Акцияларни оммавий жойлаштириш бизнес учун арзон капитал жалб қилиш
орқали юқори самарадорликка хизмат қилса, инвесторлар ва аҳоли учун даромад
манбаларини диверсификациялаш ҳамда оширишга хизмат қилади. Бугунги
иқтисодиётнинг фаол тарзда рақамлашуви шароитида акцияларни оммавий
жойлаштириш амалиёти глобаллик касб этмоқда. Яъни IPO амалиётларига глобал
амалиёт сифатида ёндашилмоқда. Бунга бугунги технологик ривожланиш тўла-тўкис
имкон бермоқда.