Роль кредитных бюро в снижении проблемных кредитов в коммерческих банках

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
97-103
13
10
Поделиться
Азларова A. (2015). Роль кредитных бюро в снижении проблемных кредитов в коммерческих банках. Экономика и инновационные технологии, (5), 97–103. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8465
A Азларова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье всесторонне освещается место кредитного информационного бюро в сокращении проблемных кредитов в коммерческих банках, а также проанализировано с теоретической точки зрения, информационного обеспечения кредита в преодотвращении проблемных кредитов и раскрыты задачи по их сокращении в коммерческих банках.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Азларова, и.ф.н., ТДИУ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ

КАМАЙТИРИШДА КРЕДИТ АХБОРОТ БЮРОЛАРИНИНГ ЎРНИ

В данной статье всесторонне освещается место кредитного

информационного бюро в сокращении проблемных кредитов в коммерческих
банках, а также проанализировано с теоретической точки зрения,
информационного обеспечения кредита в преодотвращении проблемных
кредитов и раскрыты задачи по их сокращении в коммерческих банках.

This article comprehensively covered place credit information bureau in

reducing bad loans in commercial banks, as well as analyzed from a theoretical point
of view, information security for the loan in staving of problem loans and disclosed
targets for their reduction in commercial banks.

Калитли сўзлар:

кредит, муаммоли кредит, кредит портфели,

диверсификация, фоиз, кредит сиёсати.


Маълумки, банк тизими самарадорлигини ошириш банкларнинг

иқтисодиёт реал секторини кредитлашдаги фаол иштироки билан боғлиқ.
Бугунги кунда тижорат банклари кредитлаш фаолиятида бир қатор
муаммоларга дуч келмоқда, банкларнинг кредит портфели таркиби сифат
жиҳатидан тубдан ўзгармоқда. Натижада ҳозирги кунда юртимизда халқаро
андозаларга мос келадиган кредит тизими шакллантирилган ва уни
ривожлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунга қарамай банклар кредит портфелини мунтазам оқилона бошқариб,

уни соғломлаштириш борасида бир қанча ишлар олиб борилаётган бўлса ҳам
банкларимиз кредит портфелида муаммоли кредитларнинг улуши сезиларли
даражада эканлиги бу борада қилиниши лозим бўлган ишларнинг мавжуд
эканлигидан далолат беради. Муаммоли кредитларнинг кескин ортиб кетиши
банкнинг ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз муддатида бажара
олишига салбий таъсир кўрсатади.

Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов банк молия, кредитлаш

тизимини ривожлантиришга доимий эътибор қаратиб келадилар, ва бу борада
ўз маърузаларида, “Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация
қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган
кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни
тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиёд ошди”деб
таъкидлаб ўтганлар[3].

Илмий адабиётларда муаммоли кредитлар бўйича турли таърифлар

берилган. Айрим адабиётларда муаммоли кредит деганда, объекти, субъекти ва
таъминотига нисбатан банк томонидан шубҳа пайдо бўлган кредит тушунилса,
айрим адабиётларда муаммоли кредитлар деганда, “қарз олувчи бир ёки бир
неча тўловларни амалга оширмаганлиги ёки кредит таъминоти қийматининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

пасайиши кредитни муаммоли кредитлар туркумига ўтишини англатади”, дея
таъриф берилган[4].

Фикримизча, муаммоли кредит деганда, "субстандарт", "шубҳали" ва

"умидсиз" кредитлар сифатида таснифланган кредитлар тушунилади. Ўзининг
иқтисодий моҳиятига кўра, муаммоли кредитлар кредит рискларининг амалдаги
яққол намоён бўлиши натижасидир, чунки бу банк томонидан кредит
рискларини тўғри бошқара олмаслик оқибати ҳисобланади.

Кредит тўпламини ташкил этиш ва уни таҳлил қилиш жараёнида

муаммоли кредитлар вужудга келишига қуйидаги омиллар таъсир этиши
мумкин:

1. Кредит олиш учун берилган буюртманомани юзаки кўриб чиқиш.
2. Кредит олувчининг кредит қобилиятини ва қарз бериш билан боғлик

хатарни нотўғри баҳолаш.

3. Кредит фоизини нотўғри белгилаш.
4. Кредит шартномасини нотўғри тузиш.
Тижорат

банкларида

муаммоли

кредитларни

кўпчилик

банк

мижозларининг қониқарсиз молиявий аҳволи, қарздорни кредит олиш
қобилиятини нотўғри баҳолаш келтириб чиқаради.

Муаммоли кредитларни камайтиришда кредит ахборот бюроларининг

ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада кредит ахбороти алмашинуви
тизимининг йўлга қўйилиши соҳа ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. “Кредит
ахбороти алмашинуви тўғрисида” қонуннинг қабул қилиниши ҳам
фикримизнинг яққол далилидир.

Самарали кредит ахбороти алмашинуви кредитларнинг қайтмаслик

ҳолатларининг олдини олади, яъни муамммоли кредитлар келиб чиқиш
сабабларининг камайишида асосий дастаклардан саналади.

«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонуннинг асосий мақсади

кредит ташкилотларини истиқболдаги қарз олувчилар тўғрисида маълумотлар
билан таъминлаш, кредит таваккалчилигини камайтириш ва молия-кредит
интизомини мустаҳкамлашдан иборат.

Шу

боис,

мамлакатимизда

демократик

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида
“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш зарурлиги
алоҳида қайд этилган эди.

Бугунги кунда ушбу қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкида кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш бўйича Кредит
ахбороти миллий институти ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш
учун лицензияга эга бўлган «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит
бюроси» МЧЖ ташкил этилди. Улар банклар ва бошқа кредит
ташкилотларининг қарздорлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил
қилиш ва тегишли ахборотлар базасини шакллантириш бўйича фаолиятни
амалга оширмоқда.

Тижорат банкларининг кредит операцияларидаги энг "оғриқли

нуқталардан" дан бири муддати узайтирилган қарзларнинг қайтарилиши бўлиб
ҳисобланади. Бугунги кунда банк тизимидаги муддати узайтирилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

қарзларнинг умумий кредит қўйилмалари хажмидаги улуши 10 фоизни ташкил
этади[1].

Қонун қабул қилингач Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 мартдаги “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга ошириш тўғрисида” 74-сонли қарори билан
“Банклараро кредит бюроси” негизида “Кредит таҳлилий маркази” кредит
бюроси ташкил этилди.

511380

839007

321452

2778785

0

500000

1000000

1500000

2000000

2500000

3000000

01.01.2012

01.01.2014

кредит бюроси ахборот базасида жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумотлари
жисмоний шахслар тўғрисида маълумот

1-расм. Кредит бюроси ахборот базасида жисмоний ва юридик шахслар

тўғрисида маълумотлари[8].

1-расм маълумотлари тахлилига кўра, 2012 йил 1 январь ҳолатига кредит
бюроси ахборотлар базасида 511 380 та юридик шахс ва 321 452 та жисмоний
шахс тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига келиб
бу кўрсаткич мос равишда 839 007 ва 2 778 785 тани ташкил этганлигини
кўришимиз мумкин[8].

Шунингдек, тижорат банкларига тақдим этилган кредит ахборотлар сони

2-расм маълумотларига кўра, 2011 йил давомида 75 000 тани ташкил этилган
бўлса, 2013 йил натижасига кўра 382 441 тани ташкил этиб, беш баробарга
ошган.

Кредит ахборот бюроси томонидан тақдим этилаётган маълумотлар

ёрдамида банкларнинг кредит портфели сифатини яхшилаш, ёмон активлар
бўйича захира яратиш харажатлари камайишига, нисбатан юқори молиявий
натижаларга эришилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

0

50000

100000

150000

200000

250000

300000

350000

400000

01.01.2011

01.01.2014

75000

382441


2-расм. Кредит бюроси томонидан тижорат банкларига тақдим этилган

кредит ахборотлар сони[9].

Бундан ташқари, самарали кредит ахборот алмашинув тизими яратилиши

натижасида кредитлар хажмининг ошишига ва ишончли мижозларга минимал
талаблар асосида кредит берилишига, кредит бозорида рақобатнинг ошиши ва
фоиз ставкаларининг пасайишига эришилди, яъни қонун қабул қилинишидан
кўзда тутилган мақсадлар амалга ошиши таъминланган (3-расм).

3-расм. Кредит бюроси ахборот базаси маълумотлари сони

динамикаси

1

[10].

Расм маълумотларига кўра 2012 йил 1 январь холатига кредит бюроси

ахборотлар базасида жами юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида 832832 та
маълумот мавжуд бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига келиб бу кўрсаткич
3617792 тани ташкил этган.

Кредит ахбороти алмашинув тизимининг жорий этилиши натижасида

кредит тарихи, ишбилармонлик обрўси тушунчалари кредит ташкилотлари ва

1

Бозор, пул ва кредит. № 4, 2014 й.7-бет


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

салоҳиятли ташкилотлар онгига сингиб бориб, кундалик ҳаётда тобора
мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Натижада:

биринчидан, кредит ташкилотлари қарздорлар тўғрисида ахборот олиш,

кредит рискини пасайтириш, кредит тизимини мустаҳкамлаш имкони ортди,
бир шахснинг бир неча банкдан ёки кредит ташкилотидан кредит олиш ҳоллари
кескин камайди;

иккинчидан, қарздорларда кредит интизомини мустаҳкамлашга, қарз

мажбуриятларини ўз вақтида қайтаришга бўлган қизиқишни оширди, уларда ўз
молиявий обрўсини ҳимоялаш ҳисси пайдо бўлди;

учинчидан, банк назорати учун ҳаққоний ва тезкор маълумот олиш йўлга

қўйилди ва ниҳоят, бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, банклар кредит
қўйилмасининг баланс ва реестрдаги суммасининг ўзаро тенглиги устидан
назорат йўлга қўйилди, бу кредит ахборотининг ишончлилигини оширди.

Шу билан бирга, кредит ахборот алмашинуви борасида замонавий

институт ташкил этилганлиги банк ва бошқа кредит ташкилотлари тизимининг
барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бугунга келиб, Ўзбекистон
банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 24,3 %га етиб, бу белгиланган
халқаро мезонларга нисбатан 3 баробардан кўпни ташкил этмоқда[9].

Кредит ахборот алмашинуви бўйича ҳуқуқий базанинг яратилиши ва

бунинг асосида замонавий кредит ахбороти алмашинуви тизимининг ташкил
этилиши, аввало, кредит таваккалчилигининг камайиши, кредит интизомининг
мустаҳкамланиши, кредит портфели сифатининг яхшиланиши, шунингдек,
муаммоли активлар бўйича захира яратиш харажатлари камайтирилиши, кредит
портфели ҳажмининг оширилиши, кредит бозорида рақобатнинг оширилиши ва
фоиз ставкаларининг камайтирилишига эришилди.

Кредитларни қайтармаслик хавфини камайтиришда кредит ахбороти

алмашувининг

самарали

тизимини

яратиш

орқали

йирик

кредит

субъектларининг кредит хатарларини тўғри баҳолаш, қарз олувчиларнинг
кредитга лаёқатлилиги, молиявий аҳволи ва уларнинг ишбилармонлик
қобилиятини таҳлил қилиш имкониятлари юзага чиқади.

Тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг муаммоли

кредитларга айланмаслигини таъминлаш мақсадида қуйидаги таклифларни
келтириб ўтамиз:

кредит учун келиб тушган ариза бўйича атрофлича ёндашув, яъни

дастлабки мониторингини тўғри ва мукаммал амалга ошириш. Бу ерда,
биринчи навбатда, мижознинг характерига, унинг молиявий аҳволига, бизнес
ҳамкорлари ўртасидаги мавқеига ҳамда ушбу соҳадаги тажрибасига эътибор
қаратиш;

кредит аризаси кўриб чиқилаётган даврда унинг банкка тақдим

этаётган ҳужжатлар тўпламининг тўлиқлигини таъминлаш, уларнинг
тўғрилигини текшириш талаб этилади. Кредит бўлими ходими томонидан
унинг молиявий аҳволи чуқур таҳлил этилиши ва холисона баҳо берилиши
керак;

кредит ажратилган даврдан бошлаб, мижознинг бизнес-режа бўйича

амалга ошираётган ишларини, ҳисобрақамидаги маблағлар айланмасини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

доимий равишда назорат қилиб бориш, мол етказиб берувчилар билан
ҳисоблашишлар ўз муддатида амалга оширилиши, муддати ўтган дебиторлик-
кредиторлик қарздорликларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сақлаш ва

эксплуатация шароитини доимий равишда назорат қилиб бориш;

кредит таъминоти сифатида учинчи шахснинг кафиллик шартномаси

тақдим этилган бўлса, кафилнинг молиявий ҳисоботларини ҳар чоракда бир
маротаба таҳлил қилиб, унинг тўлов қобилиятини ўрганиб бориш керак;

Маълумки, кредит ахборот алмашинуви, одатда, давлат реестри ёки

нодавлат кредит бюролари томонидан олиб борилади. Чунончи, айрим
мамлакатларда бу марказлашган ягона поғонали кредит ахборот алмашинуви
тизими ҳисобланади. Бунда кредит ахборот алмашинуви давлат томонидан
амалга оширилган ҳолда, кредит ахборотлари ягона давлат реестри томонидан
юритилади. Баъзи мамлакатларда эса марказлашмаган кўп поғонали кредит
ахбороти тизими фаолият юритади. Бунда кредит ахборот алмашинуви кредит
бюролари ва давлат томонидан амалга оширилади[5].

Айрим мамлакатларда эса кредит ахборот алмашинуви кредит бюролари

томонидан амалга оширилади, давлат Кредит ахборот алмашинуви реестрини
юритади ва кредит бюроларининг фаолиятини назорат қилади.

Дарҳақиқат, “Кредит ахборот алмашинуви тўғрисида”ги Қонун кредит

ахбороти алмашинуви соҳасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий базасини
шакллантирган ҳолда, кредиторлар ва қарздорларнинг кредит ахбороти
алмашинувида иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратади. Қарз
олувчиларнинг кредит тарихини тегишли давлат ташкилотлари ва бошқа
кредит ахборот етказиб берувчилар маълумотлари ҳисобига кенгайтиради,
ҳамда қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар базасини
бойитади.

Юқоридаги фикрларни жамлаган ҳолда кредит ахборот бюролари

фаолиятини ривожлантиришда қуйидаги фикрларни билдириш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

1. Кредит ахборот алмашинуви кичик бизнесни кредитлашни

кенгайтириш, банклар микрокредит ташкилотларга кредит буюртмаларини
қайта ишлаш муддатларини қисқартириш ва кредитларнинг қайтмаслик
холатларининг олдини олиш имкониятини беришга кенгроқ шароитлар
яратиши лозим.

2.

Кредит ахборот алмашинуви жараёнида кредит ахборотини

шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни тегишли давлат
ташкилотларидан олиш тизимининг жорий этилиши алоҳида эътиборга
моликдир. Ушбу идоралар томонидан кредит ахборот алмашинуви учун зарур
ахборотларнинг тақдим этилиши тезкор, ишончли ва тўлақонли кредит
тарихини шакллантиришга хизмат қилиши орқали муаммоли кредитлар юзага
келишининг олдини олишга имкон яратади.

Хулоса қилиб айтганда, кредит ахборот алмашинуви

қонунчиликда талаб

этилганидек кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар базасини бойитиб,
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кредит аризаларини қисқа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

муддатларда кўриб чиқиш имкониятини вужудга келтириши, қисқа
муддатларда кредит ажратиш ҳамда кредит бўйича сарф-харажатларни
камайтиришга

олиб

келиши, банк

операцион

харажатлари

ҳамда

таваккалчиликларни камайтириб, тўлов интизомининг мустаҳкамланишига
хизмат қилиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон

Республикаси

“Кредит

ахбороти

алмашинуви

тўғрисида”ги Қонун – Т.: Ўзбекистон, 2011.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 й. ПК-1438-сон

"2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарори.

3. Каримов И.А.

2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи, 17.01.2015й., №11 (6194).

4. Абдуллаев Ё., Абдуллаева Ш. Банк иши – Тошкент 2003.
5. Банковские операции: учебное пособие / кол. авторов ; Под ред. О.И.

Лаврушина. - М.: КНОРУС, 2007. - 384 с

6. Тоймуҳамедов И.Р. Банк иши. – Т. 2005 йил
7. Бозор, пул ва кредит, 2014. №1-3
8. Банк ахборотномаси, 2014 йил, № 1-20.
9. www cbu.uz
10.www.bankinfo.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси “Кредит ахбороти алмашинуви тугрисида’Ти Конун - Т.: Узбекистон, 2011.

Узбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 й. ПК-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох килиш ва баркарорлигини ошириш хамда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тугрисида’Ти карори.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. //Халк сузи, 17.01.2015Й., №11 (6194).

Абдуллаев Ё., Абдуллаева Ш. Банк иши - Тошкент 2003.

Банковские операции: учебное пособие / кол. авторов ; Под ред. О.И. Лаврушина. - М.: КНОРУС, 2007. - 384 с

Тоймухамедов И.Р. Банк иши. - Т. 2005 йил

Бозор, пул ва кредит, 2014. №1-3

Банк ахборотномаси, 2014 йил, № 1-20.

www cbu.uz

www.bankinfo.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов