Авторы

  • Равшан Абдуллаев
    Ўзбекистон халқаро ислом академияси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.editions.91613

Ключевые слова:

Исламский банк развития Организация Исламского Сотрудничества Исламская корпорация по развитию частного сектора

Аннотация

В статье анализируется деятельность Исламского банка развития в Республике Узбекистан с 1991 года по сегодняшний день, а также перспективы сотрудничества в ближайшем будущем. Приведены статистические данные о реализованных и текущих проектах в области здравоохранения, энергетики, сельского хозяйства, строительства и оснащения общеобразовательных учреждений и профессиональных колледжей, строительства и ремонта автомобильных дорог, поддержки малого и частного бизнеса, содействия реформированию управления государственными финансами.


background image

ЎЗБЕКИСТОН – ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ: ТАРАҚҚИЁТ

ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ

профессор

Иқтисод фанлари доктори

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Тошкент, Ўзбекистон

ravshan.v.abdullaev@gmail.com

Аннотация

Мақолада Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги

1991 йилдан бугунги кунга қадар фаолияти ҳамда ҳамкорликнинг яқин
келажакдаги истиқболлари таҳлил қилинган. Соғлиқни сақлаш, энергетика,
қишлоқ хўжалиги, умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларини
қуриш ва жиҳозлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, кичик ва
хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, давлат молиясини бошқаришда
ислоҳотлар олиб боришга кўмаклашиш каби соҳалардаги якунланган ва
жорий лойиҳалар бўйича статистик маълумотлар келтирилган.

Таянч сўзлар:

Ислом тараққиёт банки, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти,

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси.

УЗБЕКИСТАН – ИСЛАМСКИЙ БАНК РАЗВИТИЯ:

СОТРУДНИЧЕСТВО НА ПУТИ РАЗВТИТИЯ

Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ

профессор

доктор экономических наук

Международная исламская академия Узбекистан

Ташкент, Узбекистан

Email:

ravshan.v.abdullaev@gmail.com

Аннотация

В статье анализируется деятельность Исламского банка развития в

Республике Узбекистан с 1991 года по сегодняшний день, а также
перспективы

сотрудничества

в

ближайшем

будущем.

Приведены

статистические данные о реализованных и текущих проектах в области
здравоохранения, энергетики, сельского хозяйства, строительства и
оснащения общеобразовательных учреждений и профессиональных
колледжей, строительства и ремонта автомобильных дорог, поддержки
малого и частного бизнеса, содействия реформированию управления
государственными финансами.

Ключевые слова:

Исламский банк развития, Организация Исламского

Сотрудничества, Исламская корпорация по развитию частного сектора

.


Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ташқи иқтисодий

алоқаларида мусулмон давлатлари алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон


background image

Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти

(ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган

43-сессиясидаги нутқида шундай деб таъкидлаган эди: “Ислом олами улкан

иқтисодий ва сармоявий салоҳиятга, энергия ресурсларига эга. Улардан

оқилона фойдаланиш, ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида халқаро савдо-

иқтисодий,

молиявий,

сармоявий

ҳамкорликни

кенгайтириш,

мамлакатларимизни боғловчи транспорт йўлакларини яратиш иқтисодий

ривожланишнинг юқори суръатларига эришиш имконини беради, бу эса

пировардида, бошқа барча соҳаларда ҳам тараққиётнинг асосидир” [1].

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида Ислом тараққиёт банки

(ИТБ) фаоллигининг ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бу, асосан, мамлакат

иқтисодиётини ривожлантириш учун банк томонидан ажратилаётган катта

ҳажмдаги маблағларда намоён бўлмоқда. Ислом тараққиёт банки халқаро

ташкилотдир; амалга оширадиган операциялар турлари, шунингдек, қарз

олувчилар билан кредит ва инвестиция шартномаларини амалга ошириш

усуллари нуқтаи назаридан, у барча ислом банклари учун сўзсиз, намуна

ҳисобланади [6;57]. ИТБ 1973 йил 18 декабрда Ислом Конференцияси

Ташкилоти (ҳозир Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти)га аъзо мамлакатлар молия

вазирлари йиғилишида ташкил этилган бўлиб, у ўз фаолиятини 1975 йилда

бошлаган. Ҳозирги кунда банкка 57 та давлат аъзодир.

ИТБ гуруҳига бир қатор ташкилотлар, хусусан, Ислом тадқиқот ва

ўқитиш институти, Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини

суғурталаш корпорацияси, Хусусий секторни ривожлантириш ислом

корпорацияси ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси каби

ташкилотлар

киради.

Мазкур

гуруҳнинг

асосий

фаолияти

аъзо

мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни ҳар томонлама қўллаб-

қуватлаш, улар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш, шунингдек, ислом

молияси саноатини ривожлантиришга қаратилган.


background image

Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасидаги амалий ҳамкорлик

мамлакатимиз мустақиллигининг илк давриданоқ, яъни, 1991 йилдан

бошланган. Ўша даврда Ўзбекистон ҳали ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган

бўлсада, Банк томонидан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Бухородаги

Мир-Aраб ва Дорул-Ҳадис мадрасалари каби бир қатор тарихий биноларни

реконструкция қилиш учун беғараз грантлар ажратилган.

2003 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ИТБнинг

тўлақонли аъзоси бўлди. Ўша йили банк вице-президенти доктор Aмаду

Бубакар Сисе бошчилигидаги ИТБ делегацияси Ўзбекистонга ташриф

буюрди, бунинг натижасида Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ ўртасида келгуси

йиллар учун ҳамкорлик дастури белгилаб олинди.

Бугунги кунга қадар мазкур дастур доирасида ИТБ томонидан 42 та

лойиҳани амалга ошириш учун, хусусан, соғлиқни сақлаш, энергетика,

қишлоқ хўжалиги, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларини

қуриш ва жиҳозлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, хусусий

тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш йўналишларини очиш, давлат

молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш каби соҳаларга

2,0 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағ ажратилди.

ИТБнинг 23,8 миллион доллар миқдоридаги кредитлари ҳисобидан

2004 йилда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган

лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, ҳудудий шошилинч тиббий ёрдам

кўрсатиш марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари тиббий асбоб-

ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, Банк томонидан Ўзбекистондаги

онкология муассасаларини модернизация қилиш учун 37,04 миллион доллар,

санитария-эпидемиология лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар

билан жиҳозлаш учун эса 17,44 миллион доллар маблағ ажратилди.

Таълим соҳасида 5 та касб-ҳунар коллежини қуриш ва жиҳозлаш (10,5

миллион доллар), умумтаълим мактаблари (22,03 миллион доллар) ҳамда


background image

олий таълим тизимини (44,5 миллион доллар) қўллаб-қувватлашга

йўналтирилган қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Кредит линияларининг салмоқли қисми энергетика, транспорт ва

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилди. Мисол тариқасида

қуйидаги лойиҳаларни келтириш мумкин: Фарҳод ГЭСини модернизация

қилиш (100 миллион доллар), Сирдарё ИЭСнинг “Сўғдиёна” станциясида 500

кВ юқори вольтли линия қуриш (25 миллион доллар), Ғузор–Сурхон

станцияларини кенгайтириш (42 миллион доллар), “Тошкент–Термиз” М-39

автомагистралини реконструкция қилиш (167,2 миллион доллар),

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси учун 4 дона “Боинг”

самолёти харид қилиш (170 миллион доллар), замонавий қишлоқ уйлари

қуриш (400 миллион доллар), Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация ва

дренаж

тармоқларини

тиклаш

(52,65

миллион

доллар)

шулар

жумласидандир.

ИТБ гуруҳи таркибига кирувчи Хусусий секторни ривожлантириш

бўйича ислом корпорацияси (ХСРИК) 1999 йилда 1 миллиард доллар устав

капитали билан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси 2004 йил декабрь

ойида мазкур корпорацияга аъзо бўлди. Ҳамкорликнинг дастлабки йилларида

ХСРИК томонидан хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштириш учун

лизинг асосида технологик асбоб-ускуналарни сотиб олишга 3 миллион

доллар ажратилди.

ХСРИК директорлар Кенгаши қарорига мувофиқ кичик ва хусусий

лойиҳаларни молиялаштиришда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

учун 2009 йилда 50 миллион доллар, 2012 йилда 80 миллион доллар, 2013

йилда эса 50 миллион доллар миқдорида кредит линиялари очилди. 2017 йил

январь ойида мазкур Кенгаш томонидан тижорат банкларига 70 миллион

доллар, жумладан, “Микрокредитбанк” учун 12 миллион доллар, “Ипак

йўли” банк учун 12 миллион доллар, “Ҳамкор банк” учун 11 миллион доллар,

Aзия Aллиянc Банк учун 10 миллион доллар, “Капитал банк” учун 8


background image

миллион доллар, “Ориент Финанc Банк” учун 5 миллион доллар,

“Ўзбеклизинг” учун 7 миллион доллар, бошқа банклар учун эса 5 миллион

доллар кредит маблағларининг янги транши тақдим этилиши маъқулланди.

Умуман, ХСРИК томонидан ажратилган барча маблағлар ҳисобидан

Ўзбекистонда 200 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари амалга

оширилиб, улар асосида 3300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Aгар 1991 йилдан 2017 йилгача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон

иқтисодиёти тармоқлари кесимида молиялаштиришни кўриб чиқадиган

бўлсак, улар орасида энг устувор йўналиш энергетика (403,1 миллион

доллар), кейинги ўринларда транспорт (348 миллион доллар), қишлоқ

хўжалиги ва бошқа тармоқлар бўлганини кузатишимиз мумкин. Шунингдек,

сув хўжалигига – 332,6 миллион доллар, аҳолини ичимлик суви билан

таъминлаш, санитария ҳолати ва шаҳар инфратузилмасини яхшилашга –

205,9 миллион доллар маблағ ажратилди. Бироқ, бу даврда таълим (34,1

миллион доллар) ва саноат ишлаб чиқариши (70,1 миллион доллар) каби

соҳалар нисбатан камроқ молиялаштирилди.

Барча тармоқлар учун ажратилган кредитлар ҳажмининг йиллик

таҳлили шуни кўрсатадики, молиялаштиришнинг энг юқори чўққиси (380,7

миллион доллар) 2013 йилга тўғри келади, аммо 2002 йилда молиялаштириш

мутлақо амалга оширилмаган. Умуман, таҳлил этилаётган даврда ИТБ

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун

турли кредитлар кўринишида 1,803 миллион доллар ажратган.

2018 йилнинг сентябрь ойида ИТБнинг ўша даврдаги президенти

Бандар Ҳажжар Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ушбу ташриф

доирасида Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасида 2018–2021 йилларга

мўлжалланган стратегик шериклик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Унга

кўра мамлакатга 1,3 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган эди. “ИТБ

гуруҳи куни” анжуманида Б.Ҳажар Банк Ўзбекистоннинг иқтисодиёт ва

инновацияларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини амалга


background image

оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Унга кўра, жами

кредитлашнинг 475 миллион доллари энергетика, транспорт ва шаҳарсозлик

соҳасидаги лойиҳаларга, 300 миллион доллари қишлоқ жойларда уй-жой

қурилишига, 140 миллион доллари ижтимоий ривожлантиришга, 85 миллион

доллари эса хусусий тадбиркорликка йўналтирилиши режалаштирилган.

Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, ИТБ ва Ўзбекистон

ўртасидаги ҳамкорлик турли даврларда турлича бўлган, яъни, у

мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврларида анча паст даражада бўлган

бўлса, кейинчалик кўтарилиш тенденциясига эга бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг 1991

йилдан ҳозиргача бўлган ўтган даврини, яқин келажакни ҳисобга олган

ҳолда, шартли равишда 3 босқичга бўлиш мумкин:

Биринчи босқич

ИТБ ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги

“пассив босқич”

(1991–2002 йил) деб аталиши мумкин. Ушбу даврда Ўзбекистон ИТБ аъзоси

бўлмаса-да, ўтган 11 йил мобайнида Банк томонидан 1,8 миллион доллар

миқдорида беғараз ёрдам кўрсатилган.

Иккинчи босқич

ҳамкорликнинг

“мўътадил босқичи”

(2003–2017

йиллар) сифатида баҳоланади. Ўзбекистон ИТБга аъзоси бўлгандан сўнг

Банк томонидан 14 йил давомида 1801,2 миллион доллар (йилига ўрта

ҳисобда 128 миллион доллар) миқдорида турли кредитлар кўринишидаги

молиялаштириш амалга оширилди. Ушбу давр мобайнида Банк

Ўзбекистонни эҳтиёткорлик билан муомала қилиш мумкин бўлган бизнес

шерик сифатида кўради ва асосан, кафолатланган шартнома турларини

қўллаган ҳолда, маҳаллий банклар воситасида иш тутади. Хатар даражаси

нисбатан юқори бўлган мудораба ва мушарака каби шартномаларни истисно

қилади ва тадбиркорларни бевосита молиялаштирмайди.

Учинчи босқич

– яқин келажакка мўлжалланган ҳамкорликнинг

“фаол

босқичи”

1,3 миллиард доллар (йилига ўртача 433 миллион доллар)


background image

миқдорида кредитлар ажратиш бўйича келишувга эришилди. Бу ерда Банк

Ўзбекистонни ишончли ва тажрибали ҳамкор сифатида кўради, у билан

самарали ҳамкорлик қилиши ҳамда ўз Уставида белгиланганидек, ИТБга аъзо

бўлган давлат ривожига ҳисса қўшиши мумкин.

Хулоса

қилиб

айтганда,

мамлакатимизда

ижтимоий

соҳа

объектларининг ривожланишида Ислом тараққиёт банкининг роли

беқиёсдир. Зеро, Банк томонидан мазкур соҳаларга йўналтирилаётган сармоя

бевосита халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ислом

Ҳамкорлиги Ташкилоти ТИВлари 43-сессияси очилиш маросимида сўзлаган

нутқи

https://kun.uz/news/2016/10/18/

2.

Абдуллаев Р. Основные принципы Исламского банкинга и тенденции в

развитии сотрудничества Узбекистана с Исламским банком развития

//Paradigmata poznani, Прага. – 2019. – №1.

3.

Байдаулет Е.А. Исломий молия асослари. – Тошкент: O’zbekiston, 2019.

4.

Журавлев А.Ю. Принципы функционирования исламских банков.

Исламские финансы в современном мире: экономические и правовые

аспекты / Под ред. Р.И.Беккина. – Москва: UMMA, 2004.

5.

Исломий молиялар ва банк тизими (Русчадан Б.Жураев таримаси. –

Тошкент: O’zbekiston, 2014. – 464 б.

6.

Павлов В.В. Исламские банки в исламском финансовом праве. –

Москва: Анкил, 2003. – 256 с.

7.

www.isdb.org

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти ТИВлари 43-сессияси очилиш маросимида сўзлаган нутқи https://kun.uz/news/2016/10/18/

Абдуллаев Р. Основные принципы Исламского банкинга и тенденции в развитии сотрудничества Узбекистана с Исламским банком развития //Paradigmata poznani, Прага. – 2019. – №1.

Байдаулет Е.А. Исломий молия асослари. – Тошкент: O’zbekiston, 2019.

Журавлев А.Ю. Принципы функционирования исламских банков. Исламские финансы в современном мире: экономические и правовые аспекты / Под ред. Р.И.Беккина. – Москва: UMMA, 2004.

Исломий молиялар ва банк тизими (Русчадан Б.Жураев таримаси. – Тошкент: O’zbekiston, 2014. – 464 б.

Павлов В.В. Исламские банки в исламском финансовом праве. – Москва: Анкил, 2003. – 256 с.

www.isdb.org