Об эффективности финансовой деятельности полиграфических предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
44-50
5
4
Поделиться
Мажидов A., Пардаева, З., & Норматова, Г. (2015). Об эффективности финансовой деятельности полиграфических предприятий. Экономика и инновационные технологии, (5), 44–50. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8457
A Мажидов, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

к.т.н., доцент

З Пардаева, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

доцент

Г Норматова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены результаты исследований, посвященных путям обеспечения финансовой стабильности полиграфических предприятий в условиях рыночной экономики. По результатам проведенных исследований рекомендованы пути и направления повышения эффективности финансовой деятельности полиграфических предприятий.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Мажидов, т.ф.н., доц.,

З.А. Пардаева, доц.,

Г.Х. Норматова, ассистент, ТТЕСИ

МАТБАА КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИ ХУСУСИДА


В данной статье приведены результаты исследований, посвященных

путям обеспечения финансовой стабильности полиграфических предприятий в
условиях рыночной экономики. По результатам проведенных исследований
рекомендованы пути и направления повышения эффективности финансовой
деятельности полиграфических предприятий.

In given article are brought results of the studies, devoted to fetter of the

provision to financial stability polygraphic enterprise in condition of market
economies. On result of the called on researches are prepared and recommended
way and trends of increasing to efficiency to financial activity polygraphic enterprise.

Калитли сўзлар:

Матбаа, капитализация коэффициенти, барқарорлик

коэффициенти, молиялаштириш коэффициенти, молиявий мустақиллик
(автономлик)

коэффициенти,

ўзини

молиявий

манбалари

билан

таъминланганлик

коэффициенти,

молиявий

фаолият,

банкротлик,

самарадорлик.

Бозор иқтисодиёти шароитида турдош корхоналар ўртасидаги кучли

рақобат мавжудлиги, бундай шароитда корхоналарни банкротлик ҳолатига
тушиб қолиш хавфи даражасининг ўз вақтида аниқлаб борилиши хўжалик
юритувчи субъектлар учун муҳим ҳисобланади. Тадқиқотлар натижасига кўра,
бу масалага хорижий корхоналарда катта аҳамият берилади. Корхонани
банкротлик ҳолати даражаси уларнинг молиявий натижалари маълумотлари
таҳлил қилиниш асосида аниқланади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда корхоналар молиявий ҳолатини

аниқлашга оид меъёрий-ҳуқуқий асослар яратилган [1]. Шунингдек, иқтисодчи
олимларимиз томонидан пахта тозалаш саноати корхоналари мисолида
изланишлар олиб борилган [2]. Лекин матбаа корхоналарининг молиявий
барқарорлигини тадқиқ этиш борасида етарли даражада тадқиқот ишлари олиб
борилмаган. Шу нуқтаи назардан, матбаа корхоналари молиявий ҳолатини
аниқлаб бориш асосида уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш,
самарадорлигини ошириш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Молиявий
барқарорликни таъминловчи омиллар турли мулкчилик шаклидаги матбаа
корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигига
боғлиқ.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган матбаачилик

корхонасининг 2011-2014 йиллардаги йиллик молиявий ҳисобот маълумотлари
асосида корхона молиявий барқарорлигини белгиловчи кўрсаткичлари орқали
унинг самарадорлик даражаси тадқиқ этилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот даврида корхонанинг устав капитали 98 млн. сўмни ташкил

этган бўлиб, унинг асосий фаолияти турли турдаги матбаачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатишга қаратилган.
Жумладан, китоб, журнал, каталоглар, ташрифномалар ва бошқа матбаачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Корхона замонавий рақамли босиш дастгоҳлари билан жиҳозланган

ҳамда юқори малакали ходимлар билан таъминланган. Шунингдек, бу
корхонада дизайн ва макетларни ишлаб чиқарувчи, босишгача бўлган
жараёнларни ўз ичига олган замонавий технологиялар жорий этилган.

Тадқиқот объекти бўлган, йиллик молиявий-хўжалик фаолиятни

ифодаловчи бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
маълумотлари таҳлили 1-жадвалда келтирилган. Таҳлил этилаётган объектнинг
молиявий-хўжалик фаолиятини ифодаловчи йиллар кесимидаги маълумотлар
асосида тўғри иқтисодий қарорлар қабул қилиш имконини берувчи таққослаш
усулидан фойдаланилган ҳолда ўрганилди.

1-жадвал

Корхона активлари таркиби ва структураси таҳлили

№

Активлар

таркиби

Йиллар кесимидаги салмоқлар, %

2011

2012

2013

2014

1

2

3

4

5

6

1

Узоқ

муддатли

активлар

60,56

58,66

46,10

27,41

2

Жорий

активлар

39,44

41,34

53,90

72,59

2.1

Шу жумладан,

товар-моддий

захиралар

28,5

66,3

74,4

48,0

2.2

Келгуси давр

харажатлари

0,15

0,2

0,2

0,2

2.3

Дебиторлик

қарзлари

64,5

7,4

8,1

38,2

2.4

Пул

маблағлари

6,9

26,1

17,3

13,6

Жами

активлар

100,0

100,0

100,0

100,0

Манба: “Print” МЧЖ корхонаси маълумотлари асосида муаллифлар томонидан

тузилди.

Жадвал таҳлилига кўра, йиллар давомида емирилиш ҳисобига корхона

активларининг қиймати камайиб борган. Активлар динамикаси таҳлилида эса
сўнгги йилларда жорий активлар салмоғининг ошиб борганлиги кузатилган. Бу,
ўз

навбатида,

корхона

айланма

маблағларининг

айланувчанлигини

тезлаштиришга таъсир этувчи омиллардан бири эканлигини англатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, йиллар давомида корхона активларининг ошиб бораётганлиги
кузатилмоқда.

Корхона айланма маблағлари таркибининг таҳлилига кўрса, йиллар

давомида жорий активлар таркибида товар-моддий захиралар салмоғи юқори
даражада бўлган. Бу, албатта, ижобий ҳолат ҳисобланади. Лекин корхонага
турли ҳамкорлардан тўланиши лозим бўлган қарзни билдирувчи дебиторлик
қарзларнинг 2014 йилда 38,2 %ни ташкил этилишини ижобий ҳол, деб
бўлмайди. Натижада, бу ҳолат корхонада ўзининг молиявий фаолияти самарали
ташкил этилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, ушбу қарздорлик
салмоғини пасайтириш йўналишида тегишли тадбирларни амалга ошириш
лозим.

Корхонада молиявий фаолиятнинг самарали амалга оширилишига

бевосита таъсир этувчи омиллардан бири, бу - корхонани ўз капитали ва
мажбуриятлари ҳисобланади. Шу боис бу кўрсаткични таҳлил этиб бориш ва
шу асосда тўғри бошқарув қарорлар қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Жумладан, тадқиқот объекти ҳисобланган матбаа корхонасининг мисолида
ҳисобланган бу кўрсаткичлар таҳлили 2-жадвалда келтирилган.

2-жадвал

Матбаа корхонасининг ўз капитали ва мажбуриятлари таҳлили

№

Кўрсаткичлар номи

Йиллар кесимидаги салмоқлар, %

2011

2012

2013

2014

1

2

3

4

5

6

I

Ўз капитали, жами, шу
жумладан:

100,0

100,0

100,0

100,0

1.1 Захира капитали

4,2

25,2

24,3

28,2

1.2 Тақсимланмаган фойда

4,1

13,3

14,0

21,9

1.3 Ўз акциясининг сотиб олиниши

91,7

61,5

61,8

49,9

II Мажбуриятлар, жами, шу

жумладан:

100,0

100,0

100,0

100,0

2.1 Узоқ муддатли мажбуриятлар

59,8

0

0

0

2.2 Жорий мажбуриятлар

40,2

100,0

100,0

100,0

Манба: “Print” МЧЖ корхонаси маълумотлари асосида муаллифлар томонидан

тузилди.

Корхонанинг йиллар кесимидаги ўз капитали ва мажбуриятлари салмоғи

мос равишда қуйидагича бўлган: 2011 йилда 76,9 % ва 23,1; 2012 йилда 76,0 ва
24,0 %; 2013 йилда 82,8 % ва 17,2 %; 2014 йилда эса 59,4 % ва 40,6 %.

Жадвал таҳлилига кўра, матбаа корхонасининг молиявий мустақиллиги

таъминланганлигини билдирувчи ўз капиталининг салмоғи юқори.

Узоқ муддатли мажбуриятларни 2012 йилдан бошлаб мавжуд бўлмаслиги

корхонанинг нисбатан молиявий барқарорлиги ва молиявий хавф-хатарини паст
даражада эканлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Қисқа муддатли мажбуриятлар таркибининг асосий қисми мол етказиб

берувчилар олдидаги ва бўнак шаклидаги мажбуриятлардан иборат эканлигини,
уларнинг салмоғи юқоридагилигидан кўриш мумкин.

Тадқиқот жараёнида ҳар қандай бизнес фаолиятнинг самарадорлиги

бевосита олинган даромад ва қилинган харажатлар миқдорига боғлиқ
эканлигига асосланган ҳолда, таққослаш усули ёрдамида корхонанинг даромад
ва харажатлари, уларнинг динамикаси таҳлил этилди. Бундай таҳлил натижаси
3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал

Корхонанинг даромадлар ва харажатларининг йиллар кесимидаги

таҳлили

№

Кўрсаткичлар номи

2011 й.

2012 й.

2013 й. 2014 й.

1

2

3

4

5

6

1 Соф тушум, м.сўм

756,8

612,0

672,8

603,2

2 Бошқа операцион даромадлар,

м.сўм

0

0

0

0

3 Молиявий

фаолият

бўйича

даромадлар, м.сўм

2,6

0,3

27,6

15,8

4 Ишлаб чиқариш таннархи

374,4

390,2

452,4

334,8

5 Молиявий

фаолият

бўйича

харажатлар, м.сўм

40,5

14,3

1,5

0

6 Ялпи фойда, м.сўм

382,3

221,8

220,4

288,4

7 Асосий

фаолиятдан

олинган

фойда (зарар), м.сўм

322,4

126,2

112,7

194,5

8 Умумхўжалик фаолият бўйича

фойда (зарар), м.сўм

284,5

112,2

138,8

210,3

9 Соф фойда

239,0

75,8

91,5

173,9

10 Олдинги

даврга

нисбатан

фойданинг

кўпайиши

ёки

камайиши, м.сўм

х

-163,1

15,7

82,3

11 Жами даромад, м.сўм

759,4

612,3

700,4

619,0

12 Жами харажат, м.сўм

520,4

536,4

608,9

445,1

13 Даромаднинг харажатга нисбати

коэффициенти, м.сўм

1,46

1,14

1,15

1,39

Манба: “Print” МЧЖ корхонаси маълумотлари асосида муаллифлар томонидан

тузилди.

Жадвал таҳлили шуни кўрсатадики, корхонада даромадларнинг асосий

қисмини маҳсулот сотишдан олинган даромадлар ташкил қилган. Корхона
харажатларининг таркиби ва структураси бўйича таҳлил қилинганда ишлаб
чиқариш харажатларининг салмоғи юқори даражада эканлиги аниқланди.

Шу нуқтаи назардан, корхона молиявий барқарорлигини аниқлашда унга

тегишли бўлган активлар ва пассивлар таркиби таҳлил қилиниши муҳим
ҳисобланади. Таҳлил жараёнида молиявий барқарорлик нисбий кўрсаткичлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ёрдамида ҳисобланиши корхонада тегишли бошқарув қарорлар қабул қилишда
муҳим восита ҳисобланади. Молиявий барқарорликнинг бундай кўрсаткичлар
ёрдамида ҳисобланиши корхонанинг ташқи омилларга боғланганлик
даражасини, яъни инвестор ва кредиторлар таъсирини ўрганиш имконини
беради.

Молиявий барқарорлик корхонанинг ўз ва қарз маблағлари ҳолатини

ифодалайди ва молиявий коэффициентлар ёрдамида ҳисобланади.

4-жадвал

Молиявий барқарорлик кўрсаткичларининг йиллар кесимидаги таҳлили

№

Барқарорлик

кўрсаткичлар номи

Меъёрий

кўрсаткичлар

2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й.

1

2

3

4

5

6

7

1.

Капиталлаштириш

коэффициенти

1,5 дан

ошмаслик

0,30

0,30

0,32

0,32

2.

Ўзини молиявий

манбалари билан

таъминланганлик

коэффициенти

Пастки чегара

0,1;

оптимал

даража 0,5

0,95

0,84

0,54

0,06

3.

Молиявий

мустақиллик

(автономлик)

коэффициенти

0,4=<0,3=<0,6

0,77

0,76

0,83

0,59

4.

Молиялаштириш

коэффициенти

0,4=<0,7

оптимал

даража 1,5

3,33

3,17

4,81

1,46

5.

Барқарорлик

коэффициенти

05>=0,6

2,30

1,84

1,54

0,63

Манба: “Print” МЧЖ корхонаси маълумотлари асосида муаллифлар томонидан

тузилди.

Жадвал таҳлили шуни кўрсатадики, айрим кўрсаткичлар оптимал

даражага мос бўлмаса-да, корхонанинг молиявий мустақиллиги, асосан, меъёр
доирасида бўлган.

Матбаа

корхоналарида

молиявий

барқарорликни

ифодаловчи

кўрсаткичлардан бири баланснинг ликвидлиги ҳисобланади. Одатда, бу
кўрсаткич бир нечта жорий активлар ва мажбуриятларга нисбатан ҳисобланади.
Жумладан, ўта ликвидли активлар, тез сотилувчи активлар, секин сотилувчи
активлар, қийин сотилувчи активлар. Мажбуриятлар эса муддати келган тўлов
мажбуриятлари, қисқа муддатли мажбуриятлар, узоқ муддатли мажбуриятлар.
Демак, корхона балансининг ликвидлигини ҳисоблаш орқали тўлов
қобилиятини аниқлаб бориш лозим.

Тадқиқот жараёнида матбаа корхонаси мисолида йиллар кесимида баланс

ликвидлиги ҳисоблаб чиқилди. Таҳлил натижаси шуни кўрсатдики,
корхонанинг ўта ликвидли активлари 2011 йилда 12,6 ни ташкил этган бўлса,
2014 йилда 74,65 га тенг бўлган. Шунингдек, тез сотилувчи активлар эса мос
равишда 117,21 ва 210,08 ни; секин сотилувчи активлар 51,70 ва 26,45 ни;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

қийин сотилувчи активлар 278,8 ва 207,62 га тенг бўлган. Бу шундан далолат
берадики, матбаа корхонасининг баланси ликвидли ҳисобланади, яъни
корхонаси олдидаги мажбуриятини қоплаш даражаси юқори.

Матбаа корхоналарида молиявий фаолият самарадорлигига таъсир этувчи

омиллар қаторига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш,
акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш
орқали эришиш мумкин[3].

Айнан, юқоридагиларга қаратилган Республикамиз Президенти И. А.

Каримовнинг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув
услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул
қилинди[4].

Ушбу фармоннинг қуйидаги асосий йўналишларининг амалга

оширилиши матбаа корхоналарида ҳам самарадорлигини оширишнинг асосий
омилларидан бирига айланади. Хусусан: халқаро тажрибани чуқур таҳлил
қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш,
ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; чет эл капитали
иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик
жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай
шароитлар

яратиш;

эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва
бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий
этишни инобатга олган ҳолда, акциядорлик жамиятларини бошқариш
тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш.

Тадқиқот натижаларига асосан матбаа корхоналарида қуйидагиларни

амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

-

корхонада иқтисодий масалаларга масъул бўлган ходимлар малакасини

ошириш;

-

замонавий услублар, ахборот технологиялар ёрдамида барқарорлик

ҳолатининг мониторингини олиб бориш;

-

корхонанинг молиявий барқарорлик ҳолатини ҳар бир ҳисобот

давридан кейин аниқлаш ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлил

қилиш кўрсаткичларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ. – Тошкент.
2005 йил.

2. Мажидов А.А., Фазылова А.Н., Маджидов Ш.А., Исаев Ф.И. Пахта

тозалаш корхоналари молиявий ҳолатини баҳолаш хусусида. Тўқимачилик
муаммолари. 2011 йил, №3, 4-7 бетлар.

3. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи,
2015 йил 17 январь.

4. “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув

услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармони. //Халқ сўзи, 2015 йил 25 апрель.

Библиографические ссылки

Корхоналарнинг молиявий-иктисодий ахволи мониторинги ва тахдил килиш курсаткичларини аниклаш тартиби тугрисидаги НИЗОМ. - Тошкент. 2005 йил.

Мажидов А.А., Фазылова А.Н., Маджидов Ш.А., Исаев Ф.И. Пахта тозалаш корхоналари молиявий холатини бахолаш хусусида. Тукимачилик муаммолари. 2011 йил, №3, 4-7 бетлар.

Узбекистон Президента Иолом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

“Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони. //Халк сузи, 2015 йил 25 апрель.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов