469
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т ҳарфи. – Тошкент:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2000.
2. Хачатуров Т.С. Железно дорожный транспорт СССР. – М.:
Государственное транспортное железнодорожное издательство, 1952.
3. Ўрта Осиёда тузиладиган жумҳуриятларнинг иқтисодиётидан //
Туркистон. – 1924. – № 349.
4. Железные дороги в Средней Азии. – Ташкент, 1933 .
5. Железнодорожный путь. – 1925. – 25 апрель.
6. ЎзМА, Р.1621-фонд, 2-рўйхат, 155-йиғма жилд, 13-варақ.
7. Годыцкий-Цвирко А.М. История железных дорог. Учебное пособие.
– Л.: Наука и техника, 1959. – C.143.
8. Железнодорожная статистика. Под общей ред. И.В.Кочетова. – М.:
Трансжелдориздат, 1939.
МАМЛАКАТИМИЗДА ТЕМИР ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ ВА
МОДДИЙ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ ТАРИХИДАН
Хидиров Х.Д.
т.ф.ф.д.(PhD),
Термиз Давлат университети
Темир йўл шахобчаларининг қурилиши Туркистонда аҳоли зич
яшайдиган барча туманларни ўзаро боғлади. Бу шаҳобчалар йирик пахта
заводлари ва корхоналарга ҳам етазилди. Натижада, ўлкада етиштирилган
пахта толаси, мева, ипак ва бошқа товарлар Россия бозорларига ташила
бошланди. Фақат Хива хонлигигина темирйўл орқали боғланмаган эди..
Тошкент-Оренбург темирйўли қурилиши билан Орол денгизида ҳам кемалар
қатнови авж олди. Шундан кейин Хоразм пахтаси, Чоржўй орқали айланма
йўл билан ташилмасдан. Амударё орқали Орол станциясига етказилиб
берилла бошланди.
Шундай қилиб, Ўрта Осиё ва Тошкент-Оренбург темирйўллари ҳамда
маҳаллий шаҳарчаларнинг ишга тушурилиши товар алмашувини, ўлкага
капитал кириб келишини ниҳоятда жадаллаштириб юборди. Туркистоннинг
Россия империяси шаҳарлари билан темирйўл орқали боғланиш иўлкада
нафақат саноат ишлаб чиқаришни, балки қишлоқ хўжалигининг ҳам муқобил
ривожланиши учун шароит яратди.
Россия империяси Туркистон ўлкасининг катта қисмини ўзининг
иқтисодий таъсир доирасига олгандан кейин асосан этиборини ўлка
бозорлари ҳамда хом-ашё манбалари устидан тўла ҳукумронлигини
ўрнатишга қаратди. Шу мақсадда у дастлаб ишни метрология билан
мустамлака
ўртасида
совдо-сотиқ
ва
товар
алмашувини
янада
кучайтиришдан бошлади. Аммо, хонликлар билан Россия ўртасида уша
пайтгача фойдаланиб келинган карвон йўллари буржуазия кўзлаган
470
мақсадларни тўла амалга оширишга имкон бермас эди. Шу учун ҳам ўлкани
Россия билан боғловчи темирйўл қурилиши масаласи долзарб бўлиб қолди.
Қисқа вақт ичида ҳукумат доирасида бу масалага доир қирққа яқин
лойиҳалар ишлаб чиқилди. Улар орасида темирйўл қурилишига Красноводск
қалъасидан бошлаш лойиҳаси мақбул деб топилди. 1869 йили ҳарбий
истеҳком сифатида Каспий денгизибўйига қурилган. Буқалъа Волга дарёси
орқали ташиб келинган қурилиш материалларини жойлаштириш учун қулай
эди. Иккинчидан бу қалъа жанговар туркман қабилаларини бўйсундириш
учун стратегик жиҳатидан муҳим аҳамиятга ҳам эга эди.
Туркман уруғларини бўйсундиришнинг чўзилиб кетиши ҳамда
Англияни Туркистонга ўз таъсирини кучайтиришга интилиши натижасида
Бухоро ва Хива хонликларига нисбатан ўз мавқиеининг пасайишидан
чўчиган Россия ҳукумати темирйўл қурулишини айнан Красноводск
қалъасидан бошлашга қарор қилди. Темир йўл қурилиши бошлиғи қилиб
Барановск, темирйўли комиссиясининг иш юритувчиси аъзоси ишбилармон
генерал М.И.Аннеков тайинланди. Унга йўл қурилиши мухандиси Лессер
кўмаклашади [4. Б. 3].
Темир йўл қурилишини амалга ошириш учун дастлаб ҳарбий қурилиш
баталъони тузилди. Унинг таркибига 25 та зобит, 30 та инжинер-техник ва
врачлар ҳамда турли касбларга эга бўлган 1081 кичик зобит ва аскарлар бор
эди. Улардан ташқари тупроқ ишларини бажариш учун Смоленск
губерниясидан 200 дан ортиқ ишчилар, шунингдек бир қанча эронийлар жалб
қилинган. Уларга ойига ўртача 25-30 рубл хақ тўланган [2. Б. 159].
Йўл қурилишишларига 1880 йили 26-августда Михайловское
қўрфазидан Қизил Арватгача бўлган 217 чақиримлик масофада бошлаб
юборилди. Давлат йўл қурилиши учун зарур барча харажатларни ўз
зиммасига олди. Бироқ қурилишга маблағ билан таъминлашда узилишлар
бўла бошлади. М.И.Анненков варшавалик савдогар И.Н.Кереновский билан
шартнома тузди [2. Б. 159]. И.Кареновский темир йўл қурилишини зарур
маблағ билан таъминлаб туришни ўз зиммасига олди. Шундан кейин
бошланган ишлар тезлашиб дастлабки самарасини бера бошлади. Темир йўл
1881 йил 1-январдан 60 чақирим масофага қурилиб, Бола-Эшим деган
жойгача етказилди.
Тарихда биринчи марта кўчма қумлардан ўтказилган темир йўл
қурилишининг Қизил Арват қисми катта қийинчиликлардан кейин 1881 йил
1 сентябрда ишга туширилди. Россия империясининг Туркистонни батамом
эгаллаб олиш мақсадидаги харакатлари Англия ҳукмрон доираларининг
жиддий қаршилигига дуч келди. Англия-Россия муносабатлари янада
кескинлашди. 1885 йил 18 мартда Англия таъсирида бўлган афғонлар руслар
билан Тошкўприк яқинида тўқнашдилар. Бу тўқнашувда ғалаба қозонган
руслар Панда ва Атрек вохаларини қўлга киритдилар. Бу муваффақиятлардан
мағрурланган Россия Ҳарбий вазирлиги темир йўл қурилишини Амударёгача
чўзиш харакатига тушди. 1885 йил июн ойида темир йўлни Чоржўйгача
етказиш ҳақида Бухоро амири Абдулаҳадхондан рухсат олинди. Шундай
471
қилиб, темир йўл қурилишига маҳаллий халқлар вакилларидан ҳам кўплаб
ишчилар жалб қилинди. Агар 1885 йил 4 июнгача Каспийолди темир йўли
қурилишида 2000 гаяқин киши ишлаган бўлса, 20 ноябрга келиб уларнинг
сони 14 мингга етди. 1886 йили 4 февралда чор хукумати Марв-Чоржўй
темир йўли қурилишини тасдиқлади [3.Б.19-20].
Темир йўл қурилиши бу босқичнинг оғирлиги ва узоқлиги ҳисобга
олиниб, иккинчи қурилиш батальонини тузди. Ишчиларнинг умумий сони 23
минг кишига етди. Шунинг учун ҳам қурилиш ишлари ўша давр шароитига
нисбатан нихоятда тез олиб борилган. Қурувчилар кунига ўртача икки
чақирим масофага рельс ётқизишган. 1886 йил 2 июндан бошлаб Марвгача, 9
ноябрдан Репетек станциясигача поездлар қатнай бошлади. Шу йилнинг 30
ноябрида Бухоро амирлиги худудига Чоржўйга кириб келди [7.Б.85]. Темир
йўлни яна давом эттириш учун Амударёдан ўтиш керак эди. Бироқ, дарё
кўприк қуриш кўп вақт ва харажат талаб қилиши туфайли лойиҳада сол ясаш
мўлжалланган эди, аммо солнинг ўзига яраша ташвишлари кўплиги учун
мухандис-меъмор Багинский дарёга ёғоч кўприк қуришни таклиф килди. Бу
таклиф кўпчиликка маъқул тушди ва катта техник қийинчиликларга
қарамасдан кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди. Кўприк 124 кун ичида
қуриб битказилди. Кўприкнинг асосий қисмининг узунлиги 811 сажен бўлиб,
икки чети 300 саженлик туғонларга уланганди. 1888 йил 6 январда кўприкдан
дастлабки поезд ўтди. Кўприк тез ва шошилинч қурилганлиги туфайли
унчалик мустахкам бўлмаган. Шу туфайли тошқинлар ва оғир юкли поездлар
уни тез-тез ишдан чиқариб турган. Шундай бўлсада, бу кўприк ўз даврининг
улкан иншооти бўлиб, узунлиги жиҳатидан дунёда учинчи ўринда турган.
1886 йил, яъни кўприк қурилиш ишлари бошланиши арафасида
мухандис К.Толпыго, Самаркандда техник Р. Пальмгрен, Каттақўрғонда
техник В.Лепинский, Зиёвуддинда мухандис С.Иванов, Бухорода
мухандислар Д.Семагенва Л. Дараганлар Қоракўл ҳамда Амударёда темир
йўл қурилиши бўйича ишларни бошлаб юбордилар. 1887 йил 12 июнда
йўлнинг Самарқанд қисмида қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича
қўлланма ишлаб чиқилди ванихоят 1888 йилнинг февралида Самарқандгача
темир йўл қуриб битказилди [7.Б.20].
Темир йўл қурилиши Самарқандгача етказилгандан кейин империя
ҳукумати молиявий қийинчиликларни сабаб қилиб кўрсатиб, Самарқанд-
Андижон йўналишини (Тошкент тармоғи билан) вақтинча тўхтатиб туришга
қарор қилди. Бироқ, Туркистон генерал губернаторлиги шаклланаётга
маҳаллий буржуазия ва ишбилармонлар йўл қурилишини Тошкентгача
етказиш талаби билан чиқа бошладилар. Ҳатто, 1890 йили княз М.И.Хилков,
1892 йили бошида саноатчи Решетников, 1893 йили маслаҳатчи
Ф.А.Половцев ва истеъфодаги капитан Бибиниковлар темир йўл қурилишига
доир ўз лойихаларини таклиф қилдилар. Россия алоқа вазирлиги қурилиш
ишларини ўз зиммасига олди [7.Б.109]. 1895 йил 21 сентябрида қурилишни
бошлаш ҳақида расмий кўрсатма берилди. Самарқанд-Андижон темир
йўлишларининг жадаллашиши натижасида биринчи поезд 1897 йили 27
472
ноябрда Қўқонга, 1899 йили Тошкентга, 1900 йили Андижонга кириб келди.
Бу магистрал йўлга “Ўрта Осиё темир йўли” деб ном берилди. Унинг Ўрта
Осиё темир йўл қурилиши фақат давлат ҳисобидан амалга оширилди.
1900 йилдан темир йўлни Оренбург билан боғлаш масаласи кўйилиб, у
давлат ҳисобидан амалга оширилди ва 1906 йили Тошкент-Оренбург темир
йўли қуриб битказилди. Шундан кейин Ўрта Осиё темир йўлининг яна 42, 7
км. лик иккита тармоғи қурилди. Шундай қилиб, Заорская ва Александер
маъулмотларига кўра, Ўрта Осиё (1748 км) ва Оренбург-Тошкент (1852 км)
темир йўллари қурилгандан кейин давлат ҳисобидан темир йўл қурилиши
тўхтатилди [6. Б. 126-240]. Туркистонда темирйўл қурилиши шу билан
тўхтаб қолмасдан уни яна давом эттириш масаласи кўрила бошлади. Энди
кўпрок хусусий тадбиркорлар фаолият кўрсата бошладилар. Масалан, 1907
йили баҳорида савдо-саноат вазири бошчилигида тўқимачилик саноатининг
бир гурух машхур корчалонлар томонидан подшога ёзилган баённомага
“Эмил Синдее”, “Викула Морозов”, М.Н.Полишин, Иван Коновалов,
“Ярославль катта мануфактураси”, Альберт Губнер, Андревский ширкати,
Исмоилов, Кренгольм, Висковский, Воннесенский мануфактуралари ва
бошқаларнинг
бошлиқлари
имзо
чекишиб,
улар
хусусий
темирйўлқуришгарухсатберишниваЕттисувтемирйўлиниқурилишинитезлашт
иришниилтимосқилдилар [7. Б. 68].
1908 йилдан бошлаб ўлка темир йўл қурилишида янги босқич бошланди.
Илгари темирйўл қурилиши фақат давлат томонидан амалга оширилган
бўлса, кейинчалик бу ишни хусусий тадбиркорлар ўз зиммасига ола
бошладилар. Улар 458400 рублик акция капиталига эга бўлган “Қўқон-
Наманган” темир йўл жамиятини ташкил этдилар [6. Б. 126-240]. 1912 йили
бу жамият 89,6 км лик Қўқон-Наманган темир йўл қурилиши бошлаб
юборилди.
Ўлкада тобора ривожланиб бораётган капиталистик муносабатлар
хусусий мулкдорларнинг темир йўл қурилишига эътиборини кучайтирди.
1913 йили маҳаллий пахта ширкатига эга бўлган Р.Потеляхов савдо уйи
Асакадан Ванновский станциясигача темир йўл қурдирди [1. Б. 164]. Фаолият
тобора ўзгариб бораётган “Қўқон-Наманган” темир йўл жамияти
Намангандан Андижон орқали Жалолободгача ҳамда Андижондан
Қўқонқишлоқ ва Чинободгача темир йўл қурилишига рухсат олди [6.Б.240].
1913 йили Когон-Термиз темир йўли қурилишига ҳам рухсат берилди.
Шундай қилиб, хусусий темир йўл қурилишига эътиборни кучайтириш
натижасида 1912-1915 йилларда Ўрта Осиёда қуйидаги темир йўл
шахобчалари қурилди [6. Б. 241].
Шахобчаларнинг номи
Узунлиги (чакирим)
Қурилган йили
Горгаково - Скобелев
8
1912
Қўқон- Наманган
84
1912
Когон-Бухоро
12
1912
Андижон-Гуручмозор
27
1914
473
1-Андижон – Андижон
8,3
1915
Гуручмозор-Жалолобод
46,3
1915
Когон-Қарши
147,4
1915
Карши-Амиробод
144,2
1915
Қарши-Самсонов
109,2
1915
Карши-Ғузор-Китоб
114,0
1915
Адабиётлар:
1. Аминов А.М. Экономическое развитие Средней Азии (колониальный
период). Ташкент, Госиздат УзССР, 1959. – С.164
2. Антипин В.А. Закаспийская военная железная дорога (1880-1898).
Исторический очерк. Путеводитель по Туркестану. – СПб, 1903, -С.159.
3. Ахмаджонова З.К. К истории строительства железных дорог Средней
Азии (1880-1917). Ташкент, 1965. – С.19-20.
4. Гулшанбаров С.И. Экономический обзор Туркестанского района.
Ч.II. Сооружение дороги и ее работа. – Асхабат, 1913, - С.3
5. ЎРМДА, ф.И-3,р.1.х.3, в.85.
6. Ўзбекистон ССР тарихи. I-жилд, II-китоб…Б.126-240.
7. LavzentjefI.Tyristanola Kepitebism. – Toskent, - 1931 – Baku. B.68.
ХХ АСРНИНГ 20 – 30-ЙИЛЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАСИДАГИ
ГЕОГРАФИК ТАДҚИҚОТЛАР
Толибов Н.А.
ўқитувчи
Ўзбекистон Миллий университети
География фани инсоният тамаддунининг ажралмас бир қисми бўлиб,
рўй бераётган жараёнлар ва ҳодисалар, уларнинг шаклланиш омиллари ва
ривожланиши, инсон хўжалик фаолиятини табиий шароит ва қонуниятларга
мослаштириш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда
жамиятнинг табиатга муносабатини оптималлаштириш каби муаммоларни
ҳал этишнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганади. Олимлар география
билан узоқ даврдан бери шуғулланиб келмоқда.
Ҳар бир фаннинг ўзига хос ривожланиш тарихи ва илмий мактаблари
мавжуд бўлганидек, география илмий мактабларининг ўрни ҳам ўлкамизда
муҳим ҳисобланади. XX асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё табиати ва
иқтисодий ресурслари СССР Фанлар академияси ҳамда Ўрта Осиё Давлат
университетининг бир қатор географлари томонидан тадқиқ қилина
бошланган.
СССР Фанлар академияси томонидан амалга оширилган Ўрта
Осиёдаги экспедициялар асосан чўллар тоғлар, саноат хом ашёси
ҳисобланган фойдали қазилмалар (нефт, кўмир, темир, олтингугурт ва
бошқалар)ни излаб топиш ва заҳирасини аниқлашга эътибор қаратилган
бўлса,
университет
олимлари
иштирокида
амалга
оширилган
экспедицияларда эса табиатнинг барча компонентлари ўрганилганини
кузатиш мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида минтақа география
