Авторы

  • Н Ражабова
    Каршинский государственный университет

Биография автора

  • Н Ражабова, Каршинский государственный университет

    к.т.н., доц.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.history-culture.17069

Ключевые слова:

купцы степной край торговля

Аннотация

XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар) карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-176] савдо алоқалари йўлга қўйилган.


background image

150

3. Mehmet Emin Efendi. Istanbuldan O’rta Asyaya seyahat.Ankara. 1986.

113 s.

4. Suavi Ali. Hive hanligi ve Turkistanda Rus yayilmasi. Hazirlayan

M.Abduhalik Cay. s. 29.

5. Абдуллаев Ф. Маърифат фидоийси// Шарқшунослик. 1999. №9. 185-

бет.

6. Азимжонова С. Сейди Али Раис ва унинг “Миръотул мамолик” асари

ҳақида. Тошкент: Фан. 1963.

7. Байкова Н.Б. Из истории караванной торговли между Средней Азией

и Северной Индией в XIX в. Взаимоотношение народов Средней Азии и
сопредельных стран Востока. Ташкент, 1963. с. 191.

8. Валиева Д. XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро ва Хиванинг ташқи

иқтисодий алоқарига доир (Архив ҳужжатлари асосида) // Шарқшунослик.
1997. №8. 165-166 б.

9. Валиева Д.Среднеазиатско-иранские отношения в первом половине

XIX века. Взаимоотношение народов Средней Азии и сопредельных стран
Востока. Ташкент, 1963. с. 51

10. Крачковский И.Ю. История арабской литературы. Избранные

сочинения. Т. IV. М., 1957.

11. Сейди Али Раис. Миръотул мамолик. Тошкент: Фан. 1963. 97-106-

бетлар.

ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИНИНГ XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ –

ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ ХАЛҚАРО САВДО АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИ

Ражабова Н.

т.ф.н., доц.,

Қарши Давлат университети

XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина

шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар)
карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат
Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни
хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги
билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-
176] савдо алоқалари йўлга қўйилган. Қобулдан ҳам амирлик шаҳарларига
турли маҳсулотлар келтирилган. XIX аср маълумотларидан маълум
бўлишича, Қобулдан амирлик шаҳарларига “ўсма, зарчуба, айрим афғон
қуроллари, найзалар, пичоқлар, камонлар, гуруч ва қисман тулки терилари”
келтирилган [2. С. 80]. Эрондан амирлик шаҳарларига турли бўёқлар, чит,
симоб, мурч, қурол-яроғ, кумуш ва кўплаб қўлёзма босма китоблар
келтирилар эди. Ҳиротдан “қуруқ мевалар, қўй терилари ва қуллар, Марвдан
туркман отлари ва қурол [3. С. 136]” олиб келинган бўлса, Қошғар ва Қўқон


background image

151

орқали Хитойдан тўқтачой (ғишт чой), оққуйруқ (кўк чой), чинни идишлар,
кумуш ёмбилар [4. С. 81] каби маҳсулотлар келтирилган.

Ўрганилаётган давр амирлик шаҳарларидан қўшни мамлакатларга

турли хил ип, ипак ва жун газламлар, тайёр кийим-бош етказиб берилган.
Венгриялик олим А. Вамбери “Маҳаллий маҳсулотларнинг ҳаммаси арзон
бўлиб, шунинг учун ҳам Бухоро шаҳарларининг кўйлак бозори Хитой
Татариясигача бўлган барча мусулмонларни серҳашам кийим билан
таъминлайди” [5. С. 145], дея маълумот беради. Яна бир муаллифнинг хабар
беришича, ...Бухоро амирлигидан Қобулга отлар, мис, адрас, юпқа мато
тўплар, симлар, феруза, ипак, чой, Хитой маҳсулотлари ва шойи рўмоллар
олиб борилган [6. С. 207].

Бухоро шаҳарларида тўқилган турли матолар, кийим - бош Россияга

ҳам олиб борилган. Мисол учун, 1769 йилда “кўплаб оддий ва тўқилиш
сифати турлича бўлган ип газламалар, мато тўплар Оренбургга келтирилган”.
Шунингдек, бу шаҳарга “қиммат нархда сотиб олинадиган кул ранг ва
жингалаксимон Бухоро қоракўллари, феруза ва бошқа қимматбаҳо тошлар,
қуритилган ўриклар, шафтоли ва жуда ёқимли майда узум, кишмиш,
ёнғоқлар ҳам олиб келинган” [7. С. 349].

Бухоро амирлигида туркман гиламларига талаб катта бўлган. Ўз

навбатида туркман савдогарлари амирлик шаҳарларидан кийим-кечак учун
керак бўлган бўз ва бошқа матолар олиб кетганлар. Амирлик савдогарлари
Балх ва Бадахшонда (Термиз орқали) ҳам қизғин савдо ишларини олиб
борганлар. Бу ҳудудларга амирлик шаҳарларидан қозонлар, Бухоро
матолари, Россиядан келтирилган игна, ойна, қайчи ва шу каби бошқа
маҳсулотлар олиб келинган. Бухорога эса олтин, кумуш олиб қайтишган.
Амирликнинг савдо карвонлари Қобул, Ҳиндистон, Хитой, Шарқий
Туркистон билан ҳам савдо қилганлар [8. С. 41-42].

Амирлик ўзининг савдо алоқаларини олиб боришда Россия билан

бўлган савдо муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор берган эди.
Бу ҳудудлар ўртасидаги савдо алоқалари Оренбург орқали олиб борилган.
Оренбургда жуда катта савдо маркази қурилган бўлиб, бу ерда доимий
ташкил этиладиган савдо ярмаркаларида амирлик савдогарлари фаол
иштирок этиб турганлар [9. Б. 91]. Маълумотларга кўра, XVIII асрнинг 80-90-
йилларида Бухоро амирлиги билан Россия империяси ўртасидаги савдо
алоқалари анча тез ривожланади. Бу даврда амирлик шаҳарларидан Россияга
ипак матолар, ипак хом ашёси, тери хом ашёси, тери қайишлар, пахта, ип,
газлама, тамаки, қоракўл каби маҳсулотлар, олтин ва кумуш олиб борилган.
Россиядан эса мих, ойна, игналар, қанд, шакар олиб келинган. 1801 йилдан
бошлаб, то XIX асрнинг ўрталарига қадар амирлик шаҳарларига Россиядан
кўплаб темир, мис, чўян ҳатто олтин ва кумуш олиб келинган [10. С. 42-43].


background image

152

Маълумотларнинг таҳлилларига эътибор берадиган бўлсак, Россия

империяси босқинига қадар пахта ва пахтадан ишланган маҳсулотлар
амирлик савдосининг асосини ташкил этган. Амирликнинг Россия билан
савдо алоқаларида Бухоро, Самарқанд билан бирга Қарши ва Шаҳрисабз ҳам
йирик шаҳарлари сифатида асосий савдо марказлари ҳисобланган.

П. Небольсиннинг маълумотларига қараганда 1858 йилда Россия билан

Бухоро амирлиги ўртасидаги савдо айланмаси 11 млн. рублни, 1862 йилда эса
15 млн. рублни ташкил этган [11. С. 22-23]. Тадқиқотчиларнинг таҳлиллари
шуни кўрсатадики, савдо-сотиқ ишлари айланмасидаги катта улуш Бухоро
амирлиги ҳиссасига тўғри келган. Бу даврда ҳам Бухородан Россияга, асосан
пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотлар олиб борилган [12. Б. 92].

XIX асрнинг ўрталарига келиб Ўрта Осиё хонликларида маҳсулот

ишлаб чиқариши нисбатан ортиши натижасида савдогарлар (жумладан,
ҳукмрон доиралар ҳам) чет мамлакатлар билан савдо алоқаларини
кучайтириб бордилар. Мисол учун, Бухоро амирлиги савдогарлари Россияга
кўпроқ пахта ва ип-газлама маҳсулотларини олиб бориб, у ёқдан темир ва
мис келтира бошладилар. Ушбу материаллардан амирлик шаҳарларида
меҳнат қуроллари ва рўзғор буюмлари ясалди, тангалар зарб қилинди.
Фикримизча, ўрганилаётган даврда хонликлар ҳудудларидан маълум
даражада қимматбаҳо металлар, аввало, олтин ва кумуш қазиб олинса-да,
бироқ у тобора ошиб бораётган аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини қондира
олмас эди. Айнан шунинг учун ҳам қимматбаҳо металларнинг катта қисми
Россия, Ҳиндистон, Эрон ва Хитойдан келтирилар эди.

Биз ўрганаётган давр Бухоро амирлиги айрим шаҳарларининг улгуржи

савдо амалга ошириладиган марказлар сифатидаги аҳамияти ортиб борди.
Бундай шаҳарлар жумласига турли карвон йўллари туташиб кетган
ҳудудларда жойлашган, транзит ва ташқи савдо кенг ривожланган Қарши,
Китоб, Шаҳрисабз, Ғузор каби шаҳарларни киритиш мумкин. Амирлик
шаҳарларида ташқи савдо юритилишининг асрлар давомида шаклланган
қонун-қоидалари мавжуд бўлган. Мисол учун, турли давлатлардан Бухоро
амирлигига келаётган савдо карвонларининг молларини пойтахтга қадар
очиб текширмаганлар. Манбада маълумот берилишича, Ҳиндистон ва
Афғонистондан Қаршига борувчи карвонлар ўз молларини бу ерда
очмаганлар. Тўғри Бухорога ўтиб кетиб, у ерда закот тўлаганлар ва шундан
сўнггина у ердан маҳсулотларининг айримларини, жумладан, ҳинд чойини
яна Қаршига сотиш учун олиб келганлар [13. С. 227].

Хуллас, кўриб чиқилган даврда Қашқадарё воҳасидаги мавжуд

шаҳарлар нафақат амирлик, балки жаҳон аҳамиятига молик савдо
алоқаларини олиб боришда ўзига хос ўринга эга бўлганликларини ўша
даврдаги манбалар асосида таҳлил қилиб берилди.


background image

153

Адабиётлар:

1. Ханыков Н. Описание Бухарского ханства. Санкт-Петербург, 1843. –

С. 171 - 176.

2. Записки о Бухарском ханстве (Отчеты П.И. Демизона и И.В.

Веткевича). – М., Наука, 1983. – С. 80.

3. Петровский Н. Моя поездка в Бухару. Путевые наблюдения и

заметки. Ч. 2. – Т., 1872. – С. 136.

4. Записки о Бухарском ханстве… – С. 81.
5. Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. М., 1874. – С. 145.
6. Путешествие Мир Иззет Уллы от границы Кокандского ханства до

города Самарканда // Труды САГУ. Вып. Х.С. Ист.науки. Кн.14. – Т., 1957. –
С. 207.

7. Паллас П.С.Путешествие по русским провинциям Российской

империи. – Ч.1. – СПб. 809/1769 г. Оренбург. – С. 349.

8. Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со

среднеазиатскими ханствами через Оренберг. – Т., 1992. – С. 41 - 42.

9. Холиқова Р. Россия-Бухоро: тарихчорраҳасида (XIX асрнинг асрнинг

иккинчи ярми – ХХ аср бошлари). – М., 2005. – Б. 91.

10. Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со

среднеазиатскими ханствами через Оренбург (вторая половина XVIII -
первая половина XIX в.)Г. А. Михалева.-Ташкент:Фан,1982.– С. 42 - 43

11. Небольсин П.П. Очерк торговли России со Средней Азии // Записки

географического общества. Т.Х. – СПб., 1856. – С. 22 - 23

12. Холиқова Р. Россия-Бухоро: тарихчорраҳасида.. – Б 92.
13. Петровский Н. Моя поездка в Бухару// Вестник Европы. Т. II. 1873.

С. 212.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.
Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви
тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо

йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

Библиографические ссылки

Ханыков Н. Описание Бухарского ханства. Санкт-Петербург, 1843. – С. 171 - 176.

Записки о Бухарском ханстве (Отчеты П.И. Демизона и И.В. Веткевича). – М., Наука, 1983. – С. 80.

Петровский Н. Моя поездка в Бухару. Путевые наблюдения и заметки. Ч. 2. – Т., 1872. – С. 136.

Записки о Бухарском ханстве… – С. 81.

Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. М., 1874. – С. 145.

Путешествие Мир Иззет Уллы от границы Кокандского ханства до города Самарканда // Труды САГУ. Вып. Х.С. Ист.науки. Кн.14. – Т., 1957. –С. 207.

Паллас П.С.Путешествие по русским провинциям Российской империи. – Ч.1. – СПб. 809/1769 г. Оренбург. – С. 349.

Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со среднеазиатскими ханствами через Оренберг. – Т., 1992. – С. 41 - 42.

Холиқова Р. Россия-Бухоро: тарихчорраҳасида (XIX асрнинг асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари). – М., 2005. – Б. 91.

Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со среднеазиатскими ханствами через Оренбург (вторая половина XVIII - первая половина XIX в.)Г. А. Михалева.-Ташкент:Фан,1982.– С. 42 - 43

Небольсин П.П. Очерк торговли России со Средней Азии // Записки географического общества. Т.Х. – СПб., 1856. – С. 22 - 23

Холиқова Р. Россия-Бухоро: тарихчорраҳасида.. – Б 92.

Петровский Н. Моя поездка в Бухару// Вестник Европы. Т. II. 1873. С. 212. Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия. Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.