ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
87
2023 йил 6 декабрь
ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИ
Уразбаев Самандар Кутлымурат ўғли,
Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсанти
Сўнгги пайтларда қизлар ва аёллар ўртасида содир бўлаётган
ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар сони ортиб бормоқда. Ҳафта давомида рўй
бераётган янгиликлар ичида биттаси албатта шу ҳақида бўлади. Боласини
сотган, ташлаб кетган қизлар, турмуш ўртоғини, оила аъзоларини ўлдиришга
жазм қилган аёлларнинг сони камайиш ўрнига ўсиб бормоқда. Балки
олдинлари ҳам бундай мудҳиш воқеалар кўплаб бўлган бўлиши мумкин.
Лекин, бугун ахборот тарқатиш ривожлангани учун ҳам сув тубига чўкиб ётган
баъзи оғриқли нуқталар энди кўриниш бермоқда. Айрим ҳотин- қизларимиз
диний ва инсоний ахлоқ қоидаларини англаб етмагани боис, (масалан, никоҳсиз
фарзанд кўриш ва бошқалар) ўз хатоларини яшириш мақсадида (ёки эл-юрт
олдида қандай бош кўтариб юриши ҳақидаги турли ўй-фикрлар) ана шундай
ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Баъзи ҳолларда бундай ҳолатларга эркаклар ҳам
сабабчи бўлиб, аёлларимиз зўравонлик қурбонига айланиб, стресс ҳолатида
жиноятларга йўл қўймоқдалар. Бунда жамоат вакилларининг вақтида
муаммодан хабар топмай уларга тегишли ёрдамни вақтида кўрсатмагани, яъни
эътиборсизлиги туфайли бундай жиноятлар содир этилмоқда.
Аёл-мўътабар она, азиз опа-сингил, суюкли ва вафодор аёл, ёр, сирдош,
маслаҳатдош, тарбиячи, устоз, сиёсатчи, ташкилотчи, тадбиркор ва авлод
давомчисидир. Бир сўз билан айтганда, аёл-гўзаллик тимсолидир.
Жамиятнинг соғломлиги, унинг барқарорлиги ва порлоқ келажаги йўлида
ишларни амалга оширишда аёлларнинг ўрни беқиёсдир.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганларидек, «Ооғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб вояга
етказишдаги ўрнингиз ва хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб
бўлмайди. Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, вафо ва садоқатингиз, фидойи-
лигингиз сабабли ҳаётимиз чароғон. Сизлар туфайли оилаларимизда тинч- лик-
осойишталик, қут-барака ҳукм сураётгани учун барчангизга ҳар қанча тасанно
айтсак, арзийди, албатта».
Маълумки, халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорати ва матонати,
акд-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Тўмарис,
Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебинисо, Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин ва
бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оламиз.
Зеро, аёлнинг оилада, жамиятда, ҳусусан, хар бир инсон ҳаётида тутган ўрни ва
аҳамияти беқиёсдир.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор
сезиларли даражада ошди. Ҳусусан, республикамиз хотин-қизларнинг
маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларда фаол
иштирок этиш имкониятлари кенгайди. Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
88
2023 йил 6 декабрь
кўпроғини ташкил этаётган хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишга
қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармонлари ва
ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, Давлат дастурлари ишлаб чиқилди.
Конституциянинг 58-моддасида хотин-қизларга эркаклар билан тенг
асосда илм олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш,хизмат пиллапояларидан
кўтарилиш, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳаларда фаолият кўрсатиш
имконини беради. Ҳозирги вақтда республикамиз хотин-қизлари эркаклар
билан бир қаторда жамият ҳаётиниг турли жабҳаларидан, жумладан, илгари
фақат эркакларга имтиёз берилган соҳаларда ҳам самарали фаолият олиб
бормоқдалар.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрьдаги 562-сонли
қонунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-
ҳуқуқий экспертизаси:
жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш
принсипларига мувофиқ эмаслигини аниқлашга;
жинси бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш оқибатларини умумий
баҳолашга;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиш жараёнида юзага келиши
мумкин бўлган, камситиш хусусиятига эга хавфларни аникдашга;
жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситишга йўл қўядиган,
аникданган нормаларни бартараф этишга йўналтирилган тавсияларни ишлаб
чиқишга қаратилгандир.
Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини
олиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Респуб-
ликаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони
ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қаро- рига асосан,
2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган,
умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий
яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга
хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари”
жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилган.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, хотин-қизларимизнинг ижтимоий аҳво-
лини яхшилаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилганини ва
ҳозирда ҳам бу жараён давом этаётганлигига қарамай, оила гавҳари бўлмиш
хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши жуда ҳам
аянчли ҳолдир.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги
қонунининг 8-моддасида Ички ишлар органларининг хотин-қизларни тазйиқ ва
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
89
2023 йил 6 декабрь
зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари кўрсатилган:
Ички ишлар органлари:
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат
дастурларини, ҳудудий дастурларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан уларнинг
сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чорала-
рини кўради, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик
содир этган шахслар билан мунтазам асосда профилактика ишларини олиб
боради;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки
содир этилиши таҳдиди мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатларни кўриб
чиқади;
тазйиқ ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсга расмий
огоҳлантириш беради;
ҳимоя ордерини беради;
зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз
ваколатлари доирасида чоралар кўради;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга
оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик
қилади.
Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг вояга етмаган ва катта
ёшдаги аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг йиғиндиси.
Аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликнингни ўрганишда айнан аёл жинсига мансуб
шахсларнинг ҳуқуқбузарлик содир этишга таъсир кўрсатувчи крминоген
омиллар ва сабабларга эътибор берилмоғи зарур.
Аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг умумий ҳуқуқбузарликнинг
тузулишида ижтимоий шарт-шароитларга қараб ўзгариб борадиган, шу билан
бир қаторда умуман ҳуқуқбузар эркаклар ҳуқуқбузарлигидаги ўзгаришларни
такрорламайди. Юқорида зикр этилган сабабларга кўра, аёллар ўртасида
ҳуқуқбузарликнинг ўсиб боришга мойил бўлган мустақил қисмини ташкил
этади. Амалиётда аёллар эркакларга қараганда анча кам ҳуқуқбузарлик содир
этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси. Тошкент. 2023 URL:
https://lex.uz.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023-й.,
03/23/837/0241-сон)
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги "Хотин-
кизлар ва эркаклар учун тенг хукук хамда имкониятлар кафолатлари
туғрисида"ги ЎРҚ-562-сон конуни // URL: https://lex.uz
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19
январьдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича
бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳларини
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
90
2023 йил 6 декабрь
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сон қарори.
Тошкент. 2023
4.
Ўзбекистон Республикасиниг 2019-йил 2-сентябрьдаги “Ҳотин-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сон
қонуни. Тошкент. 2019
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
03.09.2019-й., 03/19/561/3680-сон);
5.
Югай,
Л.
Ю.
"КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ
АСПЕКТЫ
ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В
СОЦИАЛЬНЫХ
СЕТЯХ." А437
Актуальные
проблемы
борьбы
с
преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой
международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.
6.
Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы
по преступлениям в сфере цифровых технологий." Противодействие
правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-
правового обеспечения информационной безопасности 1.01 (2022): 68-76.
7.
Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в
криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.
8.
Югай, Л. Ю. "Негосударственная судебно-экспертная деятельность в
Республике Узбекистан: становление и развитие." Актуальные проблемы
борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.
9.
Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий биометрической идентификации личности в противодействии
преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).
