Значение доходов населения в формировании среднего класса собственников

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
78-83
11
4
Поделиться
Зияев T., Исроилова, Ш., Ёкуб, Д., & Зуфарова, Ш. (2015). Значение доходов населения в формировании среднего класса собственников. Экономика и инновационные технологии, (6), 78–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8516
T Зияев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Ш Исроилова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Д Ёкуб, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Ш Зуфарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы процесс формирования среднего класса собственников в Узбекистане и определение путей устранения существующих недостатков.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Т.Зияев, и.ф.н., доц.,

Ш. Исроилова, и.ф.н., доц.,

Д. Ёқуб, тадқиқотчи,

Ш. Зуфарова, тадқиқотчи

ЎРТА МУЛКДОРЛАР СИНФИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА АҲОЛИ

ДАРОМАДЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

В статье рассмотрены вопросы процесс формирования среднего класса

собственников в Узбекистане и определение путей устранения существующих
недостатков.

The article discusses the formation of the middle class owners in Uzbekistan

and identifying ways to eliminate the existing shortcomings.

Калитли сўзлар:

мулкдор, ўрта мулкдорлар синфи, кичик бизнес,

аҳолининг реал пул даромадлари, нодавлат сектори.


Юртбошимиз И. Каримов шундай таъкидлайдилар: «Мамлакатда чинакам

ўрта мулкдорлар синфи шаклланган тақдирдагина ислоҳотлар сезиларли самара
беради, мулкчилик масалалари ҳал бўлади.

Иқтисодий жиҳатдан собитқадам ва барқарор жамиятни шакллантириш

масалаларини кўриб чиқар эканмиз, энг аввало тадбиркорлик ва умуман
мулкдорлар синфи давлат ва жамоат қурилишида, ижтимоий-сиёсий
барқарорликни сақлаб туриш ва мустаҳкамлашда қандай роль ўйнашини
назарда тутиш лозим. Айни ўрта мулкдорлар синфи шакллантирилаётган
фуқаролик жамиятининг таянчидир.

Бу ўринда гап, агар мулк шакллари хилма-хиллиги ва биринчи навбатда,

хусусий мулк ҳар қандай давлатнинг демократик негизлари барқарорлигининг
иқтисодий асоси ҳисобланса, реал ишлаб чиқариш воситаларининг ўрта
мулкдорлардан иборат кучли қатламнинг мавжуд бўлиши унинг сиёсий асоси
эканлиги ҳақида бормоқда. Аҳоли орасида ҳақиқий мулкдорлар ўрта
қатламининг кўпчиликни ташкил этиши мамлакатда ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларни орқага қайтариш имкониятларини бартараф этишнинг кафолати
ҳисобланади[1]».

Ана шулардан маълум бўладики, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида,

иқтисодий ўзгаришлар жараёнини янада тезлаштириб чинакам мулкдорлар
синфини шакллантириш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки
инсон ўзини чинакамига мулкдор деб ҳис этмас экан, ўз ҳуқуқлари учун,
пировард натижалар ва ишлаб чиқариш самарадорлиги учун мулкдор сифатида
курашмайди. Жамиятда барқарорликни сақлаб қолиш ва ҳимоя қилишга
интилмайди.

Чинакам мулкдорлар синфи ҳам, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш

ва хусусийлаштиришни изчил амалга ошириш ҳисобига, иқтисодиётда
таркибий ўзгаришлар ва модернизация асосида, ҳам кичик ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, қимматли қоғозлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бозорини яратиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш йўли
билан шакллантирилади.

Ҳозирги кунда биз, стратегик жиҳатдан олганда, кўп укладли

иқтисодиётни вужудга келтириш вазифасини қўймоқдамиз. Бунда устуворлик
хусусий мулкка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилади.

Республикамизнинг ўзига хослиги, ишчи кучининг ҳаддан ташқари

кўплиги, ривожланган қишлоқ хўжалиги ва хомашё базаси, аҳолининг
анъаналари, руҳияти кичик ва оилавий бизнесни, хусусий тадбиркорликни фаол
ривожлантиришни объектив заруриат қилиб қўймоқда.

Чунки, кичик бизнес – жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни

мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо
бўлиши демакдир. Бу – республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва
хизматлар билан бойитади, янги иш ўринлари яратади. Кичик ва хусусий
тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда ривожлантириш ҳисобигагина биз ғоят
кескин муаммони – аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини
ҳал қилишга эришган бўламиз.

Президентимиз «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг изчил

ривожланиб

боришини

таъминлаш

орқали

биз

мамлакатимизда

жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг
шаклланишига ва унинг тобора мустаҳкам бўлиб боришига эришмоқдамиз.

Барчамизга аёнки, айнан ана шу ижтимоий қатлам – яъни ўрта синф

юртимизда амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштиришдан,
мамлакатимизнинг

изчил

ва

барқарор

ривожланишидан

энг

кўп

манфаатдордир. Шу боис кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда
жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига,
юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб
бормоқда… кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг, бугунги
ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши
шарт»[2], - деб таъкидлайдилар.

Ҳукумат томонидан хусусий тадбиркорлик ривожлантирилиши учун

қулай шароит яратилганлиги сабабли, бизда асосан ўрта синф яратилди.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар аҳолисининг асосий қисмини

ўрта синф ташкил қилади. Жамиятда ўрта синф қанчалик кўп бўлса, у
шунчалик барқарор бўлади. Ўрта синф жамиятнинг жадал тараққиётини
таъминлайди.

Ўрта мулкдорлар синфи шаклланган давлатларда иқтисодий ва ижтимоий

тараққиётда катта ижобий ютуқлар қўлга киритилган.

Мустақил Ўзбекистон Республикасида тараққий этган давлатлар

тажрибасидан

келиб

чиққан

ҳолда

ўрта

мулкдорлар

қатламини

шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Республикамиз Президенти
И.А. Каримовнинг “Жамият ҳаддан ташқари бойларга ва ҳаддан ташқари
камбағалларга ажралиб кетишга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ”[3] деб айтган
фикрлардан келиб чиқадиган мантиқий хулоса шуки, мамлакатимиз ижтимоий
тузилишининг асосини ўрта мулкдорлар табақаси ташкил этиши керак. Мазкур
қатлам мамлакатда миллий бойликнинг асосий қисмини яратади. Жаҳон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тажрибаси ўрта мулкдорлар қатламини жамият тараққиётида тутган ўрни
юқори эканлигини кўрсатади. Ҳозирги тараққий этган давлатлар ижтимоий,
сиёсий-иқтисодий барқарорликнинг ва фуқаролар аҳиллигининг кафолати
жамият аъзоларининг 50-60 фоизини ташкил этувчи ўрта табақа вакиллари
эканлиги ҳам юқоридаги фикрларни исботи бўла олади.

Кичик ва ўрта даражадаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш, бир

томондан, кўп укладли аралаш иқтисодиётга олиб келса, иккинчи томондан,
ўрта мулкдорлар синфини шакллантиришни жадаллаштиришга асос бўлиб
хизмат қилади.

Фикримизча, ўрта мулкдорлар мураккаб иқтисодий шароитда ҳам расмий

усулда ҳамда қонуний йўл билан сарфлаган меҳнат ва воситалари ҳисобига
ўзини-ўзи

таъминлабгина

қолмай,

жамиятдаги

ижтимоий-сиёсий

барқарорликни сақлаб қолишга ҳам ҳисса қўшади.

Ўзбекистон ҳукумати ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш ва

ривожлантиришнинг ҳуқуқий, молиявий шарт-шароитларини тўлиқ яратиб
берди.

Мамлакатимизда ҳақиқий мулкдорлар қарор топиши давлатнинг мазкур

йўналишдаги изчил ва аҳамиятли сиёсати орқали жадал суръатларда амалга
ошиб, тез орада ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Ўзбекистонда 1990
йилда нодавлат секторининг ЯИМдаги улуши 38,1 фоиз бўлган бўлса, 2014
йилга келиб 82,9 фоизни ташкил этди.

Иқтисодиёт нодавлат секторининг шаклланишида мулкни давлат тасар-

руфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг аҳамияти катта бўлди.
Ўрта мулкдорлар синфи шаклланишида мамлакат аҳолиси даромадларининг
ўсиб бориши муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан
сўнг жамият аъзолари даромадлари ҳам ошиб бормоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар

инсонни ҳар томонлама камолотга етказиш ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш
шароитини яратиш, унинг фаровонлигини оширишга қаратилган. Мустақиллик
йилларида аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини янада изчил ошириб бориш
масаласи давлатимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Жумладан, мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,5 баробардан
кўпроқ, аҳоли даромадлари жон бошига ўртача 9 баробар ўсди. Бу даврда
халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида
эса 75,8 ёшга етди.

Биргина 2014 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми 23,2 фоиз,

реал даромадлар 10,2 фоизга кўпайди. Аҳоли даромадлари таркибида
тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб
бормоқда. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич мустақилликнинг дастлабки
йилларидаги 10,6 фоиздан 52 фоизга етди.

Аҳолининг тижорат банкларидаги жамғармалари ҳам ошиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда, сўров натижаларига кўра, мамлакатимиздаги қарийб барча
хонадон соҳиблари банкларда ўз жамғарма маблағлари – омонатларига эга.

2007-2014 йиллар давомида тижорат банклари томонидан аҳолига миллий

валютадаги 400 дан ортиқ, хорижий валютадаги 100 тадан ортиқ жозибадор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

омонат турлари таклиф этилди. Натижада аҳоли маблағларининг тижорат
банкларидаги омонатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Сўнгги ўн йилда эса
аҳоли омонатлари 41 баробар ошган. Биргина 2009-2014 йиллар давомида 4
баробардан зиёд ортган.

Банклардаги омонатлар ҳажми ошишида аҳоли реал даромадларининг

ўсиши ҳамда банк тизимини барқарорлиги асосий омил бўлгани ҳолда, аҳоли
даромадлари ва фаровонлигини ошириш борасида ҳам сифат жиҳатидан чуқур
ўзгаришлар бўлаётганидан дарак беради.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий

банкида 2015 йилнинг ўтган беш ойида жисмоний шахсларнинг ҳисоб
варақаларидаги маблағлар қолдиғи 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоиз
ошиб, 960 миллард сўмни ташкил этди. Ушбу омонатнинг 626 миллиард сўми
миллий, 128 миллиони АҚШ дрллари хорижий валютада эканлиги эътиборга
лойиқ.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтга келиб, мижозлар сони қарийб 3 миллион

нафарга етди. Албатта, бунда банк томонидан уларнинг маблағлари ўз вақтида,
фоизлари билан қайтарилиши кафолатлангани муҳим омил бўлаётир.

Таъкидлаш керакки, 2015 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, банкдаги

омонатлар тури 27 тага етди.

Бундай ижобий ҳолатларни бошқа тижорат банклари фаолиятида ҳам

кузатиш мумкин. Масалан, Давлат – тижорат Халқ банкидаги жисмоний
шахсларнинг депозитлари қолдиғи 2015 йил 1 июль ҳолатига кўра 398,1
миллиард сўмни ташкил қилган, бу 2015 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 29,6
миллиард сўм кўпдир.

Юқорида келтирилган рақамларнинг ўзи ҳам аҳоли турмуш даражасини

яхшиланиб бораётганлигини кўрсатади, бу, ўз навбатида, ўрта мулкдорлар
синфини янада ортиб боришига олиб келади. Шунинг учун ҳам,
мамлакатимизда мулкдорлар синфини шакл-лантириш, уларнинг аҳамиятли
даражасини кўтариб бориш зарур. Чунки бозор иқтисодиётини қуришда,
келажакда буюк давлатни вужудга келтиришда мулкдорлар синфи муҳим роль
ўйнаши ва бу соҳадаги муваффақиятларга эришишда етакчи бўлиши керак.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2013 йилда Ўзбекистонда аҳоли жон

бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 1878 долларни, 2014 йилда эса
2090 долларни ташкил этган. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот харид
имкониятлари мутаносиблиги (ХИМ) ҳисобга олинганда эса 5840 долларни
ташкил этган. Ҳозирги кунда эса 6500 АҚШ долларидан ортиқ.

Аҳолининг тўлов қобилияти ва истеъмол талабининг ортиб бораётгани

иш ҳақи ва пенсияларнинг истеъмол нархлари ўсишига нисбатан жадал
ошишини таъминланмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимиздаги ҳар иккинчи оила

юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилга эга. Деярли ҳар бир оилада
кундалик заруратга айланган мобиль телефон, нотбук, сунъий йўлдош орқали
кўрсатиладиган ва кабелли телевидение, музлатиш камералари ва замонавий
ошхона анжомлари каби янги, юқори технологияларга асосланган жиҳозлар
мавжуд.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз таъкидлаганларидек “Биз

мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг тараққиёти, хусусий
мулкнинг жадал ривожи учун ғоят қулай ва устувор шароитларни яратиб берар
эканмиз,

аввало,

шуларнинг

ҳисобидан

иқтисодиётимизнинг

ўсиш

суръатларини тезлаштириш, аҳолимизнинг иш билан банд бўлиши ва даромад
топиши билан бир қаторда, биз учун янги бўлган, демократик ислоҳотларнинг
таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучи – ўрта синфни шакллантиришни кўзда
тутамиз”[4].

Таъкидлаш жоизки, жаҳон миқёсидаги глобал иқтисодий инқироз ҳали–

бери давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли давлатлари қаторида
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари сўнгги 10 йил
давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келмоқда. 2015 – 2019 йилларда ҳам шундай
ўсиш суръатлари кўзда тутилмоқда. Бундай ютуқларга эришаётганимизни
жаҳондаги нуфузли ташкилотлар ҳам эътироф этмоқда. Яқинда Швейцарияда
Жаҳон иқтисодий форуми иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар
рейтингини эълон қилди. Иқтисодиёти тез ўсаётган 200 тадан зиёд давлатлар
ўртасида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади. Яна бир маълумотга кўра,
яъни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия
университети социологлари томонидан “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари”
деган мавзуда тадқиқот ўтказилиб, Ўзбекистон мазкур рейтингда 158 мамлакат
орасида 44-ўринни, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида эса биринчи ўринни
эгаллади. Бундай қувончли эътирофлар барчамизда ғурур ва ифтихор
туйғуларини уйғотади, албатта.

Бу юқоридаги ижобий ютуқлар бугунги кунда бутун дунёда тан олинган

“ўзбек модели” деб ном олган жамиятимизни тубдан ислоҳ этиш,
эркинлаштириш, демократик янги давлат қуриш, уни модернизация қилиш
бўйича пухта ўйланган тараққиёт йўлимиз натижасидир.

Шу боисдан Прзидентимиз И.А. Каримов “Ишончим комилки, биз

иқтисодий тизимда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация
ва диверсификация жараёнларини давом эттириш, хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш ҳисобидан ўз олдимизга қўйган
марраларга албатта эришамиз”, – деб таъкидлайдилар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. Т.: Ўзбекистон, 1997. 196-б.

2.

Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш –

тараққиётимизнинг муҳим омилидир. Президент Ислом Каримовнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига
бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2010 йил 8
декабрь.

3.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. Асрлар, 3-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996 йил, 355-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь.

5.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккист кафолатлари”. Т.: Узбекистон, 1997. 196-6.

Мамлакатимизни модернизация килиш йулини изчил давом эттириш -тараккиётимизнинг мухим омилидир. Президент Ислом Каримовнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 18 йиллигига батишланган тантанали маросимидаги маърузаси. //Халк сузи, 2010 йил 8 декабрь.

Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Асрлар, 3-жилд. -Т.: Узбекистон, 1996 йил, 355-6.

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов