Пути развития экономических отношений сельских домохозяйств с инфраструктурными организациями

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный иследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
40-48
11
4
Поделиться
Ахмедов, У. (2015). Пути развития экономических отношений сельских домохозяйств с инфраструктурными организациями. Экономика и инновационные технологии, (6), 40–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8510
У Ахмедов, Национальный иследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье на основе обобщения материалов анкетного опроса дана оценка показателям характеризующие экономических взаимоотношений домашних хозяйств с государственными и инфраструктурными организациями в сельской местности. В статье также определены факторы препятствующие на производственную и семейную предпринимательскую деятельность домашних хозяйств и предложены пути их устранения.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.Қ. Ахмедов,

мустақил изланувчи, ТИМИ

ҚИШЛОҚ УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМА

ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

В статье на основе обобщения материалов анкетного опроса дана оценка

показателям характеризующие экономических взаимоотношений домашних
хозяйств с государственными и инфраструктурными организациями в
сельской местности. В статье также определены факторы препятствующие
на производственную и семейную предпринимательскую деятельность
домашних хозяйств и предложены пути их устранения.

Indicators, that characterize economic relationships of households with state

infrastructural organizations in rural areas, are evaluated in the article based on
aggregation of information from questionnaires.

Factors disturbing production and family entrepreneurship of households and

ways of their elimination are also described in the article.

Калитли

сўзлар:

уй

хўжаликлари,

инфратузилма,

фюъчерс

шартномалари, иқтисодий алоқалар, бандлик, трансакция харажатлари.

Иқтисодиётда бозор муносабатларини самарали амалга ошириш кўп

жихатдан инфратузилма ташкилотларининг ривожланиш даражасига боғлиқ ва
бундай вазифани амалга ошириш давлатнинг функциясига киради[2]. Шуларни
инобатга олиб Ўзбекистонда ислоҳотларнинг дастлабки йилларидан бошлаб
ишлаб чиқариш, ижтимоий ҳамда бозор инфратузилмаларини босқичма-босқич
ривожлантиришга катта этибор қаратилмоқда[1]. Натижада мамлакатимизда
янги темир йўллар, автомобил магистраллари қурилиб ишга туширилди,
мавжуд бўлганлари модернизация қилинди. Бозор муносабатлари талабларига
жавоб берадиган банк-молия тизими шакллантирилди. Улар бозор
иштирокчиларига самарали ҳизматлар кўрсатишмоқда. Шу билан бир вақтда
иқтисодиёт

тармоқлари

ва

соҳалари

корхоналарига

инфратузилма

ташкилотларининг хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва улар билан
боғлиқ трансакция харажатларини камайтириш аграр соҳада ишлаб чиқаришни,
айниқса уй хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда
муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, қишлоқ жойларида уй хўжаликлари деҳқончилик ва

чорвачилик

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш,

оилавий

тадбиркорлик

фаолиятларини амалга ошириш жараёнида иқтисодиёт субъектлари, шу
жумладан, бозор инфратузилма ташкилотлари хизматларидан фойдаланади ва
улар билан иқтисодий алоқаларга киришади.

Мамлакатимизда бугун қишлоқ жойларида иқтисодиёт субъектларига шу

жумладан уй хўжаликларига турли хизматлар кўрсатувчи инфратузилма
ташкилотлари фаолият юритмоқда. Шу тоифага кирувчи инфратузилма
гуруҳлари 1-расмда келтирилган. Улар фаолияти уй хўжаликларини қўллаб-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қувватлашга ҳамда бутун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларига зарурий хизматларни кўрсатишга йўналтирилган (1- расм).
























1-расм. Қишлоқ жойлари уй хўжаликларининг давлат ва хизмат

кўрсатувчи инфратузилма ташкилотлари билан ўзаро иқтисодий

алоқалари

Манба: муаллиф томонидан тузилган.


Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики уй хўжаликлари фаолият юритиши

учун талаб этиладиган энг зарурий бозор инфрутузилмалари хизматлари
таркиби (турлари) ҳамда ҳажми, хўжаликнинг ишлаб чиқариш ҳамда
истеъмоли ҳажмининг катта ёки кичиклиги билан боғлиқ ҳисобланади. Шу
билан бир вақтда ушбу кўрсаткичлар статистика йўли билан оммавий равишда
ҳисобга олинмаслиги, уларни алоҳида анкета сўровлари орқали ўрганишни
тақозо этади. Шуни ҳисобга олиб, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани қишлоқ
фуқаролар йиғини (ҚФЙ) уй хўжаликлари ўртасида, уларга инфратузилма
ташкилотлари кўрсатаётган хизмат турлари, хизматлардан фойдаланиш
даражаси, хизматлар учун қилинаётган харажатлар таркиби ҳамда хизмат
кўрсатувчи инфратузилма объектларини янада ривожлантириш йўллари таҳлил
қилинди.

Биз Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказган анкета сўровлари

натижалари бўйича амалда, уй хўжаликлари 10 та тур хизмат соҳаларидан,
фақат хизматларнинг айрим турларидан фойдаланади. Анкета сўровлари
ўтказилган туман Қишлоқ фуқаролар йиғинининг 126 та уй хўжалигининг 61,1

УЙ ХЎЖАЛИГИ

Туман агрокимё

маркази ва дўконлар

Қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини

қайта ишловчи

ва

тайёрлаш

корхоналари

Туман сувдан

фойдаланувчилар

бўлими

Туман ҳокимияти

Нефть маҳсулотлари

сотиш шахобчалари

Уруғчилик дўконлари

“

Ўзагромашсервис” ва

муқобил машина – трактор

парклари

Тижорат банклари,

Кредит уюшмаси

Зооветеренария

хизмати

Ахборот – маслаҳат

марказлари

Деҳқон бозорлари

Суғурта компанияси

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги

бўлими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

фоизи уруғликни ўзи етиштиришини, 45 фоизи бозордан ва 8 фоизи хизмат
кўрсатувчи ташкилотдан олишини маълум қилган (1-жадвал).

1-жадвал

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани уй хўжаликларига инфратузилма

ташкилотлари кўрсатган хизматлар таркиби (2013 й.)

Ўғитдан фойдаланиш тўғрисидаги саволга, қарийб 90 фоиз респондентлар

маҳаллий ўғитдан фойдаланишини, яна 20 фоиз агрокимё хизмати ҳам ўзи
тайёрлаган ўғитдан фойдаланишини кўрсатган. Бу уй хўжаликларига агрокимё
саноати корхоналари (жойларда ўғит ва кимёвий препаратлар сотувчи
дўконлар) ҳали етарли даражада фаолият юритмаётганлигини кўрсатади.

Анкета сўровларига кўра, уй хўжаликлари асосан (98%) қишлоқ

жойларидаги мавжуд хусусий техникалардан фойдаланаётганлигини маълум
қилган. Туман машина–трактор парклари (МТП) хизматидан уй хўжаликлари,
уларнинг хизматлари нархи (хизмат ҳақи) юқорилиги туфайли, бошқа хусусий
техника эгаларига мурожаат этадилар. Шуларни ҳисобга олиб қишлоқ
жойларида нафақат фермерларга, балким уй хўжалигида деҳқончилик
маҳсулоти етиштириш ва уларни ташиш учун зарурий хизматларни кўрсатувчи
кичик корхона мақомидаги муқобил машина – трактор паркларини янада
кўпайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу билан бир вақтда кўплаб
фермер хўжаликлари ўз чопиқ ва ташиш техникаларига эга. Шуларни ҳисобга
олиб фермерлар томонидан уй хўжаликларига техника хизмати кўрсатиш
тартибини жорий этиш самарали йўл ҳисобланади.

Анкета сўрови натижалари кўрсатишича, Шаҳрихон туманига қарашли

126 та уй хўжалигидан фақат 51 таси ёки, 40,4 фоизи мол-мулкини суғурталаш
учун шартнома тузган. Уларнинг 25 таси мол-мулкини, 22 таси автомобилини,
4 таси ҳаётини суғурта қилдирган. Етиштираётган ҳосили ёки бошқа

Ўзим

етишти

Бозор

Хизмат

кўрса

Агро

Фермер

хўжали

Маҳал

Хусусий

техника

Фермер

хўжали

Мол-

Авто-

Ҳаёт суғур

Деҳ

Кор

Тад

Ортиқ

раман

дан оламан

тувчи

ташки

кимё хизма

гидан

лий ўғитдан

фойда

дан фойда

гидан

мулк

мобиль

таси

қон бозо

хона

бир

ча маҳ

лотдан

тидан

ланаман

ланаман

рида

ларга

кор

сулот йўқ

ларга

Тоштепа

6

10

12

12

1

12

1

Янгийўл

8

3

1

9

10

7

1

10

1

Ўрта
Шаҳрихон

8

5

13

13

3

2

10

Чўжа

4

4

1

9

9

6

1

1

8

1

Пахтаобод

11

15

2

4

21

20

1

6

21

1

Найнаво

5

11

13

13

4

12

Гулистон

9

2

2

1

1

12

12

1

4

6

2

8

2

4

Юқори
Шаҳрихон

9

1

2

12

12

12

Абдубий

8

4

3

5

13

13

2

2

10

1

2

Ҳақиқат

9

1

1

10

9

1

2

2

1

5

5

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

22

ҚФЙ номи

Инфратузилма хизматлари турларини аниқлаш учун берилган саволларга жавоблар

Ошиқча маҳсулотни қаерда сотасиз

Уруғликни қаердан оласиз

Ўғитни қаердан оласиз

Техникани қаердан оласиз

Суғурта шартномаси тузасизми

МТП дан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

суғурталаш турлари амалга оширилмаган. Шуни ҳисобга олиб таъкидлаш
мумкинки, қишлоқ жойларида деҳқончилик маҳсулотлари
ҳосилини суғурта қилиш механизмини, унинг афзаллиги ва қулайлигини
аҳолига кенг тушунтиришни ташкил этиш ушбу суғурта турини кенгайтиришга
олиб келади.

Уй хўжаликлари ўз томорқа ерларида етиштирган маҳсулотларининг

ортиқча қисмини сотиб, қўшимча даромадга эга бўлади. Уй хўжаликларининг
ўзини – ўзи қўшимча иш билан банд бўлишига қаратилган ҳаракати ҳозирги
даврда долзарб аҳамиятга эгадир. Анкета сўровлари ўтказилган Шаҳрихон
туманидаги 126 та уй хўжалигининг қарийб 85 фоизида ўз шахсий
истеъмолидан ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариб, уларнинг 80 фоизига яқини ўз
маҳсулотларини деҳқон бозорларида сотади. Сўров натижаларига кўра, уй
хўжаликлари қайта ишловчи корхоналарга маҳсулот сотмайди. Таҳлиллар шуни
кўрсатадики, қайта ишловчи корхоналар кичик ҳажмдаги маҳсулотларни
(сутдан бошқа) аҳолидан сотиб олишда манфаатдорлиги паст, деҳқончилик
маҳсулотлари пишиб етилиш даври вақтинчаликлиги, уларни сотиб олиш ва
қайта ишлашни ташкил этиш кўп харажат талаб этади. Шу боис корхоналар
аҳоли маҳсулотига паст нарх белгилайди ва бу оқибатда тез бузулувчи
маҳсулотларни нобуд бўлишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун қайта
ишловчи корхоналар туманларда аҳоли билан йил бошидан деҳқончилик ҳамда
чорвачилик маҳсулотларини етиштириб бериш учун фюъчерс шартномаларини
тузиш, унда етиштириб бериладиган маҳсулотлар ҳажми, вақти, нархи, ташиш
шарти ҳамда зарур ҳолларда ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ресурслар
ҳамда бўнак бериш масалалари ҳам аниқ белгилаб қўйилиши зарур.

Шу йўл билан қишлоқ аҳолисининг бандлик ҳамда даромадлари

даражасини ошириш, уй хўжаликларини босқичма–босқич ўзини–ўзи
бандлигини, улар моддий активларини мамлакатнинг иқтисодий ўсишини
таъминлашга кенгроқ йўналтириш мумкин.

Анкета сўровлари натижалари таҳлили яна шундан далолат берадики,

кўплаб уй хўжаликлари маҳсулотни экспортга юбориш, қимматли қоғозлар,
банк хизматларидан фойдаланмаслигини, ахборот – консалтинг хизматларидан
фақат 9 таси (126 та уй хўжалигидан) ушбу хизматга мурожаат қилганлигини
маълум қилган(2-жадвал).

Ушбу ҳолатлар,айниқса уй хўжаликлари томонидан (ўрганилган 126 та уй

хўжалигида) банкдан кредит олиш амалга оширилмаганлиги, қишлоқ уй
хўжаликларининг фаолияти ривожланишида янги соҳаларга (масалан, кичик
цехлар ёки бошқа шу каби йўналишларга) эътибор қаратмаганлигини
кўрсатади. Шуларни инобатга олганда уй хўжаликлари талабини (эҳтиёжини)
ўрганган ҳолда, қишлоқ жойлари учун уларга манфаатли молиявий ёрдам,
кичик кредитлар бериш йўлларини кенгайтириш зарур.

Уй хўжаликларини қўллаб – қувватлашни ҳозирги пайтда асосан туман

ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ фуқаролар йиғини амалга ошириши мумкин.
Анкета

сўровлари

натижаларига

кўра,

Шаҳрихон

туманидаги

уй

хўжаликларининг 80 фоизидан ошиғи туман ҳокимлигига мурожат
қилмаганлиги маълум бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz


2-жадвал

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани уй хўжаликларининг бозор

инфратузилма ташкилотлари билан ўзаро алоқалари мавжудлиги (2013 й.)

Манба: ўтказилган анкета сўрови натижалари асосида тузилган.

Шу билан бир вақтда алоҳида иқтисодиёт субъекти (ташкилот) сифатида

уй хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолияти билан
бевосита шуғулланувчи, уларни бирлаштирувчи ҳуқуқий томондан белгилаб
қўйилган давлат органи ҳозирда мавжуд эмас. Шу боис қонунчиликка уй
хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солувчи “Деҳқон
хўжаликлари

тўғрисида”ги

қонунга,

уларни

қўллаб–қувватлаш

ва

рағбатлантиришни давлат томонидан белгилаб берилган шартларини амалда
бажарилишини таъминлашни ўз зиммасига олувчи ташкилот (ҳокимият)ни
вазифалари бўйича ўзгартишлар киритиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу
масалани ижобий ҳал этиш ҳозирги даврда мамлакатимизда хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда оила тадбиркорлигига кенг йўл очиш
сиёсатининг ижросини таъминлаш билан ҳам изоҳланади.

Анкета сўровлари ўтказилган Шаҳрихон туманининг 10 та Қишлоқ

фуқаролар йиғинига қарашли 126 та уй хўжалиги инфратузилма хизматларидан
фойдаланганлиги учун 35449 минг сўм харажат қилган. Ушбу гуруҳ уй
хўжаликларида энг кўп харажатлар уруғлик сотиб олишга сарфланган. Улар
умумий харажатларнинг 56,7 фоизини ташкил қилади (3-жадвал). Ҳажми
бўйича кейинги катта харажат ўғит сотиб олишга сарфланган. У умумий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

харажатларнинг 13,4 фоизига тенг. Техника, зооветеренария ҳамда суғурта
хизматларига уй хўжаликлари умумий сарфларининг 9–10 фоизи атрофида
харажат қилган.

Пахтаобод

ҚФЙ

уй

хўжаликлари

инфратузилма

хизматлари

харажатларига энг кўп маблағ сарфлаган. Унинг ҳажми умумий
харажатларнинг 30,6 фоизини ёки 10876 минг сўмини ташкил этади. Қолган уй
хўжаликларининг

инфратузилмаларга

қилган

харажатлари

умумий

харажатнинг 5–10 фоизи атрофида бўлган.

3-жадвал

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани уй хўжаликларининг инфратузилма

ташкилотлари кўрсатган хизматларига қилинган харажатлар ҳажми ва

улар таркиби (2013 й.)

минг сўм

Манба: ўтказилган анкета сўрови натижалари асосида тузилган


Битта уй хўжалигига ҳисоблаганда ўртача инфратузилмалар хизматларига

сарфланган харажатлар 281,3 минг сўмга тўғри келади. Ўртача битта уй
хўжалигига инфратузилма хизматларига қилинган харажатнинг энг кўп ҳажми
Пахтаобод ҚФЙга қарашли уй хўжаликларида (518,0 минг сўм), энг кам
харажатлар Найнаво ҚФЙ уй хўжаликларига (164,7 минг) тўғри келади.

Анкета сўровлари ўтказилган 126 та уй хўжаликлари қишлоқ хўжалик

маҳсулотларидан 502552 минг сўм даромад олганлар. Энг юқори даромад
ҳажми Пахтаобод, Янгийўл, Ўрта Шаҳрихон, Чўжа, Гулистон ҚФЙ уй
хўжаликлари улушига тўғри келади.

Анкета сўровлари ўтказилган ҳамма уй хўжаликлари бўйича битта

хўжаликка тўғри келадиган ўртача даромад 3989 минг сўмни ташкил этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу кўрсаткич ҚФЙ бўйича эса энг кўпи Янгийўл (2926 минг сўм), Чўжа
(3277 минг сўм), Пахтаобод (8074 минг сўм) ва энг ками Тоштепа (1890 минг
сўм), Найнаво (1855 минг сўм), Абдубий (1877 минг сўм), Ҳақиқат (1800 минг
сўм) гуруҳи (ҚФЙ) уй хўжаликларига тўғри келади.

Таққослашлар шуни кўрсатадики, анкета сўрови ўтказилган уй

хўжаликларининг инфратузилма хизматларидан фойдаланиш учун қилинган
жами харажатларнинг 9,5 фоизи (суғурта харажатлари) трансакция
харажатлари қаторига киради. Бу анкета сўровларида кўрсатилган, яъни
ўлчанган харажатлар ҳисобланади. Аммо амалда уй хўжаликлари трансакция
харажатларини келтириб чиқарувчи ахборот, консалтинг, банк кредити ва шу
каби

шартномалар

(трансакциялар)

асосида

бажариладиган

бошқа

хизматлардан фойдаланмаганлиги учун ушбу соҳадаги харажатлар ҳисоби йўқ.
Қишлоқ жойларидаги уй хўжаликлари, бу соҳадаги харажатлар анча катта
бўлганлиги боис улардан фойдаланиш ҳақида ижобий қарор қабул
қилишмайди. Шуни ҳисобга олганда, уй хўжаликларига хизматлар кўрсатиш
билан

боғлиқ

трансакция

харажатларини

камайтириш

ва

уларни

оптималлаштириш талаб этилади. Бунда шартномада нафақат хизмат кўрсатиш
учун харажатларни ҳисобга олиш, балким шартномани тузишга ва уни
бажаришга сарфланадиган вақт ҳамда қўшимча маблағ харажатларини ҳам
ҳисобга олиш лозим.

Шу билан бир вақтда қишлоқ уй хўжаликлари ишлаб чиқариш

фаолиятини янада кенгайтиришга тўсиқ бўлаётган айрим муаммолар мавжуд ва
уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

-

қишлоқ жойлари уй хўжаликларининг хусусий тадбиркорликни

кенгайтиришга бўлган интилиши ва уни рағбатлантириш суст эканлиги;

-

қишлоқ уй хўжаликлари учун, айниқса тез бузилувчи ва нисбатан кичик

ҳажмдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишончли сотиш каналлари мавжуд
эмаслиги;

-

қишлоқ жойларида уй хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш бўйича йирик корхоналар
билан иқтисодий ҳамкорлик муносабатларининг яхши йўлга қўйилмаганлиги;

-

аксарият уй хўжаликларида ишлаб чиқариш ва оила тадбиркорлигини

кенгайтириш учун кредит маблағи етишмаслиги;

-

уй хўжалиги тадбиркорлиги фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашувчи

инфратузилма ташкилотлари, шунингдек, ҳокимликлар фаолиятининг суст
эканлиги.

Маълумки, қишлоқ уй хўжаликларида кейинги йилларда маҳсулотни

бозор учун етиштириш, яъни товар маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган
фаолият юритиш тенденцияси кузатилмоқда. Шуни инобатга олганда уй
хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотнинг бозор талабига мос
рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш таннархи ва сотиш
харажатларини пасайтириш ҳисобига юқори фойда олиш мумкин. Шу билан
бирга уй хўжалигининг даромади бозор конюктурасига ҳам боғлиқ. Баъзан
шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотни жуда
паст нархда, ҳатто таннархдан ҳам паст баҳода йирик шаҳарларга маҳсулот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

олиб кетувчиларга сотишга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда деҳқонларнинг
кутилган даромадни олишига имкони бўлмайди. Демак, бугунги кунда деҳқон
бозор ҳолатини, талаб ва таклифни, ўз салоҳияти ва имкониятларини аниқ
ҳисобга олиши лозим. Яъни тадбиркорлик фаолиятини кенгайтираман, деган
деҳқон қайси тур маҳсулотни етиштириш, қанча етиштириш, қайси
технологияни қўллаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни қаерда ва қандай баҳода
сотишни олдиндан режалаштириши лозим. Бу ўз навбатида деҳқоннинг
иқтисодий билимларини доимо ошириб боришини ҳамда уларни бозор
ҳақидаги ахборотлар билан таъминлашни тақозо этади. Бу билимлар унга бозор
учун қилинаётган харажатларни камайтириш ва маҳсулотни қачон, қанчага
сотиш йўлларини танлаш учун зарур бўлади.

Анкета сўрови ўтказилган қишлоқ уй хўжаликлари раҳбарларининг 64

таси инфратузилма тармоқларини ривожлантириш йўналишлари бўйича
таклифлар киритган. Бу жами уй хўжаликларининг 50,8 фоизига тўғри келади.

Уларни умумлаштирган ҳолда қишлоқ жойлари уй хўжаликларига хизмат

кўрсатувчи инфратузилма ташкилотларини ривожлантириш ва уларнинг хизмат
доирасини кенгайтириш йўналишлари бўйича қуйидагилардан иборат
таклифларни бериш мумкин:

-

уй хўжаликлари етиштирган маҳсулотларни сотиб олувчи давлат

корхонасини очиш;

-

қайта ишловчи ва маҳсулотларни узоқ муддат сақловчи техника ва

технологияларни давлат йўли билан аҳоли учун етказиб берувчи тузилма
ташкил қилиш;

-

уй хўжаликларини суғориш суви билан таъминлашни яхшилаш;

-

минерал ўғит ва кимёвий препаратларни етказиб берувчи агрокимё

хизматларини кенгайтириш;

-

уй хўжаликларидан экспорт учун маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйиш;

-

уй хўжаликлари учун қисқа ва узоқ муддатли банк кредитини

кўпайтириш.

Ушбу киритилган таклифларни амалга ошириш қишлоқ жойлари уй

хўжаликларини ишлаб чиқариш, шунингдек оила тадбиркорлигини
ривожлантириш, уларнинг бозор муносабатлари кўникмаларини такомилига
етказишда муҳим роль ўйнайди.

Шу билан бир вақтда, қишлоқ уй хўжаликларини истиқболда қишлоқ

хўжалик маҳсулоти етиштириш ҳажмини кўпайтиришга таъсирчан рағбат
яратиш, маҳсулотни сотиш ва қайта ишлаш асосида уларнинг даромадларини
янада кўпайтириш йўналишларини кенг амалга ошириш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1995. –б 88-102.

2.

А. Олейник. Теория государства. Ж. Вопроси экономики. №11,С.140-141.-

1999.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

3.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир.

4.

Беркинов Б.Б., Ахмедов У.Қ. Уй хўжаликлари ривожланиши ва оила

даромадларини ошириш истиқболлари. – Т.: Фан ва техналогия, 2013 – 144 б.

5.

Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиёт. –Т.: Yangi Nashr, 2011. –221б

6.

Vahobov A.V., Malikov T.S. Moliya. Darslik. –T.: NOSHIR, 2011.559-599б.

7.

А. Олейник. Теория государства. Ж. Вопроси экономики. №11,С.140-141.-

1999.

8.

Мазная Е.А. Домашнее хозяйство в системе экономических отношений

общество. – Самара, 2006. – 28с.

9.

Мироненко О.В. Домашние хозяйства в системе социально – трудовых

отношений. – Хабаровск, 2008 – 20с.

10.

Бадалов Ш.Дж. Миллий иқтисодиётда уй хўжаликларининг иқтисодий

функциялари.Монография – Т.: Иқтисодиёт, 2013.– 152б.

11.

Лаврова Т.В. Домашнее хозяйство в воспроизводственном процессе

экономической системе. – Воронеж, 2008.- 187с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. -Т.: Узбекистон, 1995. -б 88-102.

А. Олейник. Теория государства. Ж. Вопроси экономики. №11,0.140-141,-1999.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир.

Беркинов Б.Б., Ахмедов У.К- Уй хужаликлари ривожланиши ва оила даромадларини ошириш истикболлари. - Т.: Фан ва техналогия, 2013 - 144 б.

Беркинов Б.Б. Институционал иктисодиёт. -Т.: Yangi Nashr, 2011. -2216

Vahobov A.V., Malikov T.S. Moliya. Darslik. -T.: NOSHIR, 2011.559-5996.

А. Олейник. Теория государства. Ж. Вопроси экономики. №11,0.140-141,-1999.

Мазная Е.А. Домашнее хозяйство в системе экономических отношений общество. - Самара, 2006. - 28с.

Мироненко О.В. Домашние хозяйства в системе социально - трудовых отношений. - Хабаровск, 2008 - 20с.

Бадалов Ш.Дж. Миллий иктисодиётда уй хужаликларининг иктисодий функциялари.Монография - Т.: Иктисодиёт, 2013- 1526.

Лаврова Т.В. Домашнее хозяйство в воспроизводственном процессе экономической системе. - Воронеж, 2008,- 187с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов