Авторы

  • Р Сиддиков
    Национальный университет Узбекистана

Биография автора

  • Р Сиддиков, Национальный университет Узбекистана

    к.т.н., доц.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.history-culture.17176

Ключевые слова:

высшее образование система цифровизация профессионализм высококвалифицированные кадры оптимизация учебного процесса и качество подготовки специалистов с высшим образованием

Аннотация

Охирги беш йилда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида Харакатлар стратегияси асосида стратегик аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлар амалга оширилди.Жумладан олий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими мамлакат эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон таълим маконидаги тенденцияларни инобатга олган ҳолда тубдан ислоҳот қилинди.


background image

449

6. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 158-бет.
7. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 160-бет.
8. Абулхайров Б. Мақбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг мақбараси

ҳақидаги рисола. – Тошкент, 2011. 27-бет.

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

Сиддиқов Р.Б.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Охирги беш йилда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаётнинг

барча жабҳаларида Харакатлар стратегияси асосида стратегик аҳамиятга эга
бўлган ўзгаришлар амалга оширилди.Жумладан олий таълим ва кадрлар
тайёрлаш тизими мамлакат эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон таълим
маконидаги тенденцияларни инобатга олган ҳолда тубдан ислоҳот қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълимни барча бўғинларида

амалга оширилган ислоҳотлар натижасида яхлит узлуксиз таълим тизими
шаклланди. Шундай бўлсада олий таълим соҳасида кўплаб муаммолар ўз
ечимини топмади. Биринчи навбатда ўзоқ йиллар олий таълим билан
ёшларни қамрови масаласи долзарб бўлиб сақланиб қолганлигини таъкидлаш
керак. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳалари учун олий малакали
кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув юртларидаги илмий салоҳият айрим
объектив ва субъектив сабабларга кўра замон талабидан орқада қолди. Олий
таълимда коррупция ва бошқа кўзбўямачиликлар авжиги чиқди ва бундай
ҳолатлар таълимни барча бўғинларига салбий таъсир кўрсатди.

Бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев

раҳбарлигида 2017 йилда таълим тизимидаги аҳвол чуқур ва ҳар томонлама
таҳлил қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг “Таълим
тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-
сон Фармонини эълон қилиниши соҳани ривожлантиришда янги босқични
бошлаб берди[1].

Ушбу хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда асосий

эътибор олий таълимда илғор давлатлар кредит-модуль тизимини кенг
жорий қилиш ва янада такомиллаштириш, таълим сифатини баҳолашни
халқаро стандартларга мослаштириш, замонавий билим ва юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар
тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилди.
Шунингдек,

олий

таълим

тизимида

меҳнат

бозори

конъюнктураси талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш,
инновацион илм-фан ютуқларини олий таълим ва амалиётга татбиқ этишнинг


background image

450

самарали механизмларини яратиш орқали олий таълим муассасаларининг
илмий салоҳиятини ошириш, уларни юқори малакага эга бўлган профессор-
ўқитувчилар билан таъминлаш, ҳамда хориждан малакали мутахассисларни
жалб қилиш, таълим муассасаларини халқаро индекс ва рейтингларга
киритиш билан боғлиқ бўлган ишлар устивор йўналиш қилиб белгиланди.

Ўзбекистондаги демографик аҳволни инобатга олиб ва иқтисодиётдаги

малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ёшларни ўқув
юртларига қабул қилиш қамровини ошириш, нодавлат олий таълим
муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш борасида кенг қамровли ишлар
амалга оширилди. Жумладан, сўнгги беш йил мобайнида олий таълим
муассасаларининг сони йил сайин ошиб борди. Ўзбекистонда 2016-2017 ўқув
йилида 77 та олий ўқув муассасаларида 279 мингдан ошиқ талаба тахсил
олган бўлса, бугунги кунда республикада 178 та олий ўқув юрти фаолият
юритмоқда. 2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул қилинганлар сони 235,9
минг нафарни, жами талабалар сони 808,4 минг нафарни ташкил қилиб,
битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 38%га етди. [2].

Олий таълим тизимида кечки ва сиртқи таълим шакли

тикланди.2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига
ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларига кўра сиртқи
таълим шаклига — 26 095 нафар ва кечки таълим шаклига — 3 725 нафар
талабани қабул қилиш белгиланди. [3].Агар 2016-йилда ёшларни олий
таълим билан қамрови 9 фоиздан ошмаганини инобатга олсак, ёшларни олий
ўқув юртларига қабул 4 баробар кўпайганини таъкидлаш керак. Шу билан
бирга кам таъминланган оилаларга мансуб 2 минг нафар хотин қизларга олий
ўқув юртларида тахсил олиш учун алоҳида грантлар ажратилди[4].

Олий таълим соҳасидаги етакчи мамлакатларни тажрибасига таянган

ҳолда Ўзбекистонда 2021 йилда Янги Ўзбекистон университети ташкил
қилинди.Бу университет давлат олий таълим муассасаси шаклида ташкил
этилди. Унинг асосий вазифалари – нуфузли хорижий ўқув юртларининг
таълим дастурлари асосида юксак касбий билим ва малакаларга эга бўлган
истиқболли кадрлар тайёрлаш, талабаларнинг интеллектуал қобилиятини
ривожлантириш,

бунинг

учун

ҳар

томонлама

қулай

муҳитни

шакллантиришдир.

Шу мақсадда янги университетда таълим жараёни дунёнинг энг

нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Масалан,
Кембриж университети қабул имтиҳонларини ўтказди. Массачусетс
технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан
биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди. Университетда 5 та –
муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот
технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида
олиб борилади. Кредит-модул тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва
тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 2021-2022 ўқув йилида 300 нафар
ёшларни ўқишга қабул қилиш режалаштирилди [5].


background image

451

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда илғор хорижий тажрибани жорий

қилиш ва таълимда интеграция жараёнларини янада кенгайтиришга катта
эътибор берилди. Ўзбекистонда 2021-2022 ўқув йилида 30 та нуфузли
хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолият кўрсатди.
Охирги беш йилда Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тизими асосида
нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти йилдан-йилга кенгайиб 20
сентябрь 2022 йил холатига кўра уларни сони 53 тага етди[6]. Ўзбекистон
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига изчил равишда босқичма
босқич кредит-модуль тизимини жорий этиш бошланди.

Мамлакатни инновацион ривожланиши учун муҳим бўлган кадрларни

тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида олий таълим йўналишларига ва
мутахассисликлари классификаторига 329 та таълим йўналишлари ва 582 та
магистратура мутахассисликлари киритилди[7].

Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришни 2030 йилгача ишлаб

чиқилган концепциясида мамлакат олий ўқув юртларини дунёда нуфузини
кўтаришга ва тайёрланган мутахассисларни сифатини яхшилашга катта
эътибор қаратилган[8]. Концепцияда кўрсатилганидек, 2030 йилга қадар
республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф
этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times
Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг
биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу
жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат
университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари
рўйхатига киритиш катта ишлар олиб борилмоқда.Шу мақсадда мазкур олий
таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий
механизмларини жорий этилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки Ўзбекистон олий таълим тизими

қиёфаси амалга оширилган ислоҳотлар натижасида кун сайин ўзгариб
бормоқда.Нодавлат таълим муассасалари таълим маконида рақобатни юззага
келтирди. Илғор давлатлар билан биргаликда қўшма дастурлар жорий
қилинди ва “doubl-degree” яъни битирувчиларга қўшма дипломлар олиш
имконияти яратилди.

Адабиётлар:

1. https://lex.uz/docs/5013007.
2. https: // yuz.uz/uz/news/ ozbekistonda-litsenziyaga- ega- nodavlat- oliy-

talim tashkilotlari – royxati - elon-qilindi-?view=prezident-granti--yoshlar-uchu..,
https://www.gazeta.uz/uz/2022/10/13/demography/

3. https://lex.uz/uz/docs/6069606 .
4. https://yuz.uz/news/yangi-ozbekiston-universiteti--yoshlar-uchun-yangi-
5. https://yuz.uz/news/yangi-ozbekiston-universiteti--yoshlar-uchun-yangi-
6. https: // daryo.uz/k/ 2022/02/13/ ozbekistondagi - oliy - talim-

muassasalari-soni-malum-qilindi/.яна қаранг t.me/nodavlat_otm

7. https://lex.uz/docs/5701176
8. https://lex.uz/docs/4545884

Библиографические ссылки

https: // yuz.uz/uz/news/ ozbekistonda-litsenziyaga- ega- nodavlat- oliytalim tashkilotlari – royxati - elon-qilindi-?view=prezident-granti--yoshlar-uchu..,

https://yuz.uz/news/yangi-ozbekiston-universiteti--yoshlar-uchun-yangi5. https://yuz.uz/news/yangi-ozbekiston-universiteti--yoshlar-uchun-yangi6. https: // daryo.uz/k/ 2022/02/13/ ozbekistondagi - oliy - talimmuassasalari-soni-malum-qilindi/.яна қаранг t.me/nodavlat_otm