Направления развития почтовых услуг в условиях цифровой экономики | Экономика И Образование

Направления развития почтовых услуг в условиях цифровой экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
14-19
49
Поделиться
Аюпов, Р., & Отакузиева, З. (2021). Направления развития почтовых услуг в условиях цифровой экономики. Экономика И Образование, (2), 14–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7158
Равшан Аюпов, Узбекский государственный университет мировых языков

профессор кафедры современных информационных технологий,Кандидат наук. Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразми

Зухра Отакузиева, Узбекский государственный университет мировых языков, Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразми

Доцент кафедры технологии почтовой связи, к.э.н.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье показано текущее состояние развития почтовых услуг республики в условиях цифровой экономики, рассматриваются вопросқ, связанные с почтовой службой, которая является одним из важнейших направлений сферы информационных технологий и коммуникаций, а также освещены пути решения этих проблем.


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

14

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ

ШАРОИТЛАРИДА

ПОЧТА

АЛОҚАСИ

ХИЗМАТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Аюпов Равшан Хамдамович

-

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

“Замонавий ахборот технологиялари” кафедраси профессори,

т.ф.д. Муҳаммад ал

-

Хоразмий номидаги Тошкент ахборот

технологиялари университети

Отақўзиева Зухра Маратдаевна

-

“Почта

алоқаси технологияси” кафедраси доценти, и.ф.н.

Аннотация.

Ушбу мақолада республикамизда рақамли иқтисодиёт шароитида почта алоқаси хизматлари

ривожланишининг бугунги кун ҳолати, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасининг
муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган почта алоқаси хизматига тегишли бўлган кўпгина масала хамда
муаммолар кўтарилган ва шу билан бирга муаммоларнинг истиқболда ҳал этилиши йўналишлари ёритиб берилган.

Калит сўзлар

:

рақамли иқтисодиёт

,

почта алоқаси хизмати

,

миллий оператор

,

почта бўлими,

почта

тизими

,

почта хизматининг электрон платформаси, рақамли технологиялар, рақамли электрон логистика

Аннотация.

В данной статье показано текущее состояние развития почтовых услуг республики в условиях

цифровой экономики,

рассматриваются

вопросқ, связанные

с почтовой службой, которая является одним из

важнейших направлений сферы информационных технологий и коммуникаций, а также освещены пути решения этих
проблем.

Ключевые слова:

цифровая экономика, служба почтовой связи

,

национальный оператор, почтое отделение

,

почтовая система, электронная платформа почтовой связи, цифровые технологии, цифровая электронная
логистика

Abstract.

This article raises many issues related to the current state of development of postal services in the digital

economy in the country, one of the most important areas of development of information technology and communications, as well
as areas for future solutions.

Keywords

:

digital economy, postal service, national operator, post office, postal system, electronic platform of postal

service, digital technology, digital electronic logistics

Кириш

.

Кишилик ҳаётининг барча

даврларида, инсонлар ҳаётида почта алоқаси

алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Шу ўринда
айтиш жоизки, бугунги кунда айрим инсонлар

қарашларида унинг ҳозирда мавқеи, аҳамия

-

ти камайган бўлиб ҳисоблансада, жаҳон ама

-

лиёти бундай қарашларнинг аксини, яъни
почта алоқаси соҳасининг ҳозирги даврдаги

ўрни, роли янада ортганлиги, замонавийлаш

-

ганлиги, янги хизмат турлари билан бойитил

-

ганлиги, рақамли иқтисодиёт шароитида ра

-

қамли технологияларига асосланган ҳолда

ривожланаётганлигини кўрсатмоқда. Аҳоли

-

нинг барча ижтимоий қатламларига почта
хизматларининг кенг тарқалганлиги, қамров

-

лилиги ҳамда унинг хизматларидан республи

-

канинг барча аҳолиси фойдаланиши мумкин

бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон почта хизма

-

ти фаолияти жамиятимизда катта ижтимоий

аҳамиятга эга ҳисобланади. Ҳар қандай мам

-

лакатда бўлгани каби, Республика почта ало

-

қаси хизмати ҳам мамлакатнинг барча бур

-

чакларида почта алоқаси ва унга тегишли

хизматларни кўрсатадиган, яхши ташкил
этилган почта алоқаси тармоғининг афзал

-

ликларига эга. Ўзбекистон миллий почта опе

-

раторини ривожлантиришнинг стратегик
мақсади корхонани жаҳон сифат стандартла

-

рини амалга оширувчи юқори самарали ва
рақобатбардош компанияга айлантириш ҳи

-

собланади. Бу мақсадга эришиш кўп жиҳатдан
янги,

замонавий усуллардан фойдаланиш,

кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгай

-

тириш ҳамда рақамлаштиришни фаоллашти

-

ришга боғлиқ. Почта алоқасини, ахборот ти

-

зимлари ва телекоммуникацияларини бошқа

-

ришни янада такомиллаштириш, бозор муно

-

сабатларини ривожлантириш, почта хизмати

-

га рақамли иқтисодиёт дастурий

-

техник воси

-

таларини тадбиқ этиш жараёнларини чуқур

-

лаштириш ва шу соҳага хорижий сармояларни

жалб этиш мақсадида, 2020 йил 15 декабрда
“Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизи

-

мини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбир

-

лари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси

Президентининг қарори қабул қилинди.
Қарор билан почта алоқаси хизматларини

кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг
асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Асосий қисм

.

Охирги йилларда респуб

-

ликамиз почта алоқаси хизмати миллий опе

-

ратори ҳисобланган "Ўзбекистон почтаси"

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

15

АЖнинг фаолиятида унинг асосий кўрсаткич

-

ларининг кескин ёмонлашуви, ислоҳотлар

-

нинг олиб борилиши ва рақамлаштиришга

ўтишнинг сустлиги, соҳа ривожланишда дунё

мамлакатларидан ортда қолаётганлиги, почта
алоқаси хизматлари кўрсатилишининг паст

даражада эканлиги, республика ва соҳа раҳба

-

рияти, мутахассисларнинг ташвишига сабаб

бўлди.

2020 йил 5 октябр куни Республикамиз

Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида

миллий почта тизимини ислоҳ қилиш бўйича
ўтказилган йиғилишда муҳим масалаларнинг

кўтарилганлиги ва 2020 йил 14 декабрда
“Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизи

-

мини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбир

-

лари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ПҚ

-4921-

сон қарори, мамла

-

катимиз тараққиётга, ривожланиш сари инти

-

лишида муҳим бир воқеалардан бўлди, қола

-

верса, почта алоқаси хизматларини кўрсатиш
тизимини тубдан такомиллаштириш йўлида

муҳим бурилиш нуқтасини ясади ва йиллар
давомида эътибордан четда қолиб келаётган,

анчадан буён ўз ечимини топилишини кутаёт

-

ган ушбу долзарб бўлиб турган, ижтимоий

аҳамиятга эга мамлакатимиз иқтисодиёти

-

нинг муҳим соҳасини жонлантириб юборди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев 2020 йил 5 октябр куни миллий

почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари
бўйича йиғилиш ўтказиб, айнан шу масалада,

яъни, почта жўнатмаларини якуний манзилга
етказиб бериш йўлга қўйилиши ҳақида сўз

юритди. «Ўзбекистон почтаси» АЖ тизимида

мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қам

-

раб олган 2 мингдан зиёд бўлинма, 7 минг на

-

фар

ходим бор. Лекин йиллар давомида эъти

-

бор берилмагани оқибатида почта хизмати

-

нинг ўрни пасайиб кетди. Хусусан, сўнгги ўн
беш йилда 1 минг 300та почта бўлинмаси

ёпилган. Ўтган йили хориждан келган 6 минг
тонна жўнатмаларнинг атиги 10 фоизи,

курерлик хизматларининг 30 фоизи миллий
почта ҳиссасига тўғри келган», дейилди йиғи

-

лишда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

-

нинг

2020 йил 15 декабрдаги “Почта алоқаси

хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан та

-

комиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғриси

-

да”ги Президент қарорига асосан,

бир қанча

реал тадбирларни амалга ошириш, шу жумла

-

дан, почта ва куръерлик хизматларини тақ

-

дим этиш фаолияти билан шуғулланаётган

маҳаллий ва хорижий компаниялар билан
ҳамкорликда

“якуний манзил” хизмати жорий

этилиши, “гибрид почта” жўнатмаларини қа

-

бул қилиш ва етказиб бериш хизматлари сони
2 баробарга оширилиши, маҳаллий ишлаб

чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн

сотиш ва мижозларга етказиб бериши имко

-

ниятини берувчи электрон савдо майдончаси

ахборот тизими яратилиши, республиканинг
камида 1000 та почта бўлимида, айниқса,

олис ва чекка ҳудудларда молиявий хизмат

-

лар турларини, хусусан, аҳолидан тўловлар

қабул

қилиш

икки баробарга кенгайтирили

-

ши ҳамда аутсорсинг асосида банк хизмат

-

лари кўрсатилиши йўлга қўйилиши, олис ва
чекка ҳудудлардаги почта бўлимида давлат

хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилиши ва
2021 йилда 42 та намунавий туманларда

(шаҳарларда) почта алоқаси корхоналарини
трансформация қилиш лойиҳаларини кўзда

тутувчи “Йўл харита”лари

амалга оширилиши

кўзда тутилган ва юқорида келтириб ўтил

-

ганлар ушбу қарорнинг асосий моҳиятини

ташкил қилади. Ўз

-

ўзидан аёнки, буларнинг

барчасини амалга ошириш “Рақамли иқтисо

-

диёт

-

2030 стратегияси” доирасида рақамли

технологияларни почта фаолияти жараёнига

фаол тадбиқ этиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга

мувофиқ, почта алоқаси хизматла

-

рини кўрсатиш тизимини тубдан такомил

-

лаштириш билан шуғулланадиган яхлит бир

тизим яратилади ва у орқали почта бўлимла

-

рида бир қанча муҳим давлат хизматлари кўр

-

сатиш йўлга қўйилади. Шу жумладан, СТИР
аниқлаш, юридик шахслар, жисмоний шахс

-

лар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг

солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маъ

-

лумотномани олиш, никоҳ қайд этилганлиги,

никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралган

-

лиги тўғрисидаги маълумотномани олиш,

фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия
таъминоти тизимини ҳисобга олиш, манзил

-

маълумот ахборотларини тақдим этиш, суд

-

ланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида

маълумотномаларни олиш учун ариза юбо

-

риш, фуқароларнинг

номида шахсий уй

-

жойи

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маъ

-

лумотнома олиш ва шу каби бир қанча бошқа

вазифалар почта хизмати томонидан кўрсати

-

ла бошланади. Почта бўлимлари ҳузурида

интерфаол электрон ҳукумат хизматлари

асосида кўп спектрдаги маълумотномалар ва
ҳужжатларни

шаффоф тарзда олиш жараёни

ташкил этилади ва бу, ўз навбатида, бир
қанча

соҳалардаги коррупция ҳолатларига

кескин зарба бўлиб тушади. Шу билан бирга
қарорда

почта хизмати бўйича янги лойиҳа

-

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

16

ларнинг молиявий манбаалари ва эришила

-

диган натижалари ҳам аниқ кўрсатилган.
Масалан, қарорнинг амалга оширилиши нати

-

жасида 267 та почта алоқаси бўлими биноси

таъмирланади, 110 та бино давлат

-

хусусий

шериклик асосида замонавий кўринишда қай

-

та қурилади, 326 та почта алоқаси бўлимигача
754 км оптик толали алоқа линиялари торти

-

лади, 250 та почта алоқаси бўлими замонавий
компютер техникаси ва мобил қурилмалар

билан таъминланади, 42 та туман почта ало

-

қаси

боғламасида “Гибрид почта” жўнатмала

-

рини чоп этиш ва унга ишлов берган ҳолда
олувчиларга етказиб бериш йўлга қўйилади,

230 та почта алоқаси бўлимида банк хизмат

-

лари кўрсатиш йўлга қўйилади ҳамда 55 та

қўшимча

почта алоқаси бўлимини очиш ҳисо

-

бидан 145 та янги иш ўрни яратилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,

иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамли
технологияларга ўтиш жамиятни тараққиётга

олиб борадиган энг қисқа йўлдир. Бу фикр,
почта алоқасининг ривожланишига ҳам

таъаллуқлидир, албатта. Мамлакатимиз “Ҳал

-

қаро

АКТни ривожлантириш индекси” бўйича

2020 йилда сезиларли равишда юқорига
кўтарилган бўлсада, биз жаҳон миқёсида

ҳали

-

ҳануз орқа ўринлардамиз. Айни кезда

бутун рақамли иқтисодиётнинг (шу жумладан

почта хизматининг ҳам) 90 фоиздан ортиғи
тўққизта компания

-

Apple, Google, Facebook,

Amazon, Microsoft

ва Хитойнинг яна тўртта

компанияси томонидан бошқарилади. Бугун

-

ги кундамамлакатимизда, биринчи навбатда,

рақамли иқтисодиёт асосида давлат хизмат

-

ларини, шу жумладан, почта хизматини ри

-

вожлантиришда туб бурилишни, яъни почта
хизматининг фаолиятни бошқарувчи элект

-

рон платформасини, бу йўналиш бўйича ма

-

ҳаллий

ва хорижий илмий

-

амалий ишланма

-

лар базасини яратиш, соҳа электрон хизмат

-

лари асосида коммунал хўжалик, қурилиш,

энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транс

-

порт, геология, соғлиқни сақлаш, таълим,

кадастр ва архив ишлари соҳаларида аҳолига
зарур бўлган маълумотномаларни тезкор

тарзда етказиб бериш ва тегишли хизматлар
кўрсатишни амалга ошириш мақсад қилиб

қўйилган.

Мамлакатимизда ҳозирги пайтда рақам

-

ли иқтисодиётнинг улуши ялпи ички маҳсу

-

лотда икки фоиздан ошмайди. Аслида эса жа

-

ҳон

миқёсида етти

-

саккиз фоиз ўртача ва

мақбул кўрсаткич ҳисобланади. Бу кўрсаткич

-

ни оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар

-

дан бири АКТ соҳасига инвестициялар жалб

қилиш

суръатининг анча пастлигидир.

Масалан,

www.review.uz

портал

маълумотига

кўра, 2017

-

2019 йилларда Ўзбекистонда АКТ

соҳасига ҳар йили ўртача 200 миллион АҚШ
доллари миқдорида инвестиция киритилган.

Айни вақтда бу йўналишга АҚШ 1,3 триллион
доллар, ХХР эса 4 миллиард 990 миллион дол

-

лар сарфлаган.

IDC

(

халқаро бозорда ахборот

технологиялари ва телекоммуникациялари

-

нинг илмий тадқиқоти билан шуғулланади

-

ган компания) мутахассисларининг таҳлилий

ҳисоб

-

китобларига кўра, дунё бўйича АКТ

ҳаражатлари ҳар йили 3,8

%га ўсади ва 2023

йилга бориб, 4,8 триллион долларга етади.
Агар ушбу омилга эътибор берилмаса, рақам

-

ли иқтисодиёт бир жойда депсиниб туравера

-

ди. Бу эса албатта, қарор бўйича режалашти

-

рилган почта хизматларининг сифатига сал

-

бий таъсир қилмай қолмайди. Камчиликлар
қанчалик

тез бартараф этилса, жамият тарқ

-

қиёти, шу жумладан, почта тизими тараққиё

-

ти ҳам шунчалик жадаллашиши мумкин. Бун

-

дай ҳолатда, биринчи навбатда, интернет

-

нинг секин ривожланаётгани билан бирга

-

ликда унинг юқори нархи масаланинг заиф
томонлари сирасига киради. Айнан шу ҳолат

мамлакатлар ўртасидаги рақамлаштириш
даражасидаги улкан тафовутда кўринади.

2018 йилда интернет тезлиги 10 маротаба —

120 дан 1200 Гбит/с гача ошганига қарамай,

2019 йилда Ўзбекистонда интернетнинг ўрта

-

ча тезлиги (мобиль ва белгиланган кенг поло

-

сали алоқа) МДҲ

кўрсаткичларига нисбатан

деярли икки баравар паст эди. Провайдерлар
учун интернет тарифлари нархи 2019 йилда

1 Мбит/с учун 8,5 долларни, 2020 йил

1 январдан 56 минг сўм (5,8 доллар)ни таш

-

кил этди. Тўғри, нархда сезиларли пасайиш
содир бўлган. Бироқ интернетнинг дунёдаги

ўртача баҳоси 1 Мбит/сучун 4доллар ҳисоб

-

ланади.

Почта тизими тараққиётида муҳим рол

ўйнайдиган оптик толали алоқа линиялари

-

нинг умумий узунлиги борасида ҳам ортда
қолмоқдамиз. 2013 йил билан таққослаганда,

уларнинг узунлиги 2019 йилда

уч баравар

кўпайди ва 36,6 минг километрга етди. Аммо

мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа

-

лари қаторида, муҳокама қилинаётган қарор
доирасида почта хизматини ривожлантириш

учун ҳам бу қаноатлантирадиган кўрсаткич
эмас. Яна шуни хам таъкидлаш лозимки,

аҳоли маиший ва иқтисодий ҳаётида муҳим
аҳамият касб этадиган мобил алоқа таянч

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

17

станциялари сони ҳам бизда жуда кам. Мам

-

лакатимизда 1600 кишига бита таянч станция
тўғри келади. Масалан, Қозоғистонда бита

шундай

станция 643 фуқаронинг, Россияда

эса бу кўрсатгич 235 кишининг АКТ га бўлган
эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Де

-

мак, мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт
тараққиётининг барқарорлигини таъминлаш

ва унинг асосида почта алоқасини такомил

-

лаштириш, биринчи навбатда, мобиль алоқа

тизимини кўнгилдагидек йўлга қўйишдан
бошланади. АКТнинг асосий инфратузилмаси

кўламини, оптик толали алоқа ва

кенг поло

-

сали симсиз уланиш қамровини кенгайтириш,

иқтисодий жараёнларга интернет билан
боғлиқ илғортехнологияларни кенг жорий

қилиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ана шундай
технологиялардан бири бошқарув, турли

хилдаги хизматлар кўрсатиш ва булар билан

боғлиқ ҳисоб

-

китоб оламини бошқарувчи

блокчейн тизимидир. У қаерда жойлашгани

-

дан қатъий назар, кўплаб рақамлар транзак

-

циясини автоматик равишда ёзиб бориш ва

қиёслаб тасдиқлаш, яъни верификация қи

-

лишга қодир бўлган глобал реестрдир. У тар

-

моқларнинг аксарият қисмини ўзгартириш
салоҳиятига эга: пул билан боғлиқ операция

-

ларни автоматлаштириш

-

эски янгилик, аммо

почта хизмати кўрсатиш каби мажбуриятлар

-

ни автоматизация қилиш –

бу катта бизнес.

Ушбу жараёнлар реал вақт режимида бошқа

-

рилади, мониторинг ва назорат қилинади.
Шунинг учун ҳам улардан фойдаланиш аниқ

ва керакли натижаларни беради. Рақамли

технологияларнинг бошқа омиллари

сингари

блокчейн амалга оширилаётган молиявий

операцияларнинг шаффофлигини таъмин

-

лашда жуда ката имкониятлар яратади. Бу эса

кўплаб коррупция ҳолатларини ўз вақтида
аниқлаш ва олдини олишга, маблағларнинг ўз

вақтида, ўз ўрнида ва аниқ мақсадлар учун
ишлатилишига ёрдам беради. Албатта сифат

-

ли почта хизматини амалга ошириш учун
зарур бўлган муҳим бир бўғинлардан бири –

рақамли электрон логистика хизматидир.
Мавжуд логистика платформаларидан фойда

-

ланган ҳолда мукаммал почта логистикасини
ишга тушириш катта

иқтисодий фойда келти

-

риши ва бу почта хизматини диверсифика

-

циясига олиб келиши мумкин бўлар эди.
“Рақамли Ўзбекистон –

2030” стратегиясини

тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш
чора

-

тадбирлари

тўғрисида”

Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев

то

-

монидан 2020 йил 5 октябрь куни имзоланган

Фармон

(ПФ

-

6079)нинг “Рақамли ривожла

-

нишнинг стратегик мақсадлари ва устувор
йўналишлари” деб номланган 2

-

боби “Рақам

-

ли иқтисодиётни ривожлантиришнинг усту

-

вор йўналишлари”да логистика тизимини та

-

комиллаштириш ва рақамли технологиялар

-

ни жорий этиш мақсадида рақамли логистика
тизимига босқичма

-

босқич ўтиш тадбирлари

-

ни амалга ошириш белгилаб берилганлиги
ушбу масалани ҳал этилишида муҳим ҳужжат

ҳисобланади. Ҳозирги давр олдимизга қўяёт

-

ган марраларга эришиш учун почта соҳасини

юқори малакали кадрлар билан таъминлаш,
шунингдек, почта хизмати билан боғлиқ дас

-

турий маҳсулотлар саноатини (платформа

-

лар, мобил иловалар, дастурлар ва бошқалар

-

ни) ҳар томонлама ривожлантириш зарур.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 17 март

-

даги “Тошкент шаҳрида рақамли технология

-

ларни кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғ

-

рисидаги” қарори мамлакатимизда рақамли

иқтисодиётни турли соҳаларда жорий этиш
борасидаги яна бир муҳим ва амалий қадам

бўлди. Биз давлат органларининг ахборот
тизимлари интеграцияси ва киберхавфсизли

-

гини кафолатлаш, почта хизматлари маҳсу

-

лотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш

(экспорт қилиш)ни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашни

барқарорлаштирсак,

барча

мулкчилик шаклидаги корхоналар, шу жумла

-

дан, почта хизмати фаолиятида электрон ҳуж

-

жат айланишини қанчалик тез жорий этсак,
шаффоф почта хизматини ривожлантириш

даражасини оширсак, кўзда тутилган мақсад

-

ларга шунчалик тез эришамиз.

Рақамли иқтисодиёт асосида почта иши

-

ни фаол равишда амалга ошириш хўжалик

юритишнинг илғор замонавий шакли бўлиб,

ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг асосий
омили сифатида рақамли кўринишдаги катта

маълумотлар мажмуи ва уларни қайта ишлаш
жараёнига хизмат қилади. Олинган натижа

-

ларни амалиётда қўллаш эса анъанавий почта
хизмати шаклларига нисбатан каттагина

самарадорликка эришишга имкон беради.
Хат

-

хабар ва посилкаларни автоматик етка

-

зиб бериш жараёнини, булутли технология

-

лардан фойдаланишни, маълумотларни масо

-

фавий усулда етказиб бериш каби хизматлар

-

ни кўрсатишни, ақлли технологиялар ёрдами

-

да почта маълумотларини қайта ишлаш ва

уни етказиб беришни, почта орқали турли
товарларни етказиб бериш жараёнларини

мисол сифатида

келтириш мумкин. Ҳозирда,

яъни пандемия шароитида уларга эҳтиёж

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

18

янада ортган ва товар айланмаси ҳам шунга

яраша ошмоқда,аммо умумий почта хизматла

-

ридаги ҳиссаси эса ҳали сезиларли даражада,

деб бўлмайди. Мамлакатимизда почта хизма

-

тида рақамли иқтисодиётнинг самарали ри

-

вожланиши учун энг муҳим шартлардан бири

унга мос келувчи институционал муҳитни

шакллантириш ҳисобланади. Шунинг учун

ҳам

2017-

2021йилларда Ўзбекистон Респуб

-

ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
амалга оширишга оид давлат дастурида кадр

-

лартайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият
қаратилган. Бу албатта почта хизматига ҳам

бевосита тааллуқлидир. Шунингдек, маҳал

-

лий ва хорижий экспертлар иштирокида поч

-

та хизматида ақлли маълумотлардан фойда

-

ланиш ҳақидаги фанлар, почта тизими билан

боғлиқ улкан маълумотлар (бигдата) базала

-

ри билан ишлаш, сунъий интеллектни почта
хизматларига тадбиқ қилиш каби йўналиш

-

ларда кадрлар тайёрлашни назарда тутган
ҳолда

тегишли ўқув муассасаларидаги алоқа

билан боғлиқ ахборот

-

коммуникация техно

-

логиялари ва рақамли почта хизматлари

соҳасидаги ўқув дастурларини қайта кўриб
чиқиш зарур бўлади. Шу ўринда АҚШнинг бу

соҳадаги стратегиясига эътибор қаратадиган
бўлсак, рақамли иқтисодиётни ташкил қилиш

жараёнини тўрт асосий қисмга ажратиш
мумкинлиги маълум бўлади: а) Рақамли иқти

-

содиётни ривожлантиришучун

шарт

-

шароит

-

лар

яратилиши (яъни, тегишли норматив

-

ҳуқуқий база ташкил қилиш); б) бу соҳага

трансформация қилинишга энг тайёр

иқтисо

-

диёт субъектларида рақамли иқтисодиёт

платформаларининг вужудга келиши ва гло

-

бал миқёсда ишга тушиши; в) рақамли иқти

-

содиёт платформаларининг ўзаро рақобат ку

-

раши ва аста

-

секинлик билан уларнинг

интег

-

рациялашувининг амалга ошиши; г) рақамли
иқтисодиёт соҳасидаги энг истиқболли ечим

-

ларнинг бутун иқтисодиётга жорий қилини

-

ши. Мамлакатимизда почта хизмати билан

боғлиқ рақамли иқтисодиётни тараққий этти

-

ришда юқоридаги каби ривожланган мамла

-

катларда синовдан ўтган худди шу каби стра

-

тегияларни ўрганишнинг фойдаси катта. Чун

-

ки уларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда
катта тажриба тўпланган. Хусусан, интернет

тезлигининг 10 фоиз ўсиши мамлакатда ЯИМ

ҳам сезиларли равишда ўсишига олиб келади.
Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 1,21

фоизни ташкил этса, ривожланаётган давлат

-

ларда 1,38 фоиз атрофида. Демак, интернет

тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳаж

-

ми ҳам қарийб 1,5 фоиз ошишига эришиш

мумкин экан. Тавсиф этилаётган қарорда бел

-

гиланган кўрсаткичларга эришишда мутасад

-

ди вазирликлар ёки йирик компаниялар раҳ

-

барлиги остида почта хизмати учун индуст

-

риал рақамли платформалар яратиш энг оқи

-

лона қадам ҳисобланади. Бундай платформа

-

лар рақамли почта хизматининг тез суратлар

-

да ривожланиши ва унга мос келувчи техно

-

логияларнинг кенг тарқалиши учун зарур

инфратузилма пойдеворни ҳосил қилади. Ра

-

қамли

почта платформалари тузишда теле

-

коммуникациялар, энергетика хизматлари,
транспорт

хизматлари, логистика хизматла

-

ри, почта маълумотларини қайта ишлаш, ту

-

ризм билан боғлиқ ёзишмалар ва етказмалар,

ташқи иқтисодий ва сиёсий фаолият билан
боғлиқ почта хизматларига

алоҳида эътибор

берилади. Айнан шу соҳаларнинг ривожлани

-

ши замонавий почта хизмати инфратузилма

-

сини ва унинг технологик базисини яратишга
имкон беради.

Хулоса

.

Хулоса сифатида шуни айтиши

-

миз мумкинки, Президентимизнинг “Почта

алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини

тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган вази

-

фаларни ва бу билан боғлиқ давлат дастурида
белгиланган кўп вазифаларнинг ўз вақтида

бажарилиши бу борадаги жараёнларни янги
босқичга кўтаради. Мамлакатимизда рақамли

почта хизматининг энг замонавий турлари

-

нинг жадаллик билан жорий этилиши тур

-

мушимизни яхшилайди, хорижий мамлакат

-

лар билан алоқаларни мустаҳкамлайди ҳамда

юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориб, почта
хизматлари соҳасида тезкор инновацион

тараққиётни

таъминлайди.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

“Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ

-4921-

сон қарори.

2.

“Рақамли Ўзбекистон –

2030

” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ

-6079-

сон Фармони.

3.

“Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги

ПҚ

-4642-

сон қарори.

4.

Gulyamov S.S., Ayupov R.H. Миллий иқтисодиётда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг стратегик

ахамияти. Тошкент, www.UzA.uz, УзМАА –

Узбекистон Миллий Ахборот Агентлиги «Электрон журнали», УзМАА

Ахборотномаси, 2019 йил октябрь, №1.

11 bet.

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

19

5.

Gulyamov S.S., Ayupov R.H. Рақамли иқтисодиёт ва унинг асосий ривожланиш йўналишлари. УзР Статистика

Кумитаси электрон журнали, 2019 йил ноябрь, 2

-

сон. 10 bet.

6.

Ayupov R.H., Tursunov S.Q. Raqamli texnologiyalar: innovatsiyalar va rivojlanish istiqbollari.

Toshkent, Nodirabegim

nashriyoti, 2020 yil. -376 bet.

7.

Отакузиева З.М. Рaзвитиe и государствнная поддержка цифpoвoй экoнoмики в cтpaнax миpa «Рақамли

иқтисодиёт: замонавий тенденциялар ва ривожланиш омиллари» мавзусидаги халқаро илмий

-

амалий конференциянинг

материаллари тўплами, 1 май 2020 йил.

-

Тошкент: Тadqiqot, –

200 бет, 2

-

қисм, 173

-

177 бетлар.

8.

Отакузиева З.М. Рақамли иқтисодиёт ва Ўзбекистонда унинг ривожланиш тенденциялари “Iqtisodiyot va

innovatsion texnol

ogiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart

-

aprel, 2020 yil, (№ 00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

.

9.

PawełDroździel

. Optimization of the Post Logistics Network and Location of the Local Distribution Center in Selected Area of

the Lublin Province. Procedia Engineering, Volume 192, 2017, Pages 130-135.

10.

Opeyeolu Timothy Laseinde, Khumbulani Mpofu. International Journal of Logistics Report and Applications. Providing

solution to last mile challenges in postal operations. Opeyeolu Timothy Laseinde ORCID Icon &Khumbulani Mpofu ORCID Icon. Pages

475-490 | Received 16 Apr 2016, Accepted 24 Jan 2017, Published online: 19 Feb 2017. Download citation

https://doi.org/10.1080/13675567.2017.1288712.

ЦИФРОВАЯ ЭКОНОМИКА В РАМКАХ КОНЦЕПЦИИ УСТОЙЧИВОГО

РАЗВИТИЯ ГОСУДАРСТВА

Умарова Наргиза Халдаровна

-

Ташкентский государственный экономический

университет

,

старший преподователь

Одилова Дилноза Барнаевна

-

Ташкентский государственный экономический

университет, старший преподователь

Аннотация

.

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётга ўтишнинг турли жиҳатлари, шунингдек Ўзбекистон

Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг шартлари ва истиқболари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар

:

электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, кредит, электрон тижорат, глобализация

.

Аннотация

.

В данной статье анализируются различные аспекты цифровизации, а также условия и

перспективы развития цифровой экономики в Республики Узбекистан.

Ключевые слова

:

электронное правительство

,

цифровая экономика,

кредит, электронная коммерция,

глобализация

.

Annotation.

This article analyzes various aspects of digitalization, as well as the conditions and prospects for the

development of the digital economy in the Republic of Uzbekistan.

Key words:

e-government, digital economy, credit, e-commerce, globalization.

Введение.

Мир меняется на наших гла

-

зах. В постиндустриальном обществе (при

переходе к шестому технологическому укла

-

ду) цифровые технологии постепенно

станов

-

ятся неотъемлемой частью каждой сфер пов

-

седневной жизни. В современном мире управ

-

ление любой системой без широкого приме

-

нения средств информационного и компью

-

терного

обеспечения невозможно назвать

эффективным. За последние двадцать лет
информационные сети, такие как Интернет,

укрепились не только в сфере частной связи

-

они стали одним

из основных способов корпо

-

ративной и региональной коммуникации. В
наше время трудно представить функциони

-

рование всех сфер жизни без помощи элект

-

ронных, компьютерных,

сетевых и множества

других важных автоматизированных техноло

-

гий. Начиная с общения и приобретения поку

-

пок и заканчивая производством товаров и

самостоятельной работой фирмы

-

всё перехо

-

дит в цифровую среду. Человечество вступило
в эпоху глобальных перемен. В ближайшее

время получат новую форму и содержание

основные сферы его жизнедеятельности –

экономика и управление, наука и безопас

-

ность. Человек станет другим, что повлечет за
собой трансформацию социальных отноше

-

ний. Дальнейшее проникновение цифровых
технологий в жизнь

-

одна из характерных

особенностей будущего мира. Это обусловле

-

но прогрессом в областях микроэлектроники,

информационных технологий и телекоммуни

-

каций.

В настоящее время приняты базовые

программные и стратегические документы,

определяющие направления развития цифро

-

вой экономики и развития информационного

общества в Республике Узбекистан. 2020 год

был объявлен

Годом развития науки, просве

-

щения и цифровой экономики

. В

ходе послания

парламенту 24

января президент

Шавкат

РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

"Почта ало^аси хизматларини курсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" Узбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги ПК-4921-сон царори.

"Рацамли Узбекистан - 2030" стратегиясини тасди^лаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида"Узбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Формами.

"Ташкент шацрида ра^амли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида"Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги ПК-4642-сон к,арори.

Gulyamov S.S., Ayupov R.H. Миллий икуписодиётда ра^амли технологиялардан фойдаланишнинг стратегик ахамияти. Ташкент, www.UzA.uz, УзМАА - Узбекистан Миллий Ахборот Агентлиги «Электрон журнала», УзМАА Ахборотномаси, 2019 йил октябрь, №1. И bet.

Gulyamov S.S., Ayupov R.H. Ракдмли и^тисодиёт ва унинг асосий ривожланиш йуналишлари. УзР Статистика Кумитаси электрон журнала, 2019 йил ноябрь, 2-сон. 10 bet.

Ayupov R.H., Tursunov S.Q. Raqamli texnologiyalar: innovatsiyalar va rivojlanish istiqbollari. -Tashkent, Nodirabegim nashriyoti, 2020yil. -376 bet.

Отакузиева З.М. Развитие и государствнная поддержка цифровой экономики в странах мира «Ракдмли и^тисодиёт: замонавий тенденциялар ва ривожланиш омиллари» мавзусидаги хал^аро илмий-амалий конференциянинг материаллари туплами, 1 май 2020 йил. - Ташкент: Tadqiqot, - 200 бет, 2-^исм, 173-177 бетлар.

Отакузиева З.М. Ра^амли ицтисодиёт ва Узбекистонда унинг ривожланиш тенденциялари “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" llmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020yil, (№ 00046) http://iqtisodiyot.tsue.uz.

PawelDrozdziel. Optimization of the Post Logistics Network and Location of the Local Distribution Center in Selected Area of the Lublin Province. Procedia Engineering, Volume 192,2017, Pages 130-135.

Opeyeolu Timothy Laseinde, Khumbulani Mpofu. International Journal of Logistics Report and Applications. Providing solution to last mile challenges in postal operations. Opeyeolu Timothy Laseinde ORCID Icon &Khumbulani Mpofu ORCID Icon. Pages 475-490 I Received 16 Apr 2016, Accepted 24 Jan 2017, Published online: 19 Feb 2017. Download citation https://d0i.0rg/l 0.1080/13675567.2017.1288712,

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов