ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
94
2023 йил 6 декабрь
ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Кенжаев Нурбек Шуҳрат ўғли,
Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсанти
Дунёда глобаллашувнинг жадаллашуви талончилик ҳолатлари ортаёт-
ганлигидан далолат бермоқда. БМТнинг маълумотларига кўра, 2023 йил дунё
бўйлаб ўтказилган тадқиқот натижалари, дунёдаги 24% вояга етмаганлар, 55%
аёлларга нисбатан турли хил турдаги жамоат жойларда бўлиб қолаётганлигини
кўрсатмоқда. Жумладан, аҳоли гавжум жойларда, хиёбон, ўқув-юртларида,
бозор-расталарда ва бошқа турдаги жамоат жойларида кузатилмоқда.
Республикамизда талончилик билан содир этиладиган ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олишга доир ўзига хос миллий тизим ва норматив - ҳуқуқий
асослар яратилиб, уларни халқаро стандартларга мувофиқлашти- ришга
аҳамият берилганлиги натижасида фуқароларни турли ҳуқуқбузарлик- лар ва
жиноятлардан муҳофаза қилиш масалаларига давлат сиёсати даража- сида
эътибор қаратилмоқда.
Жиноятларнинг, хусусан, талончилик жиноятларининг олдини олишнинг
асосий чора-тадбирлари жумласига илгари судланганларни ижтимоий ҳаётга
мослаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини янада
юксалтириш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга нисбатан халқнинг ишончини ошириш, илгари судлан- ганларга
(айниқса, ёшларга) мураббийлар бириктириш ва жамоатчилик назоратини
кучайтириш, муқаддам судланган маъмурий назорат остига тушувчи шахслар
устидан маъмурий назорат ўрнатиш кабиларни киритиш мумкин.
Маълумки, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар доира-
сида суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган
маҳкумларни касбга ўргатиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ҳаттоки пенсия
таъминоти борасида ҳам ижобий ўзгаришлар қилинмоқда.
Айниқса, жиноят содир этган ўсмирларни жамиятга қайтариш, ижтимо- ий
муҳитни соғломлаштириш борасида бир қатор дастурлар асосида амалий чора-
тадбирларнинг мунтазам равишда амалга ошириб келинаётганлиги
жиноятларнинг барвақт профилактикаси борасидаги фаолият самарадорли-
гини янада оширади.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
борасида ички ишлар органлари томонидан бошқа масъул давлат органлари ва
жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-
тадбирлар ҳозирдан ўз самарасини бераётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар
орасида талончилик жинояти ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ушбу турдаги
жиноятларнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳам аниқ ва
сифатли даражада ишлаб чиқилиши лозимлигини тақозо этади. Бинобарин,
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
95
2023 йил 6 декабрь
талончилик жиноятларининг олдини олишда ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар томонидан зарур
бўлган доимий ҳамкорлик ижобий натижаларга эришиш учун имкон яратади.
Талончилик жиноятларининг олдини олиш борасидаги профилактик чора-
тадбирлар доирасида ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари,
жумладан, жиноят қидирув, тергов, патруль-пост, профилактика ва бошқа
хизматлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
бошқа давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкор-
ликни амалга оширади.
Бу борада биргина профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон
Республикасининг 2014 йил 14 май кунидаги “Ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган чора-
тадбирлар бошқа турдаги жиноятлар бўйича нашр этилган қўллан- маларда ҳам
келтирилган. Хусусан, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профи- лактикаси
доирасида талончилик жиноятларининг олдини олиш мақсадида оммавий
ахборот воситаларида чиқишлар, жойларда кенг жамоатчилик ўртасида
маърузалар ўқиш, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш, шунингдек,
талончилик жинояти содир этилиши эҳтимоли мумкин бўлган ҳудудларда
патруллик йўналишларини ташкил этиш, хизмат ҳудудини кеча ва кундузги
вақтларда профилактик кўздан кечириш каби умумий профи- лактик чора-
тадбирлар амалга оширилиши лозим.
Шунингдек, профилактика инспектори талончилик жиноятининг олдини
олишда хизмат ҳудудида ёки маъмурий ҳудудда жойлашган алоҳида объектда
талончилик жиноятлари, уларни содир этувчи шахслар тоифа- ларининг
кўпайиши, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият
ва давлат мулкини талон-торож қилишга қаратилган хавф- хатарлар юзага
келиши кучайганда ғайриижтимоий хулқ-атворли,талончилик ва мулкий
турдаги жиноятларни содир этишга мойил ёкимуқаддам шу турдаги
жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш билан боғлиқ махсус
профилактик чора-тадбирларни ташкил этади. Бунда профилактика инспектори
фуқаролар йиғинини хабардор қилиб, ички ишлар органларининг бошқа
соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилак- тикасини бевосита амалга
оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ҳамда муассасаларнинг ходим- ларини
ҳам жалб этган ҳолда ИИВнинг ва ҳудудий ички ишлар бошқарма ва
бўлимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида «Назорат», «Ижро»,
«Тозалаш-Антитеррор» ва бошқа шу каби махсус ва тезкор профилактик
тадбирларни амалга ошириши лозим. Махсус профилактик тадбирларни
ҳудудий ички ишлар органи ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи орган ва муассасалар билан биргаликда ишлаб чиқилган
махсус режа, дастур ва бошқа бошқарув қарорлари асосида ички ишлар
органларининг соҳавий хизматлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар- нинг
махсус профилактикаси чора-тадбирларини амалга ошириш ваколатига эга
субъектлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Жамоатчилик фикрига, ўтган қисқа давр ичида ички ишлар тизими ва
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
96
2023 йил 6 декабрь
унинг фаолиятини тубдан яхшилаш, борасида кенг кўлам-ли ислоҳотлар амалга
оширилди. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳли- лига
таяниб, ички ишлар органлари фаолиятига янги тартиблар ва механиз-
мларнинг жорий этилганлигини инобатга олган ҳолда айтиш мум-кинки,
тизимдаги ислоҳотларнинг биринчи босқичи якунланди. Ушбу босқич
якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, соҳада дастлабки самаралар кузатилаёт-
ганлигини қайд этиш жоиз. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчи-
ликка қарши курашиш соҳасида салмоқли натижаларга эришилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // www.lex.uz.
2.
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги
кодекси // www.lex.uz.
3.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси // www.lex.uz.
4.
2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Вояга
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси
тўғрисида”ги Қонуни // www.lex.uz.
5.
2014 йил 14 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни // www.lex.uz.
6.
2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Ички
ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни // www.lex.uz.
7.
2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни.
8.
Югай,
Л.
Ю.
"КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ
АСПЕКТЫ
ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В
СОЦИАЛЬНЫХ
СЕТЯХ." А437
Актуальные
проблемы
борьбы
с
преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой
международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.
9.
Yugay, L. Y. "Biometrics as a means of monitoring migration processes."
(2022).
10.
Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ КАК
ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ
BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST
TERRORISM AND EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ–НОВЫЕ ВЫЗОВЫ
РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.
11.
Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной
информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.Югай, Л.
Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных технологий
биометрической идентификации личности в противодействии преступности:
опыт
Республики
Узбекистан."
(2022).
