ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
97
2023 йил 6 декабрь
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ -ЖАМИЯТ
БАРҚАРОРЛИГИГА ТАХДИД
Турсунов Оқилжон Оматали ўғли,
Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсанти
Диний экстремизм ва терроризм узоқ тарихга бориб тақалсада, лекин
бугунгидек жамият ривожланиши, тараққиёти хамда барқарорлигига тахдид
солмаган. Глобал муаммолардан бири бўлган диний экстремизм ва терроризм
хамма давлатлар ва минтақаларга хавф солиб келаётгани сир эмас. Шунинг
учун, уни олдини олиш яъни унга қарши профилактик чора-тадбирларни амалга
ошириш хар бир инсонга дахлдор масала хисобланади.
Экстремизм (лотинча, “ақл бовар қилмас даражада,” “хаддан ошиш” деган
маъноларни англатади)жамиятда қабул қилинадиган қонун-қоидаларга зид
яъни радикал қарашлар ва харакатларни англатади. Шуларга дини й тарзда тус
берилса, бу диний экстремизмни вужудга келтиради.
Диний экстремизм атамаси бу жамият учун анъанавий бўлган диний
қадриятлар ва ақидаларни қабул қилмаслик, уларга нотўғри бўлган ғояларни
алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиёт
ҳисобланади.
Экстремизмга қарши курашишда давлат ўзининг асосий йўналишларини
белгилаб қўйган. Бу йўналишларга қуйидагилар киради:
>
экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга оши-
риш, ахолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, диний
экстремизмни юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шарт шароитларни
бартараф этиш;
>
экстремизм сохасидаги қонунбузарликларни ўз вақтида аникдаш ва
уларга чек қўйиш;
>
экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.
Экстремизмнинг турли хил кўринишлари мавжуд бўлиб, уларга диний ва
сиёсий экстремизм киради. Сиёсий экстремизм субектлари ўз хатти
ҳаракатлари орқали давлат сиёсатини тубдан ўзгартириш ёки бўлмаса уларни
буткул йўқ қилишни мақсад қилади. Улар ўзларига турли хил сўзлар ва
шиорларни ниқоб қилиб олиб, сиёсатни ўз манфаатларига қараб ўзгартиради.
Мисол қилиб оладиган бўлсак уларнинг “ҳуқуқий давлат”, “демократия”,
“фуқаролик жамияти”, “конститутсиявий давлат” каби тушунчаларни ўзлари-
га ниқоб қилиб олади. Афсуски бу уларни ниқоби бўлиб, шу орқали улар ўз
мақсадларига эришишни кўзлайдилар. Диний экстремизмга тўхталадиган
бўлсак, жамият учун анъана бўлиб қолган диний қадриятлар ва ақидаларни
қабул қилмаслик, уларга зид ғояларни алдов ёки зўрлик билан тарғиб қилиш- га
асосланган назария ҳисобланади. Диний экстремизм вужудга келгандан кейин
албатта диний ташкилотлар ҳам мавжуд бўлади. Диний ташкилот- ларнинг
асосий вазифаси бу дунёвий давлатга қарши курашиш ҳисобланади. Жахондаги
турли хил тажрибалар орқали диний экстремизм ва терроризмга қарши
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
98
2023 йил 6 декабрь
курашни фақат харбий куч билан тўла енгиб бўлмаслиги тушунилди. Яъни
диний экстремизм ва терроризмни қайта ишлаб чиқиш тизими сақданиб қолар
экан
яна
бундай
қонунбузарликлар
давом этиши
аникдир. Бу
қонунбузарликларни яна давом этишини олдини олиш мақсадида аввало
профилактик чора-тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш муҳим ахамият
касб этади. Диний экстремизм келиб чиқишининг асосий сабаби бу - мутаассиб
фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир.
Терроризм (лотинча - “қўрқитиш”, “вахимага солиш” деган маъноларни
билдиради) ахоли орасидаги турли хил қатламлар ўртасида вахима ва қўрқув
уйғотиш, жамиятда зиддиятли ва низоли холатларни келтириб чиқариш ҳамда
шу орқали давлат бошқарувини ўз қўлига олишга қаратилган жиноий
фаолиятдир. Терроризм тушунчасига Ўзбекистон республикаси Жиноят
кодексида ҳам қисқача таъриф берилган. Унда “Терроризм давлатнинг суве-
ренитета, ҳудудий яхлитлиги ҳамда хавфсизлигига путур етказиш, давлатнинг
сиёсий вазиятида зиддиятлар келтириб чиқариш, хаттоки халқаро
муносабатларда хам бир қанча низоли ҳолатларни ҳам вужудга келтиришга
қаратилган фаолиятдир. Терроризмга берилган таърифларнинг муҳим
хусусиятларидан бири - унга муайян сиёсий мақсад ёки амалий натижалари- га
эмас, балки у ёки бу хуруж натижасида одамлар орасида ижтимоий фикрда
юзага келадиган хавотирли акс-садо, шов-шувга эришишга қаратилганлиги
такидланган. Террор, террорчилик фаолияти, террорчи биргаликда бир бутун
ҳодиса сифатида терроризмни ташкил этади. Ҳозирги даврда у глобал миқиёс
касб этиб, халқаро терроризм шаклини олди. Халқаро терроризм тушунчаси
давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва ҳаракатларни беқарор-
лаштиришга қаратилган қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. У оғир
жиноятлардан бири бўлиб, узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи
ҳисобланади. Муайян мамлакат ҳудудида содир этилган террорчилик ҳуру-
жида қайд этилган у ёки бу белгиларнинг бўлиши, унга халқаро мақом
берилиши ва шундан келиб чиқиб унга мос чоралар кўрилишига олиб келади.
Жамият тараққиётига муқобил равишда диний экстремизм ва террорчилик
билан боғлиқ жиноятлар сифат ва миқдор жихатидан ўзгариб, унинг масштаб
доираси тобора кенгайиб бормоқда. Шунингдек, террорчилар содир этаётган
жиноятларининг оғирлик даражаси ҳам кун сайин дахшатли тус олаётгани жуда
ачинарли холдир. Бу эса инсоният хавфсизлигига дунё мамлакатларининг
ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳамон сақланиб қола- ётганлигидан далолат
беради. Диний экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик билан боғлиқ
бўлиб, дин соҳасидаги салбий ҳодисаларнинг ўзига хос мантиқий халқаси
ҳисобланади. Бугунги кунда диний шиорларни ўзига байроқ қилиб олган
экстремистик оқимлар кишиларни гаровга олиш, турли қийноқларга солиш ва
хаттоки шавқатсиз услубларга қатл этишдек мудхиш ишларга қўл урмоқдалар.
Республика мутасадди давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари
томонидан ишлаб чиқилган “ҳуқуқий демокра- тик давлат асосларини
мустаҳкамлаш, ижтимоий маънавий мухитни янада яхшилаш, диний
ақидапарастликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар дасту- ри” тасдикданган
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
99
2023 йил 6 декабрь
бўлиб, жумладан унда:
-
диний ва умуман мафкуравий адабиётлар, видео ва аудиоларнинг
мазмуни ва тарқатилишини тегишли қонунларда белгиланган тарзда
текширувдан ўтказишни кучайтириш;
-
диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи видеоларнинг намойиш
этилишига қарши қонуний чоралар кўриш;
-
вилоятлар марказларида диний адабиётлар сотувига ихтисослаштирил-
ган мачсус дўконлар ташкил этиш, сотилаётган диний адабиётлар мазмунини
назоратга олиш каби мухим чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Диний экстремизм ва у билан боғлиқ ҳолда содир этиладиган
жиноятларнинг олдини олиш учун, энг аввало кишиларни, айниқса ёшларнинг
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мухим ахамият касб этади.
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда Республикамизда диний
экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг ўзига хос ҳуқуқий меха- низми
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, диний таълим тизимини
такомиллаштириш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишни
тартибга солиш, шунингдек, дин билан боғлиқ турли низо- ларнинг олдини
олиш орқали юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ўзига хос хизмат
қилмоқда. Экстремизм ва терроризмнинг на дини на миллати ва на ватани бор.
Бу каби харакатларнинг кишилик жамиятининг нафақат бугунига эмас, балки
истиқболига ҳам жиддий тахдид солаётган омилга айлангани инсоният унга
қарши бир бутунликда курашгандагина ижжобий натижаларга эришиши
мумкинлигини кўрсатади. Юртимизнинг тинч-тотувлигини асраш, унинг
мустақиллиги ва ривожланишига муносиб хиссамизни қўшиш шу ватанда
яшаётган ҳар бир фуқаронинг асосий бурчидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-
маърифий асослари. Муаллифлар жамоаси - Т.: “Тошкент ислом университета”
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2013
2.
Абдурасулова Қ.Р. диний экстремизмнинг моҳияти ва унга қарши
кураш// Инсон ва қонун. 2007 й 23 июн
3.
Комилов К., Ҳасанбоев Ў., Ҳошимов Н. Диний екстремизм ва ҳалқаро
терроризм-жамият тараққиётига таҳдид (маърифий- услубий қўлланма)-
Тошкент. “Тошкент ислом уинверситети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009.
4.
Югай,
Л.
Ю.
"КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ
АСПЕКТЫ
ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В
СОЦИАЛЬНЫХ
СЕТЯХ." А437
Актуальные
проблемы
борьбы
с
преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой
международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.
5.
Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы по
преступлениям
в
сфере
цифровых
технологий." Противодействие
правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
100
2023 йил 6 декабрь
правового обеспечения информационной безопасности 1.01 (2022): 68-76.
6.
Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в
криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.
7.
Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной
информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.
8.
Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий биометрической идентификации личности в противодействии
преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).
9.
Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции развития
цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.
-
