Возможности для развития транспортных услуг в регионе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-146
11
7
Поделиться
Кузибоев, Б. (2017). Возможности для развития транспортных услуг в регионе. Экономика и инновационные технологии, (6), 141–146. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9563
Бехзод Кузибоев, Ургенчский государственный университет

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освящена роль транспортных услуг в экономическом развитии региона. Также проанализирован уровень развития транспортных услуг в регионе и представлены рекомендации по его эффективности.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МИНТАҚАДА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИМКОНИЯТЛАРИ

Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович,

УрДУ ассистенти

E-mail:

ursu_economics_behzod@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда

транспорт хизматларининг роли ёритиб берилган. Шунингдек, минтақада
транспорт хизматларининг ривожланиш даражаси таҳлил қилиниб, уни
самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган.

Аннотация:

В статье освящена роль транспортных услуг в

экономическом развитии региона. Также проанализирован уровень развития
транспортных услуг в регионе и представлены рекомендации по его
эффективности.

Abstract:

The article shows the role of transport services in the economic

development of the region. And also the level of development of transport services in
the region has also been analyzed and recommendations on its effectiveness has been
given.

Калит сўзлар:

Минтақа, транспорт хизматлари, юк ва йўловчи

айланмаси, юк ва йўловчи ташиш.

Кириш

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳоли фаровонлигини

ошириш учун минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хизмат
кўрсатиш соҳасини кенг тараққий этиш орқали эришиш мумкин.

Ривожланган мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши ялпи

ички маҳсулотнинг 70-80 фоизини ташкил этади [3]. Ўзбекистонда эса хизматлар
соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 61 фоизни ташкил этмоқда [8].

Хизматлар соҳасини ривожлантиришга республикада катта эътибор

қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармонида миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва
барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида хизмат кўрсатиш соҳаси улушини
кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган [6].

Хизматлар соҳасини ривожлантиришда транспорт хизматлари муҳим ўрин

тутади. Чунки аҳолининг демографик кўпайиши ва шаҳар ҳудудларининг
кенгайтирилиши аҳолининг транспорт қатновини тўғри ташкил этишни тақозо
қилиб қўяди.

Транспорт тузилмаси халқаро ташкилотлари ва Жаҳон банки

маълумотларига кўра, жаҳон транспорт хизматлари бозорининг дунё
мамлакатлари ЯИМ таркибидаги улуши 4,2 трлн. АҚШ доллари ёки 6,8 фоизни
ташкил этиб, йилига 110 млрд. тонна юк ва 1 трлн. нафардан ортиқ йўловчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ташилади. Транспорт хизматлари соҳасида банд бўлган ходимлар сони эса 100
млн. кишини ташкил этади [10].

Ўзбекистон Республикасида ҳам транспорт хизматларининг тури ҳамда

сифатини ошириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Республикамизда

жадал

суръатлар

билан

замонавий

йўл-транспорт

ва муҳандислик-

коммуникация инфратузилмаси ташкил қилинмоқда. Жумладан, Қамчиқ
довонидан ўтадиган, ноёб тоғ туннелини ўз ичига олган Ангрен-Поп темир йўл
тармоғи, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилди. Тошкентдан
Самарқанд, Қарши ва Бухорога йўловчи ташийдиган юқори тезликдаги темир
йўл қатнови очилди. Халқаро аэропортлар модернизация қилинди, Навоий
аэропорти негизида халқаро логистика маркази ташкил қилинди ва Ўзбекистон
миллий автомагистрали барпо этилди” [1].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Хизматлар соҳасининг иқтисодий ривожланишини моделлаштириш ҳамда

прогнозлаш бўйича Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан И.С.Абдуллаев
тадқиқотлар олиб борган. Хусусан, олим ўз тадқиқотларида Хоразм вилояти
хизматлар соҳасининг йиллик ўсиш суръатлари 2020 йилгача ўртача 12 фоиздан
ташкил қилишини таъкидлаб ўтган [4].

Яна бир иқтисодчи олим М.Н.Ирисбекова эса ўз тадқиқотларида

маркетинг

тамойиллари

асосида

транспорт

хизматлари

бозорини

оптималлаштириш масалаларига эътибор қаратган ҳамда транспорт
хизматларига қуйидагича таъриф беради: “Хизмат кўрсатиш соҳасининг
анъанавий таркибий қисмларидан бири – «транспорт хизматлари» иқтисодий
категория бўлиб, у ўз таркибига барча турдаги юк ва йўловчилар ташувини ва бу
жараёнга мувофиқ келувчи ёки ёрдам берувчи операцияларни қамраб олади” [5].

Фикримизча, транспорт хизматлари – хаво йўлларидаги, қуруқликдаги ва

сувдаги барча йўловчи ва юк ташиш хизматларини қамраб олувчи мураккаб
иқтисодий тизим ҳисобланади.

Албатта, юқоридаги транспорт хизматларига берилган таърифларнинг

барчаси бир хил маънони англатади. Фақатгина, улар бир-бирини тўлдиради.

Транспорт хизматларини самарали ташкил этиш учун юк ва йўловчи

ташишга бўлган талаб шаклланишига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш зарур.

Россиялик иқтисодчи Е.П.Володин ўз тадқиқотларида бу омиллар

сифатида қуйидагиларни кўрсатади:

1) ижтимоий-иқтисодий омиллар – аҳолининг моддий фаровон

қатламининг транспортдан фойдаланиш имкониятлари;

2) ҳудудий омиллар – шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг саноат,

иқтисодий ва маданий-маиший аҳамияти: аҳолининг сони ва зичлиги, тортишиш
объектларига нисбатан аҳолини қайта жойлаштириш;

3) ташкилий омиллар – маршрут тармоғининг зичлиги, транспорт турлари,

аҳолининг вақт сарфлаши, хизмат кўрсатиш сифати;

4) табиий-иқлимий омиллар [2].



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик

гуруҳлаш, синтез, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Хоразм вилояти хизматлар соҳаси таркибида транспорт хизматлари

алоҳида ўрин эгаллайди ва жами хизматлардаги улуши 24,8 фоиз ҳисобланади.
Шунингдек, жами хизматлар таркибида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари
8,3 фоиз, компьютер дастурлаш ва маиший техникаларни таъмирлаш хизматлари
4,1 фоиз, молиявий хизматлар 11,1 фоиз, яшаш ва овқатланиш хизматлари 2
фоиз, савдо хизматлари 29,4 фоиз, кўчмас мулк хизматлари 4,2 фоиз, таълим
хизматлари 3,7 фоиз, соғлиқни сақлаш хизматлари 1,4 фоиз, ижара хизматлари
2,7 фоиз, индивидуал хизматлар 4,7 фоиз, архитектура, муҳандислик хизматлари
0,9 фоиз ва бошқа хизматлар 2,7 фоизни ташкил қилади (1-расм).

1-расм. Хоразм вилоятида 2016 йилда хизматлар соҳаси ишлаб

чиқаришнинг тармоқлар бўйича таркиби [9]

8,3

4,1

11,1

24,8

2

29,4

4,2

3,7

1,4

2,7

4,7

0,9

2,7

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

Компьютер дастурлаш ва маиший техникаларни таъмирлаш хизматлари

Молиявий хизматлар

Транспорт хизматлари

Яшаш ва овқатланиш хизматлари

Савдо хизматлари

Кўчмас мулк хизматлари

Таълим хизматлари

Соғлиқни сақлаш хизматлари

Ижара хизматлари

Индивидуал хизматлар

Архитектура, муҳандислик хизматлари

Бошқа хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хусусан, 2016 йилда барча транспорт турлари томонидан 57,4 млн. тонна

юк ташилган бўлиб, бу 2015 йилга нисбатан 9,2 фоизга кўп бажарилган.

Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 1446,5 млн.тн-км. ни

ташкил қилган ва 7,6 фоизга кўпайган (1-жадвал).

1-жадвал

2016 йилда Хоразм вилоятида юк ташиш ва юк айланмаси транспорт

турлари бўйича таркиби [9]

2016 йил

2015 йилга нисбатан фоиз

ҳисобида

Ташилган юк, млн. тн

57,4

109,2

шу жумладан:

автомобиль транспортида

57,4

109,2

Юк айланмаси, млн. тн-км

1446,5

107,6

шу жумладан:

автомобиль транспортида

1446,5

107,6

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг автомобиль транспортининг юк

айланмаси 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 107,4 фоизга кўпайган ва 1446,5 млн.
тн-км. ни ташкил қилган. Юк айланмасининг умумий ҳажмида хусусий юк
ташувчиларнинг улуши 2016 йилда 83,7 фоизни ташкил этган (2015 йилда 83,7
фоиз).

Шунингдек, 2016 йилда барча транспорт турлари томонидан 443,6 млн.

киши ташилган бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 4,8 фоизга кўпайган.
Йўловчи ташиш айланмаси ушбу даврда 6,5 фоизга кўпайиб, 4931,9 млн.
йўловчи-км. ни ташкил қилган (2-жадвал).

2-жадвал

2016 йилда Хоразм вилоятида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш

ва йўловчи айланмаси таркиби [9]

2016 йил

2015 йилга нисбатан

фоиз ҳисобида

Транспортда ташилган

йўловчилар, млн. киши

443,6

104,8

шу жумладан, автомобиль

транспортида

442,7

104,8

Йўловчи айланмаси, млн.

йўловчи-км

4931,9

106,5

шу жумладан, автомобиль

транспортида

4908,8

106,5

Хусусий йўловчи ташувчилар автомобиль транспортида йўловчи

айланмаси 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 106,9 фоизга кўпайган ва 4164,2 млн.
йўловчи-км. ни ташкил қилган. Йўловчи айланмасининг умумий ҳажмида
хусусий йўловчи ташувчиларнинг улуши 2016 йилда 84,8 фоизни ташкил этган
(2015 йилда 84,5 фоиз) [9].

Вилоятда транспорт хизматларининг ривожланиши иқтисодий ўсиш билан

чамбарчас боғлиқ. Ҳисоб-китобларга кўра, Хоразм вилоятида ялпи ҳудудий
маҳсулот ҳажми 2030 йилга келиб, 2013 йилга нисбатан 4,5 баробар ортади.
Таҳлил натижасига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 1 фоизга ортишини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш учун, йўловчи айланмаси 1,25 фоизга, юк айланмаси эса 1 фоизга
ортиши керак. Шунинг учун 2030 йилгача вилоятда йўловчи айланмаси ҳажмини
5,5 баробар, юк айланмаси ҳажмини эса 4,5 мартага ошириш лозим. Бундай
натижага эришиш учун биринчи галда транспорт корхоналари сонини кескин
ошириш талаб этилади (3-жадвал).

3-жадвал

Хоразм вилоятида транспорт хизматларини ривожлантириш [7]

Хизмат

турлари

2030

йилгача

ЯҲМнинг

ўсиш

прогнози

(марта)

ЯҲМ нинг 1

фоизга ўсишини

таъминлашда

транспорт

хизматлари ўсиши

(фоиз ҳисобида)

2030 йилгача

транспорт

хизматларини

ўсиши

(марта)

Вилоятда

автотранс-

порт

корхоналари

сони

2030 йилгача

автотранспорт

корхоналари сони

ортиши

Йўловчи

айланмаси

4,5

1,25

5,6

61

342

Юк

айланмаси

4,5

1,0

4,5

41

185

Таҳлил мобайнида вилоятда транспорт хизматлари ривожланишига

тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқланди. Улар
қуйидагилар:

-

транспорт воситаларига қуйиладиган ёқилғи ва газ нархи ошиши;

-

автомобиль йўлларининг сифати пастлиги ҳамда таъмир талаб ҳолатга

келиб қолганлиги;

-

юк ташувчи автомобилларнинг эскириб қолганлиги ҳамда замонавий юк

машиналарининг нархи жуда юқорилиги;

-

музлаткичли юк машиналарининг етишмовчилиги сабабли минтақавий ва

ҳалқаро бозорга экспорт товарларининг етказилишининг сустлашуви;

-

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ички рейслар

учун ўрнатилган чипта нархлари жуда юқорилиги;

-

кўпчилик шаҳардан чекка ҳудудларда ҳалигача йўловчи ташиш

маршрутларининг йўлга қўйилмаганлиги;

-

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларига

мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган таксометрлар нархи жуда юқорилиги;

-

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларида

пластик карточкалардан тўловни амалга оширувчи терминалларнинг йўқлиги;

-

бозор ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт

воситалари учун алоҳида тўхташ жойларининг мавжуд эмаслиги.

Хулоса

ва

таклифлар

Таҳлил натижалари кўрсатадики, вилоят транспорт хизматлари соҳасида

кейинги йилларда ҳукумат томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида
юқори ривожланиш кўрсаткичларига эришилган. Аммо соҳада бир қатор
камчиликлар мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги таклифлар орқали бартараф этиш
мумкин, деб ҳисоблаймиз:

-

ёқилғи ва газ нархи ошаётганлиги сабабли электр токида ҳаракатланувчи

транспорт воситалари сонини кўпайтириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

замонавий юк автомобилларини арзон кредит ставкаларида сотишни

йўлга қўйиш;

-

ички рейслар учун авиачипталар нархини хорижий валютага қарамликдан

чиқариш ва арзонлаштириш;

-

шаҳардан чекка ҳудудларда йўловчи ташиш инфратузилмасини яратиш

ва ривожлантириш;

-

бозор ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт

воситалари учун инфратузилма яратиш орқали йўлларда вужудга келадиган
тирбандликларнинг олдини олиш;

-

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларида

пластик карточкалар орқали тўловни амалга оширувчи терминалларни ўрнатиш
ва аҳолига қулайлик яратиш лозим.

Юқоридагиларни амалиётга татбиқ этиш истиқболда транспорт

хизматларининг ҳажми ҳамда сифати ошишига замин яратади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, минтақада транспорт хизматларини

ривожлантириш минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига энг
асосийси, тадбиркорларнинг даромадлари ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги
сифати ошишига кўмак беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

киришишдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма

мажлисидаги нутқ. Тошкент, 2016 й. 8 сентябрь. -

www.gov.uz

2. Володин, Е.П. Организация и планирование перевозок пассажиров

автомобильным транспортом / Е. П. Володин, Н. Н. Громов. – М.: Транспорт,
1982. – 224 с.

3.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини

ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Профессорлар

М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида - Т.: Иқтисод-молия, 2008. - 194

б.

4. Абдуллаев И.С. Минтақавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга солиш

механизмларини

такомиллаштириш.

Иқтисодиёт

фанлари

доктори

диссертацияси автореферати. – Тошкент: ТДИУ, 2017 йил.-66 бет.

5. Ирисбекова М.Н. Маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари

бозорини оптималлаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори диссертацияси

автореферати. – Тошкент: ТДИУ, 2017 йил.-84 бет.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-

4947-сон

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони.

7. Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси. –

Тошкент, 2014.

8. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
9. Хоразм вилояти статистика бошқармаси маълумотлари.
10.

The

World

Bank;

World

Development

Indicators.

-

http://data.worldbank.org/indicato

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президентлигига киришишдаги Олий Мажлис Конунчилик налагаем ва Сенатининг кушма мажлисидаги нутк. Тошкснт, 2016 й. 8 сентябрь. - www.gov.uz

Володин, Е.П. Организация и планирование перевозок пассажиров автомобильным транспортом / Е. П. Володин, Н. Н. Громов. - М.: Транспорт, 1982.-224 с.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Профсссорлар М.К.Пардаев ва Х-Н.Мусаевлар тахрири остида - Т.: Иктисод-молия, 2008. - 194 б.

Абдуллаев И.С. Минтакавий иктисодий тизимни оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш. Иктисодиёт фанлари доктори диссертацияси автореферата. - Тошкснт: ТДИУ, 2017 йил.-бб бет.

Ирисбекова М.Н. Маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш. Иктисодиёт фанлари доктори диссертацияси автореферата. - Тошкент: ТДИУ, 2017 йил.-84 бет.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистон Рсспубликасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида’Ти фармони.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш стратегияси. -Тошкент, 2014.

Узбекистон Республикаси давлат статистика кумитаси маълумотлари.

Хоразм вилояти статистика бошкармаси маълумотлари.

The World Bank; World Development Indicators.

ЛГЛГ

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов