Авторы

  • У Муминов
    Каршинский государственный университет

Биография автора

  • У Муминов, Каршинский государственный университет

    учитель

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.history-culture.17103

Ключевые слова:

международная торговля услугами развитие экономическая деятельность город Карши

Аннотация

Шаҳарлар йирик савдо марказлари сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этган. XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида шаҳар аҳолиси асосий қисмининг асосий машғулоти савдо-сотиқ эди. Воҳадаги энг йирик савдо шаҳри бўлган Қарши бутун Бухоро амирлигининг савдо алоқаларида катта ўрин тутган. Қарши шаҳри катта карвон йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги туфайли бу йўл орқали шаҳар шарқ ва ғарб, жануб ва шимолий ўлкалар ва мамлакатлар билан доимий алоқада бўлган. Қарши шаҳри Бухоро воҳасини Шаҳрисабз ва Ҳисор билан боғлаб турувчи Бухоро амирлигидаги муҳим аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.


background image

283

5. PaskalLoro. Frantsiya- idealnyiy partner dlyaTSentralnoy Azii. https:

cabar.asia/ru/paskal-loro-frantsiya-idealniy-partner-dlya-stran-tsentralnoj-azii.
13.03.2020

6. Ch. De Gaulle. Mémoires de guerre et mémoires d’espoir. Ed. Place des

éditeurs. 2016. Résumé.- 2073 p.

7. Gomar T. Frantsiya i ee “spetsificheskaya” problema// Rossiya v globalnoy

politike. №6 2014 Noyabr/Dekabr.

https://globalaffairs.ru/articles/francziya-i-ee-

speczificheskaya-problema/

8. Decree of the President of the Republic of Uzbekistan “On measures to

further expand and strengthen bilateral cooperation between the Republic of
Uzbekistan and the French Republic” dated November 28, 2018 No. 4 0 3 7

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши

ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.
Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви
тарихи.
Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари.
Тошкент: Академия.
Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи Кашкадарьинского
оазиса в XVII-XIX вв.
Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место
амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ҚАРШИ ШАҲРИНИНГ ХАЛҚАРО САВДО-СОТИҚДА ТУТГАН ЎРНИ

Мўминов У.

ўқитувчи

Қарши Давлат университети

Шаҳарлар йирик савдо марказлари сифатида ҳам муҳим аҳамият касб

этган. XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида шаҳар аҳолиси
асосий қисмининг асосий машғулоти савдо-сотиқ эди. Воҳадаги энг йирик
савдо шаҳри бўлган Қарши бутун Бухоро амирлигининг савдо алоқаларида
катта ўрин тутган. Қарши шаҳри катта карвон йўлининг чорраҳасида
жойлашганлиги туфайли бу йўл орқали шаҳар шарқ ва ғарб, жануб ва
шимолий ўлкалар ва мамлакатлар билан доимий алоқада бўлган. Қарши
шаҳри Бухоро воҳасини Шаҳрисабз ва Ҳисор билан боғлаб турувчи Бухоро
амирлигидаги муҳим аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.

Маълумки Бухородан келадиган карвон йўли Хўжа Муборакдан ўтгач

икки тармоққа ажралган йўлнинг бири Майманоқ орқали Қаршига, ундан
Ғузор орқали Тохаристонга ўтган. Қаршидан чиққан яна бир йўл Қаршини
Кеш (Шаҳрисабз) билан боғлаган. Хўжа Муборакдан ажралган иккинчи
тармоқ Касби, Базда орқали Келиф кечувига ва ундан Афғонистонга ўтган.
Қарши Самарқанд билан асосан Жом йўли билан боғланган. Бу карвон


background image

284

йўлларида карвон тизими кечаю-кундуз, қишин-ёзин ҳаракатда бўлган.
Қарши аҳолиси асосан ғалла, майиз, ҳунармандчилик буюмлари, тери ва
бошқа маҳсулотлар билан савдо қилганлар. Шаҳар атрофида жойлашган
қишлоқлардан Қаршига деҳқончилик маҳсулотлари – арпа, буғдой, пахта,
тамаки, боғдорчилик, сабзавот ва полиз маҳсулотлари кўплаб олиб келинган.

Чорвадорлар эса шаҳар бозорига жун, жундан тайёрланган иплар ва

тайёр маҳсулотлар (гилам, хуржун, арқон ва бошқалар) тери ва тери
маҳсулотлари, тирик чорва моллари етказиб бериб туришган. Шаҳар
бозорида қоракўл териларга талаб айниқса катта бўлган. Қарши шаҳри
атрофидаги чорвадорлар томонидан етказиб бериладиган бу қоракўл терилар
Қарши бозорида йиғилиб, бу ердан Бухоро орқали Россияга олиб
чиқилган.Четга чиқариладиган қоракўл териси навлари ичида Қарши
беклигида етиштириладиган кўкиш кулранг нави алоҳида ўрин тутган.
Қоракўл терисининг донадор, карпак (муддатидан аввал туғилган қўзи
териси) деб номланган навлари жуда машҳур бўлиб, улар Россия, Англия,
Туркия, Афғонистон, Хитой, Эрон, Қўқон, Хивага кўп миқдорда
жўнатилган.[15;32]

Қарши шаҳри қуйи Қашқадарёдаги барча кўчманчи чорвадорлар учун

асосий савдо маркази эди. Қаршида катта мол бозори мавжуд бўлиб, бу
бозорда ҳатто Амударё бўйларида яшовчи туркманлар ҳам ўз қўйларини ва
машҳур туркман отларини сотиш учун олиб келишган.[7;25] Манбаларда
Қарши шаҳрида жун ва жундан тайёрланадиган маҳсулотлар сотиладиган
савдо расталари жуда катта майдонни эгаллаганлиги қайд этилади.[[17;109]

Шунингдек, Қарши бозорига Сурхон воҳасидан келтирилган

деҳқончилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари ҳам кўплаб сотилган.
Манбаларда Ҳисордан олиб келинган олача, Шерободдан келтирилган турли
хилдаги гиламлар, ҳисорлик усталарнинг бутун амирликда машҳур бўлган
пичоқ ва ханжарларини Қарши бозорларида сотилганлиги ҳақида
маълумотлар мавжуд.[5;34, 4;377] Қарши бозори орқали воҳанинг бошқа
жойларига Самарқанд ва Бухоро ҳунармандларининг маҳсулотлари
қимматбаҳо ипак буюмлариҳам тарқалган.[8;90]

Кўпинча четдан келтирилган маҳсулотлар Қарши бозори орқали бутун

воҳага тарқалган. Масалан, Россиядан чинни идишлар, металл ва металл
буюмлар келтирилган.[2;366] Россиядан келтирилган металл, хусусан сариқ
мисдан маҳаллий ҳунарманд усталар мисгарлар турли турдаги
маҳсулотларни тайёрлашган.Қарши шаҳрининг қўшни кўчманчи чорвадор
аҳолиси Амударё бўйи туркманлари ва Қарши чўлида яшовчи чорвадорлар
билан доимий алоқада бўлганлиги боис, Россия ҳамда шарқ мамлакатларига
етказиб берадиган молларининг кўп қисми тери ва тери маҳсулотлари
ҳисобланган. Жумладан, Россияга Бухородан 1840 - 1850 йилларда, яъни 10
йил давомида Оренбург йўли орқали 427 797 дона, Троицкий орқали эса 60
583 дона қоракўл териси олиб кетилган.[3;295]Бухоро қоракўл териси
экспорти орқасидан шуҳрат топган ва давлат хазинасига катта даромад
келтирган.


background image

285

Ҳиндистондан келтирилган турли матолар ҳам Қарши бозори орқали

воҳага тарқалган. Хусусан, Панжобдан келтирилган оқ матога аҳоли орасида
талаб катта бўлган.[17;114] Қаршида Ҳиндистондан келтириладиган пахта,
ипак иплари, матоларни бўяшда ишлатиладиган бўёқ индиго ҳам
сотилган.[8;92] Ҳиндистондан келтирилиб, Қарши бозори орқали воҳага
тарқаладиган маҳсулотлар ичида кўк чойни ҳам айтиб ўтиш ўринли
бўлади.[17;115] Қаршида шунингдек, Россиядан (ХIХ аср сўнгида), Эрон,
Ҳиндистон ва Афғонистондан келтирилган доривор ўсимлик илдизлари,
ўтлар ва дори дармонлар сотилган.[19;51] Қарши бозорида воҳа аҳолисининг
бой ва ўзига тўқ оилалари Хитойдан келтирилган чинни идишлар-пиёла,
чойнак, коса-товоқларни кўплаб харид қилишган.[8;92]

Шу тариқа, Қарши Амударёга қадар чўзилган улкан дашт чўл

зонасидаги йирик савдо маркази сифатида катта аҳамиятга эга эди. Бундан
ташқари Қарши Бухоронинг Афғонистондаги (Балх, Ҳирот, Қобул) ва
Ҳиндистон шаҳарлар билан бўлган савдо алоқаларида муҳим ўрин тутарди.
Географик кашфиётлар натижасида сув йўллари очилган бўлса-да, XVIII аср
иккинчи ярми – XX аср бошларида аҳамияти анча катта бўлган карвон
йўлларидан хорижий савдогарлар тўхтовсиз равишда қатнаб турган. Шарқ ва
ғарбни боғловчи мана шу йўлнинг бир неча тармоқлари Қарши шаҳрида
кесишиб чорраҳа ҳосил қилган. Шунинг учун ҳам Қарши шаҳри Бухоро
амирлиги хазинасига мана шу савдо йўллари катта даромад келтирган. Бу
шаҳар карвонсаройларида тўҳтаган савдогарлар ҳар бир сотиладиган
маҳсулот учун амирлик хазинасига бож тўлаганлигини тарихий
маълумотлардан билиш мумкин. Масалан, бу ерда савдо карвонлари 1 та туя
юки учун 105 танга, 1 та туянинг ўзи учун 51 танга, от учун 32, эшак учун 15,
қулларнинг ҳар бири учун 88 тангадан закот тўлаган.[15;32]

Бухородан Эронга қоракўлнинг олиб кетилиши 1844 йилдан (1851

йилгача) бошлаб илгарига қараганда янада кучаяди.[15;32] Чунки Бухоро
амирлиги томонидан инглизлар билан савдо алоқаларининг таъқиқланиши
боисидан Англия ҳукумати тўғридан-тўғри эмас, балки Эрон савдогарлари
воситачилигидагина қоракўл сотиб олишга мажбур бўлган эди. Бундан
кўриниб турибдики, қоракўл Эрон орқали Англияга,Англия орқали эса бутун
Европа мамлакатларига етиб борган. Унинг Европа бозорларида олтин
баҳосида сотилишида Россия савдогарларининг ҳам хизматлари катта бўлган,
албатта.

Қаршининг савдо-сотиқ муносабатларда тамаки маҳсулотининг ҳам

ўрни беқиёс бўлган. Бутун Ўрта Осиёда етиштириладиган тамакининг энг
сифатлиси, деб тан олинган Қарши тамакиси «оқ тамаки» номи билан савдога
чиқарилган.[8;89] У доимий равишда қўшни бекликлардан ташқари,
Тошкент, Қўқон ва Хивага олиб кетилган. XIX асрнинг 80-йилларида Хива
хонлигидаги бозорларда Қарши тамакисини 1 пуди 7 сўмдан, Шаҳрисабз
тамакисини 1 пуди эса 5 сўмдан сотилган.[13;91] Шероз тамакиси Эронда
қанчалик машҳур бўлган бўлса, Қаршининг тамакиси Ўрта Осиёда худди
шундай шуҳрат қозонган.


background image

286

Бундан ташқари, Қарши бозорларида нафақат маҳаллий матолар,

балки Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабздан ва Ҳисор орқали шарқий
бекликлардан келтирилган юқори сифатли ипак ва ипак матолар савдоси ҳам
жуда қизғин бўлган. Бухоро амирлиги йирик шаҳарларида, жумладан,
Қаршининг ўзида тайёрланган ипак, ип матолар қўшни мамлакатлар
Афғонистон,Ҳиндистон, Россияга ҳам сотилган.[8;91]

Бу даврда маҳаллий аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган ипак мато ва

либослар Россия фабрика моллари билан рақобатлашибгина қолмай, балки
Европа бозорларида ҳам машхур ва харидоргир бўлган.[11;172] Шунингдек,
манбаларда айтилишича, Бухородан Россия давлатига жўнатиладиган
пахтанинг кўп қисми Шаҳрисабз беклиги ҳиссасига тўғри келган. Шаҳрисабз
пахталари Қарши шаҳри орқали Бухорога олиб ўтилган ва сўнгра Россияга
жўнатилган.

Бундан ташқари, бу бозорда бекликдаги Қамаши қишлоғида тўқилган

машҳур гиламлар савдоси жуда қизғин бўлган.[6;222] Нақшинкор ҳамда
сифатли Қарши гиламлари, шоллари ҳамда кигизларининг Бухоро
амирлигининг бошқа ҳудудларида ҳам донғи баланд бўлган.[14;126] Бундай
гилам ва кигизлар Эрон (Ҳирот орқали Машҳадга), Россия, Истамбул орқали
Европа мамлакатларига кўплаб жўнатиладиган моллар қаторидан ўрин олган.

Қарши шаҳри ўзидагина тўқиладиган гиламлар учунгина эмас, балки

машҳур Кашмир шолларининг халқаро савдо бозорига, жумладан, Россия ва
Европа мамлакатларига чиқарилиши учун ҳам воситачи бозор вазифасини
ўтаган. Чунки Қобул орқали Бухорога келтириладиган Кашмир шоллари
Қарши шаҳри орқали олиб ўтилган. Бу жараён ўз навбатида Қаршида унинг
амирликнинг бошқа жойларидагига нисбатан арзон бўлишига, бошқа
юртларга тўғридан тўғри шу ернинг ўзидан ҳам олиб кетилишига имкон
яратган. Манбаларда ёзилишича, 1 йилда Бухорога олиб келинадиган 3000
донадан зиёд кашмир шолларидан 2000 таси Россияга жўнатилган.[1;77] Бу
даврда Бухоро амирлигидан Эронга энг кўп олиб кетиладиган маҳсулотлар
ичида қоракўлдан кейин иккинчи ўринни Кашмир шоллари эгаллаганлиги
ҳам маълум. Юқорида айтганимиздек, бу савдода Қарши шаҳрининг ўрни
беқиёс бўлган.

Қаршининг пичоқсозлик буюмлари ҳам бутун Ўрта Осиёга кенг

тарқалган бўлган. Ҳаж сафарига жўнаётганлар томонидан Эрон, Арабистон
ва Туркияга ҳам олиб кетиладиган бу пичоқсозлик маҳсулотлари бошқа
мамлакатларда ўз жойидагига нисбатан 3-4 марта қимматроқ нархда
пулланган. Айниқса, дастасига олтин, кумуш қоплаб, қимматбаҳо тошлар
билан безатилган пичоқ ва қиличлар чет элларда жуда қадрланган.[3;170,171]
Пўлатдан ясалиб, дастасига олтин ёки кумуш қопланган Қарши пичоқлари
ХХ аср бошида 7-8 сўм атрофида баҳоланган.[16;4]

Воҳаниинг кўп қисми чўл ҳудудлардан иборат бўлганлиги ва карвон

йўли устида жойлашганлиги боис бу ерда асосий транспорт воситаси
ҳисобланган туяларга бўлган талабнинг катта бўлишига сабаб бўлган.
Шунинг учун ҳам Қарши бозорларида туя ҳам кўплаб сотилган ва харид


background image

287

қилинган. Атроф чорвадорлари, қўшни бекликлар ва туркманлар томонидан
кўпайтирилган бир ва икки уркачли тезюрар туялар асосан юк ташишга
қулай восита сифатида ҳатто Афғонистонга ҳам сотилган.[9;104] Қарши
шаҳридан савдо карвонлари юк олиб юриш учун туяларни ёллашган.
Қаршилик туя билан юк ташувчилар 1 тош масофага 1 кумуш танга ҳақ олиб
карвонларга хизмат қилган.[12;70] Туяларда юк ташишнинг йўлга
қўйилганлиги ва Қарши шаҳрини карвон йўллари устида жойлашганлиги ўз
навбатида шаҳар бозорларида туя савдосининг ўсишига хизмат қилган.

Қарши бозорида чидамли, юк ташишга қулай транспорт воситаси

сифатида кўплаб эшаклар ҳам сотилган ва харид қилинган. Уларнинг оқ
ранглиси бошқа рангдагиларига қараганда қимматроқ бўлган. Ҳатто ҳажга
кетаётган зиёратчилар бу ердан ўзлари билан Эрон, Боғдод, Дамашқ ва Миср
каби давлатларга кўплаб эшакларни ҳайдаб кетадилар, деб ёзади А.
Вамбери.[3;293] Қарши чорва моллари бозорида қорамол, эчкиларнинг ҳам
ҳар хил зотдагилари сотувда бўлган.

Бозорлар закотхоналарида бозорда савдо қилганларнинг даромадидан

1/ 40 ҳисса миқдорида закот ундирилган.[10;116] Ҳунармандлар ва
савдогарлардан олинадиган солиқнинг асосийси даромад солиғи тамға
ҳисобланиб, мусулмон савдогарлардан донабай маҳсулотлардан 40 тадан 1
дона, мусулмон бўлмаган савдогарлардан эса донабай маҳсулотлардан 20
тадан 1 дона, донабай бўлмаган маҳсулотлардан маҳсулот баҳосининг 5 %
миқдорида солиқ ундирилган.[18;104] Араб халифалиги даврида ўрнатилиб,
асрлар давомида сақланиб келган закот солиғи ундириш қоидалари XIX аср
охири – XX аср бошларида анча ўзгарган бўлиб, бу даврда солиқлар юқорида
келтирилганидан кўпроқ ундирилган.Бунга ғайридин савдогарлардан
ундирилган закот солиғи миқдорининг тартиб қоидаларидан анча юқори
бўлганлигини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Рус савдогарларидан
закот миқдори 5%, 10% миқдоргача ундирилган. Бозорда қайси мамлакатдан
бўлишига қарамай, мусулмон савдогарлардан ҳар бир раста учун 40 червон
чет эл тангасидан бир миқдорда ундирилган бўлса, рус савдогарларидан 12
червонгача ундирилган.[18;104] Шу билан бирга закот тўланганлиги
ҳақидаги ёзма гувохнома олган ҳар бир савдогар амирликнинг барча
ҳудудларида бемалол савдо қилиши мумкин бўлган.

Хуллас, XVIII – XX аср бошларига келиб, оммавий истеъмол

молларига бўлган талабнинг ошиши, ташқи савдонинг ривожи ишлаб
чиқариш ҳажмининг кенгайишига олиб келди. Қарши шаҳридаги бозорларда
маҳаллий маҳсулотлар билан бирга чет эл маҳсулотлари сотилган бўлиб,
савдо-сотиқ ишлари шаҳар аҳолиси ва амирлик хазинасига катта даромад
олиб келган.

Адабиётлар:

1. Eversman Е. Reise von Orenburg nachBuchara. —Berlin. 1823. p. 77.

2. Борнс А. Путешествие в Бухару. – М.: Издание П.В. Голубкова,

1848.с. 366.


background image

288

3. Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. Москва «Восточная

литература» РАН 2003. c – 295.

4. Галкин А. Военно-статистический очерк средней и южной частей

Сурханской

долины

1889г.,

составленный

Генерального

Штаба

подполковником Галкиным. //Сборник географических, топографических и
статистических материалов по Азии Вып. LVII. СПб.,1894. с.377.

5. Гинтелло. Сведения по интендатской части, собранные в Бухаре

капитаном Генерального Штаба Гинтелло в 1885 г. // Сборник
географических, топографических и статических материалов по Азии. Вып.
ХХ1. СПб. 1866. С. 34; Маев Н. Город Карши. 1879. № 24.

6. Ефремов Ф. Девятилетнее странствование. —М.: Гос изд-во

геогрлит., 1950. с. 26, 30-32.

7. Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. СПб. 1887. с. 222

8. Маев Н. Города Карши. //Туркестанские ведомости. 1879. № 25.

9. Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с

древнейших времен.T. Фан; 1973. с.92.

10. Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару.М.:Наука,

1975.с104.

11. Насриддинов Қ. Қарширегистони.Т.2014 б.116

12. Пален К. К. Отчет по ревизии Туркестанского края, проведенной по

высочайшему повелению сенатором гофмейстром графом К. К. Паленом. 4.2.
Спб., 1909. с. 172.

13. Сагдуллаев А. Мавлонов Ў. Маҳкамова Д. Ўрта Осиёда ўрта асрлар

савдо-сотиқ тизими. Тошкент. Академия. 2012. б.70

14. Садыков А. С. Экономические связи Хивы с Россией во второй

половине XIX – начала ХХ вв. Т. 1965. c.91

15. Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства.,Тошкент.

1958.с.127.

16. Таниева Г. Қарши беклиги тарихидан лавҳалар.Тошкент.2006. б. 32.
17. Тўраева М. Миллий қадриятларимизни асраб авайлашда халқ

амалий санъатининг ўрни. “Миллийқадриятлар, тарихийхотира: тарихий-
маънавий ўқитишнинг долзарб муаммолари” Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. Қарши – 2021. б.4.

18. Ханыков Н. Описание Бухарского ханства. СПб 1843. с. 114.
19. Ҳамидова М. Кашқадарёвоҳасиҳунармандчилигитарихи (XIX — XX

асрбошлари). T. 2009.б.104

20. Записки о Бухарском ханстве. (отчеты П.И.Демезона и

И.В.Виткевича). М. Наука,1983. с. 51.

Библиографические ссылки

Eversman Е. Reise von Orenburg nachBuchara. —Berlin. 1823. p. 77.

Борнс А. Путешествие в Бухару. – М.: Издание П.В. Голубкова, 1848.с. 366.

Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. Москва «Восточная литература» РАН 2003. c – 295.

Галкин А. Военно-статистический очерк средней и южной частей Сурханской долины 1889г., составленный Генерального Штаба подполковником Галкиным. //Сборник географических, топографических и статистических материалов по Азии Вып. LVII. СПб.,1894. с.377.

Гинтелло. Сведения по интендатской части, собранные в Бухаре капитаном Генерального Штаба Гинтелло в 1885 г. // Сборник географических, топографических и статических материалов по Азии. Вып. ХХ1. СПб. 1866. С. 34; Маев Н. Город Карши. 1879. № 24.

Ефремов Ф. Девятилетнее странствование. —М.: Гос изд-во геогрлит., 1950. с. 26, 30-32.

Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. СПб. 1887. с. 222

Маев Н. Города Карши. //Туркестанские ведомости. 1879. № 25.

Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен.T. Фан; 1973. с.92.

Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару.М.:Наука, 1975.с104.

Насриддинов Қ. Қарширегистони.Т.2014 б.116

Пален К. К. Отчет по ревизии Туркестанского края, проведенной по высочайшему повелению сенатором гофмейстром графом К. К. Паленом. 4.2. Спб., 1909. с. 172.

Сагдуллаев А. Мавлонов Ў. Маҳкамова Д. Ўрта Осиёда ўрта асрлар савдо-сотиқ тизими. Тошкент. Академия. 2012. б.70

Садыков А. С. Экономические связи Хивы с Россией во второй половине XIX – начала ХХ вв. Т. 1965. c.91

Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства.,Тошкент. 1958.с.127.

Таниева Г. Қарши беклиги тарихидан лавҳалар.Тошкент.2006. б. 32.

Тўраева М. Миллий қадриятларимизни асраб авайлашда халқ амалий санъатининг ўрни. “Миллийқадриятлар, тарихийхотира: тарихиймаънавий ўқитишнинг долзарб муаммолари” Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Қарши – 2021. б.4.

Ханыков Н. Описание Бухарского ханства. СПб 1843. с. 114.

Ҳамидова М. Кашқадарёвоҳасиҳунармандчилигитарихи (XIX — XX асрбошлари). T. 2009.б.104

Записки о Бухарском ханстве. (отчеты П.И.Демезона и И.В.Виткевича). М. Наука,1983. с. 51.