Вопросы совершенствования налога на добавленную стоимость

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
153-159
16
9
Поделиться
Алимарданов M., & Абдуллаев, Б. (2015). Вопросы совершенствования налога на добавленную стоимость. Экономика и инновационные технологии, (6), 153–159. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8534
M Алимарданов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 к.э.д., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведена история зарождениия и определения налога на добавленную стоимость. А так же тенденция измененит ставок налога на добавленную стоимость. Проведен анализ по по льготом предоставленным плательщикам НДС и даны рекомендации.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.И. Алимарданов, и.ф.д., проф.,ТДИУ,

Б.Н. Абдуллаев, Солиқ академияси

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

В данной статье приведена история зарождениия и определения налога

на добавленную стоимость. А так же тенденция измененит ставок налога на
добавленную стоимость. Проведен анализ по по льготом предоставленным
плательщикам НДС и даны рекомендации.

In this article it is given history appearance of VAT. Determination of VAT is

given reverserate over of VAT of our side is brought. Recommendations are given,
analyses are done on privilegeto the given taxpayers of VAT.

Калитли сўзлар:

қўшилган қиймат солиғи, солиқ юки, солиқ

харажатлари, солиқ таҳлили, солиқ имтиёзи, солиқ ҳисоботи, молиявий
натижа.

Мамлакатимизда юксалтириш стратегияси ва иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш борасида чуқур устувор йўналишлар белгиланганда миллий
валютамизни мунтазам равишда мустаҳкамлаб бориш, ислоҳатларни
чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларни солиқ юкини камайтириш,
четдан олиб келинадиган сармояларга кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантириш учун рағбатлантирувчи омиллар яратилиб
келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов “Мамлакатимиз ялпи

ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо
айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг
қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил
этди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфлация даражаси йил якунлари бўйича 6,1
фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада
пастдир. Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20 фоизга, даромад солиғи
ставкаси эса 8 фоиздан 7.5 фоизга камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети
ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажарилди”[1] деб
таъкидлаб ўтди.

Солиқ юкини ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўзгариш тенденциясини

1-диаграмма орқали кўришимиз мумкин.

ҚҚС хориж амалиётида биринча марта 1954 йилда француз иқтисодчиси

Моррис Лоре[2] томонидан таклиф қилинган бўлиб, бозор иқтисодиёти амал
қиладиган кўпгина давлатларда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда.
Масалан, Шарқий Европа мамлакатлари (Германия, Дания, Нидерландия,
Франция, Швейцария)да 60 йилларнинг охирида, (Бельгия, Буюк британия,
Италия, Люксембург, Норвегияда) 70-йилларнинг бошларида ҚҚС жорий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

этилган ва ҳозирги кунгача амал қилиб келмоқда. Қўшилган қиймат солиғи
Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги 35дан ортиқ давлатларда жорий
этилган ва ундирилиб келинмоқда. Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига (МДҲ)
кирган барча давлатларда 1992 йилдан бошлаб ҚҚС жорий этилган.

1-диаграмма. Солиқ юкинингЯИМ га нисбатан пасайиши (фоизда)

Манба: Бюджет параметрлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди.


Кўпгина мамлакатларда ҚҚС давлат солиқ даромадларининг 12 фоиздан

30 фоизгача бўлган даромад қисмини қоплайди, яъни ялпи миллий
маҳсулотнинг ўртача 5-10 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистонда 1992 йилдан
бери қўлланилиб келинаётган ҚҚС (акциз солиғи билан биргаликда) олдин
амал қилиб келган билвосита солиқлар – савдо ва мудан олинадиган
солиқларнинг ўрнини тўлиқ алмаштирди. Аммо, ҚҚС ўзининг ўрни бўйича
бюджетнинг даромад қисмини шакллантиришда, республика ва корхоналар
иқтисодига таъсири, нархлар пропорциясини аниқлашда улардан ўтиб кетди.
КҚС қўлланила бошланган вақтдан ҳозирги кунгача бўлган даврда Ўзбекистон
давлати бюджетининг асосий манбаларидан бирига айланди.

Ўтган даврлар ичида ҚҚС ставкаси 1992 йилда амал қилган 30 фоиздан

1997 йилга келиб 18 фоизгача туширилди ва 1998 йилдан бошлаб 20 фоиз
қилиб белгиланиб, ушбу ставка бугунги кунгача сақланиб қолинганлигини
қуйидаги расмдан кўришимиз мумкин:



0

5

10

15

20

25

30

35

40

45

1995 йил 2000 йил 2005 йил 2010 йил 2011 йил 2012 йил 2013 йил 2014 йил

41,2

39,5

22,6

21,9

22

21,3

20,5

20

Солиқ юкининг пасайиши, ЯИМ га нисбатан фоизда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Расм. Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг ўзгариш тенденцияси

Манба: ДСҚ мaълумотлaри aсосидa муaллиф томонидaн тaйёрлaнди.


Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва халқаро солиқ амалиётида билвосита

солиқларнинг асосий турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи бўлиб
ҳисобланади.

Билвосита турдаги бу солиқ бюджет тушумлари орасида жуда катта

қиёсий салмоққа ҳам эга. ҚҚС кўпгина мамлакатлар, шу жумладан
мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам катта роль ўйнамокда.
Уни савдода солиққа тортишнин муваффақиятли чораси деб тан олиниб ҳам
келинмоқда. Бундан ташқари, бізнес юритишнинг шакл ва усуллари ҚҚСга
таъсир ўтказмайди. ҚҚСни шу тариқа ижобий баҳолаш мумкин, зеро
ресурсларни тақсимлаш чоғида бозор воситалари учун танлаш эркинлигини
берувчи иқтисодиёт шароитида юқорида айтилган шартлар ҚҚСнинг мурим
жиҳатлари ҳисобланади.

Юқорида айтилган ижобий томонлардан ташқари ҚҚС ниҳоятда

барқарордир, чунки ставка ўзгариши даромадлар кўпайиши ёки камайишига
таъсир этмайди. Корхоналар операція ўтказиш чоғида ундириладиган оддий
солиқ бўлган ҚҚС солиққа тортишнинг ишончли ва нисбатан осон
тушуниладиган воситаси сифатида солиқ муносабатлари таркибида алоҳида
аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

ҚҚС - ишлаб чиқариш ва тақсимлашдан тортиб истеъмолчига, сотишгача

бўлган жараёнда ҳар бир циклдан олинадиган билвосита кўп поғонали
солиқдир. Унинг объекти қўшилган қиймат, яъни маҳсулотлар ишлаб
чиқарувчи ёки хизматлар бажарувчи томонидан янги буюм ёки хизматни
бажариш учун сотиб олинган хомашё, материаллар ёки маҳсулотлар қийматига
қўшилган қиймат ҳисобланади. Ушбу солиқ маҳсулот нархининг барча
унсурларини чеклайди ва ишлаб чиқарувчини ишлаб чиқариш чиқимларини
камайтиришга ундайди[3].

30

17

18

20

20

0

5

10

15

20

25

30

35

1992 йил

1996 йил

1997 йил

1999 йил

2015 йил

Қўшилган қиймат солиғи ўзгариш тенденсияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бу бўйича ҳисоб-китоблар жараёнида давлат саноат ва савдо сармояси

айланиши суръатлари ҳақида маълумот олади, бу эса макроиқтисодий тартибга
солинишини енгиллаштиради. Бундан ташқари, давлат товарнинг аҳоли -
солиқнинг мазкур турининг ягона ва охирги тўловчисига сотилишига қадар
даромад олиш имконига эга бўлади.

Қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган

маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати билан
ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хомашёлар ва
хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. Tабиийки, ишлаб-
чиқариш жараёнида ва кейинчалик меҳнат тақсимоти натижасида маълум бир
товар бозорга олиб чиқилгунга қадар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнидаги
бир нечта босқичлардан ўтади, бу босқичларнинг ҳар бирида қўшилган қиймат
яратилади.

Қўшилган қиймат солиғининг бир неча ижобий томонлари мавжуд,

аввало унинг корхоналар молиявий ҳолатига боғлиқ эмаслиги, яъни
нейтраллиги уни юқори даражада ундириш имконини беради. Ишлаб чиқариш
(иш бажариш, хизмат кўрсатиш)нинг ҳар бир босқичида ундирилганлиги учун
бюджетга узлуксиз даромадлар келишини таъминлайди. Шунга қарамай,
ҳозирги пайтда қўшилган қиймат солиғи корхоналар молиявий аҳволига анча
оғир таъсир кўрсатмоқда. Чунки хўжалик субъектлари ва истеъмолчиларда
молиявий имкониятларнинг пастлиги сабабли қўшилган қиймат солиғи
ставкаси улар учун жуда юқорилиги уларда фойдага эга бўлиш имкониятини
чегаралайди.

Буни айниқса, ҚҚС бўйича имтиёзга эга корхоналар фаолиятида

кўришимиз мумкин. Яъни, улар томонидан мол етказиб берувчиларга тўланган
ҚҚС суммасини улар ишлаб чиқарган маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига
киритадилар ва таннарх “имтиёз” туфайли ҚҚС суммасига ошишига, демакки,
якуний фойданинг шу суммага камайишига олиб келади.

Солиқ имтиёзларининг моҳиятига кўра, имтиёзга эга маҳсулотни ишлаб

чиқарадиган юридик шахслар фаолиятига тўсиқ бўлмаслиги ва қўшимча солиқ
юки ҳосил қилмаслиги лозим.Фикримизча, ҚҚС бўйича имтиёз берилган
маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар учун тўланган ҚҚС
суммасининг (ҳисобварақлар асосида) ҳисобдан чиқарилиши юқоридаги
муаммони ҳал этади. Қонунчиликда аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ва
сотилган товарлар бўйича ҚҚСдан имтиёз берилган бўлса-да, амалда уларни
қўллаш тартиблари мукаммал эмас. Шу жумладан , аҳолини шаҳар ичида
ташиш хизматини кўрсатувчи корхоналар ҳамда ўзи ишлаб чиқарган қурилиш-
бинокорлик материаллари аҳолига сотилган корхоналар ҚҚСдан озод қилинган
бўлса-да, лекин имтиёзли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун сарфланган
материаллар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғини солиқ ҳисоботининг
1-қатори бўйича ҳисобдан чиқариш белгиланмаган. Натижада қўшилган қиймат
солиғидан имтиёзга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун сарфланган
материаллар бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобдан чиқаришда
чалкашликлар рўй бериб, корхонага солиқ оғирлиги ҳосил бўлмоқда. Амалдаги
Солиқ кодексига биноан, ҚҚСдан имтиёз берилган маҳсулотни ишлаб чиқариш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

учун сарфланган моддий харажатлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси таннарх ва
муомала харажатларига киритилиши белгиланган. Бу тартиб хўжалик юритувчи
субъектлар фойдасининг камайишига (таннархга ва муомала харажатларига
ўтказилган ҚҚС миқдорида) сабаб бўлмоқда.Энди қўшилган қиймат солиғи
бўйича берилган имтиёзларнинг иқтисодий фаолиятига ва товар қийматига
таъсирини қуйидаги жадвал асосида кўриб чиқамиз.

жадвал

Қўшилган қиймат солиғи бўйича берилган имтиёзларнинг корхоналар

иқтисодий фаолиятига ва товар қийматига таъсирини таҳлили.

(Шартли бирликларда.)



Кўрсаткичлар


А

Корхона

(ишлаб

чиқарувчи)

Ишлаб

чиқарувчидан

моддий ресурсни сотиб
олувчи корхона

Моддий

ресурсни

сотиб

олувчи пудратчи

Б

корхона (озод

этилган ёки

алоҳида

тартибда

солиқ жорий

қилинган)

В

корхона

(умумий

тартибда

ҚҚС

тўлайди)

Б

корхонадан

сотиб олса

В

корхонадан

сотиб олса

1

2

3

4

5

6

Сотилган

товар

қиймати

4400

12980

12100

34155

33275

Сотилган

товар

учун ҚҚС

880

0

2420

6831

6655

Сотиб

олинган

ресурс қиймати

1600

4400

4400

12980

12100

Сотиб

олинган

ресурс учун ҚҚС

320

880

880

0

2420

Товар

ишлаб

чиқариш

учун

кетган

бошқа

харажатлар

2400

6600

6600

18150

18150

Фойда

меъёри

(жами ҚҚС сиз
харажатдан 25%)

400

1100

1100

3025

3025

Бюджетга
тўланадиган ҚҚС

560

0

1540

6831

4235

Товарнинг

ҚҚС

билан

бирга

умумий қиймати

5280

12980

14520

40986

39930

Манба: Ш.Тошматов.Корхоналарни ривожлантиришда солиқлар роли.-Т “Фан

ва технология” 2008 й 129 бет.

Бир хил шароитда ишловчи иккита қурилиш корхонасининг биринчиси

учун қурилиш материаллари таъминотчиси – ҚҚС тўловчи корхона ва
иккинчиси учун алоҳида солиққа тортиш тартиби жорий этилган корхона
бўлган шароитларда бажарилган ишлар ҳажмининг қиймати турлича бўлишига
олиб келади. Бизнинг мисолимизда биринчи моддий ресурсларни алоҳида
солиққа тортиш тартибида ишловчи корхонадан сотиб олувчи пудратчи учун
фойда миқдори бир хил бўлган шароитда бажарилган ишлар ҳажми қиймати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

40986 шартли бирликни ташкил этган ҳамда тўлиқ товар айланиши 34155
шартли бирликдан ҚҚС тўлашга мажбур. Чунки ҚҚСдан чегирма йўқ, иккинчи
моддий ресурсларни ҚҚС тўловчи корхонадан сотиб олувчи пудратчи фойда
миқдори камаймаган шароитда бажарилган ишлар ҳажми қиймати 399360
шартли бирликка тенг бўлган, шу билан бирга сотиб олинган моддий ресурслар
учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш имкониятига эга бўлади. Шундай экан,
ҚҚС бўйича қўлланилаётган солиқ имтиёзлари хилма-хил бўлса-да, ушбу
имтиёзларни амалиётда қўллаш механизмини самарали деб бўлмайди. Бизнинг
фикримизча, имтиёзлар солиқ ҳисобининг тўғри юритилишига ва
ҳисоботларнинг тўғри тузилишига зид бўлмаслиги ҳамда қийинчиликлар
туғдирмаслиги лозим. Натижаларга кўра, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш
тартибларининг мукаммал эмаслиги сабабли ушбу солиқ имтиёзларидан
фойдаланувчи юридик шахслар учун кўп ноқулайликлар ва чалкашликлар
туғдирмоқдаки, тақдим қилинган баъзи солиқ имтиёзлари аслида корхонада
солиқ юкининг ошишини вужудга келтирмоқда.

“Имтиёз” сўзининг луғавий маъносидан келиб чиқадиган бўлсак, ундан

фойдаланган субъект қандайдир енгиллик, қулайликларга эга бўлиши, солиқ
соҳасидаги имтиёздан эса, моддий манфаат кўриши лозим.

Амалдаги қонунчиликка асосан солиқлардан белгиланган имтиёзлар

давлатнинг ижтимоий ҳимоя функцияларини ва иқтисодиётнинг маълум
соҳаларини ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни назарда
тутиши лозим. ҚҚС бўйича белгиланган “имтиёз”лар ҳам айнан давлатнинг
ижтимоий ҳимоясига муҳтож соҳалар ва мамлакат иқтисодиётини
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган солиқ тўловчилар гуруҳларига
берилган. Лекин, афсуски, бу солиқ тўловчилар ўз фойдаларининг бир қисмини
“имтиёз”дан “фойдаланиш” учун сарфламоқдалар.

Масалага бошқа томондан қарайдиган бўлсак, имтиёзга эга бўлган ишлаб

чиқарувчидан хомашё сотиб олган ҚҚС тўловчи корхона ўзи ишлаб чиқарган
маҳсулотини сотаётган пайтда давлат бюджетига аввал тушган ҚҚС суммасига
(имтиёзга эга бўлган корхона мол етказиб берувчига тўлаган ҚҚС суммасига)
ҳам яна ҚҚС ҳисоблайди ва бюджетга ўтказиб беради.

Фикримизча, ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилганда нолли ставка

қўлланилгандаги каби тартиб қўлланилса, яъни мол етказиб берувчиларга
тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинса, адолатлилик тамойили ҳам бузилмасди,
“имтиёз” сўзи ҳам ўзининг туб моҳиятини тўлиқ ифодалаган бўлар эди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.А. Каримов “2014 йил мамлакатни ижтимоий иқтисодий

ривожлантириш

якунлари

,

2015

йил

иқтисодий

ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган 2015
йил 16 январда Вазирлар Махкамасидаги нутқи. // Халқ сўзи 17 январь 2015
йил.

2.

Миляков. Н. Нaлоги нaлогообложение. -М.: Инфрa-М. 2005. стр. 69.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

3.

Вaҳобов A., Жўрaев A. Солиқлaр вa солиққa тортиш. //Дaрслик. –Т.:

“Шaрқ”. 2009. 91-бет.

4.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2014 й.

5.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси.-Т.:Адолат, 2014 й.

6.

Тошмaтов Ш., Комилов М. Қўшилгaн қиймaт солиғи. -Т.: “Иқтисодиёт

вa ҳуқуқ дунёси”. 2004. 22-бет.

7.

Aлексaндров И. Нaлоговые системы России и зaрубежных стрaн. -М.:

“Берaтов-Пресс”. 2002. Стр. 125.

8.

ДСҚ мaълумотлaри aсосидa муaллиф томонидaн тaйёрлaнди.

9.

Ш.Тошматов.Корхоналарни ривожлантиришда солиқлар роли.-Т “Фан

ва технология” 2008 й 129 бет

Библиографические ссылки

И.А. Каримов “2014 йил мамлакатни ижтимоий иктисодий

ривожлантириш якунлари , 2015 йил иктисодий ислокотларни

чукурлаштиришнинг энг мухим устувор йуналишлари”га багишланган 2015 йил 16 январда Вазирлар Махкамасидаги нутки. // Халк сузи 17 январь 2015 йил.

Миляков. Н. Налоги налогообложение. -М.: Инфра-М. 2005. стр. 69.

Вахобов А., Жураев А. Соликлар ва соликка тортиш. //Дарслик. -Т.: “Шарк”. 2009. 91-бет.

Узбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Узбекистон, 2014 й.

Узбекистон Республикасининг Солик Кодекси.-Т.:Адолат, 2014 й.

Тошматов Ш., Комилов М. Кушилган киймат солиги. -Т.: “Иктисодиёт ва хукук дунёси”. 2004. 22-бст.

Александров И. Налоговые системы России и зарубежных стран. -М.: “Бератов-Пресс”. 2002. Стр. 125.

ДСК маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Ш.Тошматов.Корхоналарни ривожлантиришда соликлар роли.-Т “Фан ва технология” 2008 й 129 бет

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов