Авторы

  • А Ачилов
    Каршинский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.history-culture.17066

Ключевые слова:

археология северная ветвь Великого Шелкового пути торговые дороги караван-сараи археологические источники Ахеменидский период

Аннотация

Ипак йўли иншоотлари Марказий Осиёдаги хизмат кўрсатиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қадимги йўллар фаолиятига мос равишда борган. Тегишли манбалар таҳлили ва ибтидоий қабилалар турмуш тарзидан келиб чиқилса, оддий йўлбўйи иншоотлари илк алоқа йўллари тармоқлари шакллана бошлаган қадимги давридаёқ барпо этила бошланган бўлиши мумкин.


background image

141

Великого Шелкового пути в древности и средневековье. – Ташкент: Фан,
1990. – С. 110-113.

4. Гюль Э. Диалог культур в искусстве Узбекистана. Античность и

средневековье. – Ташкент: Mir–Inform, 2005. – С. 89-96.

5. Массон В.М. Великий Шелковый путь как инструмент

экономической и интеллектуальной интеграции: Тез. докл. межд. семинара
ЮНЕСКО. Самарканд, 1-6 окт. 1990. – Ташкент: Фан, 1990. – С. 15.

6. Кобзева О.П. Великий Шелковый путь: история и современность. –

Ташкент: Фан, 2005. – 156 с.Кобзева О.П. История изучения ВШП во второй
половине XIX – начале XX в. – Ташкент: Zargalam, 2006. – 180 с.Кобзева
О.П. Страницы истории Великого Шелкового пути: шелк, специи и чай. –
Ташкент, 2013. – 140 с.
Кобзева О.П. Узбекистан и Китай на возрождающемся Шелковом пути. –
Ташкент, 2015. – 102 с. Кобзева О.П.,Закирова М. Шелковый путь в потоке
истории.-Т., 2017

7. Мавлонов У. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва

ривожланиши босқичлари.- Ташкент, 2008. Мавланов У.Коммуникации и
торговые пути в Средней Азии: Формирования и этапы развития. – Ташкент,
2009. – 46 с.

8. Ваисова Н.А. Согдийские колонии на Великом Шелковом пути и их

историческое значение. Автореферат дисс.- Ташкент, 2022.48с.

БУЮК ИПАК ЙЎЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИДА

КАРВОНСРОЙЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ачилов А.Т.

т.ф.ф.д.(PhD),

Қарши Давлат университети

Ипак йўли иншоотлари Марказий Осиёдаги хизмат кўрсатиш

тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланиши қадимги йўллар фаолиятига мос равишда борган. Тегишли
манбалар таҳлили ва ибтидоий қабилалар турмуш тарзидан келиб чиқилса,
оддий йўлбўйи иншоотлари илк алоқа йўллари тармоқлари шакллана
бошлаган қадимги давридаёқ барпо этила бошланган бўлиши мумкин.

Нисбатан узоқ масофани пиёда босиб ўтишга мажбур бўлган қадимги

қабилалар ҳудуддан-ҳудудга кўчишда, овчи гуруҳларининг кўп кунлик ов
сафари даврида ва бошқа вазиятларда тўхташ жойларида хавфсизлик нуқтаи
назаридан чайласимон иншоотлар барпо этила бошлаган. Қисқа муддат
фойдаланишга мўлжалланган бундай шакилдаги биноларга йўлбўйи
иншоотларининг илк кўриниши сифатида қараш мумкин. Албатта, ўтган
тарихий давр мобайнида бундай енгил конструкцияли иншоотлар бизгача
етиб келмаганлиги табиий ҳолдир.


background image

142

Шунга қарамасдан, бундай иншоотларга бўлган эҳтиёж илк алоқа

йўллари билан бирга пайдо бўлганлиги ва бу талаб ибтидоий
аждодларимизни уларни барпо этишга ундаганлиги шубҳасиздир. Йўлларда
хавфсизликни таъминлашга интилиш, йиртқич ҳайвонлар ва заҳарли
ҳашаротлардан ҳимояланишга бўлган эҳтиёж ҳамда табиий муҳит таъсири
(совуқ, жазирама иссиқ, шамоллар ва бошқалар) ибтидоий йўлбўйи
иншоотларининг пайдо бўлиши ва даврлар ўтиши билан такомиллашиб
боришига олиб келган муҳим сабаб эди.

Хусусан, ўрта асрларда ҳам минтақанинг дашт ҳудудлари орқали

ўтган карвон йўллари бўйида савдо карвонларига, йўловчиларга, давлат
хизматчиларига, алоқа-почта хизмати ходимларига хизмат кўрсатишга
мўлжалланган махсус чодирлардан иборат бекатлар мавжуд. Бундай
иншоотлар, вазиятга қараб тезда қуриш ва йиғиштириш, бошқа жойга
кўчириш имконини бергани боис ҳам катта амалий аҳамиятга эга бўлгани
шубҳасиздир.

Умуман

олганда,

ибтидоий

йўлбўйи

иншоотлари

йўловчиларни турли хавфлардан сақлашга хизмат қилган ҳамда ўзига хос
белги, йўлкўрсаткич вазифасини ҳам бажарган.

Улов (от, туя, эшак ва бошқалар) ва транспорт воситалари (аравалар

ва бошқалар)дан фойдаланиш бошланган, худудий ва минтақалараро
алоқалар вужудга келган энеолит ва бронза даврларидан бошлаб йўлбўйи
иншоотлари алоқа йўллари тизимининг муҳим таркибий қисмини ташкил эта
бошлаган. Жамият тараққиёти, қурилиш-меъморлик соҳасида қўлга
киритилган

ютуқлар,

хусусан

йирик

монументал

иншоотлар,

мустаҳкамланган қалъалар барпо этиш борасидаги тажрибалар ҳамда савдо-
сотиқ ривожи талаблари савдо йўллари бўйида махсус иншоотлар барпо
этилишига ундаган муҳим омиллардан эди.

Бундай иншоотлар дастлаб қудуқлар бўйида, тоғ довонлари

бошланадиган жойларда, дарё кечувлари яқинида муҳим ҳарбий-стратегик
аҳамиятга эга йўллар йўналишида барпо этила бошланган. Ички ва ташқи
алоқалар ривожи карвон йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва хизмат
кўрсатиш тизимини такомиллаштириб боришни талаб этган. Марказлашган
йирик давлатларнинг ташкил топиши билан йўлбўйи иншоотлари барпо этиш
давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисмига айлана бошлаган.

Аҳамонийлар даврида улкан империянинг турли ҳудудларини ўзаро

боғловчи алоқа йўллари бўйида, хусусан машҳур “Шоҳ йўли” бўйлаб бир
кунлик масофада работлар ва карвонсаройлар мавжуд бекатлар қурилгани
маълум[1:286]. Мутахассислар фикрича, Ўрта Осиё ҳудудида ҳам милоддан
аввалги VI-V асрларда, яъни Аҳамонийлар даврида муҳим транзит йўллар
бўйича кичик қалъа типидаги мустаҳкамланган иншоотлар барпо этила
бошлаган. Бундай иншоотлар одатда савдо йўлларининг хавфсизлигини
таъминлаш вазифаси юклатилган кичик ҳарбий гуруҳлар учун мўлжалланган
бўлиб, улар савдо карвонлари тўхтаб дам олиши учун ҳам мўлжалланган,
яъни карвонсарой вазифасини ҳам бажарган[2:54]. Шу тариқа работлар, яъни
мустаҳкамланган карвонсаройлар вужудга келган.


background image

143

Карвонсаройлар қуриш жараёни, айниқса ўрта асрларда жадал тус

олган. Ривожланган ўрта асрлар, хусусан, IX-X асрлардаги работлар,
уларнинг меъморий тузилишидан келиб чиқсак, улар мустаҳкамланган ва
қўриқланадиган карвонсаройлар вазифасини бажаришга хизмат қилган. XII
асрда улар ўзларининг ҳарбий истеҳком сифатидаги аҳамиятини йўқотган.
Лекин уларнинг қурилиши бутун ўрта асрлар давомида тўхтаб қолмаган.

Илк ислом даврида Мовароуннаҳрнинг ҳар бир қишлоғи аҳолиси

йирик шаҳарларда работлар қурган. Бу иншоотлар дастлаб ғозийлар (ислом
дини учун курашувчилар) учун барпо этилиб, айниқса ислом дини ёйилган
чегара ҳудудларда катта ўрин тутган. Хусусан, Бинкат, Жиззах ва бошқа
шаҳарлардаги бундай работларнинг мавжудлиги[3:172-173], Муаррих
Наршахийнинг Бухорони ҳар бир қишлоғи аҳолиси Пойкент яқинида
работлар

қургани

ҳақидаги

маълумотлари[4:24-25],

Истаҳрийнинг

Сомонийлар даврида Мовароуннаҳрда 10 мингдан ортиқ работ, карвонсарой
ва қўналғалар фаолияти мавжуд бўлганлиги ҳақидаги фикри[5:304],
Қорахонийлар даврида барпо этилган кўплаб работлар[3:168-169], Чиғатой
улусида йўл бўйларида барпо этилган махсус бекат – ёмлар[6:170-174], Амир
Темур ва темурийлар, шайбонийлар ва бошқа сулолалар даврида барпо
этилган кўплаб йўлбўйи иншоотлари бу соҳага бўлган эътибордан далолат
беради.

Карвонсаройлар ва работлар савдо йўлларини назорат қилишда катта

ўрин тутган ҳарбий истеҳком сифатида ҳам аҳамиятли бўлган. Ўрта асрларда
йўлбўйи иншоотлари барпо этишда савдо-сотиқ ривожидан манфаатдор
бўлган ҳукмдорлар катта ўрин тутган. Умуман олганда, ислом даврида турли
ижтимоий бинолар – масжидлар, мадрасалар, хонақоҳлар, кўприклар,
работлар, карвонсаройлар, сардобалар ва бошқалар барпо этиш адолатли
ҳукмдорнинг муҳим хислатларидан бўлган.

Манбаларга мурожат қилсак, Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган

сулолалар вакиллари бу масалага катта эътибор қаратганлигини кўрамиз.
Замондошларини ҳайратга солган карвонсаройлар ичида Бухоро – Самарқанд
йўлида, Кармана яқинида қурилган Работи Малик карвонсаройини, Султон
Санжарнинг Марвдаги ноиби Абу Тоҳир ибн Саъд томонидан Нишопур –
Марв йўлида барпо этилиб, энг маҳобатли ҳисобланган Работи Шариф
карвонсаройини, Абдуллахон II томонидан Қоровулбозорда қурилган йирик
карвонсаройи мавжуд эди[3:168].

Давлат хазинасидан ташқари йўлбўйи иншоотлари қурилишида

маҳаллий бойлар, савдогарлар ва амалдорларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлгани
манбалардан маълум. Шу ўринда Жиззахдан 2 фарсах узоқликда ал-Афшин
(Ҳайдар ибн Ковус) томонидан IX асрда барпо этилган Худосор
карвонсаройини ва бу шаҳар яқинида Х асрда қурилган Ҳасан работини,
Жиззах – Шош йўлидаги Тўрткўлтепа ёдгорлиги ўрнидаги карвонсаройни,
Алишер Навоийнинг Ҳиротда ва Хуросоннинг асосий йўллари бўйида кўплаб
карвонсарой ва работлар барпо этганини[3:174-176], Жўйбор хожалари
томонидан Бухоро – Қарши ва Амударёга кетувчи йўллар бўйида қурилган


background image

144

ўнлаб работлар ва сардобаларни[7:26-27], XVII асрда Бухоро хони саройида
дастурхончи мансабини эгаллаб турган Зокирбий исмли киши маблағига
Қарши чўлидаги Қақир деб аталган жойда барпо этилган работни[8:312],
унинг ёнида XIX асрнинг биринчи ярмида Амир Насрулло томонидан
қурилган сардобани[9:248] ва бошқа иншоатларни келтириш мумкин.

Темурийлар даврида Олой тоғларида, денгиз сатҳидан 3050 м.

баландликда, Отбошдан 85 км. жануби-шарқда, Қорақуюн дарёси яқинида
қурилган Тошработ карвонсаройи[10:592] бу даврда карвонсаройлар
қурилган ҳудудлар географияси кенг бўлганидан далолат беради. Юқорида
келтирилган маълумотлар карвонсаройлар ва работлар барпо этишда давлат
хазинасидан ташқари йирик савдогарлар ва амалдорлар, маҳаллий бойлар,
яъни савдо-сотиқдан катта амалий фойда кўрган ижтимоий қатлам,
тадбиркорлар катта ўрин тутиб, ўрта асрларда карвонсаройлар ва работлар
барпо этиш кўлами анча юқори бўлганлигини кўрсатади.

Карвон йўлларининг ва умуман савдо-сотиқнинг энг муҳим

унсурларидан

бўлган

карвонсаройларнинг

тузилишини

ўрганиш,

халқимизнинг бой меъморлик тарихини ўрганишга ҳам ёрдам беради.
Карвонсаройлар одатда савдо марказлари бўлган шаҳарларда, муҳим савдо
йўллари бўйида барпо этилган бўлиб, улар тузилишига, ҳажмига ва айрим
ҳолларда бажарадиган вазифасига кўра ҳам бир-биридан фарқланган.
Археологик тадқиқотлар ва ёзма манбалар маълумотларини таҳлил қилиб,
айрим карвонсаройлар тузилиши ҳақида маълум маълумотларга эга бўлиши
мумкин. Масалан, Зоминдан Фарғонага ва Тошкентга кетувчи йўлда
топилган Х-ХII асрларга оид Тўрткўлтепа карвонсаройи тўғри тўртбурчак
(томонларининг узунлиги 106 х 106 м.) шаклида бўлиб, шимол томондан
баландлиги 5 метрни ташкил қиладиган асосий аркасимон дарвозага эга
бўлган[3:175-176].

Карвонсаройлари тузилиши ҳақида Пойкентдаги работ ҳамда Бухоро

– Қарши савдо йўлида жойлашган Қоровулбозордаги карвонсарой (XVI аср)
ҳақидаги маълумотларни ҳам келтириш мумкин. Қоровулбозордаги
карвонсарой томонлари узунлиги 100 метрга яқин бўлиб, унинг жанубий ва
шимолий қисмида баландлиги 8 метрдан иборат катта дарвозалари мавжуд
бўлган ва XIX аср манбаларида кўрсатилишича гарчи бу даврда у хароба
аҳвол бўлсада, маҳобатли саройга қиёсланган[11:649-654].

1878-1879 йилларда Россия элчилик миссияси таркибида Бухоро ва

Қарши орқали Афғонистонга борган И.А.Яворский бу карвонсаройнинг
отхонасида 300 тагача от-уловларни сақлаш мумкинлигини қайд
этган[9:317]. Мазкур карвонсарой 1916 йилда ТКЛА (Туркестанский кружок
любителей археологии) аъзоси И.А.Кастанье томонидан махсус ўрганиб
чиққан.У бу карвонсаройнинг тўла тарҳини чизиб, тузилишини батафсил
таърифлаб ўтган[12:31-32]. Бу иншоот Ўрта Осиёда ўрта асрларда кўплаб
бунёд

этилган

бир

қаторли

қилиб

қурилган

йўлакли-секцияли

карвонсаройлар туркумига кирган. Қиёс учун айтадиган бўлсак, Бухоро –


background image

145

Қарши йўлидаги Бўзачи работи тузилишига кўра секцияли иншоотлар
туркумига мансуб бўлган[2:61-64].

Хоразм воҳасидан Каспий бўйидаги Доҳистонга кетувчи карвон

йўлида Хоразмшоҳлар даврига оид бўлган доирасимон шаклда қурилган,
ҳовлисида сардоба (ёки қудуқ)га эга бўлган карвонсаройлар (Тансиқлидепа
ва бошқалар) топилган[13:427]. Бу маълумот минтақада карвонсаройлар
тузилишига кўра мураккаб ва кўп қиррали бўлганидан далолат беради.

Савдо карвонлари ва йўловчиларни, улов воситаларини сув билан

таъминлашга хизмат қилувчи гидротехник иншоотлар (қудуқлар, ҳовузлар ва
сардобалар) қадимги коммуникация йўллари тизимининг муҳим унсурини
ташкил этган. Бронза давридан бошлаб минтақадаги дашт ва чўлларнинг
чорвадор қабилалар томонидан жадал ўзлаштирилиши алоқа йўллари
йўналишлари бўйлаб зарур инфратузилмалар – йўлбўйи иншоотлари,
биринчи галда қудуқлар барпо этилишини талаб этган.

Маълумки, Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида энеолит давридан

барпо этила бошланган ирригация тизими, бронза даврида минтақанинг
марказий ҳудудларидаги дарё водийларига ҳам ёйилган. Бу даврда суғориш
иншоотлари барпо этиш соҳасида тўпланган тажрибалардан келиб чиқсак, ўз
тузилишига кўра унчалик мураккаб бўлмаган қудуқларнинг барпо этилиши
нафақат чўл ва дашт ҳудудларда, шу билан бирга ичимлик сувига бўлган
табиий эҳтиёж туфайли, ўтроқ деҳқончилик водийларида ҳам барпо этила
бошланган.

Хуллас Марказий Осиё ўрта асрларда Буюк ипак йўлидаги

инфратузилмалар савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш ривожида ижобий роль
ўйнаган.

Адабиётлар:

1. Геродот. История. В девяти книгах / Пер. с греческого и коммент.

Г.А. Стратановского. – М.: ОЛМА-ПРЕСС Инвест, 2004– С. 286.

2. Маньковская Л.Ю. Типологические основы зодчества Средней Азии

(IX- нач. XX вв.). – Ташкент: Фан, 1980. – С. 54.61-64

3. Грицина А.А. Уструшанские были. –Ташкент: изд. Народного

наследия им. А.Кадыри, 2000. – С.168-169.172-176

4. Наршахий. Бухоро тарихи. – Тошкент, 1991. – Б. 24-25.

5. Abu Ishak al-Farisi al-Istakhri. Viae regnorum / Ed. M. J. de Goeje.

Lugduni Batavorum apud E. J. Brill, 1967. – Р. 304.

6. Марко Поло. Книга о разнообразии мира / Перевод И.Минаева. – М.:

ЭКСМО, 2005.– С. 170-174.

7. Аҳмедов Б.Тарихдан сабоқлар. – Т:. Ўқитувчи, 1994. Б. 26-27.
8. Яворский И.Л. Путешествие русского посольства по Афганистану и

Бухарскому ханству в 1878-1879 годах. – Т. 2. – СПб., 1883. – С. 312.317

9. Арандиренко Г.А. Цистерны в Каршинской степи // Досуги в

Туркестане. – СПб., 1883. – С. 248.

10. Кубатбеков М. Караван-сарай Таш-Рабат // АО 1978 года. – М.:

Наука, 1979. – С. 592.


background image

146

11. Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. (Путевой вестник) /

Журнал, Руский вестник, 1884. – № 6., июнь – С. 649-654.

12. Кастанье И.В. Археологические разведки в Бухарских владениях //

Протоколы ТКЛА. Год. XXI. Ташкент, 1917. – С. 31-32..

13. Вайнберг Б.И., Юсупов Х. Археологические исследования в

западной части Туркмении // АО 1969 года. – М.: Наука, 1970. – С. 427.

ТУРК МУАЛЛИФЛАРИ МАНБАЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ ШАҲАРЛАРИ

ТАВСИФИ

Раҳмонқулова З.Б.

т.ф.н, проф.,

Ўзбекистон Миллий университети

Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар давлатии ўртасидаги сиёсий,

иқтисодий ва маданий алоқалар тарихига оид маълумотлар бир қатор мемуар
характерга эга асарлар-эсдаликлар, саёҳатномалар, илмий тадқиқотлар
орқали бизгача етиб келган. Шулардан бири Сейди Али Раиснинг “Миръотул
мамолик” (Мамлакатлар кўзгуси) ва Меҳмед Амин Афандининг
“Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асарларидир. Мазкур асарларда
муаллифлар Буюк Ипак йўлида катта аҳмиятга эга бўлган Самарқанд, Хива
шаҳарлари ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтади.

Маҳмуд Амин Афандининг “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асари

ҳижрий 1295 (милодий 1878) йилда Истанбулда нашр қилинган. Маҳмуд
Амин Афанди асли келиб чиқиши Ўрта Осиёлик бўлиб, асл ватанига саёҳат
қилиш учун ҳижрий 1295 (милодий 1878) йилда Истанбулдан йўлга чиқади.
Қора денгиз орқали келган сайёҳ дастлаб Кавказга сўнгра Ўрта Осиёга
келади. Муалиф Хива хонлигига сайёҳатлари давомида қимматли
маълумотларни ёзиб қолдиради.

Муаллиф Хивадан кейинги энг катта, аҳоли гавжум, савдо-сотиқ

шаҳари Янги Урганчдир эканлигини таъкидлайди. Ҳатто савдо-сотиқнинг
ривожланиши жиҳатидан Хивадан олдинда эканлиги, Оренбург ва Бухоро
шаҳарларидан тинмай савдо карвонлари қатнаб туриши ҳақида маълумотлар
беради. Бу дарвда Урганч тужжорларининг Оренбург ва Москва каби машҳур
шаҳарларда, Эрон Ҳиндистон давлтларида ҳам савдо шериклари бўлган. Ҳар
бир тужжор ўзининг махсус муҳрларига эга бўлган.

Янги Урганчда уйлар жудда катта-катта қилиб қурилган. Ҳар бир уйда

дўкон ва омборлар бор. Шунингдек, ҳар бир уйда ўз тегирмонлари бор. Уни
от ёки эшак билан вақти-вақти билан юргазиб туришади.

Сейди Али Раис XVI асрда яшаб ижод этган турк муаллифидир. У Ўрта

Осиёга “Котиби Румий” номи билан тинилган. Сейди Али Раис географияга
оид «Муҳит” асарининг ҳам муаллифидир

10

. Шунингдек, у Али

Қушчининг асарларини ҳам турк тилига таржима қилган.

Сейди Али Раис Усмонийлар давлати ҳарбий денгиз флотининг

асосчиси, назариячиси ва машҳур турк адмиралидир. У 1548 йилда
Усмонийлар султони Султон Сулаймон Қонуний (1520-1566) нинг Эронга

Библиографические ссылки

Геродот. История. В девяти книгах / Пер. с греческого и коммент. Г.А. Стратановского. – М.: ОЛМА-ПРЕСС Инвест, 2004– С. 286.

Маньковская Л.Ю. Типологические основы зодчества Средней Азии (IX- нач. XX вв.). – Ташкент: Фан, 1980. – С. 54.61-64

Грицина А.А. Уструшанские были. –Ташкент: изд. Народного наследия им. А.Кадыри, 2000. – С.168-169.172-176

Наршахий. Бухоро тарихи. – Тошкент, 1991. – Б. 24-25.

Abu Ishak al-Farisi al-Istakhri. Viae regnorum / Ed. M. J. de Goeje. Lugduni Batavorum apud E. J. Brill, 1967. – Р. 304.

Марко Поло. Книга о разнообразии мира / Перевод И.Минаева. – М.: ЭКСМО, 2005.– С. 170-174.

Аҳмедов Б.Тарихдан сабоқлар. – Т:. Ўқитувчи, 1994. Б. 26-27.

Яворский И.Л. Путешествие русского посольства по Афганистану и Бухарскому ханству в 1878-1879 годах. – Т. 2. – СПб., 1883. С. 312.317

Арандиренко Г.А. Цистерны в Каршинской степи // Досуги в Туркестане. – СПб., 1883. – С. 248.

Кубатбеков М. Караван-сарай Таш-Рабат // АО 1978 года. – М.: Наука, 1979. – С. 592.

Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. (Путевой вестник) / Журнал, Руский вестник, 1884. – № 6., июнь – С. 649-654.

Кастанье И.В. Археологические разведки в Бухарских владениях // Протоколы ТКЛА. Год. XXI. Ташкент, 1917. – С. 31-32..

Вайнберг Б.И., Юсупов Х. Археологические исследования в западной части Туркмении // АО 1969 года. – М.: Наука, 1970. – С. 427.