ихтирога патент олинганидан кейин патент эгасининг
талабига кўра унга патент эгаси билан келишув асосида белгиланадиган пул
товони тўлаши шарт.

Маҳсулотда (буюмда) ихтиронинг, фойдали моделнинг формула мустақил

бандига киритилган ҳар бир белгиси ѐки унга мос бўлган белги қўлланилган
бўлса, бу маҳсулот (буюм) патентланган ихтиро, фойдали моделдан
фойдаланилган ҳолда тайѐрланган, ихтиро патенти билан муҳофаза этиладиган
усул эса, қўлланилган деб эътироф этилади.

Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни

тўлашдан озод қилиш, тўлов миқдорларини камайтириш ѐки уларни қайтариб
бериш учун асослар, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган.

Патент вакилининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланади.

Қонун ҳужжатларида таъкидланганидек, агар патентни ўз кучида сақлаб

турганлик учун патент божи ва қўшимча патент божи имтиѐзли муддат
мобайнида тўланмаса, патентнинг амал қилиши белгиланган муддатда патент
божи тўланмаган кундан эътиборан тугатилади.

Патент вакили юридик ва жисмоний шахсларнинг Интеллектуал мулк

агентлиги олдидаги вакиллик ҳуқуқини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон

фуқароси патент вакили бўлиши мумкин. Патент вакилларига кўйиладиган
малака талаблари, уларни аттестациядан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби
қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарида доимий яшовчи

жисмоний шахслар ѐки чет эллик юридик шахслар саноат мулки объектларини
патентлаш бўйича ишларни ва улар билан боғлиқ бўлган юридик аҳамиятга эга
харакатларни Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган патент
вакиллари орқали амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, бироқ вақтинча унинг

ҳудудидан ташқарида турган жисмоний шахслар саноат мулки объектларини
патентлаш бўйича ишларни ва улар билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга
ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси доирасида ѐзишмалар олиб бориш учун
манзилни кўрсатган ҳолда, патент вакилисиз амалга оширишлари мумкин.

Патент вакилининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари саноат

мулки объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа
давлатларда патентлаш ҳуқуқига эга. Худди шундай чет эллик юридик ва
жисмоний шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон
Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ѐки
келишув тамойили асосида ўзлари яратган ихтироларни Ўзбекистон
Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига патент олиш учун
топширишлари мумкин.



background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

10

4-жадвал

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан

рўйхатга олинганлиги талабномалар тўғрисидаги маълумот

Вилоятлар

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2011 й.

Жами

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

Қорақалпоғистон

-

-

-

-

1

1

Андижон

2

3

-

1

3

9

Бухоро

5

2

2

2

3

14

Жиззах

3

-

-

-

-

3

Қашқадарѐ

2

6

1

-

1

10

Навоий

1

-

3

1

4

9

Наманган

3

3

2

1

2

11

Самарқанд

5

3

6

5

1

20

Сурхондарѐ

-

2

1

-

-

3

Сирдарѐ

-

-

-

-

-

-

Фарғона

6

-

5

3

4

18

Хоразм

-

-

-

-

-

-

Тошкент

7

11

6

5

13

42

Тошкент ш.

93

84

103

93

76

449

Жами:

128

114

1

111

108

590

Манба: Отчёт АИС за 2011 год.

Жадвал таҳлили шуни кўрсатадики, ихтирога патент олиш учун тушган

1074 талабномадан 590 таси рўйхатга олинган, бу 54,9% ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларининг дастлабки даврида

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо бўлган. Бу ташкилотнинг
норматив ҳуқуқий ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик
ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун талаблари бўйича чет эл
юридик ва жисмоний шахслари ўзлари яратган интеллектуал мулк бўйича
патент олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига
ўзларини яратган ихтиролари бўйича талабнома беришга ҳақлидирлар.

5-жадвал

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигига ихтироларга патент

олиш учун чет эл фуқаролари берган талабномалар

Давлат

2007

2008

2009

2010

2011

Жами

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

Е

вропа

Австрия

-

2

3

1

2

8

Белгия

3

1

2

2

2

10

Болгария

-

1

-

-

-

1

Б.Британия

21

16

11

7

11

66

Венгрия

-

3

9

4

6

22

Германия

24

16

17

15

12

84

Греция

1

1

-

2

-

4

Грузия

-

-

-

-

1

1


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

11

Дания

1

6

2

3

10

22

Ирландия

-

-

-

-

1

1

Испания

1

1

1

1

1

5

Италия

5

3

6

12

9

35

Латвия

-

1

5

7

5

18

Лихтенштейн

-

-

-

-

2

2

Люксембург

3

2

2

-

2

9

Е

вропа

Нидерландия

6

11

3

3

3

26

Норвегия

1

-

-

1

1

3

Португалия

-

1

-

-

-

1

Россия

15

19

11

3

2

50

Сан Марино

-

-

-

1

1

2

Украина

-

-

-

1

1

2

Финландия

-

2

-

1

2

5

Франция

9

7

11

14

10

51

Швейцария

9

13

21

32

34

109

Швеция

3

-

-

43

25

71

Жами

102

106

104

153

143

608

О

си

ѐ

Озарбайжон

1

3

-

-

-

4

Исроил

1

2

2

1

1

7

Ҳиндистон

4

4

3

10

5

26

Қозоғистон

-

1

-

-

-

1

Кипр

1

-

-

-

-

1

Хитой

2

2

3

4

4

15

Корея

5

4

4

7

12

32

Саудия
Арабистони

-

-

-

-

1

1

Тайван

-

-

-

-

1

1

Туркия

1

1

1

2

4

10

Япония

1

2

6

23

25

57

Жами

16

19

20

47

53

155

А

ме

ри

ка

Багама

2

-

-

-

-

2

Бермуд о.

-

-

-

1

-

1

Канада

2

3

1

3

3

12

Колумбия

-

-

-

-

1

1

Мексика

1

-

-

-

1

2

АҚШ

72

54

38

47

66

276

Чили

-

1

-

-

-

1

Жами

77

58

39

51

76

296

4

Австралия

1

3

1

4

-

9

5

Чад

-

-

-

-

1

1

Жанубий
Африка

2

-

10

7

6

25


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

12

Жами

2

-

10

7

7

26

Жами

198

186

174

262

274

1094

Изоҳ: 4 – Австралия, 5 – Африка.

Манба: Отчёт АИС за 2011 год.

2007-2011 йиллар мобайнида чет эл фуқароларидан ихтироларга патент

олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига 1094 та
талабнома тушган. Энг кўп талабнома Европа давлатларидан – 608 та 55,7%,
Осиѐ давлатларидан – 155 та 14,3%, Америка қитасидан – 296 та 27,1% ва
Африка давлатларидан – 26 та 2,9% ташкил этган.

6-жадвал

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигига ихтироларга патент

олиш учун чет эл фуқароларидан тушган талабномаларнинг рўйхатга

олинганлиги

Давлат

2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й.

Жами

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

Е

вропа

Австрия

-

2

-

-

2

4

Б.Британия

10

5

6

7

8

36

Венгрия

-

-

1

-

3

4

Германия

46

36

18

6

7

113

Грузия

-

-

-

1

-

1

Дания

-

-

4

4

-

8

Ирландия

2

-

-

-

-

2

Испания

-

-

1

-

-

1

Италия

7

7

3

1

1

19

Латвия

1

1

-

-

1

3

Лихтенштейн

3

-

-

-

-

3

Люксембург

1

1

2

1

2

7

Нидерландия

1

6

1

1

2

11

Норвегия

1

-

2

-

1

4

Португалия

-

-

-

1

-

1

Россия

12

18

4

10

4

48

Финландия

-

1

-

1

-

2

Франция

7

12

3

6

6

34

Швейцария

2

4

6

4

7

23

Швеция

2

-

2

1

-

5

Жами

95

93

53

44

44

329

О

си

ѐ

Исроил

-

1

2

-

-

3

Ҳиндистон

2

3

4

3

-

12

Кипр

-

1

-

-

-

1

Хитой

-

2

1

-

3

6

Корея

1

3

5

2

4

15

Сингапур

2

-

1

-

-

3


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

13

Туркия

-

-

1

1

1

3

Япония

6

3

-

2

-

11

Жами

11

13

14

8

8

54

А

ме

ри

ка

Багама

-

-

2

-

-

2

Барбадос

-

-

-

1

-

1

Бразилия

-

1

-

-

-

1

Виргин о.

-

1

1

-

-

2

Канада

4

3

2

2

-

11

Куба

-

1

-

-

-

1

Мексика

-

-

1

-

-

1

АҚШ

68

59

30

24

19

200

Чили

1

-

-

1

-

2

Жами

73

65

36

28

19

221

4

Австралия

5

2

3

1

-

11

5

Жанубий
Африка

-

1

-

-

-

1

Жами

5

3

3

1

-

12

Жами

184

174

106

81

71

616

Изоҳ: 4 – Австралия, 5 – Африка.

Манба: Отчёт АИС за 2011 год.

Чет эл фуқароларидан ихтироларга патент олиш учун тушган

талабномаларни Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар
ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонун талаблари бўйича рўйхатга олинган
талабномалар 616 та бўлиб, Европа мамлакатларидан - 329та 52,4%, Осиѐ
мамлакатларидан - 54 та 9,8%, Америка қитъасидан – 221 та 35,8% ва
Африкадан – 12 та 2,0%ни ташкил этди.

Давлат сирларини ўз ичига олмайдиган ихтиролар ва фойдали моделларни

бошқа давлатларда патентлаш тегишли талабнома Интеллектуал мулк
агентлигига топширилган кундан эътиборан уч ой ўтганидан сўнг амалга
оширилиши мумкин.

Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан

фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
ҳал этилади. Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

“Ихтиролар, фойдали моделлар саноат намуналари тўғрсида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонун, 1994 йил 6 май.

2.

“Развитие системы прововой охраны и защиты интеллектуальной

собственности в Узбекистане”. //Журнал Интеллект-инфо. №3, 2012. стр.4.

3.

Отчѐт АИС за 2011 год.

4.

“Ихтирога Ўзбекистон Республикаси потенти, дастлабки патент бериш

учун талабнома тузиш қоидалари”. // Расмий ахборотнома. №3, 1997.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 7, сентябрь, 2013 йил

14

5.

“Ўзбекистон Республикасида ихтиролар ва фойдали моделларнинг

ҳуқуқий муҳофазаси” Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси.
Тошкент – Пресс. Т.: 2001, 19 б.

Библиографические ссылки

“Ихтиролар, фойдали модсллар саноат намуналари тугрсида”ги Узбекистан Республикаси Конун, 1994 йил 6 май.

“Развитие системы прововой охраны и защиты интеллектуальной собственности в Узбекистане”. //Журнал Интеллект-инфо. №3, 2012. стр.4.

Отчёт АИС за 2011 год.

“Ихтирога Узбекистан Республикаси потенти, дастлабки патент бериш учун талабнома тузиш коидалари”. // Расмий ахборотнома. №3, 1997.

“Узбекистан Республикасида ихтиролар ва фойдали моделларнинг хукукий мухофазаси” Узбекистан Республикаси Давлат патент идораси. Тошкент - Пресс. Т.: 2001, 19 б.

Дополнительные файлы

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов